XIX асрнинг биринчи ярмида Қўқонда яшаб ижод қилган. Уйчида қозилик қилган.
* * *
Қачонким лаъли набинг сўзда майли нўшханд этди
Ҳазин жону кўнгилни талхкому дардманд этди.
Бути номеҳрибону масту ло йаъқул чиқиб ваҳким
Бошимға секратиб ҳоки таним гарди саманд этди.
Вафосиз дилрабодин шиква қилсам айб қилманглар
Ки ман жон бердиму ағёрни ул аржуманд этди.
Ёмон кўз тегмасин деб ҳуснингга ул хўблар шоҳи
Жамолинг оташиға донаи ҳолинг сипанд этди.
Ҳама ушшоқ элин қатл этгали бебок жаллодим
Қошидин тиғ тортиб тора кокилдин каманд этди.
Шакар лаблар табассум этсалар кўнглингни олдирма
Мани йиғлатди аччиқ ҳар қачон ул нўшханд этди.
Фалак ҳар кимни аъло рутба қилди бесабаб эрмас
Қуёшин ерга киргузмак учун онинг баланд этди.
Замоно шаҳларин, кўргилки, ёнимга муносиб деб
Ки рухдек ростни парвоздек эгри писанд этди.
Қиё боқғайму деб Маҳзун кўп интизор ўлди
Биҳамдиллоҳки мужгон новакидан баҳраманд этди.