Хуршид Даврон. Бибихоним қиссаси ёхуд тугамаган достон

Ҳамма юксак чў ққига
Чиқмоқни истар,
Лекин ҳеч ким водийга тушиб
Боққиси келмайди
0Ъ з юрагига.
Дзюн ТАКАМИ

Мен ёниб турган чироққа қўлимни тутиб:
“Қўлимни қанча тутиб турсам, шу вақт ичида ллни кўришга
имкон беринг”, – деб 0Ъ тиндим.
Аммо улар чироқни 0Ъ чириб: “Сен ллни кў рмайсан”, дедилар
Винсент ВАН ГОГ

1

Боғда баҳор ҳукмрон эди…
Сиз, умрингизда бирон марта боғда яшаб, баҳор кириб келишини кузатганмисиз?
Бошда туни билан томда эриётган қор томчиларининг дилга хуш ёқадиган товуши таралади.
Ҳали баҳор узоқ – Анҳорнинг суви кам, ер – совуқ, майсалар – ер остида, ўт-ўланлар ўсмайди, гуллар очилмайди.
Сўнгра ер буғланиб, боғда қушлар пайдо бўлади, анҳор суви лойқаланиб, кўпая бошлайди-ю, дастлаб дарахтлар сояси тушмаган ялангликларда майсалар учи ер тешиб, яшилланади. Тераклар барг чиқариб, майин шабада эсганда қуш тилидек барглар шодаси шитирлай бошлаганини эшитасан-у: “Мана, баҳор ҳам келибди”, деб ўйлайсан. Теваракка синчиклаб қарай бошлайсан: момоқаймоқлар сап-сариқ гул очибди, олчалар гуллабди. Анҳор бўйида ялпизлар унибди. “Эвоҳ, – дейсан шунда, – умр ўтаяпти, умр!”
Ҳадемай бутун боғ – дов-дарахтлар тевараги, боғ этагидаги жарнинг кунгай бети, ғариб кулбалар томи барра ўтлар билан қопланади. Барра ўтлар устига кўрпача таш лаб китоб ўқиганингда товонингда ўрмалаб юрган чумолини, ёнгинангда очилиб турган момоқаймоққа қўниб бол шимираётган асаларини, қаёқдандир учиб келиб кафтингга қўнган тиллақўнғизни кўрасану бошингни кўтариб, атрофга суқланиб тикила бошлайсан.

Орадан ой ўтмай япроқлар катталашиб, дағаллашиб, дарахт новдаларига қизил ранг югуриб, олтин тусга кира бошлайди. Сени кимдир боғ ичига тинимсиз чорлайверади, айланиб кўнглинг ёзилади. Жар тубида жилдирай бошлаган ариқчага боқиб ўйлар сурасан. Бўғотда ин қўйган мусича полапонларига нон ушоқларини сочгинг келади. Табиат сири олдида ожизлигингни сезиб, бу ишни қилишдан қўрқасан.
Дарахтларни қалин япроқлар қуршаб, боғ ичи қоронғулаша бошлайди. Кечалари ёмғир ёғади. Кундузи қуёш чарақлайди. Боғнинг анвойи исига ўрганиб қоласан. Кўча томондан учиб келган бегона ва ғуборли ҳидни сезиб ғашинг келади. Шунда қурбақалар қуриллаши кўнглингдаги ғашликни тарқатиб юборади. Тонгги ғира-шираликда қуёш нури энг юксак дарахт учини товлантира бошлаган пайтда булбул сайрайди. Булбул келиши билан боғда ором ва фароғат айёми бошланади. Баҳорнинг шиддатли, сенга бўйсунмас бўлиб туюлган туғёнлари сирли бир тартиб-интизомга кўника бошлайди. Олча, гилос, олма ва ўрик ғўралари кунда тобланади, тез орада улар томирларида югуриб қолган шарбатларга тўйиниб, қуёшнинг оташли тафтини шимириб етила бошлайди. Жуда тез орад а баҳор ифорини йўқотган боғни ёзнинг қайноқ нафаси ва тотли иси босади. Боғда пишган ўриклар ҳиди анқий бошлайди.
Аммо ҳозир боғда баҳор ҳукмрон эди. Ўрик пишишига ҳали анча бор. Ҳали тераклар майин шовиллайди, момоқаймоқлар, чучмомалар очилган, кечалари совуқ кўрпа ёпиниб ухлайсан.
Бундан ўн икки йил аввал, мана шундай баҳор кунларида Чилонзор Оқтепасига яқин, Анҳор ъёқасида жойлашган ёввойи боғдаги хароба кулбаларнинг бирида ижарада турардим. Ёшлигимнинг энг бахтиёр ва гўзал кунлари шу боғда ўтгани сабабли, ҳали-ҳануз – ёз келганда ерга тўкилиб анқиган ўриклар ҳиди тутадиган, кузда таърифлаб бўлмас рангнларга бўяладиган, қишда бутун атрофни сукунат қучадиган ўша олис кунларни орзиқиб эслайман.
Одамлар унутган ташландиқ боғда ҳукм сурган ёлғизлик адашгалл руҳимга йўл топиб берди, дардсиз кўл1г1имга дард ато қилди.
ТУллги дарахтлар билан кечган суҳбатлар, жар тубида жилдирагалл ариқчаллинг Силлиқ қўшиқлари, кекса анҳор ривоятлари, кузак ёмғирларининг томдан сизиб ўтиб, кулба деворларида қолдиргалл изларидаги изтироб, қиш қорларидаги руҳлли сокинликка чулғагувчи абадият кайфияти буларниллг барчаси учун “боғ” деган жуда қисқа сўз билалл аталган мўжиза қошида бошимни эгиб, ундан бир умр қарздорлигимлли тан оламан.

2

Баҳорнинг ўртаси эди. Бир куни тонг қувиб кетаётган зулмат қўйнидан боққа бир қуш учиб келди. У ям-яшил дарахтлар устида, шохлар уеҳига тегай-тегай деб узоқ айланди. 1лен бундай қушни умримда биринчи кўришим эди. Унинг қанотлари ҳайит куни қизалоқ кийган кўйлакнинг енгидек ҳарир, кўзлари Афросиёб деворларига чизилган пари-пайкарлар кўзларига ўхшарди. Боғ устида чарх айланавериб толиққан қуш, уни кўриши билан бежо тепа бошлаган юрагимни маъюс ҳисларга тўлдириб, нолакор қичқирди-ю, қанотларини шиддат билан силкитиб, заррача доғ бўлмаган, тип-тиниқ осмон қўйнига сингиб кўздан йўқолди.
Мен бугун нимадир бўлишини сездим …
Ўша куни пешиндан кейин кулбамга икки дўстим кириб келди. Чой-нон устида суҳбатлашиб ўтириб, уларнинг бири рус адиби Виктор Витковичнинг ўзбкк тилида нашр қилинган “Давомли мактублар” китоби ҳақида сўз очди. У китобда Ўзбекистон ўтмишига оид жуда қизиқ ҳикоялар, айниқса, Бибихоним билан боғлиқ ғаройиб воқеа борлигини ай тар экан, тўсатдан:
– Ўша воқеа достонбоп экан, ёзмайсизми? ~- деб қолди.
Шу гап сабаб бўлди-ю, икки-уч кундалл кейин “Давомли мактублар”ни топиб ўқиб эҳиқдим.
Худди ўша йилнинг кузида биз бир гуруҳ ёш ижодкорлар: Усмон Азим, Муҳаммад Раҳмон, Шавкат Раҳмон, Шукур Қурбон, Фароғат Камол, Муҳтарама Улуғ, Азим Суюн, Аҳмад Аъзам ва яна бир неча кишини Масковга жўнатишди. Сафардан мақсад – Масковда ёш ўзбек шоирлари ижодиётининг муҳокамаси ташкил қилинган эди.
Буни қарангки, ўша муҳокамада кўпчилик масковлик ижодкорлар қаторида қариб-қартайгаллига қарамай, ҳали фикри тетик Виктор Виткович ҳам қатнашди. Унинг жуда қизғин ўтган муҳокамада Шукур Қурбон ҳақида, айниқса, дўстимнинг Машрабга бағишланган шеъри хусусида ҳаяжолл1аниб гапиргани ҳозир ҳам кўз ўнгимда. Муҳокамадан сўнг, ўша давр анъаналарига риоя қилган тарзда, Марказий Адабиётчилар Уйининг шинам қаҳвахонасида “базми жамшид” уюштирилди. Ҳозир соғинч билан эслашга арзигулик тўкин-сочин дастурхон устида Виткович билан ўтган-кетган воқеалардан гаплашиб ўтирдик. Узоқ айрилиқдан сўнг отасини топиб олган боладек Шукур Қурбон кекса рус ёзувчисидан узоққа кетмас, ёнида михлангандек ўтирарди. Даврадагилар бошқа гап билан чалғитганда мен Витковичга: “Сиз билан Бибихоним ҳақида гаплашмоқчиман”, – дедим.
“Эҳ, китобимни ўқиган экансан-да?!” -деди Виткович.
Мен нафақат ўқиганимни, ҳатто Бибихоним ҳақида достон ёза бошлаганимни гапириб бердим.
– Яхши ишни бошлабсан. Қаеҳонгача олдиларингдаги нонни биздақаларга бериб ўтирасанлар. Бизлар ёзган билан иш битмайди. Барибир, Левитан айтганидек, “нимадир” етишмаслиги билиниб қолаверади. Биласанми, нима учун?
Мен “йўқ” дегандек бош чайқадим. Қариб, юзидаги қон томирлари қовун тўридек бўртиб қолган чол олдидаги булғор шаробини бир ҳўплади-да, давом этди:
– Билмайсанми? Мана шу билмаганларинг панд беради-да!.. Жавоҳарлаъл Нерунинг “Ҳиндистоннинг кашф этиИиши” асарилли ўқиганмисан? Ўқимаган бўлсанг, топиб ўқи. Ана шунда сен масалан, Сергей Бородиннинг “Самарқанд осмонидаги юлдузлар” романи нима сабабдан сизларга ёқмаслигини билиб оласан …
Хўш, бўлмаса гап бундай, эрта-индин кееҳки пайт уйимга қўнғироқ қил. Бир вақтни келишсак, уйимга ўтасан, эҳой устида гаплашиб оламиз. Мана, Шукур билан Муҳаммад ҳам ўтамиз деб ваъда беришди. Мен сизларга бир чой дамлаб берай! Бу ернинг чойини кўряпсанку … Мен сенга “ўзбекча” қилиб дамлайман, бир кўр. Шоҳимардондаги чойхоначидан ўрганиб олганман.
Икки-уч кундан сўнг Масковдаги Ёзувчилар уюшмасидаги адабий элчимиз Собит Мадалиевнинг: “Бу билетни олиш учун бир ой югурганман, тушунсаларингчи, бир ой!” деб ҳой-ҳойлашига қарамай, Болшой театрдаги томошадан воз кечиб, Виктор Виткович билан келишган пайтда унинг уйи эшигини тақиллатдим. Эшикни ёшгина аёл очди. “Қизи бўлса керак”, деб ўйладим. Кейин билсам чолнинг рафиқаси экан. Витковичнинг ўзи “ўзбекча” қилиб чой дамлади. Мана шу “ўзбекча” бўлсаям, Адабиётчилар Уйидаги қаҳвахонада ичганимдан сира фарқ қилмайдиган чой устида Бибихоним ҳақида суҳбат қурдик.

3

Жавоҳарлаъл Неру. “Ҳиндистоннинг ҳашф этилиши”. “/мперия мафкураси” мақоласидан: “Менимча, бугун Ҳиндистон тарихини баён қилишга қаратилган ҳар бир уринишимиз, шу пайтгаеҳа қилган ишларимизнинг барчасидан кўра кўпроқ норозилик уйғотмоқда”. Ушбу сўзлар Ҳиндистон ва унинг тарихидан яхши хабардор инглиз олимига тааллуқли.
Ҳиндистонда инглиз ҳукмронлиги давридаги қайси бир хатти-ҳаракат ҳиндларни кўпроқ ғазабига сабаб бўлиши ҳақида сўз юритиш қийин. Зеро, бундай хаУи-ҳаракатлар рўйхати бағоят узун ва турлиеҳадир. Бироқ шу нарса аниқки, инглизларнинг Ҳиндистон тарихига, айниқса, ўлканинг инглиз асорати даврига оид ёзуғлари ҳиндларнинг жуда қаттиқ нафратига сабаб бўлмоқда.
Тарих деярли ҳар доим ғолиблар ва босқинчилар томонидан ёзилган, бундай тарихда уларнинг нуқтайи назари акс этган ёки ҳеч бўлмаганда уларнинг нуқтайи назари кўпроқ эътиборга олинган …. Бирон бир шахс йўқки, у ўзи мансуб бўлган халқ кўз қарашидан бут ун лай узоқлашган ва бу халқ маданиятининг маҳдуд доирасидан чиқиб кета олган бўлсин. Шу сабабдан, халқлар ва мамлакатлар ўртасидаги низоларни ёритишда улар холис бўлолмайдилар, бунга уринишни эса мансуб халқ манфаатига хиёнат қилиш деб тушунадилар. Улар учун муҳими – ўз хатти-ҳаракатларини оқлаб, мазлум тарафни қоралашдан иборат. Ҳақиқат қудуқнинг чуқур тубида қолиб кетиб, ер юзида уятсиз ва бешафқат ёлғон ҳукмронлик қилган …
Ал батта , инглизлар ҳам, ҳиндлар ҳам хато қилишлари табиий ҳо!. Аммо бу хатолар ўртасида ер билан осмон оралиғича фарқ бор. Шу пайтгаеҳа ёзилган Ҳиндистон тарихи инглиз манбаларида сақланаётган ҳужжатлар асосида ёритилгани сабабидан у фақат инглизлар муносабатини акс эттиради.
Мағлубиятларимиз ва таназзулларимизнинг ўзи бу фожиаларнинг асл сабабларини тўла баён этишга имкон бермаган. Шунга қарамай, ёзилган жуда кўп ҳужжатлар 1857йилги буюк қўзғолон пайтида но буд бўлди. Омон қолган ҳужжатлар яширилган ва уларни нашр этиш оғир оқибатларга дучор қилиши мумкинлигидан амалга оширилмаган. Бу ҳужжатлар бутун мамлакат бўйлаб соеҳилиб кетган, жуда кўпи абадиян йўқолган …
Кейинчалик уларнинг айримлари топилгаеҳ, улар бизни тарихий воқеаларга бутунлай бошқаеҳа кўз билан қарашга, ҳаУо инглизлар томонидан ёзилган Ҳиндистон тарихини ўзгартиришга мажбур қилди. Оқибатда ҳинд-тарихий нуқтайи назари шаклланди ва у инглизларникидан кескин фарқ қиларди. Ҳинд тарихий нуқтайи назари жуда кўп анъаналар, олис мозий ва гувоҳлари тирик яқин ўтмиш воқеалари акс этган ривоятлар замирида дунёга келди. Бу анъаналар ва ривоятларнинг тарихий қиммати катта бўлмасаям, улар, энг авва10, ҳиндлар мушоҳадасигатаъсир қилиши мумкин бўлган шарт-шароитларни англаб олмоғимизга имкон яратади. Шу имкон туфайли Ҳиндистондаги инглизларга қонхўр бўлиб кўринган киши ҳиндлар учун миллий қаҳрамон, инглизлар ҳурмати ва марҳаматига сазовор кимса эса ҳиндлар уеҳун сотқин ва хиёнаткор бўлиб кўриниши .мумкинлигини билиб олишимиз мумкин”.
Буюк ҳинд фарзандининг бу сўзларини ўқиб, ўзим англаб етган ҳақиқатларнинг тўғрилигига яна бир бар ишондим. Шу сўзларни ўқидиму Виктор Витковичнинг сўзларини эсладим.
Бунинг бош сабаби Марказий Осиё тарихида муҳим ўрин тутган шахс фаолиятини ёритишга, у яшаган мураккаб даврнинг кенг кўламли суратини чизишга уринган рус адиби бу воқеаларни ёритишда асосан рус тарихий нуқтайи назари асосида иш кўргани, тарихий фактларни шу нуқтайи назар”манфаатларидан келиб эҳиқиб талқин қилиши билан боғлиқ.
Мана шу англаш туфайли “Ўзбек тарихий нуқтайи назари борми?” деган саволга жавоб изладим, оқибатда бу сўроққа “Йўқ!” деган жавоб топдим. Чунки бутун мамлакат иқтисоди ва сиёсати марказлашган тарзда юритилганидек, тарих илмидаям марказлашган сиёсат ҳукмрон эканлигини, мамлакатдаги юзлаб халқлар ва элатлар тарихини ёритиш фақат рус тарихеҳилари ишлаб эҳиққан тарихий нуқтайи назарга асосланганига гувоҳ бўлдим. Айнан мана шу калтабин сиёсат туфайли ҳанузгаеҳа ўзбек тарихеҳилари Туркистон тарихида муҳим ўрин тутган воқеаларни, тарихий шахслар, энг аввало, Амир Темур фаолиятини ёрита олмаётганлари сабабини, Марказий Осиё Чор Россияси томонидан босиб олингани оеҳиқ-ойдин ҳақиқат эканлигини била туриб, бу босқинни ўн йиллар давомида “қўшиб олиш” тарзида кў рсатаётган, ҳаУо, 0Ъ лканинг Россияга ихтиёрий қўшилишининг юз йиллигини нишонлаш тараддудини кўрган, бу “шонли сана”га бағишлаб жуда кўп “илмий асарлар” ёзган тарихеҳиларимиз ноҳалоллиги илдизлари қаердан униб эҳиққ
анини ангИадим.
Бугун мамлакатда халқлар тарихидаги ғайриилмий қарашИарнинг пойдевори бузилиб, сохта ва ёИғон ғояИар тиклаган карахтлик қасри қулаётган бир даврда ҳануз тарихимиздаги қора доғларни кўпайтиришга уринишлар давом этаётгани аеҳинарли ҳолдир. Бунга барҳам бериш уеҳун ҳар бир инсон юраги ҳақиқатга садоқат туйғуси билан тўлиши заруратини англайлик.

4

Боя айтганимдек, келишган муддатда Витковичнинг уйига кириб бордим. ЧоИнинг ўзи мақтана-мақтана “ўзбекеҳа” эҳой дамлади. “Ўзбекча” бўлсаям, Адабиётеҳилар уйидаги қаҳвахонадаги чойдан сира фарқ қилмайдиган эҳой устида Бибихоним ҳақида суҳбатлашдик. Унинг ҳикояси “Давомли мактубИар”даги воқеага биронтаям қўшимеҳа киритмаган бўлса-да, жуда қизиқиб тингладим.
– Мен Тошкентни жуда севаман. Урушдан олдин ҳам,
кейин ҳам кўп мартаба Шарқ Иатофатини соғинишим билан ўша ёққа қараб жўнардим. Мана шундай сафарларимнинг бирида, аниқроғи 1946-йили Тошкент бўйлаб сайр қилиб юриб амалий санъат музейи биноси олдидан эҳиқиб қолдим. Бу музейнинг мавжудлиги ҳақида олдин эшитмаган эканман. Эшик пештоқидаги лавҳани кўриб ҳайрон бўлиб қоИдим. Бу атрофда олдин ҳам сайр қилганимни эслаб:
“Эътибор бермай ўтган бўлсам керак”, – дея ўйладим. “Ўзи мен сайр қилишни жуда яхши кўраман”, – шу сўзларни айтиб Виктор Станиславович бироз сукутга эҳўмди. У хаёлан ўша олис кунларда – урушдан кейинги ўзбек пойтахти кўеҳаларида сайр қилиб юрганини сезиб, унинг бу саёҳатини бузмай деб, индамай ўтиравердим. Ъ
– Музей жуда ажойиб эди, – деб ҳикоясини давом этди
– Унинг биносини, буни мен кейин суриштириб билдим, Половсев деган бир рус дипломати шарқона усулда тиклаб, хоналарни маҳаллий усталар санъати билан безатган экан. Унинг пардозланишига Половсевнинг шахсий котиби, кейинеҳалик Туркистон халқлари этнографияси бўйича билимдон мутахассис бўлиб етишган профессор М. С. Андреев раҳбарлик қилган. Бу гўзал нақшларни, токчаларда териб қўйилган дўппиларни, турли вилоятларга хос миллий либосларни, кўкламги Самарқанд даштларини эслатадиган кашталар-у гиламИарни, сўзаналар-у зарбоф эҳопонИарни, куИолчилик намуналарини қизиқиш билан томоша қилиб чиқдим.
Мени кўргазма хоналари бўйлаб олиб юрган музей директори томошамиз охирлаб қолганда:
– Хоҳласангиз, Бибихонимни кўрсатаман?. – деди.
– Нима? – деганча унга тикилиб қолдим. Бу аҳво-
лимни кўриб, йўлдошимнинг юзига табассум ёйилди:
– Бибихонимни-да… Сароймулкхоним номи билан машҳур, Темурнинг катта хотинини кўришни истайсизми?
– Иложи бўлса тезроқ … – дедим сабрим эҳидамай . Музей директори мени хонаИарнинг бирига олиб кирди ва буреҳакда турган, устида мато ташлаб қўйилган тўртбуреҳак қути олдига бошИаб борди. Сўнг бир силташ билан матони қути устидан сидириб олди. Ўша заҳоти ойнаванд қути ичида ёғоеҳ тобут турганини кўрдим. Тобутда эса жуда яхши сақланган киеҳкина бир аёлнинг қуришган жасади ётарди. Аёлнинг асосан суяклари қолган бўлса-да, эгнидаги либоснинг айрим қисмлари, бахмал қабосининг парчалари, ҳатто, юзининг айрим жойларида тери ҳам сақланиб қолган эди. Оппоқ соеҳи бир ҳовуеҳ бўлиб турарди. Мени айниқса, унинг ўсиб кетган тирноқлари ҳайратга солди. Хуллас, мўжиза олдида узоқ вақт тилим айланмай гангираб туриб қолдим. Бироздан сўнг ўзимга келиб:
– Қаердан топдингиз? – деб сўрадим. Ҳамроҳимнинг ҳикоя қилишича, бир минг тўққиз юз қирқ биринеҳи йили Амир Темур, унинг ёнида ётган ўғиллари ва жаҳонгирнинг буюк невараси – Мирзо Улуғбек қабрларини оеҳишганда, малика ётган мақбараям оеҳилган экан. Кейинеҳалик Амир Темурни, унга қўшиб ўғиллари ва неварасини қайта жойига қўйишган. Бибихоним бўлса вақтинеҳалик деб ман а шу музейга келтирилган-у вақт ўтиб бутунлай унутилган.
– Ўзингиз-эҳи? Ўзингиз уларга эслатмадингизми? деб сўрадим мен.
– Эҳ, нее ҳа марта эслатганман! Ҳееҳ кимнинг шуғуллангиси келмайди. Ишингни қил, дейишди.
Бир нееҳа кундан сўнг Масковга қайтдим. Бироқ қайтгандан кейин ҳам бу кўрганимни ғаройиб туш каби эслаб юрдим. Бир-икки кишига сўзлаб берган эдим, “Эртак тўқишга устасан-да”, – деб кулишди. Охири ўзим ҳам “кўрганларим туш эмасмиди?” – деб ўйланиб қолдим …

5

Мен Самарқанд яқинидаги қишлоқларнинг бири Чордарада туғилганман .. Мана шу қишлоқда она тарафдан бўлган бобомнинг дала ҳовлиси бўлган. Бобомнинг шаҳардаги асосий ҳовлиси замоннинг тўс-тўполонлари сабаб бобом вафотидан сўнг, 30-йилларда ноҳақ қамалиб, қамоқхонада дунёдан кўз юмганидан бошқалар қўлига ўтиб кетган.
Самарқанд тарихи нафақат тупроқ остида қолиб кетган Афросиёб – бу жаҳонга машҳур обидалардан, шу билан бирга асрлар давомида ўзгармай келган шаҳар маҳаллаларидан, уни қуршаб турган қишлоқлардан ҳам иборатдир. Бу қадим маҳаллалар ва қишлоқларнинг номини тилга олсангиз, тарих китобини варақлаётгандай бўласиз. Мана, масалан, ўзим туғилган жой теварагидаги қишлоқларнинг номини бирма-бир айтай: Бухороқишлоқ, Урганчқишлоқ, Туркманқишлоқ, Арабхона, Ҳазора, Найман … Ҳар гал бу
номларни тилга олсам кўз ўнгимдан Самарқанд устига қилинган босқинлар ўта бошлайди.
Бир пайтлари қишлоғимиз мозори ёнидаги ариқдан ҳатлаб о ътсангиз , улкан тепаликка дуеҳ келардингиз. Болаликда ҳамма нарса катта туюларкан. Мен ҳозир ҳатлаб ўтсангиз дедиму аслида бу ариқ болалик пайтимда жуда катта сойдай, тепалик эса тоғдай бўлиб туюлгани ҳамон ёдимда. Мана шу тоғдай тепаликка эҳиқиб варрак уеҳирардик. Ҳар сафар бу тепалик устига чиққанимда олисдаги тоғларга тикилиб хаёл сургим келар, хаёл сурганим сайин йироқдаги тоғлар бутун ҳайбати ва залвори билан яқинлашар, охири уларнинг мовий қучоғига сингиб кетганимни билмай қолардим.
Мана шу тепадан туриб Самарқандни – Регистон минораларини, Гўри Мир гумбазини кўриш мумкин эди. У пайтлар Самарқанддаги энг баланд бино тўрт қаватли бўларди. Шунинг уеҳун ҳам болалик тоғининг чўққисига чиқиб тикилган болакайнинг нигоҳини тўсадиган тўсиқ йўқ эди.
Самарқанд томонга тикилар эканман, онамнинг: “Биз олдин шаҳарда яшаганмиз, бу ерда эса бобонгнинг дала ҳов лиси бў 19ан”, деган сў злари ёдимга тушарди.
– Бобонгнинг ҳовлиси ҳалиям бор, – деб ҳикоя қиларди онам. – Шундоқ Регистон майдони қаршисидаги кинохонанинг орқасига ўтиб, тўғри юраверсанг, икки қаватли ғиштли бинога кўзинг тушади. Ўша бобонгнинг ҳовлиси бўлади…
Мен бобомнинг икки қаватлик уйини кўраман, деб тикилардим-у дам ўтмай бу ўй унутилиб, бутун хаёлимни олисларда юксалиб турган миноралар, гумбазлар мафтун қилиб оларди. Тепалик устида Қътириб олганеҳа, онам сўзлаб берган афсоналарни ўйлардим. Уларни ўйлаб, йироқдаги сеҳрли шаҳар кўчалари-ю майдонларига бориб қолганимни сезмай қолардим. Атрофимдан автолар эмас, совут кўтарган, эгнидаги жавшанлари ялтираб турган алпкелбатли суворийлар, мадрасадан сабоқ олиб қайтаётган, бошларига оппоқ салла ўраган, оппоқ чакмонлар кийган талабалар ўтар, бозордан қайтаётган қарияларнинг юки енгиллашган эшаклари ҳорғин йўртарди…

