Абдувоҳид Қориев, Абдурауфқориев Абдулвоҳидқори (1855 – Тошкент – 1938.12.1) – жамоат ва дин арбоби, педагог. Дастлаб Кўкча даҳалик мактабдор Ёқубхўжа эшондан эски усулда сабоқ олган. 1870-80 йилларда Эшонқулидодхоҳ ва 1880—88 йилларла Бухородаги Эрназарбой мадрасаларида таҳсил кўрган.
1888-1906 йилларла Тошкент шаҳри Шайх Хованди Тоҳур даҳасидаги Мир Абдуллабой масжид-мадрасасида имом, мударрис, шу даҳа қозиси. 1906 йилда Тошкент шаҳар думаси аъзоси. 1907 йилда Россия Давдат думасипинг депутати. У Думага маҳаллий аҳоли номидан Пирмуҳаммад аълам Турсунмуҳаммад ўғли билан ҳамкорликда ишлаб чиққан талабномасини топширган. Шу йили аҳолини ўз ҳақ-ҳуқуқи учун курашга чорловчи «чақириқ»ларни ўзбек ва тожик тилида ёзиб тарқатган. Шунинг учун 1909 йилда Тула вилоятига 5 йилга сургун қилинган. У рус адиби Л.Н.Толстой билан шахсан кўришиб, суҳбатлашиб, 1910 йилда унинг дафн маросимида иштирок этган.
Абдувоҳид Қориев сургундан қайтгач, 1917 йил апрелгача мударрис, апрель ойидан «Шўройи ислом» раиси. 1918 йилдан «Фуқаҳо» («Ҳуқуқшунослар») жамият аъзоси. Ўрта Осиё маҳкамаи шария идорасининг раиси. 1923 йилда шу идора делегацияси таркибида Уфага бориб, Усмон Куръонини олиб келишда иштирок этади. 1926 йилда Макка шаҳрида бўлиб ўтган халқаро мусулмонлар конгресси иштирокчиси.
Абдувоҳид Қориев 1937 йилда асоссиз равишда қамоққа олинган ва 1938 йилда калтаклаб ўлдирилган. 1957 йилда оқланган.