Юсуф Сарёмий (1840-1912)

Юсуф Сарёмий (тахаллуси; асл номи Юсуф мулла Абдушукур ўғли) [1840, Чимкент вилояти Сарём (Сайрам) қишлоғи — 1912] — шоир. Тошкент, Бухоро мадрасаларида таҳсил олган. Самарқанд, Тошкент, Қўқон адабий ҳаракатчилигида фаол қатнашган. «Беклар беги» мадрасасида ўқиган ва унга атаб шеърлар ёзган («Дар таърифи манзари мадрасаи Бек аз Юсуф»). Юсуф Сарёмий хаттотлик — котиблик билан кун кўрган, косибчилик, муҳрдорлик билан ҳам шуғулланган.

Шоир шеърлари ҳаётлигида «Баёз» (1893), «Армуғони Хислат» (1911), «Баёзи Муҳалло» (1912), «Баёзи Ҳазиний» (1912) каби баёзларда босилган. 1914 йил Тавалло Юсуф Сарёмий шеърларини тўплаб, «Девони Мавлавии Юсуф Сарёмий» номи билан нашр этган. Унинг тошбосма нусхалари Ўзбекистон Фанлар академияси Шарқшунослик институти (инв. №117, 118, 119, 120, 6028, 9072) ва Андижон адабиёт ва санъат музейи (инв. №1720, 2185, 728, 799) да сақланади. Китобга Расулмуҳаммад Шоший ўғли Мулла Ўтаб хаттотлик қилган.

Сайрам тарихи ҳақидаги хилма-хил маъумотларга бой, бироқ анъанавий диний мазмунда битилган «Рисола»ни Юсуф Сарёмийга нисбат берадилар. Халқ орасида шоирнинг ғоят ҳозиржавоб, ноҳақликка муросасиз эканлигини тасдиқ этувчи кўплаб ривоятлар, афсоналар юради. Кўплаб ғазаллари («Яли-яли» каби) ҳозир ҳам эл орасида машҳур. Юсуф Сарёмий номида кўча ва мактаб бор.

Бегали Қосимов

ҒАЗАЛЛАР

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ

Машриқи мийнодин урди дам майи субҳи ҳудо,
Даври хуршиди қадаҳдин етти гардунға садо.

Фатҳи боб ўлди бу кун майхонаи файёзи жуд,
Ал-фараҳ, эй ринди жом, бодапаймо, ас-сало.

Ул маедурким, анга гардун — сабў, хуршид — жом,
Айдагай ҳар заррани нўш этса, шамсу уз-зуҳо.

Ҳасрати бу жоми майдин чарх саргардон кезар,
Шомдин қонлиғ этак ҳам субҳдин йиртуқ яқо.

Гардиши бу жомдур ҳайю ҳувийят ҳалқаси,
Майпарастдин давриға йўқ ибтидоу интиҳо.

Шавқ аҳли жонида кайфийяти бекайфу кам,
Завқ аҳли комида лаззати бечуну чаро.

Дурдаи ул май келибдур сайқали миръоти дил,
Бир қадаҳдин жон ўлур ойинаи гетинамо.

Соқийи бу жоми май Хизру Масиҳодин буюк,
Лаъли — оби зиндагоний, тоби зулфи — аждаҳо.

Бир тарашшуҳ етса андин ташна лаблар комиға,
Айламас ҳаргиз ҳавои чашмаи оби бақо.

Такяе ҳар ким топар бу майкада туфроғидин,
Маснади Жам хоки раҳдур анга, султонлиғ — гадо.

Эй хуш ул ринде, сабукашликда хам бўлмиш қади
Чун ҳилоли ийд даври жомдин ангуштнамо.

Дурдакашлар жонида кайфияти хамру аласт,
Бошида бу шиддати ранжу хумор ўлмиш бало.

Бода сунса муғбача, ўпсам аёғин жон билан,
Айласам бир ғамзасиға йўқу боримни фидо.

Истарам бу дайр аро бир жом ваҳдат хуммидин
Ўзлукум бунёдини йиқса етиб фақру фано.

Ташналабман, тўлдуруб тут дам-бадам лабрез жом,
Эй шаҳи Мисри малоҳат, соқийи Юсуфлиқо.

Қатраи топеанг бу майдин, раҳни жом айдар эдинг
Хирқау дастору тасбеҳу ридойи, зоҳидо.

