Салоҳий (XVIII аср)

«ГУЛ ВА БУЛБУЛ»ДАН(1740 йилда ёзилган) Сабо чун гул ҳаримиға улашти,Жаҳон оро жамолиға етушти. Деди: «Эй гул кезиб келдим жаҳонни,Таниб дунёда яхши, ҳам ёмонни. Бор эркан даҳр аро бир марғзори,Чаманзори, ажойиб лолазори, Етуштум эрса ногаҳ бир гузарга,Ажойиб бир нимарса келди кўзга. давоми…

Нодир (XIX аср)

* * * Анинг гул оразига жон қуши дор ўлди ўхшайдур,Кўнгил зулфини домиға гирифтор ўлди ўхшайдур. Неча кун офият гулзори ичра эрди оромимМани расвоий олам айлаган ёр ўлди ўхшайдур. Кўруб гулшанда шаҳло кўзларингни жилва чоғиндаХижолат бирла наргис кўзи бемор ўлди давоми…

Бектемир Пирнафасов (1975)

Бектемир Пирнафасов 1975 йилда Навбаҳор туманидаги Кавоби қишлоғида туғилган. ТошДУнинг журналистика факултетини тугатган (1998). «Тонг ёқаси» (1996) номли шеърий китоби нашр этилган. * * * Сен қариб қолаяпсан… Менинг имконсизлигимни юзимга солиб, Мангулик ҳақидаги барча шеърларимни таҳқирлаб Сен қариб бораяпсан давоми…

Хосият Рустамова (1971)

Хосият Рустамова 1971 йил 19 мартда Наманган вилояти, Чуст туманидаги Олмос қишлоғида туғилган. ТошДУнинг журналистика факультетини тамомлаган (1993). «Осмондаги уй» (1997), «Нажот» (2003), «Ридо» (2004), «Девор» (2006) каби шеърий тўпламлари нашр этилган. М. Цветаева, А. Ахматованинг айрим шеърларини ўзбек тилига давоми…

Улуғбек Ҳамдам (1968)

Улуғбек Ҳамдам 1968 йил, 24 апрелда Андижон вилоятининг Марҳамат туманида туғилган. ТошДУнинг филология факультетини тугаттан (1993). «Тангрига элтгувчи исён» (2002), «Атиргул» (2006), «Сени кутдим» (2007) шеърий ҳамда «Ёлғизлик» (2000), «Мувозанат» (2003), «Исён ва итоат» (2004) каби насрий асарлари нашр этилган. давоми…

Сирожиддин Рауф (1967)

Сирожиддин Рауф 1967 йил Қарши шаҳрида туғилган. ТошДУнинг журналистика факультетини (1992), Тошкент давлат юридик институтини битирган (2002). «Йиғлаётган ой» (1994), «Кўк гумбаз» (2001) каби шеърий тўпламлари нашр этилган. ЮРТДАН ОЛИСДА Ўзимда эмасман. Ичикдим, Кўнглим бу дам — мулки вайроним. Оҳ, давоми…

Иқбол Мирзо (1967)

Иқбол Мирзо (Иқболжон Мирзаалиев) 1967 йил 1 майда Фарғона вилояти, Бағдод туманига қарашли Қўштегирмон қишлоғида туғилган. Ўзбекистон халқ шоири (2005). Дастлабки шеърлар тўплами — «Юракнинг шакли» (1993). Шундан сўнг шоирнинг «Кўнгил» (1993), «Сени соғинаман» (1994), «Мени эслайсанми» (2000), «Танланган шеърлар» (2002), «Қўшиқларим» (2004), «Сени бугун кўрмасам давоми…

Минҳожиддин Мирзо (1965)

Минҳожиддин Мирзо (Ҳожиматов Минҳожиддин) 1965 йил 30 июлда Андижон шаҳрида туғилган. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист (2002). ТошДУнинг журналистика факультетини тамомлаган (1990). «Нилуфар» (1994), «Висол хабари» (2003) номли шеърий тўпламлари нашр этилган. Р. Ҳамзатов, А. С. Пушкин каби шоирларнинг шеърларидан ўзбек давоми…

Салим Ашур (1964)

Салим Ашур 1964 йил, 16 декабрда Тожикистон Республикасининг Кўрғонтепа вилояти, Қўрғонтепа туманида туғилган. ТошДУнинг журналистика факультетини тугатган (1989). Дастлабки шеърлар тўплами — «Яшил гиёҳ» (1994). Шундан сўнг шоирнинг «Атиргул» (1994), «Сиз эртага келасиз» (1999), «Кечиккан тонг» (2002), «Аталган кунлар» (2004), давоми…

Зебо Мирзо (1964)

Зебо Мирзаева 1964 йил 15 декабрда Қашқадарё вилояти, Китоб туманининг Бештерак қишлоғида туғилган. ТошДУнинг ўзбек филологияси факультетини тамомлаган (1987). «Тун маликаси» (1990), «Ажр» (1997), «Нур кукунлари» (2004) каби шеърий тўпламлари нашр этилган. * * * Саҳролар бағрида адашган, Илиқ ёмғирлардай давоми…