Дилкаш (XIX-XX аср)

* * *

Ёна-ёна, эй сабо, сарви хиромондин гапур,
Ўзгалар васфини этма, менга жонондин гапур.

Дўстлар, панд айламанг, шайдо кўнгулга меҳр этиб,
Ишқ йўлида анга ўтлуғ биёбондин гапур.

Этма зебин лолаю райҳону насрин, сарви гул,
Таркин айла барчасин, ул шўхи даврондин гапур.

Неча чексун зорлиқлар сабру тоқат жисм аро,
Бу гудозларга карам қил, шўру тўфондин гапур.

Хаста жисмим поймоли ўлса ногаҳ ишқ аро,
Эй кўзим, эсор учун юз дурри ғалтондин гапур.

Роҳат олур ул нафасдин беадад дил чоклар,
Тан ҳузури чун бу дам анфоси пировдин гапур.

Навҳадин матлаб не эрмас, сўзи дилдин не мурод,
Оҳ Дилкаш, этма ҳаргиз даври ҳижрондин гапур.

* * *

Ўлубман хастаи маҳжури зоринг,
Қаю зоринг, асиру беқароринг.

Лабингдин бир эшитмай шаккарин сўз,
Бўлуб бошдин-оёғим интизоринг.

Ўқуб адъия ихлос ила дерман,
Зиёда ҳуснунг ўлсун, бахт ёринг.

Неча маҳбуб эли сандек дилоро,
Эмас эрмиш деди, бир хоксоринг.

Муаррихлар агар сурса қалам кўп,
Битолмас онча васфи гул узоринг.

Этиб мажнунлуғумни тоза ҳардам,
Ҳавойи талъати неку шуморинг.

Не бўлғай давлати манзуринг ўлса,
Ҳазин Дилкаш қатори жонсипоринг.

* * *

Киши маҳв ўлур дилрабоси учун,
Фараҳлар топар кўп жафоси учун.

Бўлур чун ародин қачон жаври кам,
Тилар ёнаким хун баҳоси учун.

Йўқ айлар ўзини буким фикр аро,
Ки қилғон лабининг имоси учун.

Асири бўлур ё шаҳид ул замон,
Жабин жанбиға дому доси учун.

Юрурлар бу йўлда неча нотавон,
Анинг қилғали кўп дуоси учун.

Анинг тиғидин су сўраб жисму жон,
Бадан заъфининг чун давоси учун.

Таажжуб бу йўл Дилкашу ҳам азиз,
Бўлуб маҳв мен жон фидоси учун.

* * *

Ишқ ичра сени дедиму, дилбар, ўла ёздим,
Раҳм айла бу ҳолимга ситамгар, ўла ёздим.

Хўб ўлди тағофул била этдинг мени бехуд,
Девона бўлуб, ваҳки, қаландар, ўла ёздим.

Ўт тушди ниҳодимга кўруб моҳвашимни,
Шавқин ўтида мисли самандар ўла ёздим.

Бағрим яраси, новаки мужгон адади йўқ,
Қош ёларидин неча муқаррар, ўла ёздим.

Дардим кўп ўлур фикри агар келмаса дилга,
Чун келса ажаб волаю бесар ўла ёздим.

Дилкаш не деб ўлдунг ғами ишқ ичра гирифтор,
Бошимга солиб қисми муқаддар, ўла ёздим.

* * *

Соф ҳусни дил фирибу, кўз қароси шунчалар,
Новаки мужгонлару ҳам қоши ёси шунчалар.

Ибтилолар ҳар тарафдин ёр васлидин етар,
Ғурбату коҳиш уза ҳижрон балоси шунчалар.

Луъбати чиндек агар чин солса чиндин, оҳким,
Алҳазар гўё ажалнинг дому доси шунчалар.

Ҳайрат ичра қолди ёдек ҳар киши гар кўрса бир,
Деди аҳбоб элга — маҳбублар сароси шунчалар.

Хорадин ўтсун нигоҳ, пайкон танидин тиғи ҳажр,
Кечаю кундуз будур ошиқ дуоси шунчалар.

