Восил Қобулов (1921-2010)

Қобулов Восил Қобулович (1921.5.9, Тошкент – 2010) — математик олим, Ўзбекистон Фанлар академияси академиги (1966), физика-математика фанлари доктори (1961), профессор (1964). Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан ва техника арбоби (1977).

Тошкент темир йўл муҳандислари институтини тугатган (1949). Чоржўй — Қўнғирот темир йўли қурилишида ишлаган (1949-50), Ўзбекистон Фанлар академияси Иншоотлар институтида аспирант, илмий ходим (1950-57). Ўзбекистон Фанлар академияси Математика институтининг ҳисоблаш техникаси бўлими мудири (1957—63). Ўзбекистон Фанлар академияси Механика институти ва ҳисоблаш маркази директори (1963—66). Ўзбекистон Фанлар академияси Кибернетика институти директори (1966—77), институт Ўзбекистон Фанлар академияси нинг «Кибернетика» илмий и.ч. бирлашмасига айлантирилгач, унинг бош директори (1978—92) бўлиб ишлаган.

Илмий ишлари ҳисоблаш техникасини фан, техника ва халқ хўжали-гининг турли соҳаларига жорий этиш билан боғлиқ.

Беруний номидаги Ўзбекистон давлат мукофоти лауреати (1971). «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан мукофотланган (1998).