Муҳаммад Очил. Серкаев сим қоқди (ҳажвия)
Султон Серкаев нафақага чиқди-ю, зерикиб қолди! Кунни кўнгилдагидек ўтказишда ҳартугул ишхонасидан айланиб ўргилса арзиркан. Кичикроқ идоранинг бўлса-да, каттакон бошлиғи саналарди. Керилибгина беминнат темир отда хизматга йўл оларди. Иззат-икром ва навозишлар остона ҳатлар-ҳатламай бошланарди: “Саломатмисиз, Султон Серкаевич!”, “Соғинтириб қўйдингиз-ку, ака!”, “Кеча давоми…