6

Бибихоним ҳақида афсона: Кунлардан бир кун Амир Темур Ҳиндистонга ҳарбий сафар бошлаб Самарқанддан чиқиб кетибди. Юз минглик қўшиннинг эҳанг-у тўзони ҳали ерга қўнмай туриб, Бибихоним суюкли эридан пинҳон тузиб юрган режасини амалга оширишга киришибди. У Самарқанддаги энг машҳур меъмор-у муҳандисларни ўз мажлисига эҳорлаб, уларга Темурнинг жаҳонга машҳур, турли элатларда “ер юзининг сайқали” сифатида таърифи кетган пойтахтидаги иморатларнинг ҳаммасидан ҳам маҳобатлироқ бир мадраса тиклашни буюрибди. Бунинг уеҳун у қирқ йил давомида тўплаган бойлигини – шавкатли эри забт этилган олис ва ёвуқ ўлкалардан олиб келиб унга тақдим қилган қимматбаҳо буюмларнинг ҳаммасини сарфлашга рози эканлигини айтганда, мажлисга ташриф буюрган усталар қурилажак бино нақадар улуғвор бўлишини ўйлаб, тилларини тишлаб қолдилар.
Шу кееҳа уларнинг тушига гумбази осмон билан талашган, жаҳонда тенги йўқ бир юксак иморат кирибди ва уларнинг ҳар бири мана шу бинони тиклаш орзусига қуИ бўлиб қолибди.
Усталар тикланажак мадраса лойиҳасини обдон пишитгаеҳ, Бибихоним ҳузурига келиб, ундан қурилишни бошлашга ижозат беришини сўрабдилар. Ўйлаган режасига лойиқ бино бўлишига ишонгаеҳ, Бибихоним розилик берибди. Тўрт юз буқа сўйилиб қурбонлик берилгаеҳ, етти иқлимда тенги йўқ мадраса қурила бошланибди. Усталар кееҳани кееҳа, кундузни кундуз демай ишлашаркан – қоронғи эҳўкканда ҳар қадамда машъала-ю гулханлар ёқиб қўйиларкан. Мадраса биноси Амир Темурнинг қайтишига қадар битиши ҳақидаги Бибихонимнинг талаби усталарнинг қ улоғ ига қўрғошиндек қуйилган эди.
Бибихоним ҳар куни қурувчилар ҳузурига келиб, ишнинг боришини налОрат қилар, усталарни янада жадал ишлашга ундар эди. Усталарнинг бошлиғи айни қиреҳиллама ёшга етган, меъморлик санъати Қустантиядан Чин-у Моеҳингаеҳа машҳур йигит экан. У малика ташриф буюриши билан соатма-соат кўкка ўрлаб бораётган бино тепасидан эпеҳиллик билан тушиб келиб, Бибихонимга таъзим қилганеҳа унинг амрини кутарди. Мана нееҳа кундан бери устанинг юраги малика ҳали қурилиш майдонида пайдо бўлмасдан туриб, Бибихоним ўз қасридан эҳиқишини англаб бўлмас бир тарзда пайқар, пайқаб белОвта бўла бошларди.
Олам ҳуснини кўришга лОр малика келиши билан бут ун атрофни уста йигитнинг эс-у ҳушини айиргулик қалампирмунчоқ ҳиди тутарди. “Қалампирмунчоқ эмиш?! Қизмунчоқ, деб аталиши керак, эй нодон одамлар!” — деб ўйларди уста йигит ҳар гал бу сеҳрли исдан маст бўлиб. Малика кетиши билан уста яна ўз ишига киришиб кетар, шогирдлари устанинг кеча-кундуз тинмай бир оҳангда қандайдир бир қўшиқни куйлашидан ҳайрон бўлишар, бироқ қўшиқнинг сўзларини қанеҳа уринмасинлар англаб ололмасдилар. Ҳолбуки, уста кеча-кундуз фақат бир сўзни такрорларди. Бу “Қизмунчоқ” сўзи эди. “Қизмунчоқ, қизмунеҳоқ, қизмунчоқ … ” — деб куйларди уста йигит.
Кунларнинг бирида ногаҳон эсган шабада уста йигит билан суҳбатлашиб турган Бибихоним юзидаги ҳарир рўмолни очиб ташлаб, Маликанинг туркона ҳуснини меъмор йигит кўз ўнгида намоён этибди. Йигит ҳайратдан қотиб қолибди, Малика эса уятдан лов-Иов ёнганча Бўстонсаройга қараб шошиғ ич юри бди.
Маликани бир кўришдаёқ ошиқлик дардида дуеҳор бўлган меъмор йигитнинг иситмаси кўтарилиб, қўли ишга бормай қолибди. Қўлидаги газеҳўпни ушлаганча хаёл суриб ўтираверар экан. Кеча-кундуз оғзидан тушмайдиган қўшиғиниям айтмай қўйибди. Унинг бу аҳволини кўриб бошқаларнинг ҳам иши сустлашибди.
Бундан хабар топган Бибихоним ташвишга тушибди. У ўша юзи оеҳилиб “шарманда” бўлгандан бери қурилиш майдонига боришдан уялар экан. Шунинг учун ҳам Малика ўзининг энг ишончли канизагини олдига чақириб буюрибди:
– Бориб усталар бошлиғига айт, бунақада мадраса улуғ амир қайтадиган кунгачаям битиши даргумон. Ишни тезлаштирсин. Қанеҳа одам керак бўлса айтсин, топиб бераман.
Меъмор йигит Бибихоним канизагининг сўзини эшитиб шундай дебди:
– Агар малика мадрасанинг тезроқ битишини истаса, бир шартим бор. .. Шуни бажарса, мадраса ўз муддатида тикланади, бўлмаса, йўқ …
Канизак “Шартингизни айтинг”, дегандек уста йигитга тикилган экан, у:
– Шартим шу: Бибихоним менга бир ўпич берсин, дебди.
Меъмор йигит шартини эшитган Бибихонимнинг жаҳли чиқибди. Оқилалиги билан машҳур эмасми, кейин жаҳлидан
тушиб, ўйланиб қолибди. Эртаси куни у қирқта тухумни пишириб, қирқ хии бўёқ билан бўябди-да, канизаги орқали уста йигитга юборибди. Канизагига эса:
– Устабошига ҳар бир тухумнинг мазасини ай тар экан-
сиз, деб тайинла, – деб айтибди.
Меъмор йигит қирқта тухумни бир ўтиришда еб:
– Бибихонимга айт: ҳаммасининг мазаси бир хии
экан, – деди.
Канизак йигитнинг сўзини келиб Маликага айтган экан, унинг юзига табассум ёйилиб яна канизагига иш буюриб-ди:
– Энди. устабошига бориб, ҳамма тухумнинг мазаси бир бўлганидек, ҳамма хотинларнинг ҳам мазаси бирлигини англамадингизми, англаган бўлсангиз Маликадан ўпич сўраганингиздан пушаймон эмасмисиз? – деб айт.
Меъмор йигит Маликанинг бу сўзини эшитиб, “Соҳибқирон қайтиб келса, бўлган воқеани эшитиб, мени соғ қолдирмаса керак”, – деб ўйлаб қўрқиб кетибди. Шу кундан бошлаб, яна кечани кеча, кундузни кундуз демай тер тўкибди. Мадраса биноси битадиган кечаси эса тонг отгунга қадар қамишларни бир-бирига елим билан улаб қанот ясабди. Тонг отиб, қуёш нури улуғвор мадрасанинг гумбазига тушиб, нилий ранг осмонга сингиб кетадигандек товлана бошлабди. Худди ана шу маҳал олис Чўпонота томонда ҳарбий сафардан қайтиб келаётган қўшин ҳаракатидан чанг-у тўзон кўтарилганини кўрган меъмор йигит ҳаялламай мадраса пештоқидан сакраб, қанот қоқиб учиб кетибди.
Шу учишда Машҳадга бориб қўнибди, дейишади. ..
Яна шуни ҳикоя қиладиларким, Самарқандга яқинлашган Амир Темур Оҳанин дарвозаси яқинида юксалиб турган улкан мовий гумбазли баҳайбат иморатни кўриб, ҳуши бошидан учибди. “Ёпирай, мен йўқлигимда бирор бир ёғий келиб Самарқандни босиб олдимикан?” – деб ўйлабди у. Агар шундай бўлганда унга, албатта, хабар етиши тайин эканини англагач кўнгли жойига тушибди. Бироқ дам ўтмай, жаҳли чиқиб: “Бу улуғвор бинони менинг рухсатимсиз тиклаган ким экан? Уни ер билан текислаб ўрнида қовун-тарвуз эктирмасам, Темур деган номимни бошқа қўйганим бўлсин”, – деб онт ичибди.
Амир Темур ўзини қаршилашга чиққан халойиқ шовқин-сурони, карнай-сурнай жарангоси остида Ҳиндистон хазинаси ортилган филлар карвонини бошлаб шаҳарга кириб келгач, ҳайбатли бино мадраса эканини ва уни суюкли хотини Бибихоним тиклатганини эшитибди. Сўнг ичган қасамидан пушаймон бўлиб, нима қилишни билмай қолибди. Вайрон қилиб ташлай деса, Бибихоним ранжийди, бузмаса, қасам уришидан қўрқади.
Амир Темурнинг бу ҳолатини бир вазири билиб турган экан. Бу вазир аслида вазир эмас экан, Соҳибқирон жангларини китоб қилиб ёзиб юрган муаррих экан. Бирга юравериб, Амир Темур кўнглидаги гапларни билиб тураркан. Билиб оқил маслаҳатлар берар экан, шунинг учун ҳам вазир бўлмасада, ҳукмдор уни вазиридан аъло кўрар экан. Мана шу доно чол ўз ҳукмдорига таъзим бажо қилиб шундай дебди:
.- Эй, мамлакат устуни, онтингизни бажаришнинг чораси бор!
Амир Темур “хўш” дегандек унга тикилибди.
– Бунинг учун мадраса томига тупроқ чиқариб қовун-тарвуз экасиз. Пишгач, маликамиз билан маза қилиб ейсиз – мана шу ичган қасамингизнинг бажоси бўлади.
Амир доно чолнинг гапини қилиб, мадраса томига тупроқ чиқариб, қовун-тарвуз экибди, пишгандан кейин эса Бибихоним билан баҳам кўрибди.
Ҳатто, Амир Темур муаррих чолгаям том устидаги полиздан совға қилиб қовун-тарвуз жўнатган, дейишади бу афсонани тугатаётиб самарқандлик чоллар.
Бошқа бир афсонада ҳикоя қилинишича, ошиғу шайдо бўлиб қолган меъмор йигитнинг қўли ишга бормай қолганидан хабар топган Бибихоним Амир Темурнинг Самарқандга қайтиб келаётганини эшитиб, мадрасани тезроқ битказиш ниятида м.эъмор йигит қўйган шартга ўпич беришга рози бўлган экан. “Фақат парда устидан ўпасиз”, – деган экан уятдан бўзариб, нима қилишини билмай қолган Малика. Меъмор йигит парда устидан ўпган ҳўлсаям, ошиқ дилнинг олови лабга ўтиб, Малика юзини куйдирибди. Ўпич ўрни доғ бўлиб қолибди. Буни кўриб меъмор йигитнинг эси чиқиб кетибди ~ чарчадим демай ишлаб, мадрасани Амир Темур Самарқандга кириб келадиган куни тугатибди. лаҳонгирнинг қаҳридан омон қолмаслигини англаб олдиндан қамишдан қанот ясаб қўйган йигит гумбаз устидан “ҳаю-ҳайт” деганча учиб кетган экан …
Бибихоним эса Чин мамлакатидан олиб келинган ипакдек оппоқ упани юзига суртиб суюкли эрига пешвоз чиқибди. Жанг-у жадалларда қўлланадиган сонсиз ҳарбий ҳийлалар устаси Амир Темур хотинининг ҳийласини сезмабди.
Бир хотиннинг ҳийласи қирқ эшакка юк деган гапга шундан кейин ишонмай бўладими, дейишади ўз ҳикояларини якунлаётиб самарқандлик қув чоллар …

7

Бундан ўн икки йил муқаддам Бибихоним ҳақида достон ёза бошлаганимда, қоғозга туширган биринчи ёзуғим ушбу бўлган эди: Ду достон Дибихоним ҳақида эмас, балки бизнинг тарихга бўлган муносабатимизни белгилаш ҳақидадир.
Достон устидаги иш афсуски ниҳоя топмади. Тажриба камлик қилдими, бошқа нарса сабаб бў лдими… ҳарҳолда достон чала қолди. Лекин умидсиз бўлмадим. Кўп март алаб достонга қайтишга уриндим. Бироқ уддасидан чиқолмадим. Ким билсин, аввалдан юришмаган ишнинг юришмоғи, битмоғи қийин бўларканми?. Лекин кунларнинг бирида: “Насрда ёзсамчи?” – деган ўй миямда чақмоқдай ярқ этди-ю, негадир кўнглим ёришиб, ўзимда йўқ қувониб кетдим. Чунки шу ўй хаёлимга келганнинг ўзидаёқ, энди ишим юришишини, неча йилки фикр-у зикримни банд этиб, тинчлик бермай келаётган армонли ниятим юкидан қутилажагимни ички бир сезги-Иа ҳис этиб улгургандим.
Ушбуни ёзаётиб, кечмиш воқеаларнинг айрим ўринларини хаёлан тўлдирдим. Шундай экан, бу ёзуғим фақат Бибихоним ҳақида эмас, балки ўн икки йил аввал ўтган ёшлигим, Анҳор ёқасидаги боғ, Мамат Юсупов ҳақида сўйланган афсона ҳамдир. Афсона эса, бир шоир айтганидек, ҳақиқат синиқлари; бир ёзувчи айтганидек, изоҳлаб бўлмас нарсаларни изоҳлашга бўлган урил1ишдир.

8

Виктор Виткович ҳикоясининг давоми:
Тошкентдаги амалий санъат музейида сақланаётган Бибихоним жасади билан боғлиқ воқеалар хотимасини менга Ўзбекистон тарихи ва қадимий меъморчилик санъатининг катта билимдони Лазар Израилевич Ремпел ҳикоя қилиб •берди.
Мамат Солиҳович Юсупов деган Самарқанд тарих музейининг директори бар эди… Танирмидингиз? – деди у ўз ҳикоясини савол билан бошлаб.
Шу заҳоти кўз ўнгимга қотмадан келган киши сурати келди.
– Албатта, уни яхши эслайман. Тарихчи олим эди. Ўз
ишини жуда обдан биларди. Лекин ўта камсуқум эди. Ўтмиш даҳолари ҳақида, айниқса, Самарқанд тарихи ҳақида ҳаяжон билан ҳикоя қилишни суйган киши бўлсаям, ўзи асосан манбашунослик билан шуғулланарди. “Бухоро амирлигида иш юритиш ва суд қоғозлари” мавзусида илмий иш ёзгани ҳам ёдимда …
– Ҳа, ҳа, худди ўша одам, – деди тасдиқлаб Ремпел. – Мен у билан Бухоро амирлиги архивларида ишлаганман. Бош кўтармай ишларди. Дунёда борлигини сездирмай, бировнинг кўнглини оғритмай яшайдиган одамлар тоифасидан эди… Айнан ман а шундай хоксор кишилар баъзан ақлга сиғмас ғаройиб ишлар қиладиларки, эшитиб ҳайратдан ёқа ушлайсан. Бибихоним жасадини Самарқандга – ўз жойига қайтарган одам ана шу Юсупов бўлади, билсангиз.
Ремпелнинг ҳикоя қилишича, Юсупов Самарқанд музейи директорлигига тайинланиши билан олдиндан режалаб юрган нияти – Бибихонимни ўз мақбарасига қайтариш ҳаракатига тушади. Бу ишни амалга оширмагунча кўнгли ўрнига тушмаслигини, тинч яшай олмаслигини ўзи сезарди.
Шу сабабдан олим вақтни чўзмай Тошкентга отланди. Тегишли юқори ташкилотларга музей муҳри босилган илтимосномани кўтариб кирди. Унда Самарқанд тарих музейи директори Мамат Солиҳович Юсуповга Бибихонимнинг мўмиёланган жасадини Самарқандга олиб келишга ижозат беришлари сўралган эди.
Бу воқеа менинг Бибихоним билан учрашувимдан сўнг роппа-роса икки йилдан сўнг – минг тўққиз юз қирқ саккизинчи йили бўлаётган эди. Буни қарангки, Юсупов охири ниятига етади – рухсатнома олиб амалий санъат музейига Самарқанд Маликасини сўраб боради.

9

“Давомли мактублар” китоби билан танишиб бўлгач, қўшимча маълумотлар топиш мақсадида Самарқандга отландим. Ўша кунлар шаҳар музейи директорсиз қолган экан. Музей директори ўринбосари бўлган аёл: “Укажон, мен бу ерда яқиндан бери ишлаяпман. Сизни қизиқтирган саволларга жавоб беролмасам керак, деб қўрқаман. Яхшиси, сиз Геннадий Василевични топинг, у киши музейимизнинг энг кекса ходими бў ладилар”, деди.
Ўша куниёқ Геннадий Василевич Поповни қидириб топдим. Бибихоним билан Юсупов ҳақида гап бошлашим билан қариянинг кўзлари дувва ёшга тўлди. Кейин ҳирқироқ овоз билан пичирлади:
– Эҳ, мен Бибихонимни кўрганман … Вужудимни ҳаяжон чулғади.
– Бу воқеа, – дея сўз бошлади чол, – Мамат Солиҳович Юсупов Бибихонимнинг мумиёланган мурдасини Самарқандга олиб келган кунларнинг бирида рўй берган эди… эҳ, Юсупов жа ғайратли киши эди-да. Кам гапириб, кўп ишлашни ёқтирарди. Дастлаб рус-тузем мактабида саводини чиқарган эди.
Поповни қаттиқ йўтал тутди. Чолнинг ориқ бармоқлари орасида чўғланиб турган, папирос кули ерга тўкилиб, сочилиб кетди. Йўтали тингач, негадир гапни бутунлай
бошқа ёқдан бошлади: .
– Сен, бола, кўп гапни билмайсан. Самарқанд музейига келганимда ёшгина йигитча эдим. Эҳ, қанча вақт ўтиб кетди, – кексайиб дийдаси юмшаб қолган чолнинг кўзлари яна ёшланди. – Самарқанд музейидек бой музей камдан кам топиларди. АмиИЪ Темурнинг, темурий шаҳзодаларнинг шахсий буюмлари, либослари, қурол-яроғлари бор эди. Шундай қадимий китоблар бор эдики, безакларини кўрсанг, ҳайратдан оғиз очиб қолардинг. Жуда кўпчилиги тилла қутича – махсус ғилофларда сақланарди. Бунақа нодиИЪ ва қимматбаҳо буюмларни умрим бино бўлиб, бошқа ҳеч қайси музейда кўрмаганман.
Чол жим қолди. Чўнтагидан яна папирос олиб тутатди. – Эҳ, болам, ҳозир у нарсалар музейда йўқ.
Ҳаммасини, ҳа, ҳа, ҳаммасини олиб кетишди. “Яхши қўриқланмайди”, “Таъмир қиламиз”, “Кўргазмага керак” , деган минг хил баҳона рўкач қилиб марказий музейларга, – асосан, Эрмитажга, Масковдаги қурол-аслаҳа палатасига ташиб кетишди барини.
Попов энди баралла йиғлаб юборди. Умрим бино бўлиб кекса одамнинг йиғлашини кўрмаган эдим – нима қилишни, қандай овутишни билмай довдираб қолдим. Чол хиёл тинчланди-да, чуқур хўрсиниш аралаш давом этди.
– Бибихонимнинг мумиёланган жасади Тошкентда эди. Юсупов уни Самарқандга қайтариб келтиришга қаттиқ киришди. Роса бир ой Самарқандда, бир ҳафтадан ошиқ Тошкентда идорама-идора югурди, бечора. Охири рухсат олди… Зўр одам эди. Ниҳоят, ташиб кетилган музей буюмлариям қайтадиган бўлди, деб жуда қувонган эдим. Бироқ минг афсуским, бу нарса ҳанузгача орзулигича қолиб кетди …

10

Виктор Виткович ҳикоясининг давоми: Юсупов охири ниятига етди – рухсатнома олиб амалий санъат музейига Турон Маликасини сўраб борди.
Мумиёланган Малика мурдасини аеродромга олиб бориш керак эди. Юк машинасига ортай деса, йўллар ўнқирчўнқир, қаттиқроқ силкиниб кетса, жасад сочилиб кетиши тайин эди. Аравага ортиш ҳам ярамайди. ..
Охири Мамат Солиҳович мардикор бозорига тушиб, ҳаммол ёллашга қарор қилди. “Бибихонимни тахти равонда олиб бораман”, деб ўзича ўйларди Юсупов Эски шаҳар бозоридаги усталарга тобутга мослаб замбил ясатар экан.
Елиб-югуриб тўрт ҳаммол топди-да, уларни Шелковичная кўчасига – амалий санъат музейига бошлаб келди. Мумиёланган мурда турган қутини, “тахтиравон”га жойлашди-да, кўтариб йўлга тушишди. Юсупов:
“Ҳой-ҳой, астароқ, қаттиқ силкитманглар”, деганча жавраниб, дунёнинг ярмини тебратган жаҳонгирнинг жуфти ҳалоли жасадини елкалаб боришаётган азамат ҳаммоллар ёнида пилдираб борар, ҳар дақиқада гўзал Малика сочилиб кетиши мумкинлигини кўз олдига келтириб юраги қинидан чиқиб кетгудай бетоқат бўларди. Йўлда учраган одамлар юзларига фотиҳа тортишар, баъзилари югуриб келиб “тобут” дастасини елкасига олмоқчи ~ўлар, Юсупов эса бунга йўл қўймагандан кейин унга ҳайрон-ҳайрон қараб узоқлашардилар. Аммо кўпчилик бешовлонга, улар кўтарган тахтиравонга бефарқ кўз ташлаҳ ўтишарди. Буни кўриб Юсуповнинг ичи қизир, тобутда ким ётганини жар солиҳ айтишдан ўзини аранг тийиб қоларди.
Ҳаммоллар Бешёғочга етиб нафас ростлаш учун замбилни ерга қўйишганида Юсуповнинг сабри тугади, сирни очди. У бу янгилик билан йигитларни ҳайратга солишга, улар қандай улуғ шарафга муяссар бўлиҳ келишаётганидан хабардор қилиб қўйишга шошилган эди. Лекин у бу сафар ҳам илмга муккасидан кетган олимларга хос соддалигига борган ва қаттиқ янглишган эди. Йўл бўйи ҳаммол шерикларига буйруғ-у танбеҳ ҳериб келаётган, ўзўзидан уларга бошлиқ бўлиб олган хўппа семиз киши шерикларига сирли бир қараш қилди-да, ўрнидан туриб сўз бошлади. Унинг овози жуда хунук эди. Йўл давомида қисқа-қисқа буйруқ беришдан нарига ўтмагани учун олдин билинмаган экан.
– Энди, ака, бизга ё жавоб ҳерасиз, ё ҳақимизни озроқ оширасиз, .- у Юсуповнинг ҳайратда донг қотганини кўриб давом этди. – Кўнмасангиз, ўзингиз кўтариб кетаверасиз.
Ҳаммолларга Амир Темур билан Бибихоним ҳақидаги ғаройиб воқеаларни сўзлаб беришга чоғланган Юсуповнинг дами ичига тушиб кетди.

11

Тугамаган достондан: “Тантана ва тўртинчи ҳаммол ҳақида ҳикоя” .
Тўрт ҳаммол кўтариб борар тобутни,
Й усупов хотини туққандек хурсанд.
Чўнтак бўшлигини тамом унутиб,
Юраги илоҳий хаёлларга банд.
Кў п куйган кў ксида кезинар титроқ,
Унутдир ташвишлар, унутдир алам.
Худди шоирлардек бироз мақтанчоқ,
Боладек оқ кўнгил эди бу одам.
У чидай олмади,
Т антана билан
Ҳаммолларга деди дилини хушлаб:
– Эй, нодон ъгумроҳлар, билмайсиз бу дам
К имнинг тобутини турарсиз ушлаб?
Бу Темур хотини Бибихонимдир,
Севимли, оқи/а, гў зал хотини.
Темур ҳарбга кетиб, ўнта хат битса:
Шу хотинга битган ўнта хатини.
Тобутни заминга қўяр тўрт “гумроҳ”,
Аланглаб олишар: “Бу туш эмасми?”
Бу одам ё жинни ва ёки аҳмоқ,
Бири яқинлашар: “Ҳушёрми, мастми?!”
Семиз ҳаммол ай тар: “Темур хотинин
Кўтариб юришга рози эмасмиз!
Агар ҳақимизга озроқ қўшмасанг
Сенинг бу ишингни адо этмасмиз!
Мен гапни чўзмайман, новвоемасман,
Пулдан қўш, шу заҳот йўлга тушгаймиз.
Сен айтган манзи/га дам ҳам олмасдан
Елгаймиз, бамисли қушдай учгаймиз!
Тўртинчи ҳаммол – ёш, ориқ бир йигит.
Уларга қўшилмай қараб турарди.
Бошқа ҳаммолларнинг сў зин эшитмай
Олисларда эди – хаёл сурарди.
Мусаввир бўламан деб қи/ганди аҳд,
Бағрига олганди уни ёт шаҳар.
Хаёлчан кў зида балқирди ҳайрат,
Бу ҳайрат энг тоза дилларда яшар.
Ёлғиз етим эди, қон-қардоши йўқ,
Мардикор бозори уни фўйдирар.
У билар,Ъ шоир ва мусаввирни
Очлик эркалайди, тў қлик 0Ъ лдирар.
Мактабда бўёқлар беришар – тошдан
Ясалглллл ҳайкални тасвирла, дея.
У бўлса, эртаклар тинглаб қуёшдан,
Каллакланган тутга чизди мадҳия.
Устози суратни кўргач бақирди,
Сўнғқўйди,
“Чиз!” дея қоғоз гулларни.
0Ъ шандан буён у ҳаммоллик қилиб,
Топарди бў ёққа керак пулларни.
… Бошқа ҳаммолларга қараб турди-да,
– Қандай соз! – деди сўнг ёшланиб кўзи.
– Акалар, бу ишга пул олсак – кулгу!
Ҳ ақимни олинглар … Розиман, рози!
Семиз ҳаммол кулар: – Аҳмоқсан, аҳмоқ!
Оила боққанда яхши билардинг.
Балки бизлардан ҳам чиқиб ўткирроқ,
Мана шу акангни роса шилардинг!
Мусаввир кўзида порлаган ҳайрат
Зулматга чў кару айланар дардга.
Семиз ҳаммол ай тар: – 0Ъ таётир вақт,
Айтинг, розимисиз биз қўйган шартга?!
Юсупов оёғи куйган товуқдек,
Айланди уч ҳам мол гирдидан уч бор.
Ялинди, тинмади у чуғ урчуқдек,
Барибир барчаси тугади бекор.
Юсупов соатни баҳридан кечди,
Узатди, уч ҳаммол бош чайқади: –
Кам! Сў нг ерга 0Ъ тириб туфлисин ечди,
Кейин ечиб берди Ростумини ҳам.
“Шимимни ечайми?” – деди у кулиб,
“Ҳа, бўпти”, – дейишди, биз тушунамиз.
Кейинроқ … манзилга етсак, ечарсиз.
Ана, энди, ака, йўлга тушамиз!”
Ҳар қандай халқдаям шундай зотлар бор,
Пул билан 0Ъ лчайди ҳаётни улар.
Уларнинг оёғи остида хор-зор
Бўлар она тупроқ, далалар, гуллар.
Отаси: – Сув! – дея қўлин узатса,
– Ҳақини беринг! – деб шоширган шулар.
Онасин бонни бериб кузатса,
Энг сў нгги нонини яширган шулар.
Севги – пул, Ватан – пул, Қани, кеб қолинг/
Сотилар виждон-у, сотилар имон!
Улар хиёнатнинг. макрнинг қули,
Уларнинг кў ксида яшамас армон.
Оҳ, улар жуда кўп, Ватанин сотган
Амир Музаффарлар – митти хотиблар. 0Ъ зини асрай деб
Боласин отган,
Отасин 0Ъ лдирган Абдуллатифлар.
Тахт учун, фаҳш учун Ва мансаб учун
Элини, дилини хўрлаган шулар –
Динидан воз кечар зарра 0Ъ кинмай,
0Ъ зона тилини зўрлаган шулар!
… Тў рт ҳаммол кўтариб борар тобутни.
Юсупов хотини туққандек хурсанд.
Оёқ яланглигин тамом унутиб,
Ширин орзуларга у бўлади банд.
Яхшиям дунёда Юсуповлар бор,
Дунё ҳам уларнинг ҳовучидадир.
Ватаннинг азоби,
Ватаннинг дарди
Уларга меросдир – дил ичидадир.
Ҳа, улар жуда кўп Юртин сақлаган.
Душманга юзма-юз турган широқлар.
Уларнинг ҳаёти – зулмат қў йнида
Абадият учун ёнган чироқлар.
…Манзилга етганда тўртинчи ҳаммол
Мунғайган кўзларин тикиб заминга
Шивирлар: – Онамни топдим … онам – шу аёл…
Раҳмат, кўп нарсани англадим, ака!
У кетар – кў зида бедор уқубат,
Кў зин нури мозий зулматин тешар.
Жайноқи олмадек бўлиб сукунат
Шу йигит оҳидан узилиб тушар.
Кейин бирдан тўхтар … Ёмғирдан кейин
Нам тортган тупроққа пичоқ ботади.
У расм чизаркан ёниб, энтикиб,
Ватан узра янги, шан тонг отади.
У расм чизади – унинг хаёли
Олис-олисларга учиб етади,
Ҳеч қачон кўрмаймиз биз бу расмни
Уни кўр ёмғирлар ювиб кетади …
Бундан икки йил аввал ёзила бошлаган достоннинг шу парчасини битаётганимда нима учундир тўрт ҳаммолнинг ичида ҳеч бўлмаганда бири Юсуповни тушуниши керак-ку, деб ўйлаганман. Шу сабабдан ҳам бўлган воқеага зид равишда тўртинчи ҳам мол – бўлажак мусаввир йигит қиёфасини чизишга уриндим. Бу менинг шундай одамлар ҳамиша бўлганига, бор эканига бўлган ишончимдан туғилганини тушунгандирсиз энди, деган умиддаман …

