Воқиф (Мўминжон Турғунов) 1952 йилда тугилган. Андижон Пахтачилик институтининг Гидромелиорация факультетини тугатган. Шоир шеърлари туман ва вилоят матбуотида мунтазаб чоп этиб турилади.
* * *
Қалби тошим на қилай, қалбим суйиб ёр этмасанг,
Тийра кўнглимни зор этиб, умидларим бор этмасанг?
Ишқ дарди, ҳижрон азоби, айрилиқдин жоним ҳалак,
На бўлғай ҳажр наштарин кўнглим узра хор этмасанг?
Қайда қолди дилхушлигинг, ишқ майидин сархушлигинг,
Йўқ нажотки, менга берган ваъдалардан ор этмасанг.
Чора топмай, ҳар томон учса қалбим зор қушлари,
Қасду сайд этма, аларни бирга сайёр этмасанг.
Менга энди ком йўқ висолингдин умид этмоқ,
Изҳори висол айлаб, қайта харидор этмасанг.
Воқифо, ёр васлин излама, начора энди кечгил,
Даҳр эли ичраким ўзни саркор этмасанг.
* * *
Хаста дилман, ул қуёшни куйдирур оҳим менинг,
Ғаму ҳасратдин куймасмен, дилку ўз паноҳим менинг.
Рақиблар қўзғатиб фитна, солсалар ғам бошим узра,
Улки, Фарҳоддек бўлинг деб ўргатур моҳим менинг.
Қалбимдаги тиғ заҳридин озормен, эл бехабар,
Хабар этмоқ ношоиста деб қўймас имконим менинг.
Пандга ҳеч солмай қулоқ, умр йўлин сарбасар босдим,
Билмам, энди қай томон бўлғай тўғри роҳим менинг.
Ишқ майи шарбатин тотдим пири муғонлар қўлидан,
Зора бўлса умидим хослар ҳамроҳим менинг.
Ёр ёдини ҳеч қўймайин дилда такрорлаб ўтдим,
Умидворман бўлсин дея тупроғи пок жойим менинг.
Дилда қўймай қалб сирларинг очдинг энди Воқифо,
Кунлар ўтиб шоядки, ул сўз бўлса ризвоним менинг.
* * *
Чарх авзоида кўнглим ҳар дами афгор ўлур,
Билмам, бу афгорликдин танла жоним безор ўлур.
Қайга боқдим дўст дебон, излаб вафоким ондин,
Суврати дўстдир ва лек, сийрати озор ўлур.
Ишқ оташи қалбим уйин чок-чок этар ҳажрдин,
Ҳажр шоми ёр дебон, кўнглим куйи зор-зор ўлур.
Ошиқ элига мерос кўп куймоқ ёр жавридин,
Не қилай, толе берган қисматим ду тор ўлур?
Икки қисмат – икки тордин оразимдир девонавор,
Чекса қалбим пайкон тиғи заҳридин хунхор ўлур.
Эй соқиё, тутиб май сархуш этгил бодадин,
Зораки, қалбим очилиб, бўстонларим гулзор ўлур.
Гулзору бўстонлар аро излаб ёр васлин неча ким,
Доғи ҳижрон куйидин Воқиф ҳам бедор ўлур.
* * *
Ҳижронидин ўртанурман, ул дилрабо келмас, нетай,
Келиб қалбимни чок этган наштарин олмас, нетай?
Туну кун ишқ ҳажридин йўлга нигорондир кўзим,
Ҳажр ўтида куйдириб, ул париваш куймас, нетай?
Қалбима солмай қулоқ, телбалардек суйдим ўзим,
Бу ишимдан ташна қонман, билмам, у суймас, нетай?
Шум рақиблар ҳийласига учрадиму ул ёру зор,
Ким рақибу ким чин ошиқ, фарқига етмас, нетай?
Кел, эй дайр, пири телба ошиқни иршод эт,
Зора, кўнглим таскинидин хуморлигимни бас этай.
Телба ошиқ сирларидин бўлсанг Воқиф, не ажаб,
Ишқ дарди ошиқ элига кўп синов бўлса, нетай?