Болаларнинг севимии шоири ва ёзувчиси Сафар Барноев 1938 йил 6 майда Бухоро шаҳрида Дилкушо маҳалласида туғилган.
1949-59 йилларда ўрта мактабни тугатгач, ҳарбий хизматга кетади. Ҳарбий хизматни ўтаб, 1960-61 йилларда Бухоро вилоятининг Ромитан туманидаги шўро хўжалигида ҳисобчи вазифасида ишлайди. 1961-66 йилларда ТошДУнинг (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети) журналистика бўлимида таҳсил олади.
1959 йили унинг биринчи шеъри ҳозирги „Тонг юлдузи“ газетасида эълон қилинган. Сафар Барноев ўқишни тугатмасиданоқ, 1966 йилнинг март ойида „Тонг юлдузи“ газетаси таҳририятига ишга таклиф қилинган. Шу йиллардан бошлаб унинг шеър, ҳикоя, қиссалари республика газета ва журналларида мунтазам равишда чоп этила бошлайди.
Сафар Барноевнинг биринчи шеърлар тўплами 1970 йилда „Тоғлардаман“ номи билан чоп этилди. Шундан кейин „Биринчи табассум“, „Нур ёғилган кун“ қиссалари босилди. Адибнинг „Биринчи табассум“ (қиссалар, 1972), „Дадамнинг қоилари“ (шеърлар ва достонлар, 1972), „Соғинч“ (шеърлар, балладалар, 1975), „Юлдузхон ва Баҳоижон“ (шеърлар ва эртаклар, 1977), „Аскар қайтган кун“ (ҳикоялар, қиссалар, 1980), „Оқ лайлаклар“ (ҳикоя, қиссалар, 1982), „Чеҳралар“ (балладалар, 1984), „Эгизаклар“ (ҳикоялар, қиссалар, 1985), „Мукофот“ (ҳикоялар, 1985), „Тинчликни улуғлаймиз“ (шеърлар, достонлар, 1986), „Каримжон-карлсон“ (ҳикоялар, қиссалар, 1988), „Дадам ҳақида қўшиқ“ (шеърлар, эртаклар, 1989), „Янги кунлар“ (қисса, 1990), „Нилуфарнинг олмалари“ (ҳикоялар, 1996), „Кичкина Хўжа Насриддин“ (қисса, 1998) сингари китоблари нашр қилинган. Адибнинг кўпгина асарлари рус, тожик, қирғиз, украин, белорус, поляк, инглиз тилларига таржима қилинган. Унинг „47-йил ҳикояИари“, „Афғон болалари“ ҳикоялар туркуми адабийжамоатчилик томонидан юқори баҳоланган.
ОСТОНАМИЗ – УЙИМИЗ
Дунё кезиб юрса ҳам
Бизнинг орзу-ўйимиз —
Олам ичра бир олам
Остонамиз — уйимиз.
Доим азиз тутганлар
Унда ҳар бир ғиштимиз.
Оилам деб ўтганлар
Бизнинг етти пуштимиз.
Ҳар эшиги, ромига
Қуёш нури бойланган,
Уйимизнинг томига
Тарихимиз жойланган.
Энг муқаддас жойимиз —
Остонамиз — уйимиз.
Уйимиздан кўринар
Бизнинг қадди-бўйимиз!
ДАДАМНИНГ ҚЎЛЛАРИ
Дадамнинг қўллари милтиқ ҳам ушлаган,
Гулни ҳам эккандир дадамнинг қўллари.
Мен дадам ҳақида ҳикоя бошласам:
Ажойиб, ранг-баранг дадамнинг йўллари.
Дадамнинг қўллари бошимни силайди,
Дадамнинг қўллари тинчликнинг тимсоли.
Дадамнинг қўллари яхшилик тилайди,
Уларга боқаман гоҳида жим қолиб.
Қабарган бармоқлар уруғ-у аймоқдир,
Лашкардай саф тортиб туради ҳар ишга.
Дадамнинг топгани шакар-у қаймоқдир,
Бизларни қолдирмас ҳеч қачон ташвишда.
Дадамнинг қўллари ҳар доим баланддир,
Қуёш ҳам чўзади қўлларин уларга.
Дадамнинг қўллари бизларга пайванддир,
Бизларга баҳоми келтирган шулар-да.
Дадамнинг қўлларин сийпалаб, ўпаман,
Дадамнинг қўллари уйимиз кўркидир.