12

Бугун Бибихоним деганда кўпчилигимизнинг кўз олдимизда Сиёб бозори ёнидаги ана шу масжид харобаси келади. Бибихоним деганда бир жаҳонгир Темур бобомиз билан узоқ ҳарбий сафарлар машаққатини тенг тортган, деярли барча темурийзодалар тарбияси билан шуғулланган гўзал ва оқила аёлни эмас, мана шу ҳайбатли обидани эслаймиз. Аслида эса масжид олис мозийда Амир Темур Кўрагон жоме масжиди номи билан аталган. Чунки уни буюк ҳукмдорнинг ўзи бош бўлиб тиклатган эди.
Ғиёсиддин Али гувоҳлик беради: “Саккиз юз биринчи йил Рамазони шариф ойининг тўртинчи кунида (1399-йилнинг 10 майида) жоме масж иди учун пойтахтнинг энг яхши жойини (Амир Темур) танлади. Машҳур усталар ва бинокормеъморлар бу улкан иморатнинг лойиҳасини туздилар, сўнгги дақиқада унинг пойдеворини қура бошладилар”.
Фасиҳ Хавофий “Мужмали Фасиҳий”нинг саккиз юз биринчи йил воқеалари баёнида ёзади: “Амир Соҳибқирон Ҳиндистондан олиб келган бойлик эвазига Самарқанд жоме масжиди қурилишини бошлади. (Қурилиш) муқаддас Рамазон ойининг тўртинчи якшанбаси (1399-йилнинг 10-майи)да бошланди” .
Абу Тоҳирхўжа Самарқандий ўзининг “Самария” китобида, Самарқанднинг масжидлари ва мадрасалари хосият ва сифатларига бағишланган бобида қуйидагиларни ёзади:
“Амир Темур Кўрагон жоме масжиди… шаҳар ичида, унинг шимол томонида, Ҳазрати Шоҳ (Дари Оҳанин) дарвозасининг яқинидадир.
Амир Темур Кўрагон Ҳиндистонни олгандан кейин, у ердан ўлжа қилинган олтин, инжу ва қимматли тошларни бир юз тўқсон бир филга юклаб келтирди ва истадиким, пойтахти бўлган фирдавсмонанд Самарқандда бир жоме бино қилгай. Саккиз юз биринчи ҳижрий (милодий 1399) йилида кучли ва тезишлик усталарни дунё теварагидан йиғиб иш бошлади. Ва шундай бир масжиди жоме бино қилдики, саҳнининг соф ишланиши ҳушёр диллардан ҳам мушавварроқ ва баланд кунгиралари ой муқарнасидан безакли, ферузасимон кошинлари ложувард, осмонранг, офтобга жилоли зарнигор нақшлари била гўзал чарх гумбазларига баробар, баланд овозалик дарвозаси “Кимки бу хонайи каъбага кирди, омонлик топди” (Қуръон. Оли-Имрон сураси, 97-оят) оятининг калити билан очилди. Ҳар бир юксак тоқлари фалак пешотоқида қад кўтарди. Жоменинг равоқи устида ёзилгандурким: “Амир Тарагай ўғли буюк хоқон Амир Темур Кўрагон саккиз юз биринчи йилда ушбу жоменинг солинишига амр қилди”. Жоме дарвозасининг узорида ёзилгандирким: “Ушбу жомени би
тказишига саккиз юз олтинчи (милодий 1404) йилда муваффақ бўлинди”. Ушбу тенгсиз бино беш йил орасида улуғ хоқон буйруғи билан солиниб битказилди.
Ушбу жоменинг эшиги икки табақали бўлиб, хуло (биринж, мис ва рух бирга қўшилиб эритилса хуло бўлур) қуюлган ва фусункор усталар жоменинг кирар ерига пўлод қалам учи билан жуда ҳам гўзал табиатлик нақшлар қилганлар
эканким Самарқанднинг бузуқчилик чоғида йўқолгандир. (в. Л. Вяткин тахминича, бу масжиднинг дарвозалари Аштархонийлар ҳукмронлигининг сўнгги йилларида, тахминан ХВИИИ асрнинг қирқинчи-эллигинчи йилларида йўқолган.
]оме эшиги устида ушбу байт ёзилган:
Дар кафи халқ ҳама макру асту ҳавас,
Кор даргоҳи Худованди жаҳон дораду бас.
Яъни:
Халқ кафтида бари иш алдову ҳавасдир,
Иш ёлғиз дунё эгаси Тангрининг эшигидадиръ.
Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳам “Бобурнома”да ушбу жоме масжиди ҳақида қуйидагича маълумотларни ёзиб қолдирган: “Темурбек … яна Оҳанин дарвозасига ёвуқ, қалъанинг ичида бир масжиди жоме солибтур, сангин, аксар Ҳиндистондан элтган сангтарошлар анд а иш қилибтурлар, Масжиднинг пештоқи китобасида бу оятни “Ва из ярфау иброҳимал-қавоида ило охириҳи” андоқ улуғ хат била битибтурларким, бир қуруҳ ёвуқ ердин ўқуса бўлур. Бу ҳам бисёр олий имораттур”.
Шарафиддин Али Яздий “Зафарнома”да маълумот беришича, жоме масжиди қурилишида маҳаллий усталару муҳандислардан ташқари Озарбайжон, Форс, Ҳиндистондан келтирилган беш юз сангтарош ҳам ишлаган. Али Яздий ёзади: “Агар осмон гумбази унинг такрори бўлмаганда, бу гумбаз дунёда ягона бўларди, агар сомон йўли пештоқининг такрори бўлмаганда, бу пештоқ дунёда ягона бўларди”. Мазкур атоқли муаррих яна қуйидагиларни хабар қилади: “Онҳазрат (Соҳибқирон) бу диний ишни охирига етказишга иштиёқ ва ғайратининг зўрлиги туфайли шахсан ўзи тез-тез иморат қурилишида ҳозир бўларди. Ҳатто, ўша муддат давомида аксар вақтини қурилаётган масжид яқинидаги Хоним (Бибихоним) мадрасасида ва Тумон оғо ҳонақосида ўтказарди. Халқнинг додига етиш ва риоятпарварликка тааллуқли ишларни ҳам у кўпинча шу ерда амалга оширарди. Шу тарзда шоҳона илтифот шарофати билан масжиднинг олий кунгиралари қурувчисининг қадр-у қиймати янглиғ Кайвон айвонининг тўсинларига етишди. .. Тошлардан тўрт юз
саксон устун тарошланди. Уларнинг ҳар бирининг узунлиги етти газга тенг келарди. Баланд шифти ва ажойиб форшининг ҳаммаси тарошланган тош тахтачалар билан безатилган. Шу тариқа, (масжиднинг) фаршидан тепасигача бўлган баландлиги ўн газ эди…
Унинг тўрт рукнининг ҳар бирида биттадан минора қад кўтарди. Байт: Улар осмоннинг ҳар тарафига овоза таратиб: “Обидаларимиз (авлодларга) бизнинг кимлигимиздан далолат берадилар” нидосини оламнинг тўрт рукнига янгратдилар.
Етти маъдан қотишмасидан ишланган улкан дарвозасининг садоси етти иқлим обидалари (дуосини) Дотуссалом (Бағдод)га етказиб туради, айлана деворининг ички ва сиртқи томонлари ҳамда тоқларининг юзаси тошга ўйилган китоба (ёзув)лардан зийнат топган, “ал-Қаҳф” сураси ва бошқа Қуръон оятлари ҳарфлари ҳам калималарининг нурли акси уларда жилоланган … “
Абдураззоқ Самарқандий “Матлайи сайдайн ва мажмайи баҳрайн” асарида ёзади: “Басра ва Бағдод усталари масжиднинг дарвоза ва эшикларини, ўриндиқларини таянч ва шон-шавкат маскани қилдилар, ҳар жойнинг ўлчамига қараб шойи ва гиламлар тортдилар. Халаф усталари гумбаз ичкарисида. тўнкарилган осмондаги юлдузларга монанд тилларанг қандилларни ёздилар”.
ломе масжиди тўрт улуғвор иморатдан: катта масжид, икки кичик масжид ва ҳайбатли пештоқдан иборат бўлиб, улар тўртбурчакли ҳовлида жойлашган ва ҳовлининг тўрт бурчида тўртта минора қад кўтарган. Беш минг квадрат метр саҳнли ҳовли 470 устунга ўрнатилган гумбаз билан ёпилган. Ёдгорлик жойлашган майдоннинг умумий саҳни 167х 1 09 метрни ташкил қилган. Масжид бурчакларидаги минораларнинг баландлиги 31 метрни ташкил қилган. Бугунги кунда ёлғиз шимоли-ғарбий бурчакдаги миноранинг ярмича қисми сақланиб қолган. ломе равоқининг икки эҳетидаги миноралар баландлиги 51 метрни ташкил қилиб, бугунги кунда фақат жанубий тарафдагисининг маълум қисми сақланган. Катта масжид минораларининг баландлиги 43 метр бўлган. Бизгача уларнинг харобаси етиб келган. Масжид деворларининг қалинлиги 4-4,5 метр бўлиб, пишиқ ғиштдан ишланган.
Энди жоме масжиди пештоқи ҳақида маълумот берайлик.
Пештоқнинг эни ва бўйи 45 метрга яқин бўлган, бугунги кунда сақланиб қолган қисмининг баландлиги 33 метр, кенглиги 46 метро Ҳайбатли пештоқ ўртасида кенглиги 18,8
метрли равоқ бор, ички томондаям кичикроқ иккинчи равоқ ўрнашган. Унда мармар ҳошияли дарвоза бўлган. Бу дарвоза битиклари хусусида олдинда айтиб ўтган эдик.
Пештоқнинг ён қаторларида иккита айланма зина бўлган. Зинадан юқорига – кунгура равоқли майдончага чиқилиб, ундан минорага ўтилган.
Тўрт улуғвор бино, бурчакларида тўрт минора юксалиб турган бу Туркистон меъморчилигининг олий намунаси бўлмиш обидадан бугунга келиб бир-бири билан боғланмаган олтита бўлак сақланиб қолган. Тўрт юз саксон устунли айвон, бинолар ва минораларнинг бир қисми ўтган аср охирида рўй берган зилзиладан зарар кўрган. Халқимизнинг буюк тафаккури намунаси бўлмиш бу обидага асосий зарар босқинчи рус қўшинларининг 1868-йилнинг савр ойи бошида Чўпонота тепалигига ўрнатилган саноқсиз тўплари ўқларидан етган.

13

“Шавкатли” рус қўшинининг Самарқандни тўпга тутиши бу “маданиятли” истилочиларнинг. инсоният тараққиёти бешикларидан бири бўлмиш она юртимиз маданий меросига нисбатан қилинган зуғумларининг бошланиши ёки хотимаси эмас эди. Зеро, улар бу қонли босқин давомида фақат Самарқандни эмас, шу билан бирга Авлиёота, Тошкент, Хива, Андижонниям жуда қаттиқ тўпбўрон қилганлари бир қатор тарихий ҳужжатларда қайд этилган. Шаҳарларни забт этиш давомида, яъни ҳарбий ҳаракатлар пайтида урушнинг ваҳший қонунларини назарда тутиб ҳалигидақа тўпбўронликлар, вайроналикларни “оқлаш” мумкиндир. Бироқ ўлка забт этилгандан сўнг ҳам давом этган ғораткор жиноятларни қандай баҳолаш мумкин? Ўша давр тарихий битикларидан, шу жумладан, мутараққий рус зиёлилари мақолалари чоп этилган демократик матбуот гувоҳликларидан шу нарса маълумкин, Самарқанд Чор Россияси империяси тасарруфига киргач, шаҳарда хўжайинлик қилган рус ҳарбийлари қадимий мақбараларни талаганлар, кўҳна мозорларда, хусусан, Афрос
иёб мавзесида ноқонуний, аниқроғи ўғринча қазишма ишлари олиб бориб, қабрларни талаш, талон-тарож қилиш билан шуғулланганлар.
Шу ўринда худди мана шу йиллари вайрон қилинган ёдгорликлар ҳақидаги ҳикоямни бир ёдгорлик – тарихда “Қутби чаҳордаҳўм” номи билан машҳур бўлган мақбара қисмати билан тўлдирмоқчиман. Бу мақбара ҳақида Абу Тоҳирхўжа Самарқандий қуйидагиларни ёзиб қолдирган: “Бу кишининг (яъни мақбарада ётган кишининг) оти Шайх Нуриддин Басирдир. Ундан “Сизнинг замонингизда қутб кимдир?” деб сўраганда, у: “Биродарим Абдулло ўн учинчи қутбдир, биз ўн тўртинеҳимиз”, -деб жавоб берибдилар. Шунинг учун “Қутби эҳаҳордаҳўм” деб донг эҳиқарган. Шунинг учун “Басир” деганларким, у киши онадан сўқир туғилган бўлса ҳам валийлик нури билан барча кўргиликларни кўрар эди. У қутблар орасида ўн тўрт кечалик тўлган ойдек эди. Шунга кўра ўзини ўн тўртинеҳи қутб атайди. У Шайх Зайниддин Куйи Орифонийнинг халифаси бўлиб, ундан тарбия топиб қабул даражасига етган. Шайхликда тугалланиб, энг сўнгги босқичга етгаеҳ (Авлиёликнинг еттита даражаси бўлган – Х.ДЖ, йўлбошеҳисининг ғайбий ишорати й
узасидан, онаси билан бирга Нўшкентдан Самарқандга кўчиб келибди. .. Самарқандга келгач, Новадон булоғининг ёқасида Кўйи Чўпононда (Чўпонотада – Х.ДЖ сабзаранг ёки “Масжиди кабуд” ва турклар “Кўк мачит” деб аталадиган масжидда қўниб, шунда ўрнашибдир. Зикрни жаҳрия йўли билан ай тар экан … У олти юз қирқинчи (1242) йилда ўлди. Бошқа манбада 646 (1248-йилда – Х.ДЖ. Гавдасини Новадон булоғининг ёқасига кўмдилар. Айтадирларким, Қутби чаҳордаҳўмнинг қутлуғ мозори Новадон бўйида, арк ташқарисида экан. Амир Темур Кўрагон Абу Саъид бин Бурҳониддин Соғаржийдан (Руҳобод мақбараси Бурҳониддин Соғарийникидир — Х.ДЖ ўз ишларининг олдинга бориши уеҳун руҳоний ёрдам сўраганда, Шайх Нуриддин (Қутби эҳаҳордахўм) қабрини зиёрат этишга буюрибди. Шу шайхнинг буйруғи бўйича Амир Темур Қутби чаҳордахўм мозорини Самарқанд аркига киргизиб, қабри устида гўзал ва юксак бир бино солдирган ва гумбазининг устига олтиндан бир қубба ясатиб ўрнатган экан … Амир Темур кечалари с
ҳул мозорнинг теварагида айланиб юрар экан”.
Н. И. Веселовский томонидан 1904-йили Петербургда чоп этилган “Самария”нинг бошидаги сўзда келтирилган самарқандлик мулло Мир Низомиддин ҳикояси мана шу гўзал обида қандай вайрон этилгани ҳақидадир: “Эски тарих китобларидан маълумки, Қутби чаҳордаҳўм номи билан маш-
ҳур Шайх Нуриддин Басир. .. ўз васияти бўйича Новадон ариғи яқинида, Самарқанд иеҳида, кунеҳиқар томонида кўмилган. Минг икки юз саксон тўртинеҳи (1868) йилда Бухоро амири ва рус қўшини орасида бўлган уруш натижасида амир қўшини қоеҳиб, Самарқанд рус қўшини қўлига кирди. Ҳижрий минг икки юз тўқсон еттида (1881) руслар Амир Темур томонидан Қутби эҳаҳордаҳўм мозори устида солинган кошинлик гўзал ва юксак бинони милтиқ дориси (динамит) билан тубидан уеҳиртириб буздилар ва қабр ерини Тупроққўрғон аталган қўрғон (крепост)га киргиздилар. Шунинг уеҳун юқорида ёзилган йилда бу сатрларни ёзувеҳи мен — Самарқанд қозиси мулло Мир Низомиддин Қутби эҳаҳордахўм суякларини вилоят ҳокимига илтимос ва илтижо қилиб, Аббос ўғли Қусам мозорининг ғарбий-шимолида, Дониёл мозорига бориладиган катта йўл ёқасида, мозорнинг хизматеҳилари ва шипиргувеҳилари ёрдами билан кўеҳириб кўмдик”.
Бу ҳикояга изоҳ ортиқеҳа. Фақат “илтимос ва илтижо қилиб” деган сўзларда қанеҳалик мунг ва ноеҳорлик борлиги, бу мунг бизга мерос бўлиб қолганини айтиб ўтишдан ўзимни тиёлмайман …

14

Бир пайтлари тўрт юз саксон устунли ёпиқ айвондан иборат, бугун эса қурилиш майдонига айланиб қолган Амир Темур ]оме масжиди ҳовлисининг ўртасида мармар тошдан ясалган улкан лавҳ (Қуръон қўйиладиган махсус курси) бор. Лавҳ дастлаб катта масжид биноси ичида бўлган, тахминан 1875-йилда бу бино гумбазининг қулашидан хавфланиб, ташқарига – ҳовли ўртасига эҳиқариб қўйилган. У нафис ҳошиялар, муқарнаслар, ислими нақшлар ва ёзувлар билан безалган. Лавҳ жаҳонгирнинг невараси, буюк мутафаккир ва олим Мирзо Улуғбек фармонига биноан ясалган. Тошкурси эҳетига “Султони азим, олий ҳимматли хоқон, дин-диёнат ҳомийси, Ҳанафия мазҳабининг посбони, аслзода султон, ибн султон, амири мўмин Улуғбек Кўрагон” деган ёзув битилган.
Бу лавҳ тош Улуғбек мирзо 1425-йили Мўғулистон устига қилинган ҳарбий юришдан олиб қайтган уеҳ тошнинг биридан, Амир Темур Шорн босқинидан олиб қайтган халифа ҳазрати Усмон Қуръони уеҳун махсус ясалган. Бу ҳақда “Самария” шундай гувоҳлик бўлди: “Самарқандда халифа ҳазрати Усмон “Қуръон”и бор ва халифа шу Қур:онни ўқиб турган эҳоғида шаҳид қилингандир. Халифанинг тўкилган муборак қон изи ҳам шу Қуръоннинг бетида бор. Ушбу Қуръонни Амир Темур Кўрагон келтириб ўз даҳмасига қўйгандир. Вилоятнинг бузуқеҳилик эҳоғида у ердан олиниб, Хўжа Носириддин Убайдулла Аҳрор мадрасаси Мадрасайи Сафед (“Оқ мадраса”)га қўйилди. Қуръон кийик терисига куфий хат билан ёзилган. Халифа Усмоннинг қутлуғ қони қора-қизил тусда кўриниб турибдир”.
Усмон ибн ал-Аффон (644-656-йй.) уеҳинеҳи халифа бўлган. Машойихлар Пайғамбаримизнинг икки қизига дастлаб Руқияга, унинг вафотидан сўнг эса Умму Қулсумга уйлангани уеҳун ҳазрати Усмонни “Икки шамс эгаси” деб аталган. Халифа Усмон Пайғамбаримиз ўлимидан кейин оғизма-оғиз кўеҳиб юрган Қуръон матнларини бир жойга тўплаб, ягона мукаммал матнни яратгани билан ислом тарихида ном қолдирган. У котиб Муҳаммад Зайд ибн Собит кўмагида ва Пайғамбарнинг тирик сафдошлари гувоҳлигида Қуръоннинг ягона нусхасини тузиб эҳиқди. Сўнг ягона нусхадан бош нусха кўеҳириб Макка, Мадина, Дамашқ, Куфа ва Басра шаҳарларида сақлашни буюрган. АсИ нусха халифа ихтиёрида қолган. Халифа Усмон ўлдирилгандан сўнг кўп ўтмай, мана шу асл нусха йўқолгани маълум. Кўҳна битиклар йиллар ўтиб унинг гоҳ у, гоҳ бу шаҳарда пайдо бўлгани ҳақида ҳикоя қиладилар.
Абу Тоҳирхўжа Самарқандий ҳикоясидаги Халифа Усмон Қуръони Самарқандга қандай келиб қолган. Бу ҳақда уеҳ хил тахмин бор. Биринеҳи тахминга қараганда уни Х асрда яшаган, ўша даврнинг нуфузли диний арбоби Абу Бакир Каффол аш-Шоший Бағдоддан Мовароуннаҳр тупроғига олиб келган. Иккинеҳи тахмини Хўжа Аҳрор мадрасасида сақланганидан бўлса керак, ушбу Қуръонни Хўжа Аҳрор шогирдларидан бири (Ҳатто, баъзилар Хўжа Аҳрорнинг ўзи дейишади) Маккага ҳажга бориб, қайтаётганда Кустантияда турк султонини (бошқа маълумотларга қараганда халифани) даволаб, эвазига шу муқаддас китобни сўраб олган, дейишади. Уеҳинеҳи тахмин тарафдорларининг фикрича, “Халифа Усмон Қуръонини, юқорида Абу Тоҳирхўжа Самарқандий ёзганидек, Амир Темур Шорн ёки Ироқ юришидан ўз пойтахтига олиб келган.
Халифа ҳазрати Усмон Қуръоннинг асл эгалари– мусулмонларга қайтариб берилиши билан боғлиқ кўп хабарларда бу уч тахмин кўп такрорланди. Хўш, бу тахминларнинг қай бири ҳақиқатга яқинроқ. Камина учинчи тахмин тарафдори. Мен учун бу тахмин эмас, балки айни ҳақиқатдир. Менинг бу фикримни тасдиқлайдиган асосий далил Амир Темур ]оме масжиди май дон ид а сақланган лавҳ тошдир. Биринчидан, халифа Усмон Қуръонининг Мирзо Улуғбек ясатган лавҳ тошга ўз ҳайбати билан мос келиши, унинг Амир Темур замонида Самарқандга олиб келинганини тасдиқлайди. Бу энг аввало Хўжа Аҳрор ёки унинг шогирди ҳақидаги тахминни йўққа чиқаради. Чунки Хўжа Аҳрор Мирзо Улуғбек ўлимидан кейин, Абусаид мирзо тахтда ўтирган йилларда Самарқандга келиб, қўним топган эди.
Иккинчидан, халифа Усмон қони сачраган муқаддас китобнинг тақдири, гарчи йирик диний арбоб бўлганига қарамай, Абу Бакир КаҲол аш-Шоший қўлида эмас, балки ўша давр ҳукмдорлари ихтиёрида бўлгани шак-шубҳасиз. Худди шу сабабдан ҳам ишонч билан айтиш мумкинки, ўзини хасталикдан халос этгани учун инъом этиш, ҳаУо турк султонининг дилига ҳам сиғмаса керак. Қолаверса, иккинчи тахминни тасдиқлайдиган воқеа Хўжа Аҳрор таржимайи ҳоли муфассал ёзилган “Рашаҳот” китобида учтамайди. Шу сабабдан ҳам “Самария”да келтирилган ривоят тўғри бўлиб, Амир Темур уни Шомдан қилич зўри билан келтиргани ҳақиқатга яқинроқ.
1868-йилнинг баҳорида Самарқанд босқинчи рус қўшинлари томонидан забт этилгач, ҳаял ўтмай вилоят ҳудудида тузилган Зарафшон округининг бошлиғи генералмаёр Абрамов бу ноёб ва бебаҳо бойликни қўлга киритишга жиддий киришади. Очиғини айтиш керак, Самарқанд уламолари бундай талончиликдан норози бўлиб, қаттиқ қаршилик кўрсатадилар. Қуръонни яширишга уринадилар. Бироқ босқинчи генерал уни зўравонлик билан беш юз қўқоний (тахминан 100 сўм. Эфрон-Брокгауз қомусида 150 сўм деб ёзилган) эвазига “сотиб” олиб, Тошкентга – Туркистон генерал – губернатори фон Кауфманга жўнатади.
Фон Кауфман бўлса ўз навбатида 1869-йилнинг 24октабрида Халифа Усмон Қуръонини Петербургдаги император кутубхонасига тортиқ қилади ва бунинг эвазига императорлик кутубхонасининг фахрий аъзолигига сайланади.
Петербургга келтирилган Қуръон ўша даврнинг йирик рус
олимлари диққатини тортди. Унинг дастлабки пелеографик таҳлили рус арабшуноси А.Ф. Шебунин томонидан амалга оширилди ва бу ўрганиш натижасида Қуръоннинг ҳақиқатан ҳам ВИИ асрда кўчирилгани маълум бўлди. 1905-йилда эллик нусхада Халифа Усмон Қуръонининг факсимиле нашри босилиб чиқди.
1917-йилнинг сўнгги ойида Петербургда ўтказилган маҳаллий мусулмонлар сезди Миллий масалалар Халқ нозирлигига мурожаат қилиб, табаррук ёдгорлик бўлмиш Халифа Усмон Қуръони мусулмонларга қайтарилишини сўради. Орадан кўп ўтмай, Қуръон Уфа шаҳрига – Бутунроссия мусулмонлар кенгаши ихтиёрига жўнатилди. 1924-йилда Қуръон дастлаб Тошкентга, кейин эса ўзининг эски ўрни Самарқанддаги Хўжа Аҳрор масжидига қайтарилди. Орадан 17 йил ўтгач Қуръон яна Тошкентга олиб келинди ва қарийб ярим аср давомида Ўзбекистон Халқлари тарихи музейи ертўласида сақланди.

15

Виктор Виткович ҳикоясининг давоми: Юсупов ҳаммолларга бор-йўқ пулини, камига соат-у костумини ҳам бериб, муУаҳамларни аранг кўндирди ва минг бир ғавғо билан қўналғага етиб келди. Энди самолётга чи пта олиши зарур эди. Бир ҳафталик югур-югурда силласи қуриган Юсуповнинг биринчи марта омади юришди. Қўналға бошлиғи тарихдан унча-мунча хабардор киши экан:
Юсуповнинг илтимосини эшитиши билан: “Бу ёғини бизга қўйиб беринг, боплаймиз”, – деди-ю, “боплаш”дан олд ин Бибихонимни кўрсатасиз, деб туриб олди. “Йўқ!” – дейишнинг иложи йўқ эди, Юсупов ноилож кўнди. Қош қораймоқда эди. Қоронғи туша бошлаганини кўриб, Юсуповнинг дили баУар хуфтон бўлди. Одамлар тиқилиб кетган қўналға биносининг ичи ғира-шира ёритилган, ҳавоси дим, тамаки тутунига тўлган – бундай дўзахда тунни ўтказиш у ёқда турсин, бир лаҳза туришнинг ўзи азоб эканлигини билиб, Юсупов аеропорт бошлиғини Бибихоним жасади ётган омбор томонга бошлаб кетди.
Темурнинг суюкли хотини жасадини кўриш бахтига муяссар бўлганидан мамнун бошлиқ ваъдасининг устидан чиқди: бақириб-чақиришларга қарамай, турли важ-корсон топиб, бир неча йўловчини рейсдан қолдирди, Юсупов Бибихонимни самолётга жойлади. Ўша йилларнинг энг машҳур самолёти ЛИ-2 самарқандлик тарих жиннисини етти кун югуртирган пойтахтни пастда қолдириб, ярим дунёни зир титратган жаҳонгирнинг машҳури олам пойтахти, сайқали замин аталмиш Самарқандга қараб уеҳди.
Юсупов бахтиёр эди, аммо ҳали олдинда уни қанеҳалар ташвиш-у ғалвалар кутаётганидан бехабар эди.

