Субутой Долимов (1907-1991)

Субутой Долимов (1907.23.1 – Тошкент — 1991.24.5) — адабиётшунос-педагог. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1967). Тошкент педагогика институтини тугатган (1939).

Педагогика фанлари илмий тадқиқот институтида илмий ходим, шўьба мудири (1943—57). ТошДУ да ўқитувчи (1957—62), доцент (1963 йилдан) бўлиб ишлаган.

Олий ва ўрта мактаблар учун дарслик («Ватан адабиёти», 1965) ва услубий қўлланмалар («Ўзбек адабиёти тарихини ўқитиш методикаси», 1976; «Адабиёт ўқитиш методикаси», 1978) муаллифи.

Огаҳий (Ғ. Каримов билан ҳамкорликда), Алмаий, Лутфий («Гул ва Наврўз»), Гулханий («Зарбулмасал») асарларини, фольклорга оид «Кенг уйнинг келинчаги»ни (1976) нашрга тайёрлаган. «Қобуснома»ни ўзбек тилига таржима қилган (1986).