Юрий Казаков. Хунук (ҳикоя)

Тўй қизигандан қизиди. Келин-куёвни аллақачон чимилдиққа кузатиб қўйишган. Қишлоқ бўйлаб хўрозларнинг дастлабки қичқириғи эшитилди, гармончи бисотидаги бор куйни чалиб тугатди, уйлар оёқларнинг зарбидан зир-зир титради. Чироқлар ҳануз теварак-атрофни ёритиб турибди, уйларнинг деразасидан ҳалиям ухламаган ўйинқароқ болалар кўриниб қолади.Жуда кўп ейилди, давоми…

Жорж Бредшоу. “Бош чаноfи ва бойўғли” (ҳикоя)

Иши ўнгидан келиб юрган картина галереяси эгаси Эдуард Лориллард, юмшоқкурсига ястанганча қотма гавдасини чўзиб, оёғини столга қўйди-да, жиринглаётган гўшакни олди. Унинг хаёлчан нигоҳи чиройли буюмни, асл Вайоминг нефритидан сайқаллаб ясалган тўқ-яшил тухумни силаётган чап қўлида эди.– Газеталарни ўқигандирсиз? – деб давоми…

Нодар Думбадзе. Юрагимнинг бир парчаси (ҳикоя)

Жўка дарахтининг остида бошини қуйи солганча бузоқчаларининг арқонини ушлаб ялтирбош болакай ўтирибди. Ёшовсираган кўзларини лой-балчиқ қотиб қолган яланг оёқларига тикиб ўй суряпти: “Бу чол дадамнинг худди ўзи! Оппоқ сочлари… Қоп-қора қошлари… Кенг бурни… Чиройли кўзлари… Овозиям майин, ширали… Кўзимни юмиб давоми…

Фред Макморроу. Менга ҳимоя керак эмас (ҳикоя)

Берт тўққиз яримда барга кирган пайти Жоржия у ерда йўқ эди. Берт ҳеч нарса гапирмади, фақат пештахта ёнига ўтиб, бир финжон қаҳва билан бренди буюрди.У чоракта кам ўнда белгиланган ўн беш дақиқа ўтириб туриш учун пианино ёнидан жой олди. Жоржия давоми…

Хорхе Луис Борхес. Аверроэс изидан (ҳикоя)

Абулҳолид Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Рушд (мана шу узун исм охир-оқибат Аверроэс бўлгунга қадар Бенраист ва Авенрис, ҳатто Абен-Рассад ва Филиус Росадис каби эврилишларни бошдан кечирган кўйи асрлар давомида такрорланиб келди) “Таҳафут-ул-Таҳафут” (“Тугатилишнинг Тугатилиши”) тазкирасининг ўн биринчи бобини–форс давоми…

Акутагава Рюноскэ. Fалати воқеа (новелла)

Бир куни эски ошнам Мураками билан бирга сайр қилиб юрган эдим.Мураками бирданига Сасебода яшайдиган синглисини аниқ тасодифан эслаб, гапириб қолди.– Яқинда Тиэкодан хат келди. Сенга салом айтибди.– Тиэко-сан соғ-саломатми?– Ҳа, кейинги пайтлари анча яхши бўлиб кетди. Токиода яшаган вақтлари асаблари давоми…

Жеймс Грэм Бaллaрд. Энг яхши истак барбоди (ҳикоя)

Доктор Жеймисон айни туш пайти Лондонга етиб келди. Шаҳарга элтувчи барча йўллар эса эрталабки соат 6 даёқ бекилган эди. Одатда бўлганидек, ёш қиролнинг тахтга ўтириш, яъни тож кийиш кунида одамлар маросим бошланишидан бир кун олдин қирол кортежи ўтадиган бутун йўл давоми…

Оноре де Бальзак. Ғойиб бўлган дурдона (ҳикоя)

1. Жиллетта 1612 йил адоғидаги аёзли декабрь тонгида энгил-боши юпунгина йигитча Парижнинг Катта Августинчилар кўчасида жойлашган бир уй олдида тараддудланиб нари-бери бориб келарди. Илк бор севиб қолган-у, аммо маъшуқасига дил изҳори қилмоққа ботинолмаган бўзболадек роса кўча тепкилагач, у ниҳоят, остона давоми…

Валентин Распутин. Француз тили сабоқлари (ҳикоя)

Қизиқ, нима учун худди ота-онамиз олдидагидек ўқитувчиларимиз олдида ҳам ўзимизни доим айбдор ҳис этамиз? Мактаб даврида рўй берган воқеаларни деб эмас, йўқ, кейинги ҳаётимиз учун ҳам… * * * Бешинчи синфга мен 1948 йили борганман. Яна ҳам аниқроқ айтадиган бўлсам: давоми…

Николай Гоголь. Бурун (қисса)

I Март ойининг йигирма бешинчи куни фавқулодда ғаройиб ҳодиса рўй берди. Вознесенск кўчасида яшовчи сартарош Иван Яковлевич (унинг фамилиясини бирор кимса билмасди, ҳатто сартарошхона эшигидаги юзига совун кўпиги суртилган жаноб тасвири туширилган ҳамда “ҳаром қондан халос этади” деган ёзув битилган давоми…