Гулистон Матёқубова (Аннақиличева) 1948 йилда туғилган. 1973 йилда Тошкент давлат университетини тамомлаган. У 1984-2005 йилларда, 4 чақириқда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, 2005-2010 йилларда Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик Палатасига депутат қилиб сайланган.
Унинг «Ҳаяжоннинг етти ранги» (1982), «Ойдин остона» (1983), «Севиб қолсин» (1985), “Дарёга ботаётган қуёш” (1998), “Излаганларим” (2002), «Ойбалдоқ» (2001), «Муҳаббат юрти» (2002) китоблари нашр қилинган.
Шунингдек “Қорақалпоғистон” нашриётида «Бахт келтирган баҳор» (1979), «Земля отцов» (1986), «Журек пенен жузбе жуз» (1987), «Нурлы жоллар» (1988), «Прекрасное чувство» (1989), «Айтгин менга Тўрткўл ҳақида» (1993), «Мен сен учун яшаяпман» (1993), «Амиў жағасында оскен байтерек» (1994), «Интизарлық» (1995), «Йўлларингга чиқдим» (1997), «Қалб зураати» (2004), «Қайтмоқ учун кетмоқдаман» (2007), «Ватан руҳи» (2011) китоблари ўзбек, қорақалпоқ, рус тилларида босилиб чиққан.
2002 йилда “Искусство народов Мира” Ассоциацияси Правлениесининг қарори билан “Лауреат Искусство Народов Мира” унвони билан тақдирланган. Унинг шеърлари қорақалпоқ, рус, турк, туркман, немис тилларига таржима қилинган.
У «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими» (1983), «Қорақалпоғистон халқ шоираси» (2002) фахрий унвонлари билан мукофотланган.