Паскал Пети (1953)

Паскал Пети (Pascale Petit) Парижда туғилган, болалик ва ёшлик йиллари Францияда ва Уэлсда кечган. Ҳозир Лондонда яшайди. Унинг учта тўплами ва иккита шеърий памфлетлари чоп этилган. 2004 йилда у Келажак шоираси деб тан олинган. Унинг икки тўплами “Ҳайвонот боғи асосчиси” давоми…

Жорж Байрон (1788-1824)

Жорж Ноэл Гордон Байрон (George Gordon Byron; 1788.22.1, Лондон – 1824.19.4, Мисолунги, Греция) — инглиз шоири, Кембриж университетида ўқиган. Лордлар палатаси аъзоси (1809 йилдан). «Чайлд Ҳаролд зиёрати» достонини (1812, 1817-18) яратди. Шарқ достонлари туркумидаги «Кофир», «Абидослик келин» (1813), «Қароқчи», «Лара» давоми…

Гоенаван Муҳаммад (1941)

Гоенаван Муҳаммад (Goenawan Soesatyo Mohamad) 1941 йил 29 июлда Марказий Яванинг Батанг шаҳрида туғилган. «Темпо» журналининг асосчиси ва муҳаррири бўлган Гоэнаван Индонезиядаги кўзга кўринган ёзувчи ва шоир саналади. У кўплаб очерклар ва шеърий китоблар муаллифидир. 2001 йилда «Сажак-сажак Гоэнаван Муҳаммад: давоми…

Ткачом Пойил Раживан (1959)

Ҳинд шоири, очеркнавис, Ҳиндистоннинг Керала штатида 1959 йилда туғилган. Инглиз тили ва адабиёти мутахассислиги бўйича магистрлик унвонини олгач, у Нью-Деҳлига келади ва бир неча газета таҳририятларида журналист бўлиб ишлайди. 1988 йилда у ўзи туғилиб ўсган Керала штатига қайтади, унда Каликат давоми…

Рати Саксена (1954)

Рати Саксена – ҳинд шоираси, 1954 йилда таваллуд топган. Жайпурдаги Ражаштон Университетида сабоқ олган. Ведалар, айниқса, Атҳарваведа бўйича махсус тадқиқотлар олиб борган. Инглиз, ҳинд ва малаялам тилларида шеърий китоблари босмадан чиққан. Шеърлари кўпгина тилларга, жумладан, форс ва италян тилларига таржима давоми…

Муҳаммад Иқбол (1873-1938)

Иқбол Муҳаммад (علامه محمد اقبال) (1877.22.2, Сиалкот — 1938.21.4, Лоҳур) — ҳинд шоири, файласуф. Урду ва форс тилларида ижод қилган. Сиалкот, Лоҳур коллежларида таълим олган. 1905—08 йилларда Англия ва Германия университетларида ўқиган. Илк шеър («Етим ноласи», 1899) ва достон («Ҳимолай», давоми…

Тирумалеш (1940)

К. В. Тирумалеш (1940 йили туғилган) – ҳинд шоири. Ҳайдарободдаги Чет тиллари институтида дарс беради. Бир неча шеърий китоблар муаллифи. Ҳиндистондаги Каннада тилида шеърлар ёзади. ТЎҒЛОҚ Тун эди. Бир бутун Деҳлининг Жимликка кўмилган ҳар ёғи. Бўш уйларнинг очиқ эшиги. Ишониш давоми…

Ҳариванш Рай Баччан (1907-2003)

Ҳинд шеъриятининг ёрқин намояндаларидан бири Хариванш Рай Баччан 1907 йил 27 ноябрда қадимий Оллоҳобод шаҳрида туғилган. У, Умар Хайём, Байрон, Шелли, Китс шеърияти руҳида шаклланган. Оллоҳобод дорилфунунини битирган. Унинг асарлари теран реализм, инсонпарварлик, гражданлик, ватанпарварлик билан йўғрилган. Хариванш Рай Баччан давоми…

Шота Руставели (1172-1216)

Руставели Шота (შოთა რუსთაველი) — грузин шоири. Янги грузин тили асосчиси. Биографиясига оид маълумотлар «Йўлбарс терисини ёпинган паҳлавон» достони (1712) муқаддимасида учрайди. Шоир Грузияда Тамара (1184—1213) ва унинг эри Давид Сослани хукмронлиги даврида давлат хазиначиси бўлган. «Йўлбарс терисини ёпинган паҳлавон» давоми…

Мухран Мачавариани (1929-2010)

Мухран Мачавариани (მუხრან ივანეს ძე მაჭავარიანი) – грузин шоири. 1929 йил 2 апрелда Аргветида туғилган. Тбилиси давлат университетининг филология факультетини тамомлаган (1952). Шота Руставели номидаги Грузия давлат мукофоти лауреати. ШОИР У дунёга келди-ю, аммо Элга аён бўлмади бу хол. Буюк давоми…