16

Бибихоним ҳақида иккинчи афсона: Жанг-у жадал билан олинган мамлакатлардан бирининг аҳолисини итоат қилдиролмаган Темур ташвишга тушиб қолди. У эҳора тополмай вазирларга маслаҳат солди. Улар ҳам етти кечакундуз ўйлаб илож тополмадилар.
Амир Темур жанг-у жадаллар билан яна бир янги мамлакатни забт этди ва давлатни бошқарган эски амалдорларни ўрнида қолдириб бошқа юрт устига юриш бошлади. Аммо забт этилган мамлакат халқи жаҳонгир қўшинлари кетиши билан ғавғо бошлади. Улар ўзларининг амалдорларига бўйсунишдан бош тортиб, исён қилишар, қиличлар жаранги тўхтамас эди.
Амир Темур ўйланиб қолди. Етти кеча-кундуз ўйлади, охири Самарқандда қолган оқила хотини номига мактуб битиб, чопари билан Мовароуннаҳр сари йўллади.
Чопар ҳам қишлоғ-у касабада от алмаштириб, уйқу-ю оромни унутиб тун-у кун йўл босди. Самарқандга етай деганда, нафас ростлаш учун бир манзилга қўнди. Чой ичиб туриб бирдан ўйга толди. “Амир Темур Бибихонимни анчад-ан буён кўрмагани рост. Бу хатда Соҳибқирон хотинига бағишлаб ғазал битган бўлса, ажабмас. Ўқиб кўрсам билиб ўтиришибдими?” – дебди-да, хатни очиб кўрибди. Ўқиса, ғазал эмас, бор-йўғи икки жумла: “Олган мамлакатимнинг халқини итоатда тутмоққа кучим етмаяпти. Қандай маслаҳат берасан?” – деган ёзиқ бор экан.
Чопар Самарқандга етиб келиб, Кўксаройга кириб мактубни Бибихонимга топширибди. Оқила аёл эмасми, малика хатнинг очилганини дарҳол сезибди. “Агар жавоб ёзсам бу жонидан тўйган яна оеҳиб ўқиши турган гап. Шундай қилишим керакки, айтадиган гапимни Соҳибқиронга бу ўз оғзи билан етказсин. Лекин нима деганини ўзи англамасин”, – деб ўйлабди малика.
Шундан кейин Бибихоним хизматеҳиларни эҳақириб, бориб фалон ердаги эҳакалакзорнинг битта дарахтини қолдирмай қирқиб ташланглар, деб буюрибди. Чопарниям уларга қўшиб жўнатибди. Хизматеҳилар борасолиб эҳакалакдаги дарахтларни битта қолдирмай қирқиб ташлашибди. Шундан сўнг Маликадан: “Энди ерни текисланглар”, деган буйруқ келибди. Хизматеҳилар тўнкаларни қўпориб, эҳакалак ўрнини теп-текис шудгорга айлантириб қўйибдилар. Уеҳинеҳи куни Бибихонимдан текисланган ерга ёш ниҳоллар экиш ҳақида фармойиш келибди. Ниҳоллар ўтқазилаётганда Бибихонимнинг ўзиям канизакларини бошлаб етиб келибди ва бошқаларга қўшилиб ниҳол экибди. Бу ишлар тугагаеҳ, Бибихоним эҳопарни эҳақириб:
– Йўлга эҳиқадиган вақтинг бўлди, отлан, -дебди.
Чопар ҳайрон бўлибди:
– Соҳибқиронга жавоб ёзмайсизми? – дебди. Бибихоним:
– Йўқ, ёзмайман. Сен соҳибқиронга бу ерда кўрганларингни бир бошдан ҳикоя қилиб берсанг, кифоя.
Чопар яна ҳар қишлоғ-у касабада от алмаштириб, бир ой деганда манзилга етибди. Отидан сакраб тушиб, уни кўзи тўрт бўлиб кутаётган Амир Темур олдида бош эгибди.
– Хўш, хат келтирдингми? – дебди Амир Темур.
– Йўқ, маликам жавоб ёзмадилар, фақат бу ерда
кўрганларингни бир бошдан гапириб берсанг кифоя, деб айтдилар, – дебди эҳопар ҳукмдорнинг кўзига тик қаролмасдан. .
Амир Темур шу заҳоти эҳопарнинг қилмишини англабди.
Бироқ ўзини сезмаганга олиб, буюрибди: – Хўш, нималарни кўрдинг, айт!
Чопар Самарқандда кўрганларини бир бошдан: тўқайдаги дарахтларни қирқиб, тўнкаларини қўпориб, ерни текислаб ёш ниҳоллар ўтқазганларини гапириб берибди. Амир Темур Бибихонимнинг унга нималарни етказмоқеҳи бўлганини англабди. Англабди-ю қувониб кетганидан, эҳопарни жазолаш лозимлигини ҳам унутиб юборибди.
Бибихоним жаҳонгир эрига у босиб олган мамлакат аҳолисини итоатда сақлаш уеҳун ўша юртнинг мансабдор оқсоқолларини хизматдан бутунлай эҳетлатиб, уларнинг ўрнига ёшларни тайинлаш ҳақидаги маслаҳатини мана шу тарзда етказган экан.
Амир Темур Бибихоним айтганидек иш тутибди. Тобе қилинган мамлакатнинг олий мансабларида ўтирган ҳамма оқсоқолларни – бирини қувиб, бирини ўлдириб, бирини зиндонга солибдида, уларнинг ўрнига ёшлардан қўйиб эҳиқибди. Тез орада мамлакат аҳолисини бошини итоатда тутадиган бўлиб қолибди.

17

Халқ ўртасида Бибихоним номи билан машҳур бўлган маликанинг асли исми Сароймулкхоним эди. Унинг ҳаёт йўли ҳақида тарихий манбалардан бири бўлмиш Абдураззоқ Самарқандийнинг “Матлайи саъдайн ва мажмайи баҳрайн” асарида ёзилишиеҳа, Сароймулкхоним эҳингизийлардан бўлмиш Чиғатой авлодига мансуб Қозонхоннинг қизи бўлиб, беш ёшида отасидан етим қолган. Машҳур рус олими В. Бартолд ҳам Қозон исмли хон қизи ҳақида маълумот беради. Шу сабабдан ҳам, яъни Чингизхон авлодидан бўлгани уеҳун ҳам Сароймулкхоним Амир Темур саройида каУа иззат-икромда бўлгани шак-шубҳасиз. Шу ерда таъкидлаб ўтиш керакки, бу даврга келиб Мовароуннаҳрда ўрнашиб қолган мўғуллар билан Мўғулистондаги мўғуллар орасидаги тафовут кўпайиб, маҳаллий халқ – туркийлар таркибига сингиб кета бошлаган эдилар. Шу сабабдан ҳам мўғул аслзодалари ўз шажараларини муқаддас тутиб, сақлаб юришларига қарамай улар туркий ҳукмдорларга қарам бўла бошлаган эдилар. Туркий ҳукмдорлар эса Чингизхон авлодлари билан қуда тутини
б, ўзларининг тахтга бўлган даъволарини ўша давр қонунларидан келиб эҳиқиб мустаҳкамлаганлар. Амир Темур ҳам Бибихонимга уйлангани туфайли “Кўрагон”, яъни “хоннинг куёви” унвонини олган. Баъзи маълумотларга қараганда, Сароймулкхоним амир Ҳусайн ибн амир Мусаллаб ибн амир Қозоғоннинг хотини бўлиб, етти юз етмиш биринеҳи (1369) йилда Амир Темур Мовароуннаҳр тахтини эгаллаш йўлида рақиби бўлмиш амир Ҳусайнни ўлдиргандан кейин унинг завжасига уйланган.
Агар тарихий маълумотларга асосланиб, Қозонхоннинг 1347-йилда вафот этгандан келиб эҳиқиб, юқорида келтирилган Абдураззоқ Самарқандийинг Бибихоним беш ёшида отасидан етим қолгани ҳақидаги маълумотни инобатга олсак, Сароймулкхоним 1342-йилда. яъни ҳижрий 742 -743йилларда туғилган деб қараш мумкин.
Тарихий манбаларда Амир Темурнинг Ироқ ва Озарбайжонга қилган ҳарбий юришида Бибихонимнинг у билан бирга бўлгани ҳақида маълумот берилади. Ҳамда ўша сафар давомида Султонияда Темурнинг ўғли Шоҳруҳ икки фарзанд кўргани – хотини Гавҳаршодбегимдан Улуғбек мирзо (Муҳаммад Тарағай), исми бизга номаълум бўлган хотинидан эса Иброҳим Султон туғилгани маълум қилиниб, жаҳонгир саройида ўрнатилган анъанага мувофиқ бу шаҳзодалар Сароймулкхоним тарбиясига топширилгани айтилади. Малика Амир Ткмурнинг Ҳиндистон, .турк султони Йилдирим Боязид ва Миср султони Носидддин Фарож устига қилган юришларидаям бирга бўлган.
Фасиҳ Ҳавофий “Мужмали Фосиҳий”да етти юз саксон тўққизинеҳи (1387) йил воқеалари баёнида Амир Темурнинг Кўкеҳа Тенгизда турганида унинг олдига Шоҳруҳ султон билан Халил Султонни олиб Сароймулкхоним келгани ҳақида маълумот беради. Бу эса ўз-ўзидан Темурнинг бареҳа фарзандлари ва набиралари мурғаклигидаёқ Сароймулкхоним ихтиёрига – оқила малика тарбиясига берилгани ҳақидаги маълумотларни тасдиқлайди. Унинг тарбиясини олган Шоҳруҳ Султон, Халил Султоннинг санъат ва адабиётга, Мирзо Улуғбекнинг илм-у фан ва адабиёт-у мусиқага мчр қўйишидан яна шундай хулосага келиш мумкинки, Сароймулкхонимнинг ўзи ҳам маърифатли ва фозила аёл бўлган.
Сароймулкхоним фақат эҳингизий хонлар авлоди бўлгани уеҳунгина эмас, айни пайтда айнан фозила ва оқила аёл бўлганидан ҳам Турон ҳукмдорининг меҳр-у муҳаббатини, ҳурмат-у эътиборини қозонгани. шубҳасиздир. Жаҳонгир бошқа хотинларидан кўра кўпроқ айнан шу каУа хотинини ўз ҳарбий юришларида ҳамроҳ қилиши сабабини ҳам Сароймулкхонимнинг мана шу фазилатларидан излаш лозим.
Оқила маликанинг салтанатни бошқарув ишларида, қурултойлар-у олий мажлисларда давлат устунлари бўлмиш амирлар билан тенг қатнашиш ҳуқуқига эга бўлганини Амир Темур саройига ташриф буюрган Кастилия элчиси Рюи Гонзалес де Клавихо ҳам тасдиқлайди. Клавихо ўзининг “Самарқанддаги Ами,р Темур саройига саёҳат кундалиги”да шундай ёзади: “Темурбек Самарқандга юриш қилиб, уни забт этади, ҳокимиятни қўлга олиб, шоҳнинг хотинига уйланади. Эндиликда бу аёл Темурбекнинг бош хотини ҳисобланади. Уни Канъо, яъни улуғ малика деб атайдилар. Канъо ёки Канъон – Темурбекнинг катта хотини, хоним, яъни Малика Қозонхоннинг қизи, амир Мусонинг синглиси эди. Темурбек уни Ҳусайн ҳарамхонасида қўлга олди. Унинг ҳақиқий исми Сароймулкхоним бўлиб, уни Меҳрибона деб ҳам атайдилар. Унинг ўғли Шоҳруҳ пировардида Темурбек салтанатининг вориси бўлди”.
Бошқа бир лавҳада испан элчиси бу фикрни яна қайта уқтиради: “Шоҳнинг катта хотини Сароймулкхоним деб аталади. Сароймулкхонимнинг саройидаги номи Бибихонимдир. У Сурия, Эрон подшоҳи Ахинхон (Султон Қозонхон)нинг қизи эди”.
Кастилиялик меҳмон ўз ҳикояси давомида Бибихонимни гоҳ Турон ҳукмдори Оврупо давлатларининг элчиларини қабул қилган маросимда, гоҳ Амир Темур уюштирган тўй-томошада қатнашганлиги ҳақида ёзади. Бу ғаройиб саёҳатнома Бибихонимнинг ягона тасвири келтириб ўтилгани билан ғоят қимматлидир. Рюи Гонзалес де Клавихонинг гўзал малика ҳақидаги ажойиб ҳикоясини ўқийлик:
” … Шоҳнинг катта хотини Канъ о чодирлар ёнидаги саропардаларнинг биридан чиқиб келди. Сароймулкхоним қуйидагича кийинган эди: устида зарҳал билан тикилган, учлари ерга судралиб турган узун ва кенг, енгсиз ва ёқасиз қизил шоҳи кўйлак. Кўйлак белидан кесиб торайтирилмаган ҳолда этагигача жуда кенгайиб борган. Малика осон юриши учун кўйлаги этагини ўн беш нафар аёл кўтариб борарди. Маликанинг юзига офтобдан сақланиш учун оқ упа шу қадар кўп суртилган эдики, чеҳраси бамисоли оқ қоғозга ўхшарди. Қишда ёки ёзда сафарга чиққан барча аслзода аёллар юзларига шун дай упа суртадилар. Маликанинг юзига ҳарир оқ мато тутилган, худди жангда кийиладиган дубулғага ўхшаш жуда баланд қизил бош кийим. Унинг учлари хонимнинг елкасига тушиб турибди, қуйи қисмига матоҳ тикилган. Уларга кўплаб дурри ноёблар, ёқут, феруза ва бошқа хилма-хил тошлар жуда чиройли қадалган. Бош кийимнинг зарҳал билан тикилган ва хоним елкасига тушиб турган қисмига ҳам қимматбаҳо тошлар дурри ноб
билан безатилган чиройли тилла баргак қадалган. Қалпоқ учи бамисоли жажжи айвонга ўхшайди, унга фавқулодда ҳар бири икки бармоқ йўғонлигида ял-ял ёниб турган чиройли, тиниқ уч дона ёқут ўрнатилган.
Шунингдек, унга қадалган, узунлиги икки қарич оқ жиғанинг айрим парлари пастга эгилган, баъзилари юз-у кўзга қадар тушиб турарди. Зар иплар билан боғланган пар-
лар ўрами охиридаги жиғага қимматбаҳо тошлар, марваридлар қадалган бўлиб, юрганда пирпирайди. Маликанинг тимқора сочлари елкасига тушиб турарди. Улар қора сочни юксак қадрлайдилар,• ҳатто, сочни янада қорайтириш учун бўяйдилар. Хоним бошидаги қизил қалпоқ тушиб кетмаслиги учун бир неча аёл қўллари билан тутиб турардилар. Малика билан уч юзга яқин аёл бирга келди.
Маликанинг юзига офтоб туширмаслик учун бир киши найзасимон таёққа ўрнатилган соябон тутиб келарди. Худди чодирнинг тепа қисмидай дум-думалоқ қилиб оқ шоҳидан ясалган соябон ҳалқасимон ёғоч чизиққа тортилган эди. Ҳарам оғалари аёллардан олдинда борар эдилар. Шундай қилиб, хоним шоҳ ўтирган кўшкка келиб, Темурбекдан бироз орқароққа жойлашди. Хоним олдида кўрпачалар тахлами турарди. Хонимни кузатиб келган аёлларнинг ҳаммаси кўшкдан ташқарига жойлашдилар. Хонимнинг ёнида уч аёл унинг бошидаги қизил қалпоқни тушиб кетмаслиги учун тутиб турарди”.
Қадимий битикларда келтирилган ҳикояларнинг барчаси Сароймулкхоним Амир Темурнинг муҳтарама ва нуфузли хотини бўлганига далолатдир.

18

Амир Темур қурдирган жоме масжидининг Бибихоним номи билан аталиши сабабига келсак, буни қуйидагича изоҳлаш мумкин.
Амир Темур жоме масжиди қурилиши бошланган йили саккиз юз биринчи (1399) йили Сароймулкхоним масжидга қарама-қарши тарафда онаси ва ўзига атаб мақбара ва мадраса қуришга Соҳибқирон эридан рухсат олди. Ҳар иккала иморат қурилиши Амир Темур томонидан қаттиқ назорат қилиб борилди.
Фасиҳ Хавофий “Мужмали Фасиҳий”да қуйидагиларни маълум қилади: “Ҳижрий саккиз юз еттинчи муҳаррам ойининг ўнинчисида (1404-йилнинг 19-июли) амир Соҳибқирон Рум ва Шорн юришидан Самарқандга қайтди… Амир Соҳибқирон жоме масжиди қурилишини кўздан кечирди ва қурилишга ажратилган жамғармани совургани ва кайф-у сафо билан машғул бўлгани учун Хўжа Маҳмуд Довуд билан Муҳаммад Жалдга қаҳр қилди. Буларнинг айби билан қурилаётган Сароймулкхоним мадрасасининг айвони амир Соҳибқирон жоме масжидининг айвонидан бироз баландроқ
бўлиб қолганди. Амир Соҳибқирон уларни Конигилда қатл этди”.
Хавофийнинг бу ахборотини 11 Ажойиб ал-макдур финавоиб Таймур” (“Темур келтирган мусибатларда тақдир ажойиботлари”) номли асар муаллифи, ХВ асрда яшаган араб муаррихи, қолаверса, Амир Темур юришлари гувоҳи Ибн Арабшоҳ ҳам тасдиқлайди. Унинг қайд этишича, масжиди жоме қурилишига бошчилик қилиш Муҳаммад Жалд деган аъён зиммасига юклатилган. Бироқ жоме масжиди иморатидан кўнгли тўлмаган Соҳибқирон бу аъённи қатл этиб, унинг мол-мулкини мусодара қилган. “Бундай қаттиқ жазога сабаб, Муҳаммад Жалд бошчилигида қурилаётган жоменинг Катта малика (Бибихоним) қурдирган мадрасага нисбатан пастроқ ва омонат бўлганида эди”, – деб ёзади Ибн Арабшоҳ. Ибн Арабшоҳнинг бу қайдини Шарафуддин Али Яздий ҳам тасдиқлаб ёзади: “Соҳибқирон ўзининг кўрсатмаси билан қурилган бинолардан бири, аммо у сафарда эканлигида кўтарилган жоме масжидини бориб кўрганида, унинг баланд ҳиммати назарида кичик ва паст кўринди. Шунинг учун амри олий содир бўлдиким, масжидни бузсинлар ва қайтадан баландроқ ва кенгроқ қи
либ қурсинлар. Шу даргоҳни кенгайтириб ва баланд кўтариб қуриш ишида қусурга йўл қўйганлиги учун Хўжа Маҳмуд Довуд сўроққа тутилиб жазоланди”.
Мана шу воқеадан маълумки: Бибихоним қурдирган мадраса ҳам ўзининг улуғворлиги билан Амир Темур жоме масжиди билан тенг бўлган. Афсуски, бу мадраса биноси бизгача етиб келмаган. Бу ҳашаматли бинолар силсиласидан ҳозир ёлғиз Сароймулкхоним мақбарасигина сақланиб қолган.
Бибихоним мадрасаси тарихини мухтасар тадқиқ этган самарқандлик аллома, устоз Ботир Валихўжаев ҳикоя қилади:
“Маълум бўлишича, бу мадрас а Амир Темур сафардалиги вақтида тезкорлик билан қурилганга ўхшайди. Унинг ҳашамати ва салобати Амир Темур диққатини ҳам ўзига тортган. Шу туфайли, тарихий манбаларда уқтирилишича, Амир Темур 1404-йили сафардан қайтгач, Самарқандга келиб, Сароймулкхоним мадрасасига қўнган. Масалан, Шарафиддин Али Яздий “Зафарнома”сида бу ҳақда шундай ёзилган: 11 Амир Темур жоме (масжиди) қарама-қаршисидаги Сароймулкхоним мадрасасига келиб тушди”. Бу фикр Мирхонднинг 11 Равзат ус-сафо”сида ҳам келтирилган. Клавихо эса бу воқеанинг куни, ойи ва йилини аниқ кўрсатган – 1404-йил, 29-центабр, душанба куни. Яздий ва Мирхонднинг ёзишларича, Амир Темур ана шу мадрасада туриб, турли давлат ишларини бажарган, чет эллик элчиларни қабул қилган. Бу масалада хусусан “Равзат уссафо”да қуйидаги мазмунда баён этилган маълумот қизиқарлидир:
Амир Темур Самарқанд шаҳрига қайтгач, Сароймулкхоним мадрасасида қўнди, Амирзода Пирмуҳаммадни тилаб, Зобулистонга жўнатди… Миср элчисига тўн, камар туҳфа қилиб, ўз мамлакатига қайтишга рухсат берди. Мавлоно Абдуллоҳ Кеший ва бир неча бошқа кишиларни Миср элчисига қўшиб, улардан МИср ҳокими малик Фаррух (аслида Фараж. – Х.ДЖ номига зарҳал билан битилган мактубни ҳам (мактуб мавлоно Шайх Муҳаммад ибн Хожа Бандкор Тирмизий котиб қўли билан эни уч газ, узунлиги етмиш газ қилиб ёзилган эди) жўнатди. Бошқа элчиларни, жумладан, Фаранг, Дашти Қипчоқ, Ҳиндистон элчиларини қабул қилиб, юртларига қайтишларига рухсат берди. Шу вақтда Тошкент, Янги ва Хитой чегарасигача бўлган шаҳарлар ҳокимлигини Мирзо Улуғбекка, Андижон, Тироз, Қашқарни эса амир амирзода Иброҳим Султонга топширди. Сўнг Сароймулкхоним мадрасасида отга миниб, ўзи қурдирган Кўксаройга борди. Қизиғи шундаки, бу маълумот тарихий манбаларда айнан такрорланмайди. Жумладан, Яздий ўзининг асарида Сароймулкхоним ма
драсасидаги қабул маросимларини батафсил ёритмайди, балки унда жоме қурилиши саркорлари Маҳмуд Довуд ва Муҳаммад Жалднинг гуноҳи текширилгани ва жазога ҳукм этилгани айтилади-ю, шундан сўнг Амир Темурнинг Сароймулкхоним мадрасасидан Боғи Чинор томон йўл олгани ёзилади. Клавихонинг кундалигида Оҳанлн дарвозаси яқинида жойлашган ҳашаматли бинога келиб қўнгани ва унинг ниҳоятда гўзаллиги, салобатлилиги бошқа бинолардан фарқланиши ҳақидаги фикрларидан шундай хулосага келиш мумкин, Амир Темур испан элчиси Клавихони ҳам шу мадрасада қабул қилган (аслида юқорида қайд этилган Фаранг элчиси деганда Клавихо тушунилиши лозим. — Х.ДЖ ва шу қабул вақтида испан элчиси бу бинонинг гўзаллигидан, ҳашамати- . дан ҳайратда қолган кўринади. Агар шундай бўлса, унда Мирхонднинг ёзганларида ҳақиқат бордек туюлади.
Яздийнинг маълумотига кўра, Амир Темур Хитойга юриш қилиш олдидан ҳам Сароймулкхоним мадрасасига қўнган. Бу далилларнинг ҳаммаси Сароймулкхоним
мадрасаси барпо этилиши билан ҳамманинг диққат-эътиборини тортгани, у муҳим ишларни амалга ошириш марказларидан бирига айланиб қолганидан гувоҳлик беради.
Аммо ХВ аср манбаларида бу иморатнинг бевосита вазифасига кирадиган фаолияти ҳақида, яъни мадраса сифатида унинг толиби илмлари дарс ўтган мударрислари, улар сони ва шунга ўхшаган масалалар ҳақида ҳеч қандай маълумот учрамади. Ваҳоланки, кейинги даврларда, жумладан Улуғбек давридаги мадрасаларнинг фаолияти ҳақида қизиқарли маълумотлар бизгача етиб келган.
Энди Сароймулкхоним мадрасасининг кейинги даврлардаги тақдири ҳақида айрим маълумотларни кўриб чиқиш мақсадга мувофиқдир. Амир Темурнинг жоме масжидидан ҳам ҳашаматли, меъморлик ва санъаткорлик нуқтайи назаридан ундан устунлик қилувчи Мадрасайи Хонимнинг ўз вақтида тезкорлик билан, шошилинч тарзда бино этилиши унинг кўп ўтмай харобага айланишига олиб келмадимикан? “Бибихоним ва меъмор” афсонаси ҳам ана шу мадрасанинг қурилиши билан алоқадор тарзда яратилмадимикан? Бизнингча, боғлиқ ва алоқадор бўлса керак. Негаки, Амир Темурнинг ўзи қурдираётган ва саркорлари белгиланган жоме масжидининг қурилишига Сароймулкхоним аралаша олмасди. Қъзининг ташаббуси билан бино қилинаётган мадраса қурилиши эса бошқа гап.*
Сароймулкхоним мадрасасининг кейинги даврдаги тақдири ҳақида кўпчилик олимлар, жумладан Л. Й. Манковская ҳам “Бибихоним мадрасаси ХВИ аср охирларида Бухоро амири Абдуллохон ИИ нинг буйруғига биноан тагтуги билан бузиб ташланди”, деган фикрни билдирадилар. Аммо машҳур олим М. Й. Массон бу масалада ХВИ аср тарихчиси Ҳофиз Танишнинг “Абдулланома” асарида келтирилган фикрини маъқуллашга мойиллик кўрсатади. Ҳофиз Таниш шундай ёзган эди: “Ҳозир … ҳижрий тўққиз юз тўқсон бешинчи (милодий 1587) йилда унинг (Самарқанднинг) маъмурлиги ниҳоятда ортди. У вилоятда буюк амир (Темур) ва унинг авлодларидан қолган ҳамда бузилиш ва вайронликка юз қўйган иморатларни (Абдуллохон ИИ) тузатишга буйруқ берди. Жаноб Қулбобо Кўкалдош уни тузатиш ва қуришда тиришқоқлик кўрсатмоқдалар”. Ҳофиз Таниш қайси иморатларнинг бузилиш ва вайронликка юз қўйганини ном-баном аниқ ёзмаган.
* Мен ҳам ушбу қиссанинг биринчи нашрида бу асоссиз фикрни қайд этиб, хатога йў қўйганман (Х. Д)
Шунинг билан бирга уларнинг қайсилари тузатилгани ҳақида ҳам маълумотга эга эмасмиз.
Аммо ўша даврда харобаликка учраган иморатлар қаторида Сароймулкхоним мадрасаси ҳам борлигини айрим манбалар тасдиқлайди. Бу мадрасани Қулбобо Кўкалдош таъмирлашга улгурмаган кўринади. Чунки 1605-йили ёзилган “Тазкират уш-шуаро”нинг муаллифи Мутрибий Самарқандий (у Самарқандда туғилиб, вояга етиб ва шу ерда оламдан кўз юмган) кўпгина шоирлар, жумладан, Фигорий Самарқандий ҳақида сўз очиб, унинг турар жойи тўғрисида шундай ёзади: “Фигорий Сароймулкхонимнинг олия мадрасасидаги (ҳозирда мадрасанинг олийлик сифатларига футурлар етган) ҳужрада яшар эди”.
Шуни уқтириш лозимки, Мутрибий Сароймулкхоним мадрасасини айрим кишиларга ўхшаб Амир Темур қм:дирган жоме масжиди билан аралаштирмайди. Чунки бошқа бир муносабат билан бу масжид номини “Масжиди жомеи бузург” – улуғ жоме масжиди сифатида тилга олади.
Демак, 1605-йили Сароймулкхоним мадрасаси ўзининг олдинги ҳашаматини муайян даражада йўқотган бўлса-да, аммо мавжуд ҳужраларида одамлар яшаган. Мутрибий ўз асарида фақат ўша замоннинг анча машҳур бўлган шоири Фигорий номини тилга олади, эҳтимолки, бошқалар ҳам – мударрислар, толиби илмлар ҳам бўлгандир.
Шундан келиб чиққан ҳолда, юқоридаги фикрга, яъни Сароймулкхоним мадрасаси ХВИ аср охирида Абдуллохон ИИ нинг буйруғига биноан таг-туги билан бузиб ташланди, деган асоссиз фикрга таҳрир киритиш маъ қуИ. Шундан сўнгги даврда Сароймулкхоним мадрасаси тақдирида фожиа юз беради. ХВИИИ аср ва ундан кейинги даврларда ёзилган китобларда бу мадраса тилга олинмайди… Демак, бу вақтда мадраса таг-туги билан бузилган кўринади. ХВИИ асрнинг охири ва ХВИИИ асрнинг бошларида ёзилган “Тарихи касира”да шундай бир эътироф учрайди: ХВИИ асрнинг ўрталари ва иккинчи ярмида М.овароуннаҳр, жумладан, Самарқандда катта фатарот (хароблик) юз берган экан. Шу жиҳатдан қараганда ХВИИ асрнинг бошларида анча хароб бўлган Сароймулкхоним мадрасаси ана шу фатарот вақтида қулаган бўлиши мумкин. Шундан сўнг унинг тош ва ғиштлари бошқа мақсадларда ишлатилган кўринади …
Бу мадраса ва унинг қандайлиги ҳақида янги сўз археолог олимларимизнинг ғайрати билан майдонга келар ва фанимизни, тушуллчаларимизни янги хулосалар, ашёвий далиллар билан бойитар, тарихчи ва филолог олимларимизнинг иштирокида янги-янги манбаларнинг кашф этилиши билан бу мадрасанинг илмий-маданий ҳаётдаги мавқейи белгиланар, дегалл умиддамиз. Араб мақолида айтилгаллидек:
“Алвақту сайф улқотеъ” – Вақт ўткир қиличдир.
Бу масалага алоҳида эътибор қилинишининг боиси шундаки, ўша вақтларда бино этилган иморатлар кимнинг номи билалл аталишидан қатъи назар, улар ижодкор меъмор, донишманд, муҳандис, моҳир наққош, ҳаУот, тошйўнарларнинг ажойиб меҳнати туфайли майдонга келган. Ана шу ижодкорлар уйғунлик ва мутаносиблик, гўзаллик ва мўжазлик қонуниятлари асосида ҳало И меҳнат қилиб, ўша иморатлар воситасида ўзларига – яратувчи фикр ва ҳунар аҳлига, меҳнат аҳлига ҳайкаллар ясаб қолдирганлари жиҳатидан уларниллг қадр-қиммати бениҳоя баланд ва улуғдир”.
Амир Темур жоме масжиди ва Сароймулкхоним Бибихоним мадрасасини тиклаган усталар кимлар эдилар? Бу ҳақда Мирзо Бобур эсдаликларида ва бошқа тарихий манбаларда тилга олинган ҳиндистонлик сангтарош – тошйўнар усталар ҳақидаги қисқа қайддан бошқа аниқ маълумот учратмадим. Бироқ Ибн Арабшоҳ худди ана шу иморатлар тикланган даврда Самарқандда яшаган машҳур усталар номини тилга олади. ]умладан, у сангтарошларнинг энг моҳири Олтун исмли уста бўлганини Осмидан туркий қавмга мансублиги билиниб турибди) ва у ўз ҳунарида тенги йўқ мўжизалар устаси бўлганини айтади. Наққошлар орасида эса Абдулҳай ал-Бағдодий билан баҳслашадигани бўлмаган.
Абдулҳай ал-Бағдодий ўша даврнинг машҳур мусаввири Султон Увайсий ]алоирий – уста Шамсуддиннинг тарбиясини олган. Амир Темур 1393-йилда Ироқни забт этгач, уни Самарқандга олиб келиб, саройидаги наққош ва мусаввирларнинг раҳбари қилиб тайинлайди. Абдулҳай қўл остида ишлаган мусаввирлардан айримларининг, жумладан, уста Абдулла ва Заҳириддин Азҳор кабиларнинг номлари ҳам маълум. Бизнинг Амир Темурнинг Боғи дилкушодаги саройи деворларида Ҳиндистон уруши манзаралари тасвирланганидан хабаримиз бор. Агар Абдулҳай ал-Бағдодий Самарқандга 1393-йилда келтирилгани, Ҳиндистон юриши эса 1398~ 1399-йилларда бўлганини инобатга олсак, ўша манзараларни Абдулҳай раҳбарлигида ишлаган усталар яратгани ҳақида тахмин қилишимиз мумкин. Мусаввир умрининг охирида (у 1420-йилда Самарқандда вафот этган) диний ақидалардан келиб чиқиб, кўп асарларини куйдириб ташлайди. Шунинг учун бўлса керак, бизгача мусаввир қаламига мансуб ва улуғ Саъдийнинг “Гулистон” асари баёнида чизилган “Ўрдак”, “]анг манзараси” д
эб ном олган икки миниатюрагина етиб келган.

