Ойдина Мумтоз
КУЗ Ланг очиб эшикни хазон ойига, Хайрга қўл чўзар қизарган Август. Туфлисин ботириб ёмғир лойига, Қўлида соябон, шошиб келар куз. Ёмғир мудроқ йўлнинг юзини ювар, Дарахтлар бағрига босар япроқни. Булутлар осмонда қора – изқувар, Календар йиртади ёзги варақни… Куз… Заминнинг давоми…