Абдурауф Фитрат (1886-1938)

Фитрат (тахаллуси; асл исм-шарифи Абдурауф Абдураҳим ўғли) (1886, Бухоро — 1938,4,10, Тошкент) — ёзувчи, тарихчи, адабиётшунос, тилшунос, санъатшунос ва сиёсатшунос олим, давлат ва жамоат арбоби. Биринчи ўзбек профессори (1926). Мир Араб мадрасасида таҳсил кўрган. 1902—03 йилларда ҳаж сафари муносабати билан давоми…

Абдулла Қодирий (1894-1938)

Ўзбек адабиётининг йирик намояндаларидан бири Абдулла Қодирий (Жулқунбой) 1894 йил 4 октябрда Тошкент шаҳрида туғилди. Унинг таржимаи ҳолидаги қуйидаги сўзлар ёзувчининг 1926 йилга қадар кечган ҳаётига ойдинлик киритади: «Ҳар ҳолда бемавридроқ бўлса керак, камбағал, боғбонлик билан кун кечиргучи бир оилада… давоми…

Чўлпон (1897-1938)

Ўзбек адабиётининг ёрқин намояндаларидан бири Абдулҳамид Сулаймон ўғли Чўлпон 1897 йилда Андижоннинг Қатортерак маҳалласида савдогар оиласида дунёга келган. Отаси Сулаймонқул Мулла Муҳаммад Юнус ўғли (1874 — 1929) дастлаб деҳқончилик, сўнгра баззозлик билан шуғулланган. Таниқли журналист ва ёзувчи Мўминжон Муҳаммаджонов «Турмуш давоми…

Хуршид (1892-1960)

Ўзбек мумтоз адабиёти билан XX аср янги адабиётини бир-бирига боғлаб турувчи кўприклардан бири Шамсиддин Шарафиддин ўғли Хуршиддир. У ўзбек драматургиясига пойдевор қўйган дастлабки ижодкорлардан бири, шоир, ёзувчи, таржимон ва режиссёрдир. Ана шу кўп қиррали ва самарали ижодий фаолияти учун 1990 давоми…

Ойбек (1905-1968)

XX аср ўзбек адабиётининг ривожига салмоқли ҳисса қушган улуғ адиб, шоир, олим, жамоат арбоби Мусо Тошмуҳаммад ўғли Ойбек 1905 йил 10 январда Тошкент шаҳрида бўзчи оиласида дунёга келди. Олдин ўрта мактабда, 1922—1925 йилларда эса Тошкент таълим ва тарбия техникумида таълим давоми…

Уйғун (1905-1990)

Раҳматулла Отақўзи ўғли Уйғун 1905 йил 14 майда Қозоғистон жумҳурияти Жамбул вилоятининг Марки қишлоғида хизматчи оиласида дунёга келди. У қишлоғидаги мактабни тугатгач, Тошкент педагогика техникумида ўқиди. 1925 йилдан бошлаб Тошкент қишлоқ хўжалик техникумида ўзбек тили ва адабиётидан дарс берди. Уйғун давоми…

Миркарим Осим (1907-1984)

Тарихий мавзудаги асарлари билан эл-юрт оғзига тушган Миркарим Осим 1907 йили Тошкентда зиёли оиласида дунёга келган. 1918—1921 йилларда «Шамс ул-Урфон» номли бошланғич мактабда ўқиган. 1921 — 1924 йилларда эса Наримонов номидаги таълим ва тарих техникумида таҳсил кўрган. Дўстлари Ойбек ва давоми…

Мақсуд Шайхзода (1908-1967)

Ўзбек адабиётининг атоқли намояндаларидан бири, машҳур шоир, забардаст драматург, адабиётшунос олим ва таржимон Мақсуд Шайхзода 1908 йил 25 октябрда Озарбойжоннинг Оқдош шаҳрида таваллуд топти. Бошланғич ва ўрта маълумотни Оқдошда олгач, Боку Олий педагогика институтида сиртдан ўқиди ва 1925 йилдан бошлаб давоми…

Ҳамид Олимжон (1909-1944)

Истеъдодли шоир, драматург, олим ва жамоат арбоби Ҳамид Олимжон 1909 йил 12 декабрда Жиззах шаҳрида дунёга келди. Наримонов номидаги бошланғич мактабни тугатгач, Самарқанд педагогика билим юртида (1923—1926), сўнг Педакадемияда (1926— 1931) ўқиди. Ҳамид Олимжон талабалик йилларидаёқ шеъриятга қизиқди. Унинг асарлари давоми…

Иззат Султон (1910-2001)

Йирик адабиётшунос, истеъдодли драматург Иззат Султон 1910 йил 21 ноябрда Ўш шаҳрида ҳунарманд оиласида туғилди. Отаси вафотидан кейин болалар уйида тарбияланди. 1924 йилда у Тошкентга ўқишга келади. Аввал «Намуна» иш мактаби, сўнгра таълим-тарбия техникумида ўқийди. Техникумни тамомлагач, мактабларда ўқитувчилик қилади. давоми…