Мен саккиз йилча бурун Абдулҳай Бағдодийга бағишлаб бир шеър битган эдим:

АБДУЛҲАЙ СЎЗИ
Йўқ, йўқ, бўёқмас бу, йўқ, йўқ бўёқмас,
Бу қондир – ярамдан бўзга томган қон.
Бу сориғ – зардобдир, айлайди лоҳас,
Бу яши/ – бўғзимда бўғриққан қуш – Жон.
Фалак, нима қи/дим, ниятинг недир,
Нега юрагимга солдинг ваҳима?
Қайда қолди шара/? Шараф, кўмак бер!
Умр – тинч уммонда адашган кема.
Мана бу тасвирда: Саройда базм.
Маишат кўзларда қаҳқаҳа урар.
Аммо унда йўқдир, қанча солма разм,
Бағдоддан мен би/ан йўл босган қуллар.
Мана бу тасвирда: Арслон ови,
Қўрқувдан дам-бадам кишнайди отлар.
Ана, қуллар ҳайдаб келган арслонга
Шаҳзода зарб би/ан найзасин отар.
Нега тасвирда йўқ арслон ғажиган
ҚуИ бола тасвири – ерга томган қон?!
Нега тасвирда йўқ ғамдан ичиккан
Онанинг кў ксида тўлғанган гирён.
Наҳот, мен ёлғонга бердим қалбимни
Ва булар барчаси ёлғондир, ёлғон.
Бу сориғ – зардобдир, қийнайди мени.
Бу қизил – гул эмас, оқаётган қон!
.,Тағин сен келдингми?!
Тағин келдингми.
Арслон ғажиган болакай?! .. .,Ҳайҳот!
Сенинг таъқибингдан қутуЛаманми
Кў зЛарим ортида қоЛганда ҳаёт.
Тағин сен кеЛдингми? Мана, қилич, санч/
Санчгин юрагимга – сенинг ҳаққинг бор.
Бу қўрқоқ вужудни асрЛондай янч,
Бу қўрқоқ қаЛамни ёндириб юбор/
Ж асорат, Ж асорат, Кириб кеЛ, қоним
Югурсин юракка, тўЛиб нафратга.
ПокЛансин сен ёққан 0Ъ тда имоним,
Кў зим гирён бўЛсин хаЛқ чеккан дардга.
0, фаЛак, қувват бер, Юрагим қонсин –
К уЛ бў Лсин ҳаётнинг ёЛғ он сурати.
ВЛами ёндирай – шу гуЛхан бўЛсин
Бир умр изЛаган дил жасорати.
Ибн Арабшоҳ ўзи тилга олган усталарнинг ҳар бири ўз даврининг буюк санъаткорлари, ҳар бири мўжизакор, деб ҳикоясини: “Бу кишилар мен билиб, зикри-ю исми хотирамда қолганлар, аммо мен билмаганлар-у ёинки билсам ҳам зикри эсимга келмаганлар эса беҳад даражада кўп бўлиб ҳисоб-китобдан хориждир”, деган сўзлар билан якунлайди.
Мақбақминг пештоқи ранг-баранг кошинлар билан безатилган. Саккиз буреҳак шаклида қурилган мақбара иеҳки деворларида яшил, қизил, қора бўёқлар билан безаклар ишланган. Изораларга юлдуз нусха кўк нақшлар солиниб, улар кошинли ҳошиялар иеҳига олинган. Деворнинг баъзи ерларига кенг япроқли қизил мева дарахтлари расми ишланган. Мақбара даҳмасига махсус эшикдан кирилган. Даҳма деворлари ҳам кошинли бўлиб, унда тоштобут сақланган. Тобут ичида антропологлар фикрича, олтмиш-етмиш ёшдаги аёлнинг мумиёланган жасади бўлган (бўлган дейишимизг~ сабаб, қуйида бу жасаднинг кейинги қисматидан ҳикоя қилсак, англаб оларсиз), бу эса даҳмада Бибихоним – Сароймулкхоним дафн қилинганини тасдиқлайди. Жасадни мумиёлаш, уни тоштобутга солиб қўйиш Мовароуннаҳрдаги дафн расм-русумига зид бўлиб, бу тарихимиздаги ягона ҳодисадир.
Даҳмада Сароймулкхонимдан бўлак яна икки аёл қабри бор. Яқинда Самарқандда бўлганимда йиллар давомида ночор аҳволда турган мақбара атрофи тозаланиб, кенг майдон қилинаётганини кўриб қувондим.

19

Самолёт Самарқанд қўналғасига ярим тунда қўнди.
Юсупов музейга қўнғироқ қилишни ўйлади-ю, бироқ музей ихтиёридаги ёлғиз машина – юк автомобили ҳайдовчиси шу пайтда уйида – семиз хотини қўйнида мушукдеккина бўлиб, пишиллаб ухлаб ётганини тасаввур қилиб, фикридан қайтди. Ва қўналға биноси олдидаги майдончада йирик-йирик юлдузларга тикилган кўйи Самарқанд Маликаси тобутини қуеҳоқлаб тонг оттирди. Ҳали атроф ёришмай туриб, хира пашша ғинғиллашидек бир товуш эшитилди. Кўп ўтмай шалағи эҳиққан юк машинаси кўринди. Бу тонгги рейсда пойтахтга уеҳадиган раис бобони кузатиб чиққан хўжалик машинаси эди. Раис бобосининг юкини қўнаИға биноси ичкарисига киритиб, хайр-хўшлашиб қайтиб чиққан ёшгина ҳайдовеҳи йигит машинаси олдида бир чимдим нос отиб олиш уеҳун тўхтади-ю ўзи томонга югуриб келаётган сочлари тўзғоқ, кўзИари қонталаш кишини кўриб қўрқиб кетди. “Девона” кабина эшигига ёпишди. Аммо эшикни очишга уИгурмади, “девона” унинг қўлидан шаппа тутди. Кейин қандайдир Бибихоним, қандайдир мумиёл
анган жасад ётган қути, шу қутини қаёққадир олиб бориш зарурлиги ҳақида ҳовлиқиб, пойинтарсойинтар гапира кетди. Аввалига қаттиқ эҳўеҳиганидан ҳееҳ бало тушунмаган йигит жон ҳолатда унинг қўлларидан қутулишга уринди. Бироқ ҳаракатлари зое кетди, чангакдай бармоқлар уни қўйиб юбормади. Охири гап нимадалигини оз-моз англаган йигит бу одамдан фақат у айтган манзилига олиб борсагина қутулиши мумкинлигини тушунди. Икковлашиб инқиллаб-синқиллаб тобутни машинага ортишди. Машина ғинғиллаб, йўталиб, темир суяклари қисирлаб йўИга тушди.
Ўша кееҳа ой тўИғин эди. Тўлин ойнинг тилларанг шуЪИалари машина кесиб ўтаётган кимсасиз Афросиёб бутазорларини, дўнг-тепалари-ю, ўр-жарларини сутдек ёритиб турарди. Бу ҳувиллаган кимсасиз масканда танҳо юк машинасининг Иапанглаган қора шарпаси ва зўриқиб, ғинғиллашигина тирикликдан далолат берарди. Кузовда Бибихоним жасади ётган қутини силкиниб кетишидан чўчиб қучоқлаб ўтирган Юсупов баҳор кечасининг нақадар совуқ бўлишини туйқусдан сезди.
Қадим Афросиёб гарчи кимсасиз ва ҳувиллагандек кўринса-да, уйғоқ эди. Баҳор нафаси аллақачонлар уни уйғотиб, бағридан униб чиққан майсалар томирларида илиқ шарбат югуртира бошлаганди. Шу уйғониш туфайли ҳавони минг турли ўт-ўланларнинг қурама иси тутиб кетган, дара-ю ўнгирларда, археологлар қазиб, ташлаб кетган чуқурларда бойчечаг-у чучмомалар униб эҳиққан, баланд-паст тепаликларда, чимзорларда мойчечаклар, лолақ изғ алдоқлар, жағжағлар, бинафшалар гул оеҳа бошлаган, этакдаги Оби Раҳмат соҳилини ялпизлар, самарқандеҳа калом билан айтганда, пидиналар босган эди. Бу ўт-ўлан-у гул-эҳечакларнинг бири юнон найзасидан йиқилган алп йигит, бири араб қиличидан ер тишлаган оқсоқол қария, бири мўғул камонидан узилган ўқ юрагига қадалган мурғак бола, бири чор аскари милтиғининг ўқига учган муштипар кампир эканини Афросиёбдан бошқа ҳееҳ ким билмасди. Бу қадимий тупроқ вужудида талончилар-у археологлар қазиб ташлаган майдонларда сочилиб ётган ранго-ранг сопол синиқла
ридек мангу битмас армон яширин эди. Шу боис ҳам у анови шалоғи чиққан юк машинаси шовқинини эмас, бир пайтлар шу адирларда от чоптириб, чечаклар терган маликанинг тобутини қучоқлаб ўтирган инсон юрагининг бетоқат тепинишларини эшитар ва бу тепинишларда ўз армонларига эгиз ҳислар барлигини сезиб, нафасини ичига ютган эди.
Афросиёб осмонида юлдузлар ғужғон ўйнарди.
Яқинлашиб келаётган тонг нафаси урилиб, қора осмон билан қора замин уланган сарҳадлар бўзариб, ажралаётган жойларда бўзимтир шуъла пай до бўла бошлаганди. Бу шуъла тепаликлар ортига ўтиб сўниб қолгандек бўлар, машина амаллаб тепага чиққанда яна пириллаб товлана бошларди. Юсуповнинг кўксига салқин шабада уриларди.
Агар Юсупов шу тобутли машинани тўхтатиб, қуЛоқ солгани-да, Афросиёб қаъридан эҳиқиб келаётгандек туюлган оғир сукунат “сас”ини эшитган бўларди. Бу оғир сас ҳар қандай одамни таҳликага соларди. Кимда-ким, бу сасни бир бар эшитса, жуда йироқларга, дунёнинг нариги бошига кетсаям, барибир унинг даҳшатидан қутулолмасди. Бу сас замин қаъридан булоқ сувидек ситилиб чиқиб, Кўҳи Қоф ғорларини қўриқлаб ётган девлардек оғир-оғир, суринасурина қадам ташлар, Самарқанд сарҳадигача ёйилиб борар ва қўрғон томонидан кимларнидир тинмай ўз ҳузурига чорларди.
Агар Юсупов машинани тўхтатиб бир зум атрофга қулоқ солганида кўҳна замин қаъридан келаётган жуда беҳисоб одамларнинг товушларини эшитган бўларди. Аммо тонг сукунатини бузиб бораётган машинанинг бешафқат ёқимсиз шовқини бу овозларни босиб борарди. Афросиёб қаъридаги одамлар тирикларни чақирардилар, тириклар эса уларнинг борлигини билмай, сезмай хотиржам ўтиб-қайтаверар, бемалол яшайверар эдилар.
Машина пастга шўнғиб, навбатдаги баланд адирга кўтарилди. Худди шу ерда йўлнинг чап қирғоғидаги адир тепасида ям-яшил гиёҳлар орасида қип-қизил лолақизғалдоқ шамолда тебраниб турар, шаҳар томон кетиб бораётган юк машинасига ҳайратланиб боқарди. Бу Чингизхоннинг пакана аскарлари шаҳар кутубхонасига ўт қўйганда, олов ичидан бир китобни юлқиб олиб, кўксига босиб қочишга тушганда, отлиқ мўғул аскари камонидан учган ўқдан ҳалок бўлган бола эди. Шунинг учун кимда-ким шу лаҳзада – у пиёладек бўлиб очилиб турган маҳалида келиб ҳидлаганда эди, ундан темир ва қон ҳиди келаётганини сезарди. Лолақизғалдоқ ҳайрат ичида тикиларди. У бугун очилганда – дунёни илк бар кўриб турарди. У ҳар баҳорда қайта униб чиқсаям, ўтган кўкламларни унутар ва бу ёруғ дунёни илк марта кўриб тургандек ҳайратга тушарди. ,
Тепага зўриқиб кўтарилаётган машина мотори бўғиқ ғувиллар, бу ғувиллаш баробарида қилич-у қалқонларнинг жаранги-ю камонлардан учган ўқларнинг визиллаши эшитилиб кетгандай бўлар, шу боисданми, ҳалиги лолақизғалдоқ титраб-қақшаб, майсалар орасига ўзини ураётганга ўхшарди. Унинг вужудида абадул-абад ўлмайдиган бола қўрқуви уйғонган эди. Мотор ичидан чиққан сас, лолақизғалдоқ назарида бутун оламга, ер-у осмонга, тоғ-у тошга, гул-у чечакка, ой-у юлдузга, унинг ўзига “Сени ўлдиришга боряпман!” дея таҳдид қиларди.
Лолақизғалдоқ – бола жоме масжиди билан кутубхонанинг ловиллаб ёнаётганига мароқланиб тикилиб ўтирган, сув кўрмаганидан бетларини қасмоқ босган, баджаҳл одамларни эслади. Уларнинг пиширилмаган гўшт қони қотиб ллолган лаблари орасидан чиқаётган тупукли, бўғиқ қичқириқларини баралла эшитгандай бўлди.
Масжид билан кутубхона атрофида устма-уст қалашиб ётган мурдалар- аниқроғи онаси ва укалари жасадлари остида тирик қолган бола эмаклаб чиқиб, баҳор шамолидан баттар авжланиб ёнаётган китобларнинг бирини қўйнига яширди. Сўнг ирғиб туриб, қоча бошлади. Шу заҳоти майдон ўртасида от миниб турган укки кўзли аскар уни кўриб қолиб, қиличини яланғочлади. Кейин болани қувишни ўзига эп кўрмай, елкасидан камонини олиб, мўлжаллаб ўқ узди. Қочиб бораётиб елкаси оша орқага қараган бола визиллаб учиб келаётган ўқни кўриб, ундан қочиб қутулолмаслигини билиб, бор овози билан “Онажон!” – деб қичқирди. Афросиёб томондан эсиб турган шамол унинг бу
қичқириғини олиб осмонга учди.
Лолақизғалдоқ ҳар кўкламда униб чиқар, ҳар кўклам ўртасида олис тоғлар томондан гувиллаб эсган шамол олиб келган “Онажонл..” қичиқириғини эшитиб ерга эгилиб олар, нимжон вужудини титроқ чулғарди. Ўша шамол келадиган фурсат яқин эди. Аммо чечак бундан бехабар эди – у бу лаҳзада тепага зўриқиб чиқаётган машина моторининг бўғиқ ғувиллаши аралаш эшитилаётган совуқ садолар таҳдидидан қўрққан, ерга қапишиб олган эди. У бу совуқ садоларни тинглар экан, қўрқувдан боши айланиб, бир нарсани зўр бериб эслашга уринарди: бу бешафқат овозларни қаерда ва қачон эшитган эди? Қўрқув унинг хотирасини аямай қийма-қийма қилиб ташлаганди, унинг вужудидаги бола билан кўзларида қаҳр ва совуқ ўт ёнган, тезак ҳиди анқиб турган баджаҳл тўда ўртасида қўрқув турарди. Шу қўрқув туфайли унинг хотираси хиралашиб бир нарсани зўр бериб эслашга уринарди: бу қўрқинчли ва бешафқат овозларни қаерда ва қачон эшитган эди…
Юсупов тепага кўтарилган машина устида туриб, мудроқ кўзларини лЎрға очиб, осмонга боқди: қоп-қора самода юлдузлар ғужғон эди. Олис тоғлар томонидан гувиллаб учиб келиб, унинг кўксига урилаётган шамолнинг шиддати кучайгандек бўлди. Шу пайт қандайдир бир маҳзун нарса ёдига тушгандек юраги қисилди, чуқур оҳ тортди. Бу маҳзун нарса нима эканлигини англай олмади, чунки чарчоқ таъсирида унинг миясида қуюқ зулмат пайдо бўлган, у ялт этган фикрни чулғаб ўчирар эди. Юсупов лЎр бериб қанчалик уринмасин, ҳаракати лОе кетди. У кўнглини белОвта қилган маҳзун нарсани унутиш учун йўл четига кўз ташлади: бўзариб бораётган тонг ёруғида йўл пичоқ каби кесиб ўтган адир тепароғида
ям-яшил майсалар ичида пиёладек келадиган 10лақизғалдоқ товланиб турганини кўрди. “Кимнинг қисмати бу7” – деб ўйлади у. Ушбу савол қайдан хаёлига келганини ҳали англамай, гувиллаб эсган шамол кўксига шиддат билан урилди-ю, қулоғи остида “Онажон!” – деган даъҳшатли бир фарёд янграб кетди. Ҳа, ҳа, аниқ янграб кетди. Қўрққанидан Бибихоним жасади ётган қутига қаттиқроқ ёпишди. .
Само баттарроқ бўзарди. Шарқ томондаги тоғлар тепасида уюлиб ётган булутлар нимқизил ранг билан чулғана бошлади. Карвон-карвон булутлар туни билан тиниқ тортиб ётган самони аста-секин босиб келаётгани кўринди. Қушлар уйғонадиган пайт эди. Ёруғ ортгани сайин толғин Юсуповнинг кўкси баҳор тантанасига эш бўла бошлади.
Фақат Афросиёб эмас, бутун теваракда: кунчиқардан кунботар сари оқиб бораётган Зарафшон мавжларида, Темурнинг омон қолган боғ-роғларида, жануб томондаги чўққиларини оппоқ қор босиб ётган тоғларда, Конигил атрофидаги қишлоқ ҳовлиларида, Сиёб, Дарғам соҳилларида, Чўпонота этакларида кўпчиган далаларни қоплаб улгурган сабза майсаларда, ғунчалари ёзила бошлаган атиргулларда, сувлари йўлларга тошиб чиқаётган ариқларда, молОрлардаги янги қабрлар устига эгилиб шовиллаган чилонжийдаларда, Улуғбек расадхонаси жойлашган тепалик устида бирин-кетин сўнаётган дунёдаги энг ёруғ юлдузларда, шарқ тарафдан силжиб келаётган қоп-қора булутларда ва юк машинаси устида ўз маконига қайтиб келаётган Бибихоним жасади ётган қутини ушлаб олган Юсупов кўксидаги ҳасратда ҳам кўклам тантана қиларди.
Юк машинаси қўналғадан йўлга чиққач, бир соат деганда музейга етиб келди. Юсупов тонг салқинида мириқиб ухлаб ётган музей қоровулини балЎр уйғотиб, учовлашиб қутини ичкарига олиб киришди. Ҳайдовчи йигитга қуруқ раҳмат айтаётганидан уялиб кетган Юсупов чурқ этмай уни машинасигача кузатиб қўйди. Қайтиб қоровулхонага киргач, қоровул чол узатган илиқ чойни ичар-ичмас ухлаб қолди.
У қанча ухлаганини билмади. Аммо ғўнғир-ғўнғир товушлардан уйғониб кетганида кун ёришиб қолганди. Нима бўлаётганини англашга уринди, қулоғини қанча динг қилмасин, ҳеч нимани тушунмади. Ғўнғир-ғўнғир товушларни эшитди, холос. Қотиб қолган толғин гавдасини ёзиш учун кериша-кериша ташқарига чиқди-ю, оғзи
очилиб қолди. Музей дарвозаси олдини одам босиб кетган эди.
У ни кўриб оломон ичидан нималарнидир айтиб бақира
бошладилар. У бу бақирган одамларни танигандек бўлар, аммо уларнинг кимлигини эслай олмасди. Миясини чулғаган қуюқ зулмат ҳали тарқамаган эди.
Шу пайт музейнинг кичик эшигидан беш-олти милиционер кириб келганини, уларнинг орасида шаҳар милицияси бошлиғи ҳам борлигини кўриб, Юсуповни ваҳима босди. “Наҳотки, музейга ўғри тушган бўлса? Ахилъ, ўғирланадиган нарсаларни аллақачон ўғирлаб кктишганку!” – дея ингради у ичида алам билан.
– Бибихоним қаерда?! – деб сўради шаҳар мили-циясининг бошлиғи. ..

20

Бибихоним ҳақида тўқилган афсоналарнинг бири Ишратхона мақбараси билан боғлиқ. Аслида эса бу ёдгорликнинг Бибихоним билан сира боғлиқлик жойи бўлмай, у малика вафотидан деярли ярим аср кейин – Темурнинг набираси Абусаид мирзо даврида – мирзонинг хотини Ҳабиба Султонбека томонидан унинг дунёдан бевақт кўз юмган фарзанди Соҳиб Давлатбека шарафига қурдирилган.
“Самария”дан: “Хожа Абдидарун мозорининг шимолида бўлиб, халқ томонидан “ишратхона” деб аталадиган юксак даҳма улуғ ҳарам мастураси Давлатбека даҳмасидир. Унинг онаси Амир Жалолиддин қизи Ҳабиба Султонбегим ушбу гумбазни бино қилдириб, турмоқ учун бир неча ҳужра солдиргандир”.
Сўнгги йилларда босилган айрим мақолаларда Ишратхона ҳақида айрим хато мулоҳазалар айтилганига диққатни тортмоқчиман. Бобур Мирзонинг “Бобурнома”да: “(Темурбек) Самарқанднинг шарқида икки боғ солибтур, бириким йироқроқтур, Боғи Бўлдурур, ёвуқроғи Боғи ДилкушодуИЪ. Андин Феруза дарвозасиғача хиёбон қилиб, икки тарафида терак йиғочлари эктирибтур. Дилкушода ҳам улуғ кўшк солдирибтур”, – деб ёзганига асосланиб баъзилар Бобур тилга олган Боғи Дилкушода солинган кўшк бугун Ишратхона номи билан машҳур ёдгорликдир, деб кўрсатмоқдалар. Шу жумладан, мен ҳам бу нотўғри фикрни бир мақоламда ишлатганимни тан оламан. Ҳолбуки, Боғи Дилкушо Бобур Мирзо ёзганидек, шаҳарнинг шарқида бўлса, Ишратхона шаҳарнинг жануби-шарқида, Фкрузбоғ яқинида бўлган. “Самария”да АмиИЪ Темур солдирган боғлар ҳақида ҳикоя қилиниб шундай гувоҳлик берилади:
“АмиИЪ Темур Кўрагон солдирган боғларким, Эрам гулистони рашк қилар даражада, еттита экан: Биринчиси Боғи Шамол, Самарқанднинг шимолида, Девори қиёмат ичида, иккинчиси Боғи Баланд. Бу ҳам шимол томонда. Учинчиси Боғи Биҳишт, тўртинчиси Боғи Чинор. Бу икки боғ шаҳарнинг кунчиқар томонида. Бешинчиси Боғи Дилкушо бўлиб, Конигилнинг жануб томонида, Конигил Кўҳак дарёсининг ёқасида, Самарқанднинг энг гўзал ва чиройли еридир. Олтинчиси Боғи Зоғон, Шовдор туманининг шимол тарафида воқкъдир. Еттинчи: Боғи Жаҳоннумо, Анҳор туманида бўлиб, тоғ этагига яқин ерда, Самарқанднинг жанубида бино қилингандир”.
Ҳар бир воқеани сирли ва ҳавасли бўлишини истовчи оддий халқ замонлар ўтиши билан Ишратхона ёдгорлигиниям буюк жаҳонгир ва оқила малика номи билан боғлаб, ривоятлар тўқиб ўз хотирасида авайлаб сақлаб келган.
Эмишким, Бибихоним АмиИЪ Темурдан рухсат олиб, Боғи Феруза томонда ўзига мақбара тиклабди. Муддат етиб, бино қад тиклаб кўзларни яшнатиб Самарқанднинг энг гўзал иморатлари билан ҳусн талаша бошлаган кунларнинг бирида, уни томоша қилиш учун Амиър Темур келибди. Бинонинг гўзаллиги ва муҳташамлигини кўриб ҳайратланган жаҳонгир суюкли маҳбубасига: “Бу мақбара эмас, балки шодлик ва хуррамлик уйи – Ишратхона бўлмоғи лозим”, – деган экан.
Бундай ривоятларнинг пайдо бўлишига ёдгорликнинг Ашратхона, яъни араб тилида “ўнта хона” мазмунини билдирувчи номи билан аталгани сабабчидир. Йилларўтиб оддий халқ маъноси номаълум “Ашратхона”ни изоҳлаш жуда осон “Ишратхона” деган сўзга айлантириб юборган. Инқилобдан кейин эса баъзи ўта “билимдон” ва “чаққон” чарм камзулли олимлар тарихий ҳужжатларни ўрганиш ўрнига ўтмишни қоралашни доимий машғулотга айлантирганларида, уларга Ишратхона номи жуда қўл келган. Улар “Бу бино ишрат билан шуғулланиш учун қурилган”, деган ёлғонни ўзларига қурол қилиб олганлар. Оқибатда, бундай кЎр-кўрона қараш ёдгорлик тақдирига жуда аянчли таъсир кўрсатди ва ҳануз кўрсатмоқда.