Кеча эрдим бехуд ул муғ дайри туфроғида маст,
Қайди имкондин барий, доми тааллуқдин раҳо.

Тоби хуршиди майи жоми азал лабрез эди,
Заррадёк жбнукўнгул бу нагяъадин бедасту по.

Соқию, гулчеҳраю жому май ўлғай то абад,
Юсуфий хоки дарй майхонау дасти дуо.

Соқиё, тут дам-бадам соғар манго майдин тўло,
Раҳм қил, бошимғадур ҳушёрлиғ қаттиғ бало.

Бодадек ҳеч бўлмағай даврон ғамини дафъига,
Бўлмаса бехудлуғум, ўддургуси ранжу ано.

Шўхи бадмастим сунуб май, олса мандин нақтси хуш,
Қолмағай лавҳи дилу жонимда нақши мосуво.

Дайр пири ҳидматида бош қўярман ер ўпуб, 
Кош еткай гарди роҳидий кўзумға тўтиё.

Сарвқад гулчеҳра соқий сунса ман сори аёғ,
Гўйиёким етти бўлғай мисга файзи кимё.

Ёрни ағёрсиз даҳр ичра ҳаргиз топмадим,
Шаҳдни — безаҳр, лутфни — беқаҳр, ганжни — беаждаҳо.

Таън тошидин еиниқ, бошдин-аёқим занги ғам,
Истарам майхонада май дурдасидин мўмиё.

Дард аҳли шўхлар бедОдидин ғам чекмасўн,
Чунки пири майкада даргоҳидур дорушшифо.

Чангдек ман хўблар базми учун кўб инградим,
Чун хами зулфи каби охир, кўрунг; қадтсим дуто.

Рашқдин боғларда гуллар коса-коса қон ичар,
Чиқса гулгашт этгали, ул шўхи баргигул қабо.

Мавжи хат кўргач, лаби лаълида дуди оҳдин,
Юсуфий кўрди бутун тун бир неча кўиглй қаро. :

* * *

Ажз ёниндин бўлак йўл йўк, ба важҳи Кибриё,
Мунда бир қилча букулсанг, анда «син»дур тоқи«ё».

Иктисоб айлаб синуқлик, қўйма худлуқдин асар,
Чунки қаттиғ садди рахдўр, зарраи кибру ҳаво.

Зуҳду тақво хирманин гар айласанг юз кўҳ-кўҳ,
Бўлса ўртар гар самум сумъау барқи риё.

Бўлма тоат бирла эмин, журм бирлан ноумид,
Қаҳру лутфидин ани тут домани хавфу рижо.

Ким этар ҳақдин сани, машғули бут дерлар ани,
Ҳожат эрмасдур буту бутхона қилмоқлик бино.

Фазлу адли олдида даргоҳиға тенг келдилар,
Зоҳиду пашминапўшу фосиқу нопорсо.

Айлагил изҳори қуллуқ, интизори фазли бўл,
Бўлмағай қуллуқдин ўзга қулга ҳаргиз муддао.

Ҳар даме андин етар сармояи нақди ҳаёт,
Ҳар нафас сандин кетар сўйи адам гарди фано.

Билмадинг, ҳар лаҳза ортар, дам-бадам ҳаддин фузун,
Сандин исёну хатолар, андин эҳсони ато.

Ким берибдур шоҳиди гулчеҳрасига обу ранг,
Ким тикибдур сарв қаддиға зумуррадгун қабо.

Лола жомини тўло ким қидди гулгун бодадин,
Ким бу ўт тобидин этмиш доғи бағрини қаро.

Бу чаманда ким бинафша хирқасин қилмиш кабуд,
Чунки осиби хазондин боғлар мотамсаро.

Бу дабистонучаманда сарву ғул авроқидин,
Ким ўқурлар дам-бадам булбул – фиғон, қумри — наво.

Буйи улфат истамаз кавну макон гулзоридин,
Етса зулфи ёрдин кимга насими атрсо.

Дастгоҳи эътиборинг, Юсуфий, бир мушти хок,
Қўйма ўзлукдин асар, синдур тилисми нақши по.

* * *

Илоҳи, ҳамдинга қилғил тилу дилим гўё,
Ҳамиша санга дейин жону дилдан зикру сано.

