Муштарий (1810/11-?)

Муштарий (тахаллуси; исми Саодат) (1810/11, Қўқон — ?) — шоира. Худоёрхон саройида котибалик, муншийлик қилган.

Шеърларида кишиларни яхшилик, камтарлик, поклик ва адолатга чақирган. Ижодида достончилик ва қиссанавислик етакчи ўринда туради. Шоира халқ оғзаки достонларининг ёзма шеърий намунасини яратган. «Маликаи Дилором» достони оғзаки адабиётдаги «Орзигул» достонига мазмунан яқин.

Муштарийнинг «Маликаи Дилором» достони ва халқ қўшиқлари усулида ёзилган ғазаллари Ўзбекистон Фанлар академияси Шарқшунослик институти фондида (инв. № 9922) сақланади.