Итнинг жавоби

Биров итга айтибди:
— Сен нимага эски тўнни қопасан. Янги тўнни қопмайсан? Ит айтибдики:
— Камбағал ҳалолхўр, мен ҳаромхўр. Камбағал менинг душманим бўлгани учун мен уни қопаман. Бойларни қопмаслигимнинг сабаби шуки, бой ҳаромхўр, мен ҳам ҳаромхўр. Шунинг учун бойларни қопмайман.