Қилиб карам, манга бердинг вужуди жавҳари руҳ,
Эдим ҳақирки, бир мушти хоку бесару по.

Етиб сани карамингдин манга ҳаёти вужуд,
Чу ақлу самъу басар, сурату қади зебо.

Димоғим айладинг ўтлуғ шарори ишқингдин,
Бошимға соддинг ўзунг истамак учун савдо.

Бу тўрт, етти ва тўққуз, ўн икки ва ўттуз,
Ки бу такаввуну касрат на бор эди адо.

Ҳама замону макон сунъи поку лутфунгдин,
Топиб вужуд адам, барча йўқ бўлуб пайдо.

На нуру зулмату, на хору гул, на шодию ғам,
На шаҳду заҳр бор эрди, на ранжу тўю азо.

Тамоми кавну макон бор бўлди амрингдин,
Бу зеби зийнат ила боргоҳи арзу само.

Ки юз минг олами этмак дамида осондур,
Илоҳи, қудратинг олдида минг сирриу сурро.

Бу хоки тийрага бердинг чароғи гавҳари ақл,
Бу нур файзи билан бўлди зумраи уқало.

Қўюб чироғиға сан равғани ҳидоят, илм,
Етиб ўзунгдин аларга фуруғи нури зиё.

Ўзинг ўзинг тонитиб қилдинг аҳли урфондин,
Йўқ эрди бўлмаса, биров ў дийи(?) хатрпаймо.

Илоҳи, фазлинг ила Юсуфийға кўрсатғил,
Ризои маърифатинг сориға тариқи ҳудо.

* * *

Зиҳи туфайли вужуди ва жуди арзу само,
Чироғи маҳфили кавнайн, шамъи жамъи ҳудо.

Ҳабиби ҳақ, анга ризвон ғуломи, арш — сарир,
Тамоми кавну макон нуридин эрур пайдо.

Жамоли шамъини парвонаси расулу малак,
Камоли ҳусни учундур икки жаҳон шайдо.

Туники, олами руҳонийға етурди қадам,
Юзини партавидин топти нур арши аъло.

Шаҳики, аҳли самовот бўлса хоки дари,
Ер ўпгали туну кун хидматида субҳу масо.

Риёзи Каъба ҳарими қадди ниҳолиға боғ,
Гули рухи чаманидур ҳадойиқи Батҳо.

Малак сужудиға, одам вужудиға боис,
Хатиби илмул асмо-у тожи каррамно. 

Туфайли нури Муҳаммад сародиқи малакут,
Очилди чун бу шарафким, кўрар ўғулдин ато.

Вужуди гавҳари баҳри инояти азали,
Дуруди моҳии жамъи хутути саҳву хато.

Жаҳонға қўйди қадам, бори ботил ўлди адам,
Жамии бут йиқилиб, сарнигун ўлуб Кисро.

Жаҳон тўлуб шу туни ғулғули малоиқтсин,
Еру осмондин ўтуб, айдади ўзин боло.

Зиҳи саодати, олам чу боғи жаннат ўлуб,
Бу тийра хок бўяуб борй мўшки анбарсо.

Тушурмади на учун Ҳақ ер узра соясини,
Чу маҳзи нур эди, зоти поки айнй зйё.

Бўлунди илкида қурси қамар ишорат ила,
Ки тошқа чўн деди, заррин дарахт бўлди бино.

Кафи кифоятида сангреза деб тасбеҳ,
Фасеҳ тил била айтур худоға ҳамдў сано.

Дарахт амриға фармонбар эрди, гар тиласа,
Ки жон била югурурди, чу қатра бесару по.

Дер эрди мурғи ҳаво арзи ҳол, оҳуйи дашт,
Қилур эди борисин жумла ҳожатини раво.

Дамики, арз қилур пухта гўши бузғола,
Чу заҳр бирла пишурмиш, манҳи еманг, аъдо.

Нечунки хатми русул мўъжизоти беҳадду ад,
Десам тамомини то рўзи ҳашр бўлмас адо.

Илоҳи, Ҳақ ҳабибинг шафоатиға мани,
Етур, оқорди сочим, журм бирла нома қаро.

Илоҳи, наъти ҳабибинг демақда Юсуфийни,
Ба сад қусур не ҳадким, сан этмасанг гўё.