Қурбон созчи (1866-1946)

Қурбон созчи (тахаллуси; асл номи Қурбон Исмоилов) (1866 — Хива — 1946) — бахши, Ўзбекистон халқ шоири (1938). Худойберган Ўтаган ўғли ва Қўшакўр созанданинг шогирди. Ёшлигидан мусиқа ва адабиётга қизиққан, халқ ижоди намуналарини, шеър ёзиш қонун-қоидаларини ўрганган.

«Қурбон ота ҳаётидан», «Хоразм тарихи» ва бошқа термаларини гармон жўрлигида ижро этган. Хива шаҳридаги мактаб, ўзи туғилиб ўсган кўча, Хоразм вилояти кутубхонаси бахши номи билан аталган.