Айлар ул онча шўриш, ман ҳамеша ноласоз,
Гул учун гул вақтида булбул навоси шунчалар

Нечаким маҳфил сори айлар хиромин чоғида,
Жонни ҳадя, кўз ёши Дилкаш фидоси шунчалар.

* * *

Хаёлингдур кўнгулни хонасида,
Онинг нури кўзум кошонасида.

Ғамингдин кеча-кундуз телба ворам,
Назокатлар эмиш мастонасида.

Муаззабмен, бало хайли тузуб саф,
Фиғондин ўзга йўқ девонасида.

Тутошиб оҳ ўти бағримда пинҳон,
Бу бекаснинг дили вайронасида.

Чаманда мисли гулдек қон ютарман.
Бу расм ила жафо давронасида.

Бўлуб бехуд жафо бирла аламдин,
Ажаб сармаст ўлуб майхонасида.

Наво топмас киши ҳам барги уммид,
Бориб то ётмайин останасида.

Қади хамдин ҳазар қилмоқ эмиш хўб,
Камон бил оҳ ўқи парронасида.

Аламдин оҳларким неча, Дилкаш,
Чекиб пинҳони оташхонасида.

* * *

Тузмади зебин чаман то сарви раъно бўлмаса,
Тинмади кўнглум назарда қадди зебо бўлмаса.

Айладим рангин баданнинг кўзни ашки олидин,
Ул суманбўнинг хаёли дилда пайдо бўлмаса.

Жойи бор андоғ кўзумға рўзи равшан кечадек,
Жуббалар зеби учун зулфи мутарро бўлмаса.

Йиллар ўтмишдур нигорон кўзларим нур шавқида,
Йўлда ҳайрондур нигоҳим ул дилоро бўлмаса.

Хўб эрур, хуноб дарёсида қолсун доимо,
Хуш хиромидин бўлак кўзга тамошо бўлмаса.

Ўлса яхши ишқ эли, кўргузса хўблар жабҳасин,
Ақраби даргоҳ эмас, қошларда имо бўлмаса.

Нолалар Дилкаш чекиб, андоғ кеча вуслат йўли,
Нега очилсунки то ҳижрон шиносо бўлмаса.

МУХАММАС

Дамодам худони этиб ёдлар,
Ўқурман ҳамиша бу авродлар,
Гаҳи ғам келур чун, гаҳи шодлар,
Бузулғай ҳаммаси бу бунёдлар,
Бу ижодлардур, бу ижодлар.

Мени табъими гул фуруш айламиш,
Лабин зикрида жон хуруш айламиш,
Сўзи ғорати ақлу ҳуш айламиш,
Чаман сарвидек то юруш айламиш,
Бу кайёдлардур, бу кайёдлар.

Кўзумдур ғариқи жигар қонида,
Кўнгуллар фидо рахши жавлонида,
Тураолмайин ишқ майдонида,
Етушмас улуғ қасру айвонида,
Бу фарёдлардур, бу фарёдлар.

Ажаб тунд ўлуб, қош уза чин солиб,
Агар чин десам ғорати дин солиб,
Муҳиблар дилига неча кин солиб,
Тамошо элиға не таҳсин солиб,
Бу жаллодлариур, бу жаллодлар.

Ки ғамзанг ўқин от вафо аҳлиға,
Ғами ҳажр аро пур жафо аҳлиға,
Йўлингда ҳама бенаво аҳлиға,
Нигаҳ нақшин ур кўп фано аҳлиға,
Бу ношодлардур, бу ношодлар.

Ики фитна бир ёну зулфи каманд,
Этар ишқ эли жонини сайду банд,
Яна қатл учун тиғ абру даванд,
Ниҳон айлабон юзни мушкин паранд,
Бу сайёдлардур, бу сайёдлар.

Ўтуб гоҳи юз шўру ғавғо била,
Кишига кўз очмай таманно била,
Мунингдек ҳамаға тамошо била,
Йироғдин туруб мен тавалло била,
Бу устодлардур, бу устодлар.

Киши кўрма(мишди) мунингдек пари,
Парилар саросию сар дафтари,
Кўнгуллар олурға ажаб дилбари,
Чаман наврасидай ани қадлари,
Бу озодлардур, бу озодлар.

