Эчки

Бир бор экан, бир йўқ экан, қадим замонда бир кампир бўлган экан. Унинг бир қизи ва эчкиси бор экан.
Кунлардан бир куни кампир қизига: “Болам, эчкини ўтлатиб келгин”, дебди. Қиз хўп дебди-да, эчкини қирга олиб чиқиб, кечгача ўтлатибди. Кечқурун боигач, кампир эчкидан сўрабди.
— Қалай, эчкижон, югуриб-югуриб, дам олдингми, мазза қилиб, барра ўт еб, сув ичдингми? Қирларда чопдингми? — деса, эчки хўмрайиб шундай дебди:
— Йўқ, югуриб-югуриб, дам олмадим, мазза қилиб, ўт емадим, қирдан қирга чопмадим. Жаҳли чиққан кампир эчкини калтак билан урган экан, у арқонни узибди-да ўрмонга қочиб кетибди.
У ўрмонда эгасиз уйга жойлашиб олибди. Бу уй қуённинг уйи экан. Қуён эчкига ялинибди, илтимос, уйни бўшатиб бер, дебди. Лекин натижа чиқмабди. У хафа бўлиб кетаётса, от учрабди.
— Ҳа, қуёнжон, нега хафасан? — дебди.
Қуён бўлган воқеани айтиб берибди. От:
— Ҳа, шунга ҳам хафа бўлиб оиирибсанми? Юр, уйингни олиб бераман, — дебди. У эчкига дўқ урибди, буюрибди, лекин натижа чиқмабди. От бошини қуйи солиб, кетибди. Қуён хафа бўлиб, диққати ошиб бораётса, йўлда эшак учрабди. Эшак:
— Эй, қуёнжон, нега хафасан, дебди. Қуён бўлган воқеани айтиб берибди. Эшак:
— Эй, шунга хафамисан, юр, уйингни олиб бераман, — дебди. У аввал рози бўлмабди. Лекин эшак қистайвергач, биргалашиб боришибди. Лекин натижа чиқмабди. Қуён яна хафа бўлиб кетаверибди. Шунда қуёнжонга бир тўп арилар дуч келибди. Қуёнжон ариларга бўлган воқеани айтиб берибди. Арилар, ҳайдаймиз, дейишибди. Қуён ҳеч ҳам рози бўлмабди. Чунки ариларнинг кучи етмайди, деб ўйлабди.
Аммо арилар зўрлайвергач, боришибди. Арилар эчкига дўқ уришибди. Лекин эчки чиқмабди. Шунда арилар қуёнга, эшикни сал очиб тур, бизлар кириб олайлик, дебдилар. Арилар уйга киришибдида, ғув-ғув дейишиб, эчкини чунонам чақишибдики, бечора ўзини қаёққа қўйишини билмабди. Охири уйдан қочиб чиқиб, қутулибди. Шундай қилиб, қуён яна уйига эга болибди.