Воҳид Абдуллаев (1912-1985)

Абдуллаев Воҳид Абдуллаевич (1912.15.5 – Самарқанд – 1985.30.7) -адабиётшунос. Ўзбекистон Фанлар академияси академиги (1966), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1973). Филология фанлари доктори (1959), профессор (1960).

1932 йил Фарғона педагогика институтини битирган. Воҳид Абдуллаев 1935—43 йилларца Бухоро ва Самарқанд педагогика институтларининг, 1944—69 йларда Алишер Навоий номидаги Самарқанд университети ўзбек адабиёти кафедрасининг мудири, 1963 йилдан шу университет ректори. 1930 йилдан шеърлар, илмий мақолалар ёза бошлаган.

«Самарқанд сайли» (1970) шеърий китоби нашр этилган. «Навоий Самарқандда» (1948), «Нишотий ва унинг «Ҳусни Дил» достони», «Хоксор ва унинг «Мунтахаб ул-луғот» китоби» (1955), «Нишотий ва Хоксор» (1960), «Ўзбек адабиёти тарихи» (1964), «Сайланма» (1982) каби китоблари ўзбек адабиёти ва адабиётшунослиги масалаларига бағишланган.

Воҳид Абдуллаевнинг олий ўқув юртлари учун «Ўзбек адабиёти тарихи» дарслигида 17 — 19-асрлардаги ўзбек адабиёти тарихи тадқиқ этилган.