21

– Бибихоним қаерда? – деб сўради, шаҳар милицияси бошлиғи.
Ҳалигача гап нимадалигини тушунмай гарангсираб турган Юсупов милиционерларни ичкарига бошлаб кириб, тобут жойлаштирилган қутини кўрсатди.
– Очинг! – деди шаҳар милициясининг бошлиғи.
Юсупов қути устига ташлаб қўйилган матони секин-аста йиғиштириб олди. Шаҳар милициясининг бошлиғи бешафқат вақт ўз таъсирини кўрсатган аёл мурдасига кўзи тушиши билан бурнини жийириб, “Ёпинг, ёпинг!” – дегандек ишора қилди. У билан келган оддий милиционерлар бўлса, ўз ҳукмдорлари туфайли бутун шаҳарнинг тинчини ўғирлаган мўжизани кўриш бахтига муяссар бўлганларини сезмагандай тошҳайкаллар каби қотиб турардилар. “Мана, сен ҳам қамоққа олиндинг, Бибихоним!” – деб ўйлади Юсупов ичида. Милиция бошлиғининг гап-сўзидан кейин ҳамма нарса аёнлашди: музей дарвозаси олдида тўпланган оломон Бибихонимни кўришга тўпланган экан. Бутун кўча одам билан тўлиб кетган эмиш. “Бу одамлар қачон ва кимдан Бибихоним олиб келинганини эшитибди экан?” – дея Юсуповнинг боши қота бошлади. Ҳалитдан шунча одам эшитган бўлса, бу ёғи нима бўлади?
Юсуповни телефонга чақиришаётганини айтишди.
Обкомдан экан. “Тезда етиб келинг!” – деб буюришди. Юсупов йўлга отланди-ю, соқоли олинмаганини обком котиби эшигига етгандагина сезиб тўхтаб қолди. Аммо
начора? Кирди.
“Бошимизни қандай ташвишларга қўйдингиз, ўртоқ
Юсупов? – деди обком котиби рўпара бўлиши билан. Кимдан рухсат олиб бу ишни қилдингиз?”
“Сизлардан … ” – деди Юсупов ҳайрон қолиб.
“Нима қилиб қўйганингизни биласизми, ўртоқ Юсупов?” – деди котиб, унинг сўзларига бутунлай эътибор бермай, қўлидаги папиросни кулдонга жаҳл билан эзғилар экан.
Юсупов нима дейишни билмай, миқ этмай тураверди.
Ҳар замон ёш боладек елка қисиб қўярди.
“Энди ўзингиз пиширган ошни ўзингиз ичинг, ўртоқ Юсупов! – деди обком котиби. – Ҳозир борасиз-да, одамларга ҳеч қанақа Бибихоним олиб келинмаганини ай та-
сиз!”
Юсупов индамай чиқиб кета бошлади.
“Сени ўзим топиб оламан!” – деди у мийиғида кулиб. Юсупов яна музейда тунади. Куни билан ёғаманёғаман, деб турган қора булутлар тун яримдан ўтганда тўлишиб, бағрида ялт-ялт чақинлар чақнаб, бирдан шиддат-Иа қуйиб юборди. Йирик марварид томчилар қақраган ерга тасирлаб урилиб ариқчалардан лим-лим тўлғазиб оқа бошлади, кўп ўтмай секинлашди, аммо тинмади. Тонгга қадар майингина бўлиб шивалаб ёғди. То тонгга қадар қотиб ухлаган Юсуповни аллалаб чиқди. Бироқ тонг азонда у яна бесаранжом ғала-ғовурдан уйғониб кетди. ҳовлига югуриб чиқди-ю, айнан кечагидай манзарага кўзи тушиб, юраги орқасига тортиб кетди. Гўё туш кўраётгандек, гўё кечаги кунда тургандек – кечаги кун абадий қоти~ қолгандек эди.
Яна шаҳар милицияси бошлиғи. Яна обком котиби. “Одамлар бир жойда тўпланмаслиги ҳақида буйруқ борлигини биласизми?” – деди шаҳар милицияси бошлиғи.
“Бундай сиёсий кўрлик учун жавоб берасиз!” – деди обком котиби.
Учинчи куниям бу ҳолат такрорлангач обком махсус комиссия тузди. Ва бу махсус комиссия назорати остида ўша куни кечасиёқ ими-жимида Самарқанд Маликасининг мумиёланган танаси тоштобут билан бирга бундан олти йилча бурон очилган мақбарасига қайтадан жой лаштирилди.
Бундан бехабар қолган самарқандликлар эса Бибихонимни кўриш истагида ҳар тонгда музей эшиги олдида тўпланаверишарди. Амма вақт ўтиши билан одамлар тобора камайиб борди, охири ҳеч ким келмай қўйди. Ҳозир бу воқеаларни эслайдиган одамлар борми-ё”қми, билмайман.

22

Бибихоним ҳақида учинчи афсона: Амир Темур довул цингари ўзга мамлакатлар тупроғига кириб бориб, жанг-у жадал билан банд бўлган чоғларида Бибихоним Самарқанд салтанатини бошқарар экан. Мана шундай пайтларда Темур пойтахтида осойишталик, адолат-у ҳақпарварлик барқарор бў лар, малика янги қурилишлар бошлаб, шаҳар ҳусн-жамолини яна гўзал этувчи ҳашаматли бинолар, илм-у фан аҳлига ҳомийлик қилиб мадрасалар, дин равнақи учун масжидлар тиклар экан.
Оқила Малика ўз паноҳидаги фуқароларнинг дилида яширин ётган сир-у асрорни билмоқ, одамларнинг қувонч-у аламидан воқиф бўлмоқ мақсадида кечалари эркакча либос кийиб шаҳар айланар экан. У аввал бозор майдонига бориб уйига шошилаётган бозорчилар гап-сўзини, кейин мозор-га бориб, ўша кун кимлар ерга топширилганини билиб олар экан, азадор оилаларга сарой хазинасидан ул-бул нарса бердириб юборар экан.
Ҳар бири олмадек келадиган юлдузлар фалак саҳнини ёритган савр тунларининг бирида Бибихоним ўзи қурдирган мадраса талабалари юриш-туришидан, аҳволидан хабар олиш учун ғарқ пишган марвартак тутининг ҳиди анқиб турган мадраса ҳовлисига кирибди.
Ҳовлини айланиб юриб, ҳужраларнинг биридан суҳбатлашиб ўтирган уч муллавачча суҳбатини эшитиб қолибди. Муллаваччалар китоб-у қаламларини бир четга қўйиб, бирбирларига энг яширин сирларини очаётган экан. Суҳбат Бибихоним диққатини тортибди.
Талабаларнинг бири – узоқ тоғ қишлоқларидан келиб ўқиётгани ва фақир оила фарзанди эканлиги билиниб турган, ҳусни қизларнинг тушига кирадиган даражада кўркам муллавачча йигит ички бир армон ва ҳавас билан:
– Эҳ, қанийди бир марта бўлсаям Бўстонсарой дастурхонида қўйиладиган ноз-у неъматлардан тотиб кўрсайдим, ўлсам армоним қолмасди, – дебди.
Иккинчи талаба – келишган қоматли, ўқишдан кўра кўпроқ ўзига эътибор беришга мойиллиги кўриниб турган, хушсурат муллавачча эса завқи келганидан кўзларини юмиб айтибди:
– Эҳ, қанийди, Бибихонимдек соҳибжамол малика менинг маъшуқам бўлиб қолсайди, дунёдан беармон ўтардим!
У шу сўзни айтиб, кўзларини очибди-да, биринчи шериги билан унинг сир-у асрорини индамай эшитиб ўтирган учинчи муллаваеҳчага тикилиб қолибди. Уеҳинеҳи талабасабоқ олишдан кўра қилиеҳ чопишга ҳавасдорлиги кўзларид а эҳақнаётган ўтдан сезилиб турган йигит эса дўстларига: “Эҳ, сенларни қара-я!” дегандек бироз тикилиб турибди-да:
– Шуям орзу бўптими? Мен АмиИЪ Темурдек буюк Соҳибқирон бўлишни орзу қиламан! – дебди. Сўнгра дўстлари оғиз оеҳиб қолишганини кўриб, мийиғида кулибдида:
– Ана шунда, – дебди биринеҳи дўстига қараб, – сен орзу қилган ноз-у неъматлар ҳам ва сен … – у иккинеҳи дўстига қарабди, – ҳа, сен орзу қилган Бибихоним ҳам лл1эники баъ ларди.
У шундай дебди-ю, дўстларини қойил қолдирганини кўриб, завқ ила кулиб юборибди.
Талабалар сўзини эшитган Бибихоним бир дам ўйланиб қолибди-да, индамай мадрасадан чиқиб кетибди.
Тонг отиб, Самарқанд минораларининг зарҳал нақшларида қуёш нурлари жилоланиб турган бир пайтда қовоқларидан қор ёғилиб турган уч навкар мадрасага кириб келиб, кечаси бир-бири билан сирлашган уч муллаваччани Бўстонсаройга олиб кетибди. Гап нимадалигидан бехабар уч йигит юраклари така-пука, бир-бирига “Нима гап?” дегандек ташвишла қараб турганларида, уларни Бибихоним ҳузурига олиб киришибди.
Салтанат тахтида ўтирган Бибихонимни кўрган талабалар таъзим бажо қилишибди. Сўнг “буёғи нима бўларкин?” деган савол ичларини кемириб, қўлларини қовуштириб туришаверибди.
Бибихоним тахтда ўтирганча:
– Орзуларинг бўлса, менга сўйланглар, қўлимдан келса, бажо айлайман, -дебди.
Тўсатдан берилган бу саволдан бироз талмовсираб қолган талабалар хаёлига баробар бир ўй келибди: тунги суҳбатимизни сарой хуфиялари эшитиб, Маликага етказибди-да! Муллаваччалар энди тамом бўлдик, деб дағ-дағ титрашга тушишибди.
Улар жонларидан умидларини узиб турганларида, малика тахтдан тушиб келибди. Бўстонсарой дастурхони ноз-у неъматларини орзу қилган биринчи талабага қараб:
– Сенинг орзунгга етмоғинг мушкул эмас, бунинг учун сени сарой ошпазининг қизига уйлантириб қўяман. Умринг охиригача сарой таомларидан баҳраманд бўлиш ҳуқуқини ҳам бераман, – дебди.
Малика оҳиста қарсак эҳалган экан, олдиндан тайёрлаб, рози-ризолиги олинган сарой ошпази ва унинг қизини ҳамда муллани бошлаб киришибди. Ўша заҳоти никоҳ ўқитилибди.
Сўнг малика: “Бибихонимдай соҳибжамол хотиним бўлсайди”, – деб орзу қилган йигитга қараб бундай дебди:
– Мен буюк Соҳибқирон Амир Темурнинг жуфти ҳалолиман. Бироқ гўзал бир канизагим бор, ҳуснда Мовароуннаҳр-у Хуросондагина эмас, Шом-у Ироқдаям тенги йўқ. Ўша соҳибжамол сенинг ҳалолинг бўлсин.
Бибихоним оҳиста қарсак чалган экан, ҳусни кўр кўзни очишга, очиқ кўзни кўр қилишга қодир бир гўзал қиз кириб келибди. Уни кўрган йигитнинг эси оғиб қолишига оз қолибди. Мулла канизакни талаба йигитга никоҳлаб қўйибди.
– Сизларга Конигилдаги боғимни инъом қиламан, дебди малика келин билан куёвга. – Бугун оқшом ўша боғда тўй базмини қилғаймиз.
Шундан кейин бахтдан маст бўлиб турган дўстларига такаббурона қараб турган, Темурдек буюк Соҳибқирон бўлишни орзу қилган учинчи йигитг~ қараб, Бибихоним шундай дебди:
– Сенинг ишинг буларникидан осонроқ… – Малика бу сўзни айтиб бироз сукут қилибди-да, яна сўзИабди. – БаИки оғирроқдир.
Бибихоним учинчи бор қарсак урган экан, хос навкарларнинг бири қилич билан совут олиб кирибди. Малика йигитга қараб:
– Амир Темурни соҳиби саИтанат қилган мана шу қилич билан совути ҳамда юрагидаги олов. Мен сенга қилич билан совутни инъом қилурман, юрагингда ўт бўлса, у ёғи ўзингга боғлиқ, – дебди.
Тез орада саройда бўлиб ўтган бу ғаИати воқеа бутун салтанатга ёйилибди. Етти кун деганда қирқ кунлик масофада турган Амир Темур қуИоғига ҳам етиб борибди. Малика ва уч муллавачча ҳақидаги гапИарни эшитган жаҳонгир хотинининг оқилалигига яна бир бор таҳсин ўқибди. Қувончини яшироИмай таб асс урн қилибди – Самарқанддан чиққандан бери Амир Темур тишининг оқини кўрмаган боёнлар бу сирнинг сабабини билмай бошИари қотибди.

23

Кузнинг охири эди. Ҳаводан ёмғир ҳиди кеИарди.
Осмонда қора буИутИар қирқ қават бўИиб кетгандек …
Геннадий Валентинович Попов билан музей ҳовлисидаги ёғоч ўриндиқда суҳбатлашиб ўтирибмиз. Бибихоним ҳақида гап бошИашим билан чоИнинг кўзидан ёш милдираб чиқди.
– Эҳ, мен уни кўрганман!.. -деди у. – Бу воқеа Мамат Солиҳович Бибихонимнинг мумиёИанган мурдасини Самарқандга олиб кеИган кунИарнинг бирида рўй берди.
Бир куни ишга келсам, музей олди одамларга тўлиб кетибди. Ҳамманинг оғзида битта сўз: “Бибихоним”. “Худди тирикдек эмиш!” деган шивир-шивир.
Бир амаллаб ичкарига кирдим. Кейин билсам, ўша куни кечаси Юсупов Тошкентдан Бибихонимнинг мумиёланган мурдасини олиб келган экан. Бу хабар қандайдир англаб бўлмас тарзда нур тезлигида шаҳарга тарқ алган эди. М узей олдидаги одамлар сони кун сайин кўпайиб бораверди.
Қъша пайтларда музей ходимлари тунги навбатеҳиликда туришарди. Тунги навбатеҳи – бу, кееҳа давомида музейнинг тўла хўжайини демак. Бибихоним Тошкентдан келтирилган куннинг эртаси менинг навбатеҳилигимга тўғри келди. Музей олдидаги одамлар бирин-кетин тарқалиб, ғалоғовур кўеҳа сукунатга эҳўмганда, Тошкентдан қайтгандан буён музейда ётиб юрган Юсупов ухлаб қолганига амин бўлгаеҳ, мен калитлар шодасини қўлимга олдим-да, Бибихоним тобути турган хона эшигини қўрқаписа оеҳдим. Иеҳкари кириб бироз турдим, сўнгра қўлим билан деворни пайпаслаб эҳироқни ёқдим. Чироқ ярқ этиб ёнди-ю, шу заҳоти негадир “лип” ўчди. Ҳар бир хонада махсус жойда шам туришини билганим уеҳун, гугурт эҳақиб шамни излаб топдим, сўнг уни ёндириб қўлимга олдим. Ғира-шира ёришган хона бурчагидаги Бибихоним ётган тобут-қутига қўрқа-писа яқинлашдим. Шамни кўргазма тахталаридан бирининг устига ўрнатиб, тобут устидаги матони секин кў тардим. Қўлларим титрарди.
Тобут ичида кичкинагина аёл жасади ётарди. Айниқса, оёқлари жуда киеҳик эди. “Ҳа, ўша пайтлардаям оёққа ёғоч ковуш кийдириб ўстирмай қўйиш хонлар орасида расм экан-да”, – деб ўйладим иеҳимда. Тарихдан кичкина оёқ аёл гўзаллиги белгиларидан бири бўлганини эшитгандим.
Мен Бибихоним хитойлик, деб эшитгандим, Аммо тобутдаги аёл хитойликка ўхшамасди. У мўғул ёки турк аёли эканлиги аниқ эди.
Мурда бошидаги оппоқ соч бир ҳовуч бўлиб турарди.
Қўл ва оёқ бармоқларидаги тирноқлар бироз ўсиб қолган эди. Аёл бош суягининг айрим жойларида сақланиб қолган тери ҳали ўз рангини йўқотмаган эди. Маликанинг эгнидаги кийимлар жуда эҳиройли эди. Кўзимни юмсам бу кийимлами аниқ кўраман-у тил билан таърифлаб беролмайман.
Попов жим қолди. Папиросини тутатиб, чуқур-чуқур ичига тортди.
– Ҳа, айтгандек, -унинг бир жимжилоғи йўқ эди.
Қънгинингми, эҳапинингми, ҳозир эсимда йўқ. Кейинчалик суриштириб кўрсам, бундан юз йилеҳа бурун Бибихоним мақбарасига ўғри тушган экан. Менимча, ўғрини бирор нима эҳўчитиб юборган бўлса керак, у маликанинг беба
ҳо узугини жимжилоғи билан юлиб қочган. Қолган тақинчоқларини эса бугунги талонеҳилар ўғирлаган бўлишса керак.
Таниқли олим М. Й. Массоннинг “Самарқанддаги Ишратхона номи билан машҳур мақбара” мақоласида қуйидаги маълумотни ўқидим: “Ислом анъаналарига кўра рнарҳум мурдаси ёнига буюмлар қўйиб дафн этилмайди. Бироқ мўғул анъаналари сақланиб қолган ХВ асрда темурийларга тегишли қабрларда ислом ақидаларидан четга чиқиш ҳоллари уеҳрайди. Жумладан, Самарқанддаги Бибихоним мақбарасида кўмилган тоштобутдаги аёлнинг бир бармоғи бўлмагани маълум. Бу ҳол аёлнинг қўлида қимматбаҳо узук бўлгани ва қабрни очган талончи уни бармоқ билан узиб олган бўлса керак”.
Бу мақоладан яна шу нарса маълумки, Бибихоним қабри номаълум талонеҳи томонидан, кейинчалик юқорида айтиб ўтилган 1941-йил очилганидан ташқари, 1927-йилдаям рус олимлари томонидан оеҳилган экан. Бу очиш натижалари баён қилинган ҳужжатлар ҳозир қаерда эҳанг босиб ётган экан? Маликанинг қолган тақинчоқлари “Бу қолганиям ўғирланмасин”, деган мақсадда ўша пайтда олинмаганмикан? Агар олинган бўлса, улар қаерда сақланмоқда? Миллий бойликларимиз бўлмиш бу ноёб санъат намуналарини кўриш бизга насиб қилармикан? Ёки улар ҳам, ҳозир ошкор бўлганидек, оеҳлик йилларида чет эллардан сотиб олинган дон-у дун эвазига тўланган бир қатор қимматбаҳо асарлар ва буюмлар қаторида бериб юборилганми? Қачон ва ким бу сирларни бизга очиб берар экан?
Попов билан хайрлашиб кўчага чиқдим. Кўксимни нимадир аямай ғижимлар, фақат дала бепоёнлиги мени бу азобдан халос этадигандек туюлди – шаҳар чеккасигача автобусда етиб олдим-у дала кесиб қишлоққа пиёда кетдим.
Теграрнда кееҳ куз палласи, узум ва анжир ғарқ ширага тўлган. Заминдан то фалакка қадар ҳаво куз рневаларининг хуш исларига тўйинган. Ҳосили йиғиштирилган далалар ҳайдалиб шудгор қилинган, далага чиқарилган го”нг ва деярли ҳар куни фалакдан анқиб турган ёрнғирнинг ажабтовур ҳиди таралади. Ҳаво салқин. Аммо чинакам совуқ ҳали йироқларда: қишлоқ чорбоғларида бинафшалар, савсаргуллар очилиб ётибди, олаеҳалпоқ наъматак буталарида қип-қизил мевалари товланади, эҳиннигуллар, ҳадемай қор остида қолиб қадди букилишини сезгандай аламли титрайди.
Кузда қош эрта қораяди, ғира-шира парда жуда тез қуюқлашиб, чор атроф бир зумда зулмат қўйнида қолади. Шорн пайтлари ёмғир ток баргларини шитирлатиб ёға бошлайди. Япроқларини тўккан дарахтлар танаси ёмғирда чўмилаверганидан топ-тоза. Куз ёмғири кечаси билан ёғиб чиқдЛ Бундай пайтларда уйда, дераза ёнида ўтириб ташқарига тикилишнинг гашти бўлакча. Дераза ойналари юзида сизилиб оқаётган ёмғирга тикиларканман, олис ўтмиш ҳасрати юрагимда ғимирлаётганини туяман. Туяман-у ёмғир шивирига қулоқ тутиб ўйлайман:
“Ҳўв, шаҳарда, қадимий бозар яқинидаги мақбарада гўзал аёл қабри бор. Унинг дунёдан кўз юмганига олти асрдан кўпроқ вақт ўтдЛ Аммо ўша пайтдаям худди шун дай ёмғир ёққан, одамлар дераза ойналарида сизилиб оқаётган ёмғирга мароқланиб боқишган. Бу ёмғир абадий, биз эса … Аммо шу ёмғир сабаб, неча минг йиллардан сўнг ҳам кимдир бизни эслаши мумкин … “

24

Ўша кеча Бибихоним тушимга кирди. Мен шам тутиб, қоп-қоронғи хонага кириб келганмишман. Бирдан шам шуъласида ғира-шира ёришган зулмат ичидан бир шарпа чиқиб кела бошлабдЛ У жуда гўзал, қордек оппоқ сочлари ўзига ярашган, эгнига зарбоф қабо кийган аёл эдЛ У тўхтаб менга тикилиб қолдЛ
Бирдан зулмат қочиб, ҳаммаёқ ёришиб кетдЛ Олисда мовий гумбазли шаҳар кўриниб турган эмиш. Мен бўлсам қор босган кенг бир далада ўша гўзал аёл билан юзма-юз турармишман. Унинг чап қўлидаги жимжилоқ ўрнидан оппоқ қорга қип-қизил қон томчилаётганмиш. Қон буғланиб қорни ўйиб бораётганмиш.
“Сен кимсан?” – деди оппоқ сочли аёл. “Неварангман, эна!” – дедим.
“Совуққотяпман, болам, – деди оппоқ сочли аёл.Мен жуда совуқ қотяпман … Совуқ қотяпман, болам”.
Яна бирдан зулмат чўкиб, кўз ўнгимда тобут ва унда ётган оппоқ сочли гўзал Малика пайдо бўлди. “Совуқ қотяпман, болам”, – деб шивирларди у тинмай. Тиши-тишига тегмай такиллар, дир-дир қалтирай бошлаганди Самарқанд Маликаси. Тикилиб қараб, уни тоштобутда эмас, улкан муз бўлаги ичида ётганини кўрдим.
Уйғониб кетганимда кўксим зирқираб қақшардЛ
муз тобутда ётган сочи оппоқ Маликанинг таънали л1игоҳи келиб кўксимга санчилган ва жароҳатлагандек эдЛ
Туш кун бўйи қилган мулоҳазаларимнинг акси эди.
Аслида Бибихоним эмас, мен совуққотган эдим бу дунёда. Бибихоним эмас, мен ўзим муз бўлаги ичида ётардим,

25

ЧАЛА ҚОЛГАН ДОСТОНДАН:
Мен шовқинга тўла бозордан
Ҳайрат тўлиб тану жонимга,
Термиламан кў кка интилган
Улуғ хаёл – Бибихонимга.
Термиламан, топаман излаб
Ҳув, хароба кў к гумбаз узра.
Эртак қаддин тикламоқ истаб
Ўй суради мункайган уста.
У қовжироқ, титроқ қўлларин
Бўйсундириб иродасига,
Қулоқ солар нақшлар куйлаган
М уҳаббатнинг ҳикоясига.
Олисларда гувиллар боғлар
У чиб кетмоқ бўлгандек ердан,
У ста тубсиз самога боқар
Ва кўзлари қамашар нурдан.
Унга кўкдан тангри сўз қотар –
Сукут синар нақ шишасимон,
Хира кўзлар қаърига ботар
Гумбазнамо шаклда осмон.
Шунда ёниб шиддатдан қалби
Пастга – ерга ташлайди назар,
Унда оний дақиқа каби
Учиб 0Ъ тар баҳорлар, кузлар.
Билар: пастда шараф-у олқиш,
Билар: пастда қарилик – хаста.
Фисқу фасод, ғийбату ташвиш
Бари пастда, бареҳаси пастда.
Пастда бўғиқ суронга тўлиб
Оқиб ётар қадим кўеҳалар,
Пастда малла соеҳин силкитиб
Сў кинади маст ёрдамеҳилар.
Пастда тўплар кў кдан қулатган
Яраланган ғиштлар, нақшлар,
Пастда Ҳақнинг сўзидан қайтиб,
Ёлғ он айтиш, ёлғ он тў қишлар …
Бунда эса гумбаз ва осмон
Бир-бирига қоришиб ётар,
Ботаётган қуёш осмоннинг
Ва гумбазнинг бағрига ботар.
Бунда дилда парвознинг ҳисси
Мудом уйғоқ …
Й 0 Раббим, наҳот?!
Кў кни қўмсар занжирлар қисиб,
Оддий қўлга айланган қанот …

