Чжан Кэ Цзю (1275-1345)

Хитой мумтоз шоираси. У табиатни мусаввир каби суратлайди, айниқса, куз, баҳор фаслларини образларга буркаб, юрагидаги ҳислар билан уйғунлаштиради. Шоиранинг шеърлари “Хитой тасвирий шеърияти” китобидан танлаб таржима қилинди. КУЗ ХАЁЛЛАРИ Яккаш ғозларгина нимадир деб минғиллар муздай булутга, Гўё ёлғиз қақнус кўзгуда давоми…

Исмихон Муҳаммад

I О, титраган дудоқларинг Ҳасратига қурбон ўлам. Ҳаёт берган нафасингнинг Шафқатига қурбон ўлам. Кўзимга чизгин суратинг, Тинмоқ менга бўлур метин. Тили боғлиқ муҳаббатнинг Ҳиматига қурбон ўлам. Юлдуз каби оқишингнинг, Чақмоқ каби чақишингнинг, Боқишимла боқишингнинг Суҳбатига қўрбон ўлам. Жавҳарисан тилагимнинг, Қувватисан давоми…

Баёт Аббос

* * * Кўрсат қоматингни, эй сарви равон, Дунё кўрсин ани, раъноланмасин. Кир боққа, рухсоринг арз айла гулга, Булбул ҳайрон бўлсин, шайдоланмасин. Ориф бўлиб бу имога юрмаса, Жононнинг йўлинда жонин бермаса, Чор тараф боққанда сани кўрмаса, Кўзлари кўр бўлсин, зиёланмасин. давоми…

Хироси Сэкинэ (1920)

РАСМ ЧИЗИШ УЧУН СЮЖЕТЛАР -Балиқ, кимникисан? Хўжайининг ким? Балиқ дер: – Ўзимман, сузиб сувлоқда. Балиқчи сувга тўр ташлаган эди, Мана, балиқ турар осиқ қармоқда. Ана – балиқчини чизинг, марҳамат, Балиқни қармоққа илинтирган мард. -Балиқчи! Сен кимсан, хўжайининг ким? -Мен ўзимман! давоми…

Иссам Хаммад

ТАБИАТНИНГ ШОИРГА АЙТГАН СЎЗЛАРИ Мени қўй. Гўзаллигим ҳақида қасидалар куйлашинг жонимга тегди. Сатрларингда уйқусираб тотилган ҳислар, ойнинг шуъласи, новдаларнинг шитирлаши ва ирмоқларнинг шилдираши мадҳ этилар… Жонимга тегди бундай сатрлар. Сенинг кўзларинг туннинг милтираган ёғдусидан қандай баҳра топар, минглаб одамларнинг нигоҳларидан давоми…

Констан Бюрньо (1892-1975)

Констан Бюрньо (Constant Burniaux) — бельгиялик шоир. ёзувчи, танқидчи. “Тентаклик”, “Аквариум”, “Нотинч дамлар”, “Каллоо – тасаввурдаги қишлоқ” романлари, “Ҳажвия ва муҳаббат ҳақида”, “Катерина” каби кўплаб новеллалар муаллифи. Француз тилида ижод қилган. БУ ҲАҚДА ЎЙЛАБ КЎРИНГ Бу телбалик ҳақда ўйлаб кўринг, давоми…

Чжан Сян

* * * Пиёнгулнинг нафис баргида Шудринг ёнар марварид мисол. Гулни юлиб олиб шўх гўзал Деразага қўйибди алҳол. Сўнг кўзида кулиб карашма Қаллиғига савол берар қиз: “ Гул гўзалми ёки мен гўзал, Айт, мафтункор қайси биримиз?” Ўкинчини яширмай сира Шу давоми…

Чжоу Банъян

* * * Равон оқиб ётар Таоси, Ўзгармайди қонуни азал. Нилуфаргул тортар илдизин — Гулламайди ортиқ нилуфар. Ёдда, қизил кўприк устида Кутар эдик висол дамларин. Ёлғиз қолиб ҳижрон дастида, Бу гўшани кезгум бетиним. Тиниқ уфқда яшил зирвалар Кўринади — йўқдир давоми…

Дилсўз (1945)

Дилсўз (Dilsuz Murtaza oğlu Mustafayev) — озарбайжон шоири. ДУНЁ, СЕНДА НАСИБАМ БОР Дунё, сенда насибам бор: Олажакман эрта-кеч. Энг аввало бир юрт истайман – Тунлари сут берсин йиғлаган гўдакларга, Шамоллар эсганида байроқлари сочилсин. Бир тулпор истайман мен – Ғиротдан учқур, давоми…

Мажнун (XVII аср)

Мажнун — асл исми Қайс ибн ал-Мулавваҳ бўлган араб мумтоз шоири. Ишқий шеърлари билан машҳур бўлган шоирнинг номи кейинчалик шарқ шеъриятида “ошиқ” сўзи тимсолига айланган. * * * Ишқ ила мен хастаман, бу дардима даво йўқдур, Қора қисмат битилмишдир, висолдан давоми…