Кунлардан бир куни Эшчонбойнинг жўхорисига Матчонбойнинг туяси кирибди. Ўша замонларда анчайин гапга ҳам қозининг олдига бораверишар экан. Туяни уч киши тутиб турибди, бир киши қозининг оддига бориб:
— Қани, қози бува, Эшчонбойнинг жўхорисига Матчонбойнинг туяси кирибди, ҳайдаб чйқайлик десак, жўхорини босқилаб ташлайди, шу баччағарни қандай қилиб жўхоридан чиқарсак? — деб сўрабди. Қози:
— Эртага кел, — дебди. Одамлар туяни ётқизиб, оёқларини боғлашибди-да, эртаси куни яна қозига киши юборишибди. Қози ўйлаб туриб:
— Туяни йиқитиб, тўрт оёғидан тўртингиз судраб чиқинг, — дебди.
Тўрт одам туяни жўхорининг ичидан судраб чиқишибди. Жўхори эса бешбаттар пайҳон бўлибди.