26

Ҳижрий саккиз юз еттинчи йили жумадил-аввал ойининг йигирма тўртинчи куни, (милодий т404-йилнинг йигирма саккизинчи ноябрида) Амир Темур бир умрлик орзуси Хитой мулкини забт этиш ниятида Самарқанддан чиқди.
Дастлаб Оқсулотга келиб, бир ойча манзил қурди. ]умадил-охирнинг поёнида жаҳонгир қўшини яна йўлга отланди. Уеҳ ҳафта давомида узоқ йўл босиб Ўтрорга етдилар. Амир Темур шаҳар кутволи Бердибек қўрғонига бориб қўнди. Сароймулкхоним ҳар галгидек эри билан бирга эди.
Амир Темур Ўтрорда бир ойдан кўпроқ турди.
Соҳибқирон қаерда бўлса, салтанат тахти ўша ерга норасмий кўеҳарди. Улкан салтанатнинг ҳар бир бурчагида бўлиб турган воқеалар-у “Ҳеч ким эшитмайди”, деб ўйлаб пичирлаб айтилган гапларгача тез орада бир қулоққа — Амир Темур қулоғига келиб етарди. ҲиротданШоҳруҳ мирзо, Ғазнадан — Пирмуҳаммад жаҳонгир
мирзо, Тошкентдан – Халил Султон мирзо, Озарбайжондан – Мироншоҳ мирзо, Яссидан – Султон Ҳусайн, салтанат маркази – жаннатмонанд Самарқанддан шаҳар кутволи Арғуншоҳ юборган чопарлар ва хуфиялар ҳар куни келиб, давлатнинг яхши-ёмон гапларидан уни огоҳ қилишар, ҳар бир тадбир учун маслаҳатлар сўрардилар.
Бердибек қасрида ҳар оқшом кенгаш бўлар, унда салтанат аҳволи, бўлажак юришга тайёргарлик масалалари қайта-қайта кўриларди. Бироқ режа амалга ошмади. Ҳижрий саккиз юз еттинеҳи йил шаъбон ойининг бошида навкарларига яқинроқ бўлиб, тайёргарликни назорат қилиш мақсадида Амир Темур шаҳардан эҳиқиб қароргоҳда ўтов тикди. Гарчи қиш авжида бўлса ҳам у баҳор келишини интизорлик билан кутаётган навкарларига “Баҳор яқин, тезда қўзғаламиз!” деган туйғуни мустаҳкамламоқчи бўлди. Аммо у ўтов тикиб чиққан кундан ҳафта ўтмай яна қор ёғди. Бир кун олдин шамол билан учиб келган аеҳқимтил ислардан кўпни кўрган кекса навкарлар сергак тортдилар: бу қордан дарак эди. Бир кун олдин кекса Соҳибқироннинг бутун вужуди, айниқса, оловли йигитлигида кечган жангларнинг бирида шикастланган оёғи зирқираб оғрий бошлади: бу ҳам қордан дарак эди.
Бу сафар қор уч кун тин май ёғди. Олақуроқ бўлиб қолган дашт яна қалин қорга кўмилди. Қор тинган кундан бош лаб эса совуқ куеҳайди, қарғалар гала-гала бўлиб шаҳар томонга кўеҳди. Лашкар турган яланглик атрофидаги тепаликлар устида бўрилар галаси изғий бошлади. Уларнинг кўзларига қон тўлган, озғин этларидаги жунлар совуқнинг зўридан тиккайиб турарди. Бўрилар одамлар, отлар ва туялар атрофида айланиб, ўлжа пойлаб писиб юрардилар. Навкарлар энди ўтинга ҳам, дарёдан сув олиб келиш уеҳун ҳам якка-ёлғиз эмас, кўплашиб борадиган бўлдилар.
Сирдарё юзини муз қоплади, унинг ўркаеҳ-ўркаеҳ бўлиб югурган тўлқинлари тизгинланди. Аммо диққат қилган кишига муз остидан беором сувнинг осуда шилдиршилдири эшитиларди. Совуқ куеҳайгандан куеҳайиб, тез орада музлаган дарё отлиқни бемалол кўтарадиган бўлди. “Бунақада эрта-индин муз тешиб, сув олишимиз ҳам Ил1ушкул бўлиб қолади-ку!” – деб минғирлашарди сув ташишга буюрилган навкарлар.
Қор тинди-ю, осмон тиниқ тортди. Қуёш қор босган тепаликлар узра жаҳонгир ихлос қўйиб Хўжа Аҳмад Яссавий мозори устига тиклатаётган мақбара гумбази монанд нилий фалакда худди сарғимтир доғ каби уфқдан уфққа қараб силжиб борарди. Бу лимудайин сарғимтир доғ ерга тафт эмас, совуқ пуркарди. Чеки-чегараси кўринмаган Дашти Қипчоқ кенгликларининг ҳар бир қаричи мана шу совуқдан қотиб қолганди.
Хира сариқ доғ бўзариб турган осмонда оч бургутлар чарх уриб айланарди. Улар гоҳ тўсатдан ўқдай бўлиб пастга шўнғир ва панжаларида типирчилаган товушқон ёки очликдан сулайиб қолган тулкини эҳангаллаб яна шиддат билан юксакка кўтарилардилар. Худди мана шундай тўсатдан чанг солган хасталик Амир Темурни тўшакка ётқизди.
Воқеа бундай бўлди. Қор тинган кундан кўп вақт ўтмай, Амир Темурга қалмоқлар бош кўтардилар, деган хабарни етказдилар. Соҳибқирон бу гапни эшитгач, “Сафарга чиқилсинл” деб фармон берди. Аммо ҳузуридаги жангдан кўра, фароғатини ўйлаган айрим амирлар қалин қор ва қаттиқ совуқда йўл босиш мушкул, сафарни кечиктириш маъқул, деган маслаҳатни ўртага солдилар. Бу гаплар Соҳибқиронга ёқмади.
Шунинг учун ҳам маслаҳатгўй амирларга қасдмақасд, қолаверса, қор ва совуқни писанд қилмаслигини кўрсатиш ва лашкар руҳини кўтариш мақсадида қароргоҳ ўртасида курси қўйиб, сартарошга сочини олдирди. Мана шу ўйланмай, қасдма-қасд қилинган иш сабаб бўлди-ю, кечга бориб Соҳибқироннинг кўзлари ёшланиб, овози бўғилиб қолди.
Иситмаси кўтарилиб, бир неча кун давомида унинг томоғидан бир тишлам нон, бир ҳўплам сув ҳам ўтмай қолди. Бу дард қаердан илашди, наҳотки Чин-у Мочинни ололмай, она юртдан олисда, чўл-у биёбонда йўл йўқотиб, совуқда қотган гадодек ўлиб кетса? Наҳотки? Икки-уч кун ичида жуссаси кичрайиб қолган хаста чол заифлик ва алам оғушида оғир-оғир, қисқа-қисқа нафас оларкан, кўзларини зўрға очиб, кириб келган ҳар одамдан мадад кутгандек боқарди. Дард уни ҳамма билан тенглаштириб қўйганини ўзиям сезарди.
Ҳукмдорнинг қаттиқ бетобланиб қолгани ҳақидаги совуқ хабар ҳаммадан кўра неваралари билан Ўтрорда Бердибек қасрида қолган Сароймулкхонимни гангитиб қўйган эди. Ахир, унинг бу дунёда суянадиган кишиси бўлса, ёлғиз шу эри эди. На ота-онаси, на оға-иниси, на
қавм-қариндоши бор – шу эридан бошқа дардини эшитадиган ҳамдарди йўқ.
У шошилинч шаҳардан чиқиб жаҳонгир қўналгоҳига отланди. Хаста соҳиби давлат ётган ўтовга отилиб кириб, ҳукмдорнинг бир гуруҳ беклар-у бир неча хос табиб қуршовида кўрпа-ёстиқ қилиб чўзилиб ётганини кўрганда юраги қинидан отилиб чиқиб кетаёзди, кўзларидан тирқираб ёш оқди. Ичида худога ёлборди: “Ё Раббим, иноятингни аяма, мени ёлғиз қолдирма, унинг жонини олар бўлсанг, аввал меникини оИл” Ҳукмдор ёнига келиб чўккалади-ю, унинг ранги қочган юзига тикилди. Тикиларкан, эрининг кўзлари шукуҳсиз ва шуурсиз эканини кўриб қайғурди. Қайғураётган малика Соҳибқирон юзида совуқ ажал аломатларини очиқ-ошкор ҳис қилган эди.
“лчимда олов ёқиб қўйишгандек … – деди бемор Сароймулкхоним билан якка-ёлғиз қолганда. – Аъзойи баданимни ёндираяпти бу олов!” Сароймулкхоним унинг пешанасига кафтини босаркан, манглайи муздай эканлигини сезиб эрининг сўзидан ажабланарди.
Тўрт-беш кун ўтгач, Амир Темур: “Хомшўрва қайнатиб беринглар”, – деб буюрди. Соҳибқирон болалигида онаси пишириб берадиган энг севган таомини эслаганди. Қачон шамолласа хомшўрва қайнатарди. Отаси – Амир Тарағай билан тўйиб-тўйиб ичишарди. Отасининг пешанасини тер босар, унинг ялт-юлт товланганини кўриб, бола вужудида меҳр жўшиб кетарди. Бироқ отасига билинтирмасди – отаси бунақа нарсаларни ёқтирмасди. У отасини жуда қаттиқ яхши кўрарди, беш-олти яшарлигида отаси то уйга қайтмагунча кўзини юммасди. Отасининг уйга кирганини кўрарди-ю, ўша заҳоти ухларди-қоларди. Отаси уни бирор марта чертмаган бўлса-да, қанчалик яхши кўрмасин, барибир отасидан нима учундир ҳайиқиб турарди. Аммо унинг бу ҳайиқишидаям болалик меҳри жо бўлганини мана энди шу ёшга етиб, буям хасталик сабаб, англади.
Хомшўрвани қайноқ ичишни ёқтирган ҳукмдор хўриллатиб ҳўплар экан, қорнида йиғилаётган иссиқлик астасекин оёқларига, кифтига, совуққотган оёқ бармоқларига тарқар ва томирларидаги илиган қон ҳам бироз сокинлашгандек бўларди. Самарқанд нони бурдаланиб солинган шўрвани ҳар ҳўплаганда, у ботиний роҳат билан “Ўҳўҳ”, деб қўярди. У шўрвадан кейин эрта туриб кетсам ажабмас, деган ўйда маҳкам ўраниб ётди. Аммо ярим тунга бориб, яна иситмаси кўтарилиб, аъзойи ҳадани қизий бошлади. Ўн кунлареҳа вақт ўтиб ҳукмдорни ёқибёндирган, азоб берган дардга яна бир бошқа дард қўшилди. Бироқ ҳукмдор унинг нима эканлигини аввалига англай олмади. Англагаеҳ эса кун давомида ҳееҳ киҲл билан гаплашмай ўйга ботди. Бу қўшилган дард:
“Мабодо Тангрининг иродаси амалга ошса, мендан кейин салтанат тахтини ким эгаллаши мумкин?” — деган сўроқ оғриғи эди. У бу сўроққа жавобни фақат ҳозир эмас, балки бундан олдин ҳам ўйлаганди. Аммо аввал ўйлагани режа бўлса, бу гал у қарор қабул қилиши шарт эди. У ўзиеҳа бир қарорга келиб, кўнглига тугиб қўйди.
Амир Темур қатъий қарорга келган кундан ҳаял ўтмай, бир ккча ғалати воқеа содир бўлдЛ Соҳибқирон тўшаги ёнида кўрпаеҳа ташлаб ёнбошлаб ётган ва бир неча кунлик уйқусизликдан толиққан СаройнлУлкхонирн кўзи юмилганини сезмай қолди. Алламаҳал бир нимани сезгандек сесканиб уйғониб кетган Малика Соҳибқирон тўшагига кўз ташлади-ю, қўрқиб кетди. Тўшак бўм-бўш эди. У шошилиб ташқарига отилди. Эшик олдида турган посбон малика важоҳатини кўриб, анграйиб қолди.
– Соҳибқирон қани? – деди малика қалт-қалт титраб. Посбон найзаси уеҳи билан қароргоҳни ўраб турган тепалар томонни кўрсатгаеҳ, Сароймулкхоним ҳапқириб ўша ёққа қараб кетди. В қароргоҳ эҳетига етгаеҳ, олисда бошқаларига қараганда бироз юксак тепа устида турган одам шарпасига кўзи тушди. Маликанинг ўрганган кўзи шарпа Соҳибқирон эканини осонгина илғади. Сароймулкхоним тепага ҳарсиллаб ўрлаб бораркан, бу воқеани қандай изоҳлашни билниай гаранг эди. .
Амир Темур тепа устида турганча мағриб ёққа тикиларди. Зу}мат қуеҳган фалакда юлдузлар эҳарақлаб турар, ой эса Соҳибқирон тикилган тараф уфқига оғиб қолган эди.
– Ҳазратим, нееҳук бундоқ қилдингиз? Шундоқ суст аҳволда совуққа эҳиқишингиз боиси не? – деди Малика ҳаяжонини яширолмай.
– Қўрқиб кетдингизми, Биби? – деб сўроққа сўроқ билан жавоб қайтарди Амир Темур.
– Қўрқмай бўларми, ҳазратим?
– Мани бир лаҳзага йўқотиб қўрқсангиз, бу ёғи не бўлур?
– Бу ёғи деганингиз не, ҳазратим. Мани бунеҳа қўрқитманг …
– Қўрқманг, Биби, қўрқманг… – Турон султони шундай деб жим қолди. Сўнг ғалати овозда шивирлади: _ Мен туғилган, сизни топган ерим ўша томонларда … – у мағриб томонни кўрсатди.
– Ҳазратим, нечун бундоқ қилдингиз? Бўлди, бўлди, кетдик… – деди Малика эрига талаб оҳангида гапираётганидан ўзини ғалати сезиб.
Амир Темур индамади. Сўнг “маъқул” дегандек, бош ирғади-да, мадорсиз ҳолда базўр бдим ташлаб тепадан туша бошлади.
Влар ўтовга қайтиб кирганларида, ёруғ тушиб, Малика эрининг аҳволини кўрди-ю, йиғлаб юборди. Совуқдан қайтиб кирган Соҳибқирон юзида дона-дона тер томеҳилари ялтираб турарди.
– Нееҳун … нееҳун бу аҳволда совуққа чиқдингиз, ҳазратим?
– Туш кўрдим, Биби, ғалати туш.
– Сизни тўшакдан турғизган не туш экан?
— Икки эҳетини қамиш босган бир йўлдан от эҳоптириб
борармишман… – Амир Темур шу сўзни айтди-ю, кўзини юмди. Сўнг шу алфозда, гўё гапириб бераётганларини кўриб тургандек, сўзида давом этди: – Ногоҳ отим йўл эҳетидаги қамишлар шитирлаб кетганидан қўрқиб, орқага тисланиб кетди-да, кишнаб юборди. Шошиб ўша шитирлаган қамиш томонга қарасам, қамишзор ичидан раҳматли отам отда эҳиқиб келаётган эмишлар … Англадингизми, Бибим, раҳматли падари бузрукворим. Ҳайратга тушганимдан отимнинг жиловини ўзимга маҳкам тортдимда, ирғиб отдан тушдим. Сўнг отам истиқболига қараб югурдим. Энди етай дегандим, отам худди мени кўрмагандек, ёнимдан от суриб ўтдилар-да, эгардан тушмай, отимнинг эгар-жабдуғини бўшатиб, ееҳиб олдилар. Сўнг … сўнг тағин олдимдан от эҳоптириб ўтиб, қамишзорга кириб кўздан ғойиб бўлдилар … Мен ортларидан роса эҳопдим. Югуравериб аъзойи баданим қизиб кетди, терга ғарқ бўлди, юз-у қўлимни қамиш тилиб, аеҳиша бошлади. .. Мундоқ уйғонсам, баданим ўт бўлиб, тердан ҳўл бўлган тўшакда ётибма
н. Қандоқ ўрнимдан турдим, қандоқ ташқарига эҳиқдим – билмайман …
– Падари бузрукворингизни туш кўрган бўлсангиз не бўлибди? – деди эрини ҳикоясини эшитиб, кўнгли алағда бўлган Сароймулкхоним гапни эҳалғитиб.
– Бу бехосият туш, Биби, падари бузрукворим отим
нинг эгар-жабдуғини олиб кетдилар. Англадингизми, не ишора бу?
Сароймулкхоним индамади.
– Паймонам тўлганига ишора бу, – деб ўз сўроғига ўзи жавоб берди Амир Темур.
Жаҳоннинг ярмини забт этиб, ярмини қўрқувга солган жаҳонгир қайтиб ўрнидан туролмаслигини пайқагач, тақдирга тан бериб, энг содиқ амирларни ҳузурига чорлади ва гапни чўзиб ўтирмй, ўзидан кейин Пирмуҳаммад Жаҳонгир салтанат эгаси бўлиши ҳақидаги сўнгги амрини эълон қилди. Амирларига қанчалик ишонмасин, бу сўнгги ҳукмини бажаришларини талаб қилиб уларни онт ичирди. Амир Темур Кўрагон саккиз юз еттинчи йил шаъбон ойининг ўн еттинчисида – 140С-йилнинг 18-февралида етмиш ёшида оламдан ўтди. Ўлими олдидан ўзини билмай ётган Соҳибқирон бир дам кўзини очди-ю, ўтов тепасидаги туйнукдан қоп-қорайиб ётган фалакка тикилар экан:
– Бу не .синоатдур? – деб пичирлади-да, жони узилди.
Жаҳонгирнинг кўзлари очиқ қолганини кўриб, унинг қабоғини оҳиста босган хос табиб мавлоно Фазлуллоҳ Табризий қўрқиб кетди – Соҳибқирон кўзларидан сизиб чиққан ёш бармоқ куйдургудек иссиқ эди. Эрининг совиб бораётган товонини ушлаб олган Сароймулкхоним сиқтабсиқтаб бўзлар экан, этагини тутиб, момосини қандай овутишни билмай гангиб қолган суюкли набираси Муҳаммад Тарағайни – Улуғбек мирзони пайқамасди.
Сароймулкхоним ва амирлар фожиани қанчалик яширмасинлар, Амир Темур ўлими ҳақидаги шумхабар тез орада ошкор бўлди. Зеро, ота ва боболари удумини қаттиқ тутган ўғил-у невараларнинг ҳам кўчма саройда ўз хуфиялари бор эди. Қолаверса, айрим амирлар дунёдан кўз юмиши билан қўрқинчли бўлмай қолган Соҳибқироннинг васиятига хилоф равишда салтанат тахтида ўзларига мойил шаҳзодани кўрмоқни истардилар.
Биринчи бўлиб Ҳиротда Шоҳруҳ мирзо ўз номини хутбага қўшдирди ва ўз номидан пул зарб қилдира бошлади. Яссидан Ҳусайн мирзо, Тошкентдан Халил Султон мирзо ўзларига содиқ навкарлар билан доруссалтанатга қараб от қўйдилар.
Амир Хўжа Юсуф бошчилигида Амир Темур жасадини олиб йўлга чиққан махфий карвон Ўтрорни тарк этиб, минг таҳлика-ю ғавғо билан Самарқанд остонасига етди. Етишга етди-ю, пойтахтнинг Чорраҳа дарвозаси олдида туриб қолди. Самарқанд қалъаси кутволи Амир Арғуншоҳ “Шаҳарга фақат Соҳибқирон тобутини киритаман”, – деб қатъий туриб олди. Ташқарида турганлар у аллақачон Мироншоҳ ўғли Халил Султон мирзо билан тил бириктириб, доруссалтанатни ёлғиз унга топширадиган бўлганидан бехабар эдилар. Охири Амир Хўжа Юсуф кутволнинг талабига кўнди ва Амир Темурнинг жасади шаъбон ойининг йигирма иккисида – 23-феврал куни марҳум шаҳзода Муҳаммад Султон даҳмасига дафн этилди.
Орадан бир неча кун ўтгач, катта кўч – маликалар ва шаҳзодалар карвони ҳам Самарқандга етди. Арғуншоҳ бу гал ҳам қўшинни киритмаслигини ва ёлғиз маликалар ва норасида шаҳзодалар: Муҳаммад Султон мирзо ўғли бўлмиш Саид Ваққосни, Умаршайх мирзонинг фарзанди Бойқарони, Халил Султоннинг инилари – Ижил билан Суюргатмишни шаҳарга киритишга рози эканлигини айтди.
Шоҳруҳ мирзо фарзандлари бўлмиш Иброҳим Султон мирзо билан Улуғбек мирзони киритишга эса кўнмади. Бу икки амирзода суюкли момолари ва мураббиялари Сароймулкхоним билан йиғлаб хайрлашдилар ва Бухоро томонга кетишга мажбур бўлдилар.
Шаҳарга кирган маликалар ва шаҳзодалар тўғри соҳибқирон жасади қўйилган даҳма устига бориб уввос солдилар. Кекса Сароймулкхоним бошқалар қатори оқариб кетган сочларини ёйиб, юзларини тилиб йиғлар, тупроқ олиб бошидан сочарди. Йиғичилар уввоси оламни тутгандек эди…
Бу аччиқ айрилиқдан роппа-роса ўн уч кун ўтгач, ҳижрий саккиз юз еттинчи йил Рамазон ойининг ўн олтинчисида, милодий 140С-йилнинг 18-мартида Самарқанд тахтига Мироншоҳнинг ўғли – Халил Султон ўтирди. Халил Султон ҳам кўпчилик амирзодалар қатори Сароймулкхоним тарбиясини олган эди. Ҳатто, бир марта ножўя қилмиши учун бобоси ғазабига учраганида мана шу момоси унинг жонига оро кирган эди. Ўрни келгани сабаб бу ғаройиб воқеани сўйлаб беришдан ўзимни тийиб туролмайман.
Амир Темурнинг невараси Халил Султонга меҳрл қаттиқ эди. Ҳиндистон юриши давридаги жангларнинг бирида рўй берган воқеа юз биринчи йил рабиуссоний ойининг еттинчи куни – ҳижрий 1398-йилнинг 18-ноябрида Деҳли ҳукмдори Султон Маҳмудхон билан бўлган эди. Жанг бошланиши билан Самарқанд қўшини орасида таҳлика бошланди. Чунки улар умрларида биринчи марта кўриб турган жангчи
филлар галаси устларига бостириб келаётганини кўриб қўрқиб кетган эдилар. Филлар оёқлари остида қолган баронғор жангеҳилари кўтарган фарёдни эшитган орқадагилар қоеҳишга тушдилар. Ҳатто, кўпни кўрган саркардалар нима қилишни билмай қолганларини кўрган Амир Темурниям ваҳима босди. Аммо бирдан у жангеҳи ҳинд филларнинг орқага қоеҳаётганини, қоеҳгандаям Султон Маҳмудхон аскарларини топтаб қоеҳаётганини кўриб қувонганидан ирғиб отига минди. Душман маҳв этилиб, жанг тўхтагаеҳ маълум бўлдики, аянеҳли мағлубиятдан уларни Халил Султон қутқариб қолган экан. Тадбиркор невара қўшин лаш-Иуши, захираси ортилган туя-ю хаеҳирларни бир жойга тўплаб, ҳар бирининг устига хас-хашакни боғлатиб, уларга ўт қўйиб олдинга ҳайдатди. Олов эҳангалида қолган жониворлар жон ваҳмида жангеҳи филлар қаршисига югурдилар. Жонли оловни кўриб даҳшатга тушган филлар орқаларига қоеҳадилар. Шу воқеа сабаб жаҳонгирнинг Халил Султонга бўлган меҳр-муҳаббати ошиб, уни тахти вориси қилишниям ўйлайди. Биро
қ кейинроқ яна бир ғаройиб воқеа юз беради-ю, Жаҳонгирнинг меҳри қаҳрга айланади. Халил Султон бобосининг жияни амирзода Алининг қизига уйлантирилган эди. Шунга қарамай ёш шаҳзода Соҳибқирон амирларидан бўлмиш Ҳожи Сайфуддиннинг эҳўриси Шодимулкни севиб қолган ва уни хожасидан тортиб олиб, бобосидан пинҳон никоҳ ўқитганди. Халил Султондек амирзоданинг эҳўри қизга уйланиши Амир Темурнинг қаҳрини келтиради. У шаҳзодани тутиб, қамаб қўйишларини буюради. Аммо бобоси амридан воқиф бўлган Халил Султон Сароймулкхонимга одам юборади ва ўзини бобоси қаҳридан қутқариб қолишни ўтинади. Сароймулкхоним қулай пайт топиб, эрининг кўнглига қўл солади ҳамда амир Шоҳмалик ва Шайх Нуриддин ёрдамида эрка шаҳзодани жазодан қутқариб қолади. Бироқ Амир Темур Халил Султонни тахт вориси қилиш режасидан воз кееҳади.
Давлатшоҳ Самарқандий “Тазкират уш-шуаро” асарида “хушсурат, яхши хулқли, карамли, хуштаъб эди”, – деб таърифлаган Халил Султон Самарқанд тахтига ўтиргаеҳ, салтанатнинг бошқарув ишларини қўлида маҳкам тутолмади, кетма-кет хатоликларга йўл қўйди. ҲаУо, ўйламайнетмай маъшуқаси Шодимулкнинг сўзига кириб, бобосининг каУа хотинлари – мураббияси бўлмиш Сароймулкхоним билан Туман оғани мажбуран эрга бериб юборди.
Агар биз юқорида Сароймулкхоним ҳижрий 742 – 743-йил- ларда, милодий 1342-йилда туғилган деб тахмин қилган бўлсак, бетайин ва шоиртабиат невара томонидан эрга узатилган йили Малика олтмиш беш ёшлар атрофида бўлган. Фасиҳ Аҳмад Хавофий малика Туман оға Халил Султон буйруғи билан Шайх Нуриддинга эрга берилганини маълум қилади. Бироқ Сароймулкхоним кимга узатилгани ва унинг кейинги тақдири биз уеҳун қоронғи бўлиб қолмоқда …
Аммо Бахмал қишлоқларида Бибихонимнинг сўнгги кунлари ҳақида ҳикоя қилувеҳи ғалати афсона мавжуд.
Эмишким, Бибихоним ёшлик эҳоғларида ўз тақдирини билиш мақсадида фол оеҳирибди. Фолчи Қозонхоннинг эрка ва соҳибжамол қизининг кафтига узоқ тикилибди-ю, ғамгин шивирлабди:
~ Сен келажакда Турон маликаси бўласан, аммо … аммо фарзандсиз ўтасан. Ўлиминг қорақурт эҳақиши туфайли юз беради. Қорақуртдан эҳтиёт бўл!
Бибихоним бу башоратни эшитиб қайғурибди. Аммо ёш эмасми, тезда унутибди. Йиллар ўтиб, фолчи айтганидек, у Турон маликаси – Амир Темурнинг садоқатли ёри бўлибди. У Амир Темур билан қарийб қирқ йил бирга умр кееҳирибди, аммо фарзанд кўрмабди. Фарзандлари бўлмаса-да, Амир Темур ўз рафиқасини жони дилидан суяр, бошқа хотинларидан туғилган фарзандларини, кейинеҳалик набираларини тарбиялашни ёлғиз унга ишонар экан.
Амир Темур вафот этгаеҳ, Бибихоним ҳам ўлими яқинлиги ҳақида ўйлабди ва ёшлигида эшитган башорати ўлими қорақурт эҳақиши туфайли юз бериши эсига тушибди. Сўнг, тоғларда қорақурт бўлмайди деган ақидага амал қилиб, канизакларини олиб Бахмал тоғлари томон жўнабди. Етиб келгаеҳ, ям-яшил ареҳазорлар қуршаган бир ялангликда эҳодир тикиб яшай бошлабди. Сўнг ажиб бир кўшк тиклатибди. Бу кўшкнинг қолдиқларининг ўрни ҳалиям бор, дейишади.
Гареҳи қорақуртдан қоеҳиб келган бўлса-да, Бибихоним тақдиридан қоеҳиб қутулолмабди. Кунлардан бир кун пастдан – водийдан олиб келинган узумни тановвул қилиб турганида, узумнинг ғуж доналари орасида беркиниб олган қорақурт Маликанинг бурнига кириб эҳақибди. Неваралари келиб, унинг жасадини Самарқандга олиб кетишибди…
Бу бир афсона, аммо юқорида битганимиздек, афсона ҳақиқат синиқлари эканини унутмайлик …
Ҳарҳолда Бибихонимнинг ҳашаматли мақбарада дафн қилиниши, ҳаУо, жасади мумиёланиши Маликанинг қолган умриям саодатли ўтганидан далолат беради. Йиллар ўтиб, ўқилмасдан ётган, сарғайган қўлёзмаларнинг бирида унинг биз учун пинҳон сўнгги кунлари ҳақида батафсил маълумотлар чиқиб қолар ва биз эшитмаган ғаройиб ҳикояларни болаларимиз эшитар, эшитиб бизнинг чала ишларимизни поёнига етказар

