Мўминжон Муҳаммаджонов (1883-1964)

Мўминжон Муҳаммаджонов (тахаллуси Тошқин; 1883 — Тошкент 1964) — ёзувчи, маърифатпарвар, жадидчилик ҳаракатининг намояндаси. Шарофбой, Беклар беги (Тошкент), Олия (Уфа) каби мадрасаларда таҳсил олган. Айни пайтда эски мактабларда дарс берган.

Тошкент, Наманган, Қўқон, Андижон, Уш, Жалолобод, Хўжанд, Шаҳрисабз ва бошқа шаҳарларда янги усулдаги мактаблар очган. «Садойи Туркистон», кейинчалик «Иштирокиюн» газеталари ва «Маориф», «Муштум» журналларида ишлаган. Андижонда Чўлпон ва Тошкентда Ҳамза билан ҳамкорлик қилган. ХХСР маориф нозирлигида хизмат қилган (1920—21).

Кейинчалик Ўзбекистон Фанлар академияси Шарқшунослик институтида ишлаган (1944—50).

Мўминжон Муҳаммаджонов «Қонли тун» (1926; Зиё Саид билан ҳамкорликда) пьесаси, «Турмуш уринишлари» (1926) хотиралар китоби ва турли ҳажвий шеърлар муаллифи.