Подачи билан айиқ

Бир куни айиқ подачини емоқчи болибди. Шу пайт келган тулки воқеани билиб, ўрганган найрангини ишга солмоқчи бўлибди. Узоқдан чанг кўтарилибди. Айиқ:
— У қандай чанг, нима бўлди? — дебди. Тулки:
— Подшоҳнинг қизи, касал экан, унга дори учун сариқ айиқнинг ўти керак экан, шунга келишаяпти, — дебди. Айиқ:
— Мени беркит, — дебди. Подачи айиқни қопга солиб боғлабди, кейин уни уриб ўлдирибди.