27

Бибихоним ҳақида тўртинчи афсона. Қозонхон бобоси Чингизхон каби шоҳона қасрда ўтириб, базми жамшид қилишдан от миниб овга ёки душман устига бостириб бориб, қилич чопишни маъқул кўраркан. Аммо суюкли хотини унга қиз туғиб берган кундан бошлаб, у бу одатларини ташлаб, кеча-кундуз қизалоғи билан овунишни, у билан машғул бўлишни ҳамма нарсадан устун қўядиган бўлибди. У келажакда қизим бир сарой мулки бўлсин, деб фарзандига Сароймулкхоним деб исм қўйибди.
Вақт Қозонхон навқирон чоғида йўлбарсга қарата узган камон ўқидек тез учиб, Сароймулкхоним ўн олтига тўлибди. Ёш хончанинг ҳусни-жамолини кўрганнинг ҳуши бошидан учиб, тили калимага келмай қоларкан. Ўша давр шоирларидан бири: Агар унинг ҳусн-жамолини сўз ила тасвирламоқчи бўлсак, ожизлик қилиб, гуноҳга ботиш мумкин, зеро қизнинг латофатини таърифлашга қодир сўзлар дунёда йўқдир”, – деб айтган экан. Ўн олти яшар соҳибжамол мағрур эди, ўзига ўзи мафтун ~ди. Оёқларидаги кумуш ҳалқаларни жаранглатиб сарой боғида ўйнаб юрар, не-не юраклар бу кумуш ҳалқачалар товушини эшитиб ҳушидан айриларкан. Қозонхон суюкли қизининг бўй етганини кўриб, Шом-у Ироқ, Чин-у Мочин, Дашти Қипчоғу Сақлаб, Хуросон-у Ҳиндистон томонларга карвонлар йўллаб, энг ноёб дур-у гавҳарлар, қимматбаҳо тақинчоқлар, хос либослар келтиришга амр этибди.
Карвонлар айтилган буюмларни олиб келиши билан, у яна Миср ва Форс, Рум ва Юнон томонларга карвонлар жўнатиб, яна янги тақинчоқлар ва либослар олиб келишга буюрар экан. Зарбоф қаболар, заррин пешанабоғлар, ипак камзуИлар, дур қадалган камарбандлар, садаф билан безатилган тиИла ковушчалар, бахмал, белбурма кўйлаклар билан келган карвонлар тўппа-тўғри Қозонхон қасри дарвозаси олдига келиб тўхтар экан.
Дунёнинг тўрт томонидан чиққан савдо карвонлари
-тошиқиб Қозонхон манзилига келишарди. Генуяликлар ва ўрислар, қора белбоғ боғлаган арманилар, пешаналарига хол қўндирган ҳиндлар, белларига чилвир боғлаган жуҳудлар Қозонхон қасрига биринчи бўлиб кириш учун елиб-югуришар, ўзаро ёқа бўғиб жанжаллашишар, аммо Қозонхон деярли ҳамма молларни сотиб олаётганини кўриб яна ҳамдард ва ҳамжиҳат бўлишарди.
Сароймулкхоним ўн олти ёшга тўлган куни хон қизига муносиб куёв излай бошлабди. Шу мақсадда қирқ бир мамлакатга чопар юбориб, шаҳзодаларни ҳузурига чорлабди. Аммо келган шаҳзодаларнинг бирини қизи ёқтирмас, бошқасини ўзи ёқтирмай, ҳаммасини рад жавоб билан, ноумид қайтарибди.
Кунларнинг бирида, жасурлиги ва донолиги билан машҳур Амир Темур унинг саройига кириб келибди. Бу ташрифдан хон беҳад қувониб кетибди. У қизига баҳоси бир шаҳар хирожига тенг шоҳона либослар кийдириб, бир вилоят хирожига тенг тақинчоқларни тақтириб Амир Темур олдига олиб чиқибди. Амир Темур қизга қараб “йўқ” дегандек бош чайқабди. Қозонхон: “Амирга қизим ёқмади”, – деб ўйлаб, хафа бўлибди. Лекин умид узмабди. Қизини мамлакатнинг бир йиллик хирожига тенг келадиган, ҳали кўз кўрмаган либос-у зар-зеварга ўраб, яна навқирон амирга рўпара қилибди. Амир Темур яна “йўқ” дегандек бош чайқабди.
Тамом эсанкираб қолган Қозонхон хизматкорларига бор тақинчоқларни шу ернинг ўзига олиб келишни буюрибди, ўзи бўлса қизи таққан тақинчоқларни юлиб ола бошлабди. Сароймулкхоним бирпасда оддий оқ кўйлаги билангина қолибди. Шунда Амир Темур “маъқул!” дегандек мамнун бош ирғабди. Қозонхон эса ҳайрон эмиш. Шунда Самарқанднинг навқирон амири енгил бир таъзим қилибди-да.
– Хон, гўзалликка тақинчоқлар ярашмайди! – дебди. Бу сўзлар маъносини англаган оқила қиз бошини кўтариб биринчи бор Амир Темурга қарабди. Икки кўз суҳбати бошланибди.
Қизнинг кўзи дебди: “Мен шу эркакни бир кўришда севиб қолдим. У қаерга борса, мен ҳам бирга кетаман. У кимни суйса, уни суяман, кимни ёмон кўрса, шуни ёмон кўраман. У қайғурса, қайғуриб, кулса, куламан. У мени қиличи билан ҳимоя этса, мен уни муҳаббатим билан асрайман”.
Йигитнинг кўзи дебди: “Сен саҳро гулидек дилрабосан,
ойжамол. Баҳор ёмғирлари ювган гул япроғидек юзларингда зарра доғ йўқ, оёқларингдаги кумуш ҳалқаеҳалар товушини юрагим қўшиғига жўровоз қилай, ойжамол. Кўзларинг тубида жимирлаб турган эҳўғни оловга айлантирай, ойжамол. Сени тулпоримга миндириб олиб кетай, ойжамол”.
Қизнинг кўзи дебди: “Сенинг тулпоринг – уеҳқур,
қилиеҳинг – кескир, қалқонинг – ўқ ўтмас, юрагинг оеҳиқ, аммо отингни муҳаббатим қувиб етгай, қилиеҳинг сенга боғланган кўнглим ипларини қирқолмас, ишқим ўқи совутингни тешиб ўтгай, юрагингга кирай бегим. Унда нееҳа баҳорлар садоси бўлса, меники бўлсин, нееҳа қишларнинг совуғи бўлса, уларни иситай, нееҳа кузларнинг ҳасрати бўлса, кўнглимга олай, нееҳа ёзларнинг ташналиги бўлса, кўзёшларимни иеҳирай … Мени бу ердан олиб кет, бегим. Мен уеҳун каломинг болдай ширин бўлсин, қўлингдаги тафт кўксимдаги қўрқувни эритсин, ҳадикни қувсин” .
Йигитнинг кўзи дебди: “Сен саҳро ўртасидаги гулзорсан, ойжамол. Шу гулзор тиканлари меники. Кўзларинг бир жуфт эҳаросдек, лабларинг гул баргидек, қоматинг шамшоддек … Каломинг – тотли, рафторинг – латофатли. Оловлар иеҳида яшаган бир йигитман, бўронлар қўйнида адашган йўлчиман, дунёлар иеҳида яшаган митти зарраман. Энди сен олов бўл, бўрон бўИ, дунё бўл, ойжамол”.
Қизнинг кўзи дебди: “Сенинг товушингни эшитиб дунёга келгандайман. Сен ёқиб қўйган эҳироқни кўриб йўл топгандайман. Сен айтган сўзни излаб юргандайман … Товушингни эшитиб келдим, энди қандай кетай. Сен ёққан эҳироқни топдим, энди қайга кетай. Сен айтган сўзни эшитдим, сени қандоқ унутай, бегим?”
Амир Темур овоз эҳиқариб:
– Хон, гўзалликка тақинеҳоқлар ярашмайди! – дебди. ..
Кўзлар гаплашганда сўзлар ожиз қоладилар.
Кўзлар гаплашганда муҳаббат тилмоеҳлик қилади. Кўзлар гаплашганда дунёни сукунат босади.
Дил денгиз бўлса, кўз шу денгиз сувини ёруғ дунёга инъом этаётган чашмадир.
Кўзлар сўзлашганда, улар дилларни ҳам осмонга кўтариб уеҳадилар: ердаги дашт ёвшанлари ислари ҳам, қасрга кириш учун навбат талашаётган савдогарларнинг жанжал-сурони ҳам, қаср ортидаги яйловда бир-бири билан ўйнашаётган арғумоқларнинг сармаст кишнашлари ҳам, Қозонхоннинг ҳайрон назари ҳам уларга бегона эди.
Кўзни юмгил, кўзга айлансин кўнгил. ..

28

Бибихоним воқеасидан кейин Мамат Солиҳович Юсупов Самарқанд музейида узоқ ишламади. Оз вақт ўтмай уни бошқа шаҳардаги музейларнинг бирига жўнатишди. У ўша ерда музей директори бўлиб келгани шарафига хизматдошлари уюштирган ошдан кейин уйга қайтиб келиб, ярим кееҳада ҳушини йўқотди ва тонгга яқин жон берди. Жон беришдан олдин ўзига келиб: 11 Мени олиб кетиш очун Бибихонимнинг ўзи келди. У: “Қўрқрна, ҳаммаси яхши бўлади”, дел> айтди, мен унга ишонаман. Хотиржам бўлинглар, ҳаммаси яхши л>ўлади. Бибихоним алдамайди. У мени Самарқандга олиб кетади. Самарқандга қайтаман … Ҳозир эса мени ёлғиз қолдиринглар, уйқум келяпти”, – деб пиеҳирлабди…
У қанча ётганини билмади. Кимдир отини атаб эҳақиргани уеҳун уйғониб кетди. Кўзларини оеҳганда деразалардан ёрқин ой шулалари ловуллаб оқиб кираётган кенг хонада ётганини кўрди. Кимдир бетиним эҳақирарди. Эгнида оппоқ уст-бош, эшикни оеҳиб, ташқарига эҳиқди. Ҳовли саҳнидаги юксак дарахтларнинг қалин япроқ лари оралаб ерга тўкилаётган ой тангаларига боқар экан, кимдир яна уни оҳиста эҳақирди. У дарахтлар остидаги қуюқ зулматга тикилиб, қоронғиликда қўлларига найза ушлаб олган икки қора шарпани кўрди. Ҳайрон қолиб сўради:
– Кимсанлар?
– Биз сени олиб кетишга келдик.
У бугун уни ошга таклиф қилиб келган икки музей ходими овозини таниди.
— Нима дейсанлар?
– Биз сени қатл майдонига олиб боришимиз керак.
Тепадан шундай буйруқ тушган. Олдимизга туш.
У ҳовли саҳнига тушди. Бошини кўтариб, кимдандир кўмак тилагандек, кўкка боқди. Фалак қоп-қора эди, юлдузлар йўқ эди. Фақат жуда катта ой эҳарақлаб турарди.
Икки шарпани зулматга чулғаб турган ҳовли саҳнидаги дарахтлар ҳорғин эди. Шунинг уеҳун ўзини қатл майдонига алиб бориш уеҳун келган икки шарпага эриниб тикилди. Зулматдан учиб келаётган кўршапалак унинг қулоғи остидан қанот қоқиб ўтди. У ижирғаниб, қўллари билан юзини тўсди.
– Кечикяпмиз, тезроқ олдимизга туш.
– Кетдикми?
– Кетдик!
У олдинда, найза кўтариб олган икки шарпа – музей ходимлари орқада – йўлга тушдилар. Улардан олдинда оппоқ сочлари елкасига ёйилган, кўзёшлари оловли учқун каби чўғланиб оқиб тушаётган бир аёл борарди. Йўл устига тўкилаётган кўзёш томчилари чарақлаб, унинг йўлини ёритиб турар, у ўтиши билан ўчиб қоларди.
– Бу аёл ким? – деб сўради у.
– Кимни айтяпсан? Ҳеч қанақа аёл йўқ-ку! – деб минғирлади икки шарпа.
– Анави аёлни айтяпман.
– Ҳеч қанақа аёлни кўрмаяпмиз. Бизни чалғитиб қочмоқчи бўлаётган бўлсанг, хато қиласан. Қочиб қутулолмайсан биздан.
– Мен қочмоқчи эмасман. Фақат ана у аёл кимлигини билмоқчиман, холос.
– Ҳеч қанақа аёл йўқ бу ерда. Тезроқ юр, сени тонг отмай қатл этиб улгуришимиз керак.
Улар бегона шаҳардан чиқдилар-да, Афросиёб оралаб кета бошладилар. “Бу ерга қандай келиб қолдик? -дея ўйлади у. – Ахир, биз бошқа шаҳарда эдик-ку?!”
– Қандай қилиб Афросиёбга келиб қолдик?
– Яна қанақа Афросиёб? – ҳайрон қолишди найза кўтарган шарпалар.
Афросиёбнинг қадимий йўлини чангитиб, улар ҳорғин қадам ташлаб борардилар. Юсупов бирдан адир тепасида ўзига тикилиб турган болакайни кўрди.
– Оға, сизни қаёққа олиб кетишяпти? – деб сўради бола.
– Қатл майдонига. Мени ўлдирмоқчилар. ..
– Ўлим йўқ-ку, ахир?!
– Ўлим йўқ, ўлдириш бор, – деди у.
– Ким билан гаплашяпсан, ҳеч ким йўқ-ку?! – деб
шовқин кўтаришди икки шарпа безовталаниб.
У индамади. Орқага ўгирилиб, болага “хайр” дегандек қўл силтади. Бола эса оппоқ кўйлак кийиб олган одамни қатл майдонига олиб бораётган икки шарпани таниб қўрқиб кетди. Улар ўша жоме масжиди ва кутубхонани ёндириб мароқланиб томоша қилаётган, кўзларида қаҳр ва совуқ бўшлиқ ҳукмрон, ёндирилган китоблар ва шаҳарлар кули тирноқлари остини қорайтирган, пиширмай еган гўшт қони қотиб, қасмоқ боғлаган лаблари маҳкам қисилган тўдадан эдилар.
Тоғлар усти қизара бошлаганини кўриб, икки шарпа уни найзалари билан туртиб, тезроқ юришга ундай бошладилар. У яна осмонга боқди – ойнинг шуури унинг чарчоқ юзини ёритди – бу юзда хотиржамлик ҳукмрон эди.
Узоқдан гулхан ёниб турган майдон кўзга ташланди.
“Қатл майдони”, деб ўйлади у. Майдонга етганда кўзларидан қаҳр ва совуқ сачраб турган, қасмоқ боғлаган лабларида истеҳзо қотиб қолган, бутун вужудидан ёндирилган китоблар ва шаҳарлар тутуни ҳиди анқиб турган баджаҳл одамлар тўдаси уни бир зумда ўраб олди. У гулхан шуъласи ёритиб турган қатл майдони тўрида – юксак шоҳсупадаги тахтда ўтирган одамни таниди. Тахт тепасида “халқлар отаси” сурати осиғлиғ эди. У: “Сени ўзим топиб оламан деб айтувдим-ку!” – дегандек мийиғида кулиб турарди.
“Мана, сиёсий кўрлик учун жавоб берадиган пайтинг келдил” – деди тахтда ўтирган одам.
Тахтда ўтирган одам ҳам, суратдаги “доҳий” ҳам қопқора либос кийган жаллодни кўриши билан ўлимга маҳкум этилганларнинг барчаси уларнинг пойига тиз чўкиб шафқат тилаганларига кўп марта гувоҳ бўлган эдилар. Токи дунёда қўрқув бор экан, токи дилларда таҳлика ҳукмрон экан, улар ҳеч ким тахтда ўтириш ва суратлари ҳар бир уй тўрида осилиб туриши шарафидан маҳрум қилолмаслигини яхши билардилар.
Юсупов эса қора. кийинган жаллодни эмас, оппоқ сочлари елкасига тўкилиб ётган, ҳали ҳусни сўнмаган кекса аёлни кўриб қотиб қолганди. Аёлнинг ўзига қараб маъюс жилмайганини кўриб, онасини эслади ва юраги орзиқиб кетди. У нинг юзида ҳам сезилар-сезилмас табассум пайдо бўлди. .
Шу пайт орқада турган икки шарпа найзалари билан уни олдинга – жаллод қошига итариб юбордилар. У жаллод томон ҳорғин қадам ташлаб борар экан, ўзини қуршаган оломондан димоғига урилаётган тезак, қон ва тер ҳидларидан қутулиш учун яна осмонга кўз тикди. Юксакдаги тилИаранг ҳилолдан, боя кўринмаган, энди эса олмадеколмадек бўлиб чарақлаб турган юлдузлардан кўзларини уЗмади. У кундага урилиб кетди-ю, кўзини кўкдан узиб ерга тикди – ўша заҳоти кўзларини тўлдириб турган ёш-
лар шамол учирган гулхан чўғларидек ерга, туз сепиб қўйилган кундага тўкилиб тушди. Кунда аланга олиб, ёна бошлади. Буни кўриб, қасмоқ боғлаган лаблардан тупук сачради. Бирпасда кундани тупук босиб, олов ўчди. Аммо ерга тўкилган кўзёш томчиларидан атроф ёришгандай бўлди. У атрофига аланглаб қаради. Бирдан қатл майдони музей ҳовлисида эканини пайқаб қолди. Музей эшиги олдида оломон ғужғон турарди.
Оломон нималардир деб бақира бошлади. У бу бақирган одамларни танигандек бўлар, аммо улар кимлигини эслай 01масди. Шу пайт ўзига яқинлашиб келаётган беш-олти милиционерни кўрди. Милиционерлар бошларига қора дубулғалар кийиб олишган эди. Уларнинг бири – шаҳар милицияси бошлиғи эканини кўриб, уни ваҳима босди. Наҳотки, уни қатл этмай олиб кетишса? Наҳотки, ўлимдан даҳшатлироқ қийноқни ўйлаб топишган бўлса?! Наҳотки, ўлимдан ҳам оғирроғи тирикликдаги бечоралик эканлигини
улар англаган бўлса?!
“Бибихоним қаерда?” – деб сўради шаҳар милицияси
бошлиғи. Аммо ўзи ойболта кўтариб келаётган жаллодни кўриб, саволига жавоб кутмай жуфтагини ростлади. У билан келган бошқа милиционерлар ҳам қочиб қолишди.
Юсупов кутилмаганда қизчасини кўрди. Қизалоқ музей дарвозаси олдидаги оломон ичидан унга маҳзунмаҳзун тикилиб, кўзлари жавдираб турарди. Юсуповнинг юраги орзиқиб кетди. Қизчасининг жавдираган кўзлари унга яқинлашиб келарди. Бу кўзларда қалқиб турганқайноқ кўзёш томчилари унинг кўксига сачраб тўкилгандек бўлди. Кўкси жизиллаб куйди, бўғзига тош тиқилди. Аламдан кўзини юмди. Юмди-ю, очди. Жавдираган ёшИи кўзлар йўқ эди. У қоматини тиклади – кўкси Афросиёб далаларининг саррин ҳаволари билан тўлгандек бўлди. У тезак ва тер ҳиди анқиб турган тўда орқасида ёниб турган кутубхона томонда бир бола гулхан ичидан ярми куйган китобни юлқиб олиб, қўйнига яширганини кўрди. Болани сезмасликлари учун томошаталаб тўданинг диққатини тортиш мақсадида бошини жаллод кундасига қўйди. Дам ўтмай ойболтанинг ҳавони шувиллаб кесиб тушаётганини сезиб кўзини юмди. Аммо боши кесилганини ҳис қилмади. Юрагидаги оғриқни енгадиган қийноқ бу дунёда йўқ эди.
Танасидан айрилган билан унинг кўзлари очиқ қолган, бу очиқ кўзлар чароғон осмонни томоша қиларди. ..
Тип-тиниқ осмон уни аллалай бошлаганини сезмай қолди.
Анча вақтдан кейин кимдир унга тикилиб турганини сезиб кўзини очди. У Афросиёбдаги ям-яшил далада ётарди, ёнида эса ўша оппоқ сочлари елкаларига тўкилиб тушган, ҳусни ҳали ўчмаган кекса аёлни кўрди. Кўзини осмонда пар-пар ёнаётган қуёш нури қамаштиргани учун кафтлари билан қуёшни тўсиб сўради:
– Кимсиз, эна?
– Бибихонимман. Сен мени Самарқандга олиб келган
эдинг. Энди эса мен сени олиб кетишга келдим. Ниҳоят, бу баУол дунёдан қутулдинг.
Қаерга кетамиз, эна? Самарқандга, иним, Самарқандга! ..
– Самарқанд сиз айтган қаттол дунёда эмасми, ахир?
Йўқ, қаттол дунёдаги Самарқандда бизларни унутган одамлар яшайди. Бугундан бошлаб сениям унутишади. Биз эса ҳамма нарсани ёдида сақлаган одамлар яшайдиган Самарқандга кетамиз.
Улар йўлга тушдилар. Бир миқдор вақтдан кейин, қадимий йўл пичоқдек кесибўтган адирга яқинлашганларида қўлтиғига китоб бекитган болакай адир тепасидан югуриб тушиб уларга қўшилди. Аёл болани кўриб қувониб кетди. Болани кўриб унинг ҳам кўнгли равшанлашди.
Улар олисда мовий гумбазлари юксалиб турган шаҳар томонга қараб кетдилар. Саодатманд шаҳар устидаги осмонда заррача доғ йўқ эди. Самарқанд сари одимлаётган уч йўлчининг йўлига бир томондан ойнинг кумуш шуълалари, бир томондан қуёшнинг тилларанг ёғдулари тўшалиб ётарди. Юксак деворлар ўраб турган шаҳар томондан отларнинг кишнаши, болаларнинг шодмон қийқириғи, кўнгилларни сармаст этадиган қадимий куй садолари етиб келарди. У кўкка юксалиб турган навқирон Бибихоним мадрасасини, Қутби чаҳордаҳўм мақбарасини кўриб, ҳайратдан қотиб қолди. Ногоҳ қаршисига югуриб келаётган онасига кўзи тушди. Ҳаяжондан нафаси қисилди. Нимадир деб пичирламоқчи бўлди, аммо тили айланмади. Бибихоним ташвишланиб ўзига қараганини пайқаб, тинчлантириш учун жилмайди. Жилмайишга уринди …
Юсуповнинг хотини чақиртирган доктор етиб келганида беморнинг ўлим тамғаси босилган юзида заҳар билан олишган табассум ҳали совиб улгурмаган, умр бўйи орзиқиб кутган нарсасини кўрганидан бахт акс этиб турган кўзлари очиқ қолган эди. Доктор” қўлини оҳиста эҳўзиб Юсуповнинг кўзларини бекитди. Ҳозиргина дунёни тарк этган инсон кўзларида қалқиб турган қайноқ ёш томеҳиси унинг бармоқларини куйдириб юборгудек бўлди.
“Уни заҳарлаб ўлдиришган!” – деди рад қилиб бўлмайдиган қатъий оҳангда Юсупов ҳақидаги суҳбатимиз якунида Попов. Унинг айтишиеҳа, Мамат Солиҳович Юсупов раҳбар бўлиб борган шаҳар музейида жуда кўп қимматбаҳо буюмлар ўғирлаб кетилган. Ўғирлик бир нееҳа йиллар давом этган. Юсуповнинг синеҳковлигидан яхши хабардор бўлган, у албатта музейдаги ҳар бир қоғозни кўздан ўтказишини билган музейнинг айрим хизматеҳилари қилмишлари фош бўлишидан қўрқиб, уни заҳарлаб ўлдиришган.
“Ўша шаҳарда Юсуповнинг қизи яшайди”, – деди Попов мен билан хайрлашаётганда. Мен иеҳимда, албатта, Юсуповнинг қизи билан уеҳрашаман, деб қўйдим. Мана ўн икки йилки, ўша ниятим амалга ошса …
Нееҳа марта ўша шаҳарга бордим. Аммо ҳар гал бирор баҳона билан бу уеҳрашув орқага сурилар, баъзан эса эсимгаям тушмасди. “Сокинахоним тирикмикан?” – дейман баъзан Юсупов ёдимга тушса. “Унинг қизи омонмикан?” – дейман у яшаган шаҳар номи тилга олинса …

29

Мен Бибихоним мақбарасида замонлар эҳанги қўнган қабртошга тикилиб ўтирибман. Унга – шу тош остида ётган аёлга юрагимдаги ҳасратларимни айтгим келар, аммо бу бефойда эканини англаб азоб эҳекардим. Тош остида тупроққа айланган вужудга эмас, ҳасратларимни тирик одамларга айтишим зарурлигини англаганимдан азоб эҳекардим.
Менинг бу ҳасратларимни тушунадиган тирик одам бормикан?
Тош остида тупроққа айланган вужуд эса на муҳаббатдан, на нафратдан хабардор. Ҳасратимни айтганим билан у на бахтиёр, на бахтсиз бўлиши мумкин. Унинг мумиёланган мурдасини қайта кўмганлари уеҳун қайғурмайман. Ҳаммаям охир-оқибатда шу тупроққа топширилиши керак. Аммо менга бу қайта кўмиш маросими яширин ва ғайриинсоний тарзда бўлгани алам қилади.
Самарқанд Маликаси уеҳун унинг қандай кўмилгани барибирдир. У бундан бехабардир, на ғам эҳекар ва на қувонар… лекин мен – тирик одам уеҳун шаҳрим маликасининг бундай тақдири таҳқирдир.
Аммо мен буни англаган ҳолда, асрлар қаритган қабртошга тикилиб шивирлайман:
– Ёрдамингни аяма, Бибим. Менга дунёни эмас, дилимни ва элимни англашга кўмак бер. Бир пайтлар суюкли неваранг Муҳаммад Тарағайга айтган сўзларингни менга айт, Бибим …

30

ЧАЛА ҚОЛГАН ДОСТОНДАН
Бола ҳар кун эзгу маконга,
Бибихоним қошига келар –
Гоҳ сарҳадсиз нилий осмонга,
Гоҳ гумбазга узоқ тикилар.
Офтоб акси тушиб нақшларга
Бў ғ илади бақироқ бозор.
Сукут эҳў кар улкан шаҳарга.
Борлиқ тинар мисоли мозор.
Бу сукунат болага ёқар
Ва сукутни тинглаган сари
Сезар: тунга сингиб боради
Қора тортган тутнинг шохлари.
Қадим масжид иеҳига кирар,
Сўнг тепага боқар бахтиёр.
Ташқарида янграган саслар
Янграр бунда жомдек улуғвор.
Ташқаридан ҳар бир товушни
Ютар бунда уч эшик – қулоқ.
Ютади-ю, дарахтнинг, қушнинг
Қўшиғини такрорлар узоқ …
“Мен тепага чиқишим керак!”
Деган бир ўй чулғаб олган он,
Бежо тепар кў ксида юрак,
Гупуради соғинишдан қон.
Илк қувончи, илк қўшиқлари
Ва илк ғам-у қайғуси билан
Юксакдаги кў к гумбаз сари
Кўтарилар бола хаёлан …
Мана, осмон елкангга тегар,
Мана, қолди пастликда шакар.
Ана, ғ арбда қуёш ҳам чў кар,
Ана, шарқда кўринар саҳар.
У умрида ҳали ҳеч қачон
Чиққан эмас бундай юксакка,
Шунинг учун оловланар қон
Ва юраги сиғмас кў кракка.
Ҳали унинг кў ксида тирик
Эртаклари олмоқда нафас.
Кў зларини асраган киприк
Ёслми билмас, қайғ уни билмас.
Ҳали унинг қўшиқларига
Ситилмаган ғ амгин садолар,
Ҳали унинг қўшиқларига
Жўр бўлмаган ёлғон наволар.
Бироқ соқов, гунг бўлган бола
Тўлдиргандек ерни овозга,
Кўзлари кўр ва хаста бола
Чизганидек нурни қоғозга.
Оёқлари шол бҚълган бола
Учган каби қушдай осмонда
Ва санашни билмагари бола
Санагандек юлдузни тунда,
Бу бола ҳам ҳар куни такрор
Орзусини кўради аён.
Кўтарилиб борармиш тонгда
Бибихоним гумбази томон …

31

Бугун бу ёруғ дунёда бор-йўғи икки кунгина яшаган гўдакни тупроққа топшириб қайтдик …
Унинг онаси боласи дунёдан кўз юмганидан бехабар ўлим билан олишиб ётарди. Гўдакнинг отаси – ҳали турмушнинг аеҳеҳиқ-эҳуеҳугини тотмаган, бошига илк марта тушган бу ноаён ва нотаниш, бешафқат ва қаттол зарбадан гарангсираб қолган ёшгина йигит болани кўмишга борган мендан ва шеригимдан бу фалокат сири ва сабабини изоҳлаб беришимизни сўрагандек мўлтираб боқарди. Шеригим – кўпни кўрган одам: “Ҳееҳқиси йўқ, дўстим, ҳали умр олдингизда, болаларингиз белингизда. Бир ярим килолик этни деб ўзингизни қийнайверманг”, — деб тасаллитаск ин берар, аммо бу таскин, бола отасининг билмадим, менинг юрак-бағримни ўйиб борарди.
Фоний дунё азоб-у уқубатини, қувонеҳ-у шодлигини кўрмай кўз юмган гўдак ўлими – аросат давримизнинг ҳайбатли ва эҳигал жумбоқлари, даҳшатли фожиалари олдида ҳсеҳ нима эмасдек туюларди. Аммо дунёда яшаш, имон ва виждон олдидаги масъулият ҳамиша энг оддий жумбоқлар ва воқеалар олдида ожиз қолмаганми? Бу ожизлик инсон қисматининг асосий мезони эмасми?
Гўдак ўлимининг Бибихоним билан қандай боғлиқ ери бор экан, деб ўзингизни қийнаманг. Барибир ўйлаб тополмайсиз. Аммо мен Бибихоним ҳақидаги ушбу тарихий бадиани ёзаётган пайтимда юз берган ҳар қандай воқеа, онгимда ғимирлаган ҳар қандай фикр, юрагимда уйғонган ҳар қандай ҳис-туйғу Самарқанд Маликасига боғлиқ, деб биламан.
Боболаримиз: “Ўлим ҳақ!” – деганлар. Бунга шак келтирмайман. Бироқ ҳар қандай ўлим ҳам ҳақ бўлмаслигини ҳам биламан. Ана шу алғов-далғов даврнинг занглаган пиеҳоқлари асаб қилларини тинмай арралаётганини, заҳар билан тўйинган ҳавонинг бизни бўғаётганини, мева-эҳева тугул, ҳаУо, она сути таркибида пайдо бўлган заҳри қотилнинг гўдаклар умрига завол бўлаётганини кўриб-билиб туриб “Ўлим ҳақ!” – дейишимиз гуноҳ эмасми?!
Бибихоним ҳақида ёзиш шартми? “Темур билан бир тўшакда ётган бўлса, ётгандир-да, шунинг уеҳун ҳам у ҳақда ёзиш керакми?” – деди бир дўстим. Бу дўстим чўрткесарлиги ва мақсади уеҳун курашдан қўрқмаслиги, шунинг уеҳун ҳам бироз худбинлиги билан ажралиб турарди. Мен унга ҳееҳ нима демадим. Дўстