Сафар Барноев (1938-2001)

Сафар Барноев 1938 йил 6 майда Бухоро яқинидаги Дилкушо қишлоғида туғилган. Тошкент давлат дорилфунунининг журналистика бўлимини тугатган (1966).

«Ёш гвардия» (ҳозирги «Камалак») нашриётида, Республика Ёзувчилари уюшмасида, Халқ таълими вазирлигида, «Гулхан» журналининг бош муҳаррири бўлиб ишлаган.

Унинг биринчи шеърий тўплами 1970 йилда «Тоғдамен» номи билан чоп этилди. Шундан сўнг унинг «Биринчи табассум» (1972), «Дадамнинг қўллари» (1974), «Соғинч» (1975), «Юлдузхон ва Баҳоржон» (1977), «Солдат қайтган кун» (1979), «Оқ лайлаклар» (1982), «Эгизаклар» (1985), «Мукофот» (1983), «Тинчликни улуғлаймиз» (1986), «Дадам ҳақида қўшиқ» (1989), «Каримжон — кармон» (1988), «Белые аисты» (1990) каби ўнлаб шеърий, насрий асарлари чоп этилди. Буларнинг кўплари рус, украин, белорус, латиш, молдован, поляк, чех, арман, озор, тожик, қозоқ, қирғиз, туркман ва қорақалпоқ тилларига ҳам таржима қилинган.

Сафар Барноев ўзининг «Тинчликни улуғлаймиз» китоби учун Ғафур Ғулом мукофотига сазовор бўлган.