XIX асрнинг биринчи ярмида яшаб ижод қилган ўратепалик ўзбек шоирларидан бири. 1845 йили Риштонда вафот этган.
* * *
Даҳрдин мен чекмаган андуҳу меҳнат қолдиму
Бошим узра ёрмаған гардундин офат қолдиму.
Гарчи чекдим базми васлинг ичра ишрат соғари
Ҳажрдин мен ютмаган хуноби ҳасрат қолдиму.
Бўлди то кўнглим санинг султони ишқинг кишвари
Шукрким, мен сурмаган оламда давлат қолдиму.
Боға кирдинг ул қаду юз бирла то сайр этгали
Сарв бирлан гулға осори тароват қолдиму..
Васл айёми кўзимдин оқди қон ёш онча ким
Кўз очиб юзига боқмоқлиқға фурсат қолдиму.
Мунча бепарво чиқиб оламға солдинг рустахез
Ҳуснинг айёмида ойинлар саломат қолдиму.
Бехабар зоҳид ўзингдин неча тоат қилғасен
Бўлмаган торожи ишқи дину тиллот қолдиму.
Ёд этибдур Нолани лутф айлаб итлар ҳайлидин
Ёди чирмашган кўнгилда эмди ҳасрат қолдиму.
АМИРИЙ ҒАЗАЛИГА НОЛАНИНГ МУХАММАСИ
Етибсен дарди ҳижрон иштидодидин ўлар ҳола,
Таҳаммул айлагил мен телбадек ой ҳуснингга вола,
Бўлубсен гарчи ҳасрат тиғидин паргола-паргола,
Ҳаёли ёр этармен, эй кўнгил сен қилма кўп нола,
Ўзинг инсофа келким васл аро ҳожатму дамола.
Ўзингни бир нафас махмурлиқ бирла овут соқий,
Замони мастлиқ кайфиятин лутф эт, унут соқий,
Қизарди оразинг май тобидин, бир дам совут соқий,
Мижозингга магар чарм келди манга тут соқий,
Лабинг яъқути узра чиқти гавҳар ўхшатуб ҳоли.
Каломинг жон берурга моҳир ўлди, йиғладим тинмай,
Кўзинг қатлим этарга коҳир ўлди, йиғладим тинмай,
Руҳингдин айру зулфинг моҳир ўлди, йиғладим тинмай,
Юзинг даврида хатинг зоҳир ўлди, йиғладим тинмай,
Ёғин ёғмоқ муқаррар бўлса гар ой даврида ҳоли.
Ўзимни халқдин куйинг аро беркитмайин ҳар дам,
Гуҳардек тишларинг бедодидин оғритмайин ҳар дам,
Гулистони жамоли завқиму бартинмайин ҳар дам,
Баҳори оразингни шавқимудур тинмайин ҳар дам,
Симоби дийдалардин қатра-қатра ёғдирур жола.
Ҳаёли бўлди муҳлик заҳри ҳижрон ичра тарёким,
Неча жаҳд айласам ул нуқтаға тинмас чу идроким,
Кўнгилларни сувайдосимудур ул шўх бебоким,
Ҳоро ҳолингмудур ё лаъл гулфоминг уза токим,
Чибин қўнмишмудур шаҳд истаюб шакар тилаёла.
Нечук маҳбун кўнгилнинг хилватидин завқ ёдинким,
Суйа соғинур жон бирла сақлармиш саводинким,
На янглиғ ким, кетурмиш мушк исини бил Хитодин ким,
Эшитди, ҳол ороз васфини боди сабодинким,
Қизарди рашкдин доғ ўлди, тоғ ўлди гулу лола.
Тушуб бошимға тоша қуллиғидин давлати савдо,
Хумонинг сояи болидин айлар нола истиғно,
Тунукун чиқмамиш килким манинг ҳукм аснадин гўё,
Амир ул хат билан рухсори васфин айладин иншо,
Бу сўз овоза бўлди Румдин то мулки Бенгола.