Таниқли адабиётшунос олим, филология фанлари номзоди Омонулла Мадаев 1942 йилнинг 20 майида Тошкент шаҳрида туғилган. 1964 йил Тошкент давлат университетининг филология факультетини тамомлаган. 1958 йил Тошкент шаҳар 1- сонли мактаб-интернат ўқитувчиси, 1964 йил Тошкент шаҳар 82-сонли ўрта мактаб ўқитувчиси, 1966 йил ТошДУ Ўзбек мумтоз адабиёти кафедрасида ишлаган, 1982 йилдан Тошкент давлат университетининг ўзбек мумтоз адабиёти кафедрасида доцент лавозимида фаолият олиб борган.
1973 йил “Хоразм халқ достонларининг ўзига хос хусусиятлари” мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. Кўплаб илмий ва услубий ишлар муаллифи, хусусан, “Иншо қандай ёзилади?” (1989), 7, 9-синфлар учун “Ватан адабиёти” дарслиги муаллифи.
Омонулла Мадаевнинг «Алпомиш билан суҳбатлар» (1998), «Халқ оғзаки поэтик ижоди» (2001, 2003) асарлари кенг илмий жамоатчилик эътирофига сазовор бўлган. У «Дўстлик» ордени, «Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси» унвонларига сазовор бўлган.