Ўсимликлар дунёси

Ҳасан ака тикка туради,
Болалари чапак чалади.
(Терак, барглари)

Болалари қарсак чалади,
Оналари ўйинга тушади.
(Терак, барглари)

Ёзда ҳам қишда,
Бир хил кийимда.
(Арча)

Отаси уйда қолар,
Боласи бозор борар.
(Мевали дарахт)

Кичкина қозоннинг оши тотли.
(Ёнғоқ)

Кичкина декча,
Ичи мазалиқча.
(Ёнғоқ)

Кичкина қозон,
Жингла палов.
(Ёнғоқ)

Кичкина қозон,
Жикр палов.
(Ёнғоқ)

Кичкина тандирча,
Ичи тўла кулча.
(Ёнғоқ)

У ёғи тоғ,
Бу ёғи тоғ,
Ўртасида
Сариғ ёғ.
(Ёнғоқ)

Қўшалоқ товоқ,
Ичи тўла ёғ.
(Ёнғоқ)

Усти заҳар, ичи тош,
Тошнинг ичи асал.
(Ёнғоқ)

Пўсти қалин, қовоқдай,
Бели боғли танобдай,
Меваси сариғ ёғдай.
(Ёнғоқ)

Бели боғли, чўтир чолдир,
Қўйнида бор бужур кампир.
(Ёнғоқ)

Кичкина хотин шошақон,
Кичкина қозон тошақон.
(Ёнғоқ)

Икки тоғнинг орасида
Бир туп янтоқ.
(Бодом)

Қўтир тош,
Ичида ош.
(Бодом)

Ош ичида тош,
Тош ичида ош.
(Ўрик)

У ёғи тош, бу ёғи тош,
Ўртасида нишган ош.
(Данак мағзи)

Пасту баланд кўп хотин,
Кўйлаклари оқ, гулгун.
(Ўрик гули)

Ўзи кўм-кўк,
Юзи қип-қизил.
(Олма)

Ўзи ширин, туклигина,
Мазаси бор, тотлигина.
(Шафтоли)

Бодом каби япроғи,
Солланади бутоғи.
(Шафтоли)

Паст-паст бўйи бор,
Малла тўни бор.
(Беҳи)

Маллагина тўни бор,
Нордонгина таъми бор.
(Беҳи)

Дум-думалоқ бўйи бор,
Паловда обрўйи бор.
(Беҳи)

Бир қоп ун,
Ичида устун.
(Жийда)

Қопча,
Қопча ичида унча,
Унча ичида устунча.
(Жийда)

Ичи ун-ун,
Таши гулгун.
(Жийда)

Таши қизил анордай,
Ичи оқ — ундай,
Ўтириши гулдай.
(Жийда)

Осмондан тушди бир тугун,
Усти бахмал, ичи ун.
(Жийда)

Игна тегмасдан қон,
Тегирмон бермасдан ун,
Теша тегмасдан устун.
(Жийда)

Отаси букри хўжа,
Онаси ёйма чалпак,
Боласи ширин-шакар.
(Ток барги, узуми)

Бир онадан юз бола,
Юзови ҳам бўз бола.
(Ток, узум)

Чорпоя устида
Ширин-ширин шох соққа.
(Ток, узум)

Бўғун-бўғун, бўғунчоқ,
Тугун-тугун, тугунчак,
Етмиш қизнинг онаси
Ҳали ҳам бўлса келинчак.
(Ток, узум)

Ота-онасидан боласи ширин.
(Ток, барги, узуми)

Қора ҳўкизим оғилга киришда думини юлиб қолдим.
(Қора майиз)

Кичкина декча,
Ичи тўла михча.
(Анор)

Сариққина тўни бор,
Ичи тўла дони бор.
(Анор)

Қирқ ҳужрада қизил қизлар.
(Анор)

Эшагим қудуққа тушиб кетди,
Думидан ушласам, юлиниб кетди.
(Қора майиз)

Кичкина гумбаз ичида
Қизлар айлабди макон.
Юзларида парда тутиғлик,
Ҳар бирининг бағри қон.
(Анор)

Гулсиз бўлар меваси,
Ширин-ширин донаси.
(Анжир)

Ости сариқ, усти сариқ,
Ширин, тотли, ичи тариқ.
(Анжир)

Дарахт устида лангар.
(Анжир)

Қамчи даста,
Қамчи дастада маржон.
(Дўлана)

Тепдим, сандиқ очилди,
Ерга бодом сочилди.
(Дўлана)

Ер тагида қизил қайиш.
(Тут дарахтининг илдизи)