Толиб Йўлдош (1919-2002)

Толиб Йўлдош 1919 йили Тошкентдаги Ҳовузбоғота маҳалласида туғилган. Тошкент давлат университетининг тил ва адабиёт факултетида таҳсил олган.
Унинг „Чол билан бўри“, „Бахтиёрлар қўшиғи“, „Гул ҳақи“ (1972), „Кўнгил деганлари“ (1976), „Ёз элчиси“ (1986), „Тойчоғлигим“ (1988), „Умид ғунчаси“, „Дўмбоқчалар“, „Бизнинг уйда“, „Яша“, „Қуёш билан суҳбат“, „Шўхсиз, ширинсиз“ (1997), „Бобоёнғоқ“ сингари китоблари нашр этилган.
Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими (1989), „Эл-юрт ҳурмати“ ордени соҳиби (1998).

НОН ТАНЛАМА

Нега биз нон танламаймиз,
Сен танлайсан?
Нон танлама, — деса яна
Қилтанглайсан.
Деҳқон бўлиб, қўриқ очиб
Экканмидинг?
Оғир йиллар захмин мендек
Чекканмидинг…
Чунки ўзинг меҳнат қилиб
Топмагансан.
Юз-кўзларинг ўтда куйиб
Ёпмагансан.
Оқми, қора бўлса ҳамки,
Шу — нон боисин.
Нон бу ҳаёт, сарғайтирган
Очлик оисин!
Сағал суви қочган боиса,
Қаттиқ дейсан.
Токай энди буги чиқиб—
Турса ейсан?
Баъзилар бор нонни хўрлаб,
Отиб ўйнар.
Бир кун келиб бу қилмишин
Ўзи ўйлар.
Ушоги ҳам нон-ку уни,
Тўкиб, сочма!
Азиз тутгин, уволга ҳеч
Сен йўл очма.

ГАПНИНГ ЖОНИ

Қизиқ, гапнинг жони борми,
Гап ҳам тирик жониворми?
Кўрмаганман нега мен ҳеч,
Сўзлашсак-да эрта-ю кеч.
—Тўғри, уни кўриш қийин,
Кўрасан ҳам бир кун кейин.
Омон узоқ ўйлаб қолар,
Хаёл билан ўйнаб қолар.
Ота ўғлин англаб шунда:
—Ҳеч қандай сир йўқдир бунда.
Зар қадрини бил аввалам,
Ўйлаб гапир сўнгра, болам.
Сайрайверма апил-тапил,
Ён-верингга қараб гапир.
Гапнинг яхши, ёмони бор,
Камида минг томони бор.
Тиши ҳам бор, иши ҳам бор,
Ёзи ҳам бор, қиши ҳам бор.
Гули ҳам бор, тикани ҳам,
Унинг жонли экани ҳам—
Ана шунда, — дер отаси,
Тўғри сўзнинг йўқ хатоси.

УЗУМЛАР ОИЛАСИ

Узумлар ҳам бир оила—
Сиз ва биздай яшар экан.
Уруғ-аймоқ дегандайин
Тури юздан ошар экан.
Самарқанднинг „Якдона“си,
Дерлар узумлар онаси.
Оталари — „Катта қўрғон“
Бобомиздай кўпни кўрган.
„Ҳасайни-ю Ҳусайни“лар
Эмиш ўғиллари булар.
Оқ-у қизил „Шивирғони“
Оналарин дил-у жони.
Суюк қизлар экан қаранг—
Анор дона, ёқути ранг.
„Шакар гули“ — кеннойиси
Бошдан оёқ атир иси…
Бувалари — „Бииваки“миш,
Лиққо узум — „Биби кумуш“.
„Тоғ узуми“ — аммалари,
Бир уруғдан ҳаммалари.
Бари ишком, сўридалар,
Катта боғнинг тўридалар.

ЕРНИНГ ТИЛИ

Бобомларча еминг ҳам
Тили бор — сўзлар эмиш.
Ер сўзласа эл-юртнинг
Бахтини кўзлар эмиш.
Мен ҳеч кўрган эмасман,
Ишонмадим сира ҳам.
Бобом дерлар уқтириб:
— Ер тили бор чинакам.
Ҳали ер-ла сўзлашиш,
Ёшсан, келмас қоиингдан.
Ер тилини ўргансанг,
Чечак унар ёиингдан.
Уни кўр, дерлар бобом!
Ҳавас билан боқаман.
Поёни йўқ боғ-чаман
Меҳрин дилда ёқаман.
Тап-тақир чўл бўлсин, сен
Парвариш эт, гуллайди.
„Еми боқсанг, боқади“,
У кунингга ярайди.
Еминг гапиргани шу,
Гапиртирган биз, болам.
Меҳнат қилса эл барча,
Гапирар бутун олам.
—Тўғри, бобожон,—дейман
Белларидан қучоқлаб,
Бобомлардек бўлишга
Мен ҳам ўзимни чоғлаб.