Нишотий (XVIII аср)

Муҳаммадниёз Нишотий (18-аср, Хоразм) — шоир. Хива мадрасаларида ўқиган. Хоразм хонлигида сиёсий аҳвол оғирлиги туфайли Нишотий Бухорога келган, ғариблик ва муҳтожликда яшаган.

Адабий мероси «Ҳусну Дил» достони, «Қушлар мунозараси» манзумаси ҳамда 1500 мисра шеър — 38 ғазал, 14 мухаммас, 1 қасида ва мусаддасдан иборат. Лирикаси дунёвий муҳаббат мавзуида. Унда шоир ўз кечинмалари, замона хақидаги фикр-мулоҳазаларини ифодалаган, вафо, садоқат, гўзаллик ва нафосатни куйлаган. «Қушлар мунозараси»да 14 хил қушнинг ўзаро баҳсу мунозаралари орқали ўша даврдаги ижтимоий тузумга хос иллатлар, жаҳолат, мансабпарастлик ва бошқа мажозий шаклда танқид қилинган, меҳнат аҳлининг камтарлиги улуғланган.

«Ҳусну Дил» достони (1779) — шоир ижодининг чўққиси. У Шарқ халқлари орасида машҳур сюжет асосида назмда яратилган. Достон 15584 мисра, 62 бобдан иборат. Анъанавий кириш (1—5-боблар)дан сўнг шоир ўзи ҳақида, достоннинг ёзилиш сабаблари, сўз ва унинг қудрати, хамсанавислар (Низомий, Хусрав Деҳлавий, Абдураҳмон Жомий, Алишер Навоий ва бошқа) ҳақида фикр юритган. Асосий қисм 11-бобдан бошланади ва асар хотима билан якунланади. Етакчи мавзуи — севги. У Ҳусн ва Дилнинг мураккаб саргузаштларида ўз аксини топган. Ақл, Ишқ, Вафо, Меҳр, Номус, Ҳиммат, Сабр, Рақиб каби образларда кишилардаги муайян хусусиятлар ифодаланган. Достон Ҳусн ва Дилнинг тўй тантанаси, яъни эзгуликнинг ёмонлик устидан ғалабаси билан тугайди. Асарда Ватанни севиш, халқпарварлик, маърифат ва адолат, мардлик, севги-садоқат, яхши хулқ-одоб каби ғоялар илгари сурилган.

Достон қўлёзма нусхалари Ўзбекистон Фанлар Академияси Шарқшунослик институти (инв. №1198, 7013, 1997, 1666, 1027), Самарқанд давлат университети (инв. №21828) қўлёзма фондларида сақланади.

ҒАЗАЛЛАР

Ёраб, нечук балодур бошимға шоми ҳижрон,
Не дардиға ниҳоят, не меҳнатиға поён.

Не сабру, не қарорим, не ҳушу ихтиёрим,
Не ёру, не диёрим, не жон манга, не жонон.

Ҳар кунда бошқа ғавғо, ҳар тунда ўзга савдо,
Не манзилу, не маъво, йўқтур маконим имкон.

Меҳнатға даври пурфан кўнглимни қилди маъман,
Бошимни этти маскан, ғам лашкариға даврон.

Кўзимда ашки ҳасрат, кўнглимда хори ғурбат,
Бошимға тушди кулфат, андоқ ёғорки борон.

То солди ул суманбар жону дилимға ахгар,
Оҳимни қилди сар-сар ашкимни этти тўфон.

Пинҳон назардин ул моҳ, не мунису не ҳамроҳ,
Дил сўзим оташин оҳ, ҳамсуҳбатимдур афғон.

Ортиб балоу шиддат, юз мунча бўлса меҳнат,
Не ғам етурса накҳат ул зулфи анбарафшон.

Тортиб фиғони ғулғул, ҳажрингда мисли булбул,
Сенсиз кўзимга, эй гул, мужгони нишу пайкон.

Лаълинг шаҳиди, эй дил, бўлмас кафанға мойил,
Бас жисм узра ҳоил рангин кафан қизил қон.

Очғонда доли зулфинг, еткач шамоли зулфинг,
Қилди хаёли зулфинг торожи дину имон.

Зулм этти чархи золим, қилди фузун малолим,
Кўп мушкил ўлди ҳолим, ёраб, сан айла осон.