Дадам бор, ҳамиша гуллайди бу Ватан,
Дадамнинг қўлидан ёвузлар қўрқадир.
ЁМҒИР ЁҒДИ
Ёмғир ёғди дув-дув,
Текин бўлди сув-сув.
Иркит юрган Ноижон,
Қои-бетингни юв-юв!
Ёмгир ёғди дув-дув,
Норжон бўлди тоза.
Ўртоқлари хурсанд—
Қаранг, қандай соз-а.
Тарновчадан сувлар
Оқиб тушди шув-шув.
Ўйнаб қолди жилға,
Орқасидан қув-қув.
Ёмгир ёғгач дув-дув,
Ер-кўк кетди яйраб.
Шамол эсгач ғув-ғув,
Қушлар чиқди сайраб.
АЙИҚПОЛВОН
Айиқполвон ўйин тушар,
Авжда чапак, қийқириқ.
Олқишлардан қалби жўшар,
Қилар яна минг қилиқ.
Нағма қилиб эгасига —
Қараб қўяр қайрилиб.
Бир жуфтгина оппоқ қанддан
Қолмайин деб айрилиб.
ШЎРДАНАК
Шўрданагим, шўрданак,
Қандай эдинг зўр данак.
Зўрман дединг чақдилар,
Сен ўзингдан кўр, данак.
ТИНЧЛИК ҚЎШИҒИ
Мен тинчиик қўшиғин куйлайман,
Куйлайман,
Мен тинчлик ҳақида ўйлайман,
Ўйлайман.
Дадамлар урушда бўлганлар,
Боиганлар.
Кўп оғир турмушни кўрганлар,
Кўрганлар.
Урушқоқ одамлар бор экан,
Бор экан.
Ҳали кўп одамлар хор экан,
Хор экан.
Мен дейман ёмонлар йўқ боисин,
Йўқ боисин.
Қоми оч одамлар тўқ боисин,
Тўқ боисин.
Жанг нима? Дадамлар айтганлар,
Айтганлар.
Урушдан оёқсиз қайтганлар,
Қайтганлар.
Амаки, тоғалар, ўйлангиз,
Ўйлангиз.
Урушга сира йўл қўймангиз,
Қўймангиз.
Ёвузлар сира ўқ узмасин,
Узмасин.
Бизламинг ўйинни бузмасин,
Бузмасин.
МИНОРА
Бухорода бўлганингда
Кўрганмисан, Гулнора?
Шаҳарнинг қоқ ўртасида
Турар улкан минора.
Булутламинг унга, ҳатто
Тегиб ўтар кўйлаги.
Қанча юртдан ҳавас билан
Келишади кўргани.
Қай томондан боқма унга,
Дарров кўзга ташланар.
Қанча эртак, фожиалар…
Минорадан бошланар.
Қарийб минг йил яшамоқда,
Гард қўнмаган тошига.
Қарамоқчи бўлсанг унга —
Дўппинг тушар бошингдан.
Ўймакорлик нақшлари —
Диққатингни тортади.
Ўтиб қолсам ёнидан-чи,
Меҳрим тағин ортади.
Ахир улкан минорани
Катта бобомлар қурган.
У кишининг ҳунарларин
Э1 мақтаган, эл кўрган.
Йўлим тушса, унга доим —
Таъзим қиламан ҳар гал.
У — бобомга мангуликка —
Тошдан қўйилган ҳайкал.
БОЛАЛАРНИНГ ОВОЗИ
Болаларнинг овози —
Менинг овозим, созим.
Болаламинг овози —
Менинг баҳорим, ёзим.
Болаламинг овози —
Остонам бутунлиги.
Деворламинг пардози,
Борлиғим, бутунлигим.
Болаларнинг овози
Чалинмаса қулоққа,
Онам ҳам боимас рози,
Қуриб қолгум булоқдай.
Шовулламас боғ, далам,
Кўкда чақилмас чақин.
Кундан ёришмас олам,
Қанча боимасин яқин.
Болаламинг овози —
Томирларимга туташ.
Шовқини, эрка, нози
Бағримни қилган оташ.
Болаларнинг овози
Соябон баргларимдир.
Борман деб қулоч ёзиб,
Қурдирган аркларимдир.
Шунданми, менинг наслим
Тез кўзга ташланади.
Ватанни суйиш асли
Боладан бошланади.