Абдунаби Бойқўзиев (1954)

Абдунаби Бойқўзиев 1954 йил 15 ноябрда Андижон вилоятининг Избоскан туманида туғилган. Тошкент давлат университетини тамомлаган (1983). Турли йилларда Ғафур Ғулом номли Адабиёт ва санъат нашриётида ходим, “Муштум” журналида адабий ходим, бўлим мудири, “Совет Ўзбекистони” газтеасида мухбир, “Халқ сўзи” газетасида катта мухбир, бўлим мудири, Ўзбекистон Республикаси Президенти девони ходими, “Оила ва жамият” газетасида мухбир, Ўзбекистон ОАВни қўллаб-қувватлаш жамғармаси раиси ўринбосари, “Шарқ ҳафтаномаси” газеталари бош муҳаррири бўлиб ишлаган.

“Ғуборингни ёзгайман”, “Сени излаб келдим”, “Ўзбекнаво юлдузлари”, “Жудолиғ дашти”, “Кўзлари дарёйим!..”, “Дилхирож туйғулар”, “Беш наво”, “Беш сўмлик кеккайиш”, “Чўли ироғим” номли шеърий, ҳажвий-юмористик ва публицистик китоблари чоп этилган.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг аъзоси.