Лутф айлабон бир они, боқғил буён ниҳони,
Бўлсун Нишотий жони бошинга садқа, эй жон.

* * *

Биҳамдиллоҳки, жононим мени масти нигоҳ этти,
Кўзим боғин ниҳоли қоматига жилвагоҳ этти.

Ўтуб ҳар ёнға юз минг шевау нозу адо бирла,
Гаҳе кўргузди рухсорин, гаҳе илкин паноҳ этти.

Юз узра донаи холин намудар айлобон қушдек,
Кўнгулни мубталои ҳалқаи зулфи сиёҳ этти.

Қуёшдек орази узра чу тўкти зулфи мушкинин,
Қорартиб рўзгорим, ҳоли зоримни табоҳ этти.

Паризоди эрам, ё ҳур деб тавсифи рухсорин,
Жунундин телба кўнглум деди ҳазён иштибоҳ этти.

Ажаб эрмас дамодам бўлса завқи сажда кўнглумға,
Азал наққоши ул ой қоши ёсин саждагоҳ этти.

Гадои хокисори хўблар гар бўлса тонг эрмас,
Ул ойни лутфи иззу ҳусн элиға қиблагоҳ этти.

Кулуб юз ноз ила ҳардам чиқиб қасридин ул маҳваш,
Ҳамиша кору борим нолау афғону оҳ этти.

Дилоромим ҳарими ноздин чиқғач адо бирла,
Нишотий кўнглини айшу тарабдин ийдгоҳ этти.

* * *

Ёраб, на хуш кун эрди сўрмақға арзи ҳолим,
Юз ишва бирла келди ул мушкбў ғазолим.

Олди ниқоби гулгун гул юздин ул паризод,
Кўргузди чеҳраи ол, дафъ айлади малолим.

Ҳар бир куним эди ой, ҳар ой эрди бир йил,
Ул зулфу юзни кўргач хуш бўлди моҳу солим.

Дедимки: шоми ҳижрон тул эрди ҳам қоронғу,
Дедики: кўзунг ойдин топтинг бу тун висолим.

Кўрсатти юз назокат ул бел ила оғиздин.
Бору йўқим фидоси ҳам садқа қийлу қолим.

Ул қошу кўз, қаду зулф эрмиш ниҳоли раъно,
Дарк айла яхши эй ақл десам ани ниҳолим.

Ёндаштуруб жамолин меҳри фалакга деди:
Инсоф қил, Нишотий, ул меҳр рў жамолим.

* * *

Тушда лаълин кўрдим ул ойнинг тўла кулгу била,
То қиёмат субҳи ёраб, қўй мани уйқу била.

Шодлиғ ашкин оқизған кўзга суртуб оразин,
Дарду ғам гардин аритди кўзларимдин сув била.

Оташин жаннат гулидек очилиб кўргузди юз,
Эмди ҳаргиз юз кўрушкум йўқ қаро қайғу била.

Гавҳари ашкимни манъ айларга лаълин тишлади,
Зийнатафзо бўлди лаъли жонфизо инжу била.

Оғзима рухсор кўзгусин тутар заъфим кўруб,
То ҳаётимдин нафас фаҳм айлагай кўзгу била.

Тийра ҳижрон шоми ичра бўлди нурони кўзим,
То қаро суйин супурди вусмалиғ абру била.

Сиймиёдин ёки зоҳир бўлди юз турлик хаёл,
Ёки ҳамхў ўлдим охир наргиси жоду била.

Қилди ул кўзнинг қароси заҳри ҳижрондин халос,
Қайда позаҳр ўлғуси бу навъ ҳар оҳу била.

Орази минусида гулзори ҳуснин кўргали,
Йўқ Нишотийдек ишим бу гунбази мину била.

МУXАММАС

Бўлди хоки тан қуюн ул сарви хуш рафторсиз,
Бўлмағай оламда мендек бахти бархурдорсиз,
Бир қуруғон нахлдек ким бўлса баргу борсиз,
Навбаҳор айёми бўлмишман диёру ёрсиз,
Булбул ўлғандек хазон фасли гулу гулзорсиз.

