Эр-хотин ва ўғрилар

Бир куни кечаси эр-хотин чой ичиб ўтиришган экан, ўғрилар томда дупурлаб юриб қолишибди. Буни сезган уй эгаси, хотинига:
— Чойни шопир, Шомуродга бер, тўрдаги тўрттовига бер, адандаги олтисига бер, ўзинг ичиб менга бер, ухлаб ётганлар балони ичсин! —дебди.
Буни эшитиб ўғрилар: «Одам кўп экан», деб уйга тушолмай қайтиб кетибдилар.