Қолиб Дилкаши доғининг доғида,
Не лола доғидек, не гул боғида,
Кўруб то ўзин ажз тупроғида,
Буларким эмишлар бало тоғида,
Бу Фарҳодлардур, бу Фарҳодлар.

АМИР ҒАЗАЛИГА МУХАММАС

Йўқ сен каби истасам Ажамни,
Хўбликда ҳадиқаи эрамни,
Дард узра зиёд этиб ярамни,
Қошингға тегузмағил қаламни,
Бу хат била бузмағил рақамни.

Вақф ўлди ғаминг манга саропо,
Ҳажринг ғамидек ғамим йўқ асло,
Бошдин-аёғинг ажаб мусаффо,
Бутхоналар ичра ҳеч тарсо
Бир кўрмади сен каби санамни.

Жонларға ғизо такаллум этгил,
Лутф ила неча табассум этгил,
Хубон элидин тақаддум этгил,
Ошиқларинга тараҳҳум этгил,
Кўп айлама жавр ила ситамни.

Фикринг дил аро муқаррар ўлса,
Гўёки, жаҳон муаттар ўлса,
Ҳам кўзу кўнгул мунаввар ўлса,
Нақши қадаминг муяссар ўлса,
Найлай бу жаҳонда жоми жамни…

Ёдида лабингни хун кўнгуллар,
Шод айла неча букун кўнгуллар,
Ишқ ичра қилур ўюн кўнгуллар,
Йўқ олам аро бутун кўнгуллар,
Зулфингдин айирма печу хамни.

То шаҳри ғамингда шоҳ бўлдум,
Ноландау ҳам пур оҳ бўлдум,
Гоҳи йўқ ўзумда, гоҳ бўлдум,
Йўлингда ғубори роҳ бўлдум,
Бошимға етурмадинг қадамни.

Доимки хаёлинга асирмен,
Афтода фигору беназирмен,
Ғам борини чеккали далирмен,
Сен ёрдин ўзга кимга дермен,
Кўнглумдаги дард илан аламни.

Нозуклар элин ҳариридурсен,
Навхатлар аро дабиридурсен,
Ҳам Дилкашу хуш замиридурсен,
Иқлими вафо Амиридурсен,
Эй шаҳ, бу гадоға қил карамни.

УВАЙСИЙ ҒАЗАЛИГА МУХАММАС

Тўкармен ишқ аро дурдона гоҳи шод, гоҳи ғам,
Хуруш айлаб неча раъдона гоҳи шод, гоҳи ғам,
Қилай арзи дилим жонона гоҳи шод, гоҳи ғам,
Юриб мен турфа бир девона гоҳи шод, гоҳи ғам,
Хирад аҳли аро мастона гоҳи шод, гоҳи ғам.

Қуяр албатта бу дарди ниҳоним сўрса дард аҳли,
Бу ҳасрат маснади узра шукр ҳам кўрса дард аҳли,
Фиғон чек, ғунчаи лаъли ҳовосинда наво айла,
Вафо қилса вафою, гар жафо қилса жафо айла,
Недур бул жисми бедармона гоҳи шод, гоҳи ғам.

Куяр албатта бу дарди нихоним сўрса дард аҳли,
Бу ҳасрат маснади узра шукр ҳам кўрса дард аҳли,
Келиб ҳолим сўрарга бир нафас ўлтирса дард аҳли.
Ғамим тақриридин андак сабо еткурса дард аҳли,
Дейин анга неча афсона, гоҳи шод, гоҳи ғам…

Ўзунг куйдирма, фикри сарви озод этма, эй кўнглум.
Ҳавои кўйи ул ширин паризод этма, эй кўнглум,
Балолар тоғида то ўзни Фарҳод этма, эй кўнглум,
Ғаму шодига минг шукр айла, фаръёд этма, эй кўнглум,
Ки туткил ҳиммати мардона, гоҳи шод, гоҳи ғам.

Кўнгул якбора оҳ этма, севун, қадринг билур, охир,
Тўк анжум ашки, эй кўзлар бутун қадринг билур, охир,
Неча жавр ила Дилкаш, чекма ун, қадринг билур, охир,
Увайсий сабр қил бир неча кун, қадринг билур, охир,
Келур бошингга бебокона, гоҳи шод, гоҳи ғам.