Ношуд чол

Бор экан-да, йўқ экан, оч экан-да, тўқ экан, бир чол билан кампир бор экан. Уларнинг фарзанди йўқ экан. Жуда камбағал яшашар экан. Бир куни икковлари жуда оч қолишибди, ейишга ҳеч нималари қолмабди. Шунда кампир чолни койиб:— Ҳой чол, уйда ўтираверасизми, давоми…

Кийик билан кади

Бор эканда йўқ экан, оч эканда тўқ экан. Бир кийик бор экан. У кийикнинг тоғ камарида уяси бор экан. Уясининг ёнида бир терак бор экан. Бир одам келиб шу теракка кади осиб қўйибди. Кади шамолдан кунин тарақлаб, тунин тарақлаб турар давоми…

Қарға билан қўзи

Бор экан, йўқ экан, бўри баковул экан, тулки ясовул экан, қарға қақимчи экан, чумчуқ чақимчи экан, ўрдак сурнайчи экан, ғоз карнайчи экан, товуқ тақ этди, билмадим қаққа кетди.Бир қарға билан қўзи бор экан. Қарға қўзи ёнига бориб:— Сени ейман, — давоми…

Ҳийлагар бедана

Бор эканда йўқ экан, битта зағизғон бўлган экан. У бир туп дўлананинг тепасига ин қўйибди ва бешта бола очибди. Болалари энди учирма қилишга яқинлашган кунларда ундан бир оч тулки хабардор бўлиб қолибди. Тулки зағизғонга дўқ қилиб, болаларини ейиш пайига тушибди. давоми…

Сусамбил

Бор экан-у йўқ экан, оч экан-у тўқ экан, бўри баковул экан, тулки ясовул экан, қарға қақимчи экан, чумчуқ чақимчи экан, ўрдак сурнайчи экан, ғоз карнайчи экан.Ўтган замонда бир бой бор экан. Унинг эшаги ва бир ҳўкизи бор экан. Унинг ери давоми…

Лайлак билан тулки

Лайлак билан тулки дўст бўлган экан. Қимматчилик вақти келиб, иккиси бола-чақаси билан оч қолибди. Бир кун лайлак тулкига:— Тулкибой, сен уйга қараб ўтир. Мен учиб бориб ўзимизга ва болаларимизга овқат топиб келай, — дебди.Тулки рози бўлиб, уйда болаларга қараб қолибди. давоми…

Ботир эчки

Ўтган замонда бир фақир эр-хотин бўлар экан. Уларнинг бисотида фақатгина битта эчкиси бор экан. Эчкисига ҳар куни бир сиқим қуруқ хашакни бериб, елинларига муштлаб кунига бир коса сут соғиб олишар экан. Уларнинг кунлик овқати шу бир коса сут билан ўтар давоми…

Бузоқ, эчки ва қўзи

Бор эканда йўқ экан, бир дангаса бор экан, ҳеч ишга тоби йўқ экан. У ҳатто шу даража дангаса эканки, кунга чиқиб ўтиришни ҳам хушламас экан.Унинг биргина хотинидан бошқа ҳеч кими йўқ экан. Баҳор келиб, ўтлар кўкариб, ёзнинг иссиқ кунлари келмасдан давоми…

Тулкибой

Бир куни тулкибой чангалзорда овқат қидириб юриб, бир ангишвона топиб олибди. Тулкибой юриб-юриб бир кампирнинг уйига келиб қолибди.Кампирни кўриб:— Она, сенга шу ангишвонани эртагача қолдириб кетаман, эрталаб келиб оламан, — деб чиқиб кетибди. Ўзи эшикнинг тирқишидан кампирнинг ангишвонани қаерга қўйганини давоми…

Кампир билан шақол

Бир кампир: «Шақолнинг дастидан дод!» дебди: Шақоллар келади ҳар ёқдан хезлаб, Товуғимнинг ётган жойини излаб. Патини юлади, гўштини тузлаб, Бу шақоллар мени ҳароб айлади.Кечалар қаерда юради улиб. Товуқларнинг ётган жойини билиб, Олиб қочар даштга томоғин бўғиб, Бу шақоллар мени хароб давоми…