Оҳ вовайлоки нега топмайин сўзу гудоз,
Қумрилар хайлиғадур маскан ниҳоли сарви ноз,
Гоҳ шамъ ўти била парвона бордур сарфароз,
Гоҳ сарв узра, гаҳе гул узра булбул нағма соз,
Ваҳки ман-ман гунгу лол ул сарви гулрухсорсиз.

Нўш ишрат, неш меҳнат бирла бсрдур тавъамон,
Ким баҳори васлға охир фироқ ўлди хазон,
Вой ким бу дард қилди ғунчаи кўнглумни қон,
Топмадим гулранг жоми бе хумор, эй боғбон,
Ваҳки бу гулшан аро гул бутмас эрмиш хорсиз.

Орази гар бўлмаса тушсун гулистонимға ўт,
Гулшани кўйидин айру боғи ризвонимға ўт,
Ғунчаи боғи жинондур доғи пинҳонимға ўт,
Равза ашжори ўтундур гуллари жонимға ўт,
Мумкин ўлса анда бу янглиғ дами дилдорсиз.

Эйки кирдинг роҳи ишқа боқмағайсан соғу сўл,
Яъни ҳарбир булҳавасдек сунмағил ҳар сори қўл,
Кир Нишотийдек харобот ичра шоду, фориғ ўл,
Аҳли зуҳд ичра Навоий топмади мақсадға йўл,
Вақтингизни хуш тутунг, эй жамъ, ким хумморсиз.

МУСАДДАС

Ваҳ неча ақлу хирад тупроқиға паст бўлай,
Хайли ножинс била ҳамдаму ҳамдаст бўлай,
Борайин дайри муғон аҳлиға пайваст бўлай,
Топибон нашъаи май шери забардаст бўлай,
Тобакай риштаи дониш била побаст бўлай,
Қўйинг, аҳбобки, лояқил ўлай, маст бўлай.

Ҳодии роҳи мурод ўлмас экан ҳар гумроҳ,
Бўлғуча савмааи зоҳид аро олий жоҳ,
Бўлайин пири хароботға хоки даргоҳ,
Ичиб илкидин анинг бўлмай ўзимдин огоҳ,
Тобакай риштаи дониш била побаст бўлай,
Қўйинг аҳбобки лояқил ўлай, маст бўлай.

Пок ичиб дайри муғон ичра бўлай масту яланг,
Ўйнайин баҳри майи ноб аро андоқки наҳанг,
Лутф жомидин агар этса карам соқийи шанг,
Сумурай ўйлаки қочсун кўрубон ном ила нанг,
Тобакай риштаи дониш била побаст бўлай,
Қўйинг аҳбобки, лояқил ўлай, маст бўлай.

Ҳуша келтургали ҳардам манга афсун қилманг,
Демангиз панду менинг дардими афзун қилманг,
Деманг афсонау афсун, манга қонун қилманг.
Ташналабман мени жуз май била мамнун қилманг,
Тобакай риштаи дониш била побаст бўлай,
Қўйинг аҳбобки лояқил ўлай, маст бўлай.

Айланг, эй ақлу хирад, ўзга тараф узра хиром,
Кунжи майхона аро ман дағи айлаб ором,
Қутулуб бир йўли сиздин бўлайин масти мудом,
Қочинг, эй ор ила номус, кетинг нанг ила ном,
Тобакай риштаи дониш била побаст бўлай,
Қўйинг аҳбобки лояқил ўлай, маст бўлай.

Дўстлар панд бу ким, жом ила май нўш қилинг,
Ўзни билмасдек ичиб, шому саҳар жўш қилинг,
Зуҳду тақви била тоатни фаромуш қилинг,
Берибон жоми лаболаб мани мадҳуш қилинг,
Тобакай риштаи дониш била побаст бўлай,
Қўйинг аҳбобки лояқил ўлай, маст бўлай.

Ақл неши била бошдин аёқ озор ўлдим,
Ҳуш эли таънасидин ваҳки дилафкор ўлдим,
Сабр зиндонида донишға гирифтор ўлдим,
Борчадин зор Нишотий каби безор ўлдим,
Тобакай риштаи дониш била побаст бўлай,
Қўйинг аҳбобки лояқил ўлай, маст бўлай.

ҚУШЛАР МУНОЗАРАСИ

Дўстлар, табъим имтиҳон қилайин,
Қушларнинг баҳсини баён қилайин.
Қиш чиқиб, ҳут этти чун таҳвил,
Бўлди Лаклак тамом қушға далил.
Қатъ этиб йўлни шаҳри Қеш келди,
Севунуб халқ деди: «Хуш келди!»
Қилибон ғусл ила таҳоратни,
Тавф қилди юруб мазоратни.
Дидбон бўлубон минора чиқиб,
Ўз боши узра шодиёна қоқиб.
Деди: «Инак етишти фасли баҳор,
Муътадилдур ҳавойи лайлу наҳор».
Тикди чодар шукуфа бўстонда,
Битди юз навъ гул гулистонда.
Бўлди тонгнинг ели Масиҳ нафас,
Уйқудин очди кўзларин наркас.
Чунки Лаклак бу навъ қилди нидо,
Тушти юз гуфтугўй қушлар аро.
Ул кун эрдим фақир гулшанда,
Кўзларим эрди сарву савсанда.
Бир йиғоч тубида туруб эрдим,
Гўшае олиб, ўлтуруб эрдим.
Баҳс этар эрдилар Аккаю Зоғ,
Зоғ дедики:— Сен киму бу боғ?!
Ман чекарман маломатин боғнинг,
Боғ ичинда тамоми мева санинг.
Доғули беҳаёйи лўлисан,
Туту зардолунинг чуғулисан.
Акка дедики:— Эй қаро юзлук,
Шўр тумшуқлиқу ачиқ сўзлук.
Сандайин зоғдин фароғатман,
Боғ бошига аҳли хидматман.
Бир макондин бу боғ мулкига
Киргали йўл йўқ шағол, тулкига.
Ул сабабдин мани чуғул дерсен,
Беҳуда муҳмалеким ойтурсен.
Сен киму бу боғ ичинда сайр этмак?!
Бор бузуқлиқни сақла чун чўғзак.
Қумри келди булар қошиға равон,
Қолди бу иккисига ул ҳайрон,
Деди:— Невчун урушасиз, қуллар?
Қушлар ичра баҳоси бир пуллар!
Сонмангиз ўзунгизни одам сиз,
Барча қушлар аросида камсиз.
Боғу масжидларинг муқрисиман,
Ҳазрати зулжалол қумрисиман.
Тенгри солди азалда ўз шавқин,
Ҳамчу бўйнимға бандалик тавқин.
Сўфидек бўйнума ридо солдим,
Боғу масжид ичинда жой олдим,
Боғу бўстон ичинда бир хушхон,
Бўлмағай ман каби фасиҳ забон.
Фохтак эшитиб бу лофларни,
Мунча беҳуда у газофларни,
Дедиким:— Эй ғалатнамо Қумри,
Юзунга келмади ҳаё, Қумри.
Ўзунгни тони, ҳаддин ошмоғил,
Ҳадингни бил, дағи талошмоғил.
Сандин ортуқдурур пару болим,
Сарву шамшод — бори поймолим.
Айласам чун дуо мани мискин,
Қўл чиқориб чинор дер омин.
Бу дуо бирла боғ барподур,
Рашки фирдавсу ҳулди аълодур.
Шохи сарв узра гар десам ку-ку,
Ойтурам «Ло илоҳа иллоҳу».
Тенгри қилди мани азалда азиз,
Ҳеч қаюнгиз манга етушмассиз.
Булбул ул дамда қон ютуб гулсиз,
Зор йиғлаб, бўлуб таҳаммулсиз.
Деди:— Кўп лоф урма беҳуда,
Айта кўрма димоғинг олуда.
Ман боринда санга не сон бўлғай,
Ушбу иш барчаға аён бўлғай.
Субҳидамларки, бошласам нола,
Солурам шавқ аҳлини бир ҳола.
Кеча-кундуз ҳаққа сано дерман,
Ўзими бандаи худо дерман.
Бошлағач бу нидо мани ғамнок,
Эшитиб гул қилур яқосин чок.
Булбул эрди бу сўздаким ногоҳ,
Бўлди Тўти бу қиссадин огоҳ.
Хилъатин сабз этиб зумурраддин,
Тавқ эди бўйнида забаржаддин.
Хизр янглиғ етишди манзилга.
Деди:— Кўп сўзлама, анодилга.
Бўлма мағрур гулга, эй Булбул,
Бўстон ичра неча кундур гул?!
Лолаву гулда бўлмағай бунёд,
Берур они хазон ели барбод.
Муттасил Ҳинддур манга манзил,
Хизрдек кийганим эрур ёшил.
Ичганимдур мудом оби ҳаёт,
Еганимдур мудом қанду набот.
Эл ичида ғизом шаҳду шакар,
Қайси бир қушда бор мунча ҳунар?!
Эрдн бу сўзда Тўтню Булбул,
Ки етишди арога Қирговул,
Деди:— Эй Тўтп, худилмо бўлма,
Аккадек шўху беҳаё бўлма.
Одам эрсанг, ўзуига бер инсоф,
Еганим қанддур деб урмяғил лоф.
Мунча дединг бу қанд ила асале,
Нафсидин демади набию вали.
Юзуминг қизилин кўруб ибрат,
Балки ёзди муни яди қудрат.
Қани бир қушки, бўлғай ул манча,
Урсоқ онинг била неча панжа.
Тушгач ўртоға зўру панжа сўзи,
Қаҳ-қаҳ уруб етишти Каклик ўзи.
Кўзлари қип-қизил эрди қондек,
Тоғ ичидин етишди қафлондек,
Деди Қирғовулаким:—Эй нодон,
Барчаға мокиён уруши аён.
Кўч била ўз-ўзипгни ўлтурма,
Гўшае олу эмди лоф урма.
Кўҳу ҳомунда айларам қаҳ-қаҳ,
Лаъл конига онда топдим раҳ.
Еганимдур ҳамиша донаи лаъл,
Тумшуқимда,эрур нишонаи лаъл.
Каклик ул лаҳза лофи дуру дароз —
Бошлаб эрди, етишти ногаҳ боз.
Қўрқуб ул ерда каклики авбош,
Рози бўлди ёрилса ул дам тош.
Кирса ул тошнинг аросиға,
Қолмаса Қарчиғай балосиға.
Қарчиғай аччиғи била турди,
Барча қушдин юқори ўлтурди,
Деди:— Эй қушлар, ўлтурунг абсамт,
Урмағайман барингизи барҳам.
Гоҳ тоғ устида қилиб жавлон,
Гаҳ кўтариб қўлиға ҳазрати хон.
Солғочин ул ягонаи офоқ,
Олурам Ўрдак ила қашқалдоқ.
Қарчиғай сўзни мухтасар қилди,
Анда қушлар бари ҳазар қилди.
Қилди Товус анда жилва магар,
Кўрсатиб ноз ила ҳазор ҳунар.
Чатр қилди бошиға қуйруқини,
Кўрунгиз эмди тенгри буйруқини!
Чатрининг остида туруб чун ҳур,
Бўлди ўз ҳуснига басе мағрур,
Деди:—Ман-ман барингизга султон,
Манзилимдур диёри Ҳиндустон.
Кўрмак учун паримни савдогар
Шаҳрдин шаҳрларга элтурлар.
Эрди ўрнум биҳишти жовидон,
Озғуриб солди дунёға шайтон.
Даҳрда қолдим ушбу ҳолатға,
Учрадим юз туман маломатға.
Қилмай эрди бу сўзни Товус адо
Ки, етишти бу ҳолат ичра Ҳумо.
Анда қушлар бариси қўпдилар,
Келибон аёқини ўпдилар.
Қўпмади ўрнидан магар Товус,
Анда қилди ҳумо басе номус.
Деди:— Эй беадаб, не хўдур бу?
Яхшидур яхшиларға хўйи наку.
Суратинг хўбу сийратинг ночоқ,
Ўзунгга боқма — бу аёқинга боқ.
Анда иблиса раҳнамун бўлдунг,
Ул сабабдурки сарнигун бўлдунг.
Бор санда ҳануз истиғно,
Тенгри амрин кетурмадинг баржо.
Ҳар кишипинг бошиға ман соя —
Солғачин ул топар улу поя.
Оти халқ ичра подшоҳ бўлур,
Подшоҳи жаҳонпаноҳ бўлур.
Юрурам нафсдин амон бирла,
Сабр этиб қуруқ устухон бирла.
Ўзима луқмани ҳалол этдим,
Нафси золимға гўшмол этдим.
Даҳр аро будур кору борим,
Ҳеч жоиварға етмас озорим.
Бўлди Товуски снда шарманда,
Деди:— Сенсен амиру ман банда.
Ўрнидин кўптию деди:—Тақсир!—
Бўлди анда ҳумой узрпазнр.
Ёд қилди хато табоҳидин,
Оша кечди анинг гуноҳидин.
Эрди гуфту шунид қушлар аро,
Тортди бир оҳ Булбули хоно:
— Қайдасен, Ҳудхуди фасиҳ забон,
Токи қилсанг бу мушкили осон!
Аччиғидин Ҳумойи фаррух фол
Деди:— Оллимда Ҳудҳуда не мажол?
Ҳадди йўқтурки мунда дам урғай,
Поядин юқори қадам урғай.
Дема Ҳудҳудки, ҳаддин ўзи билур,
Келгачин аёқимға сажда қилур.
Тутдим оники беку меҳтардур,
Шоҳ ила посбон баробардур.
Мунфаил бўлди булбули мискин,
Қилди Ҳумой сўзи опи ғамгин.
Яна дедики:— Қайдасан, раҳбар,
Токи қилсанг бу можароға. назар!
Барчаға сару пешвосан сан,
Муршиди қутбу муқтадосан сан.
Кўнгли тасбеҳ ила топиб таскин,
Эрди Ҳудҳуд уйида чилланишин;
Ки қулоқиға етди Булбул уни,
Деди:— Бўлди магар баҳор куни!
Чунки Ҳудҳудга етти бу пайғом,
Қолмади анда сабр ила ором.
«Ҳу» деди, чиқди чилладин филҳол,
Гашт этиб боғ сори урди бол.
Кўрди бир мажмаики, жамъи туюр,
Этибон бир-бирига юз шару шўр.
Келди Ҳудҳуд тақи бу ҳолатда,
Андалиб эрди юз маломатда.
Олди Ҳудҳуд била бу каллаи даст,
Севунуб дсди онда Булбули маст:
— Яхши келдинг, фариштахў, Ҳудҳуд,
Барча қушларға обрў Ҳудҳуд.
Ҳақ йўлида юруб талаб бирла,
Келдию турди юз адаб бирла,
Деди:— Не баҳсдур, муни билсам,
Роҳи тадбирини онинг қилсам.
Оччнғдин Ҳумо деди:— Так тур,
Ҳаддинга яраша бугун лоф ур.
Сонмаким бўлубон сапга тобеъ,
Айлагайбиз бу умрпи зсеъ.
Тортди Ҳудҳуд бир оҳ ул дамда,
Бўлмағай андоқ оҳ оламда,
Дедикнм:— Эй Ҳумо, дсма зинҳор,
Моуманликни севмагай жаббор.
Эрди шайтон муқарраби даргоҳ,
Бўлди манманликда ул гумроҳ.
Ул Сулаймонки дунёни тутди,
Рифъати етти чархдин ўтди.
Эрди тенгриға ул набшо расул,
Қилур эрди сўзим ҳамиша қабул.
Эшитинг, сизга бор бир тамсил,
Келтурай сизга бир назиру далил:
Бир куни тушти кўкдин борон,
Кўрсаким ер, муҳит бепоён.
Мунда туштию мунфаил бўлди,
Тушканига басе хижил бўлди.
Деди:— Ман мунда кимки жо қилсам,
Баҳр ила баҳс, можаро қилсам.
Кўргач ўзини кам ўшул ёмғур,
Садаф ичига туштию б.ўлди дур.
Ҳудҳуд ул дам сўз«н адо қилди.
Барча қушлар апга дуо қилди.
Ул замонда ҳумоу ғайри ҳумо
Қўптию қилди барча саъят анго.
Кирдигоро, раҳиму раҳмонсан,
Билгучи борча рози пинҳон сан.
Гар Нишотий эрур паришоне,
Бошидин аёқиға исёне.
Лутф этиб сен кечур гуноҳин анинг,
Боқмағил номаи сиёҳин анинг.
Ўтди умри тамом ғафлат ила,
Юруди субҳу шом ғафлат ила.
Жону дил бирла қилмадим тоат,
Бўлмадим бегуноҳ бир соат.
Сидқ ила қилмадим ибодатни,
Рўзи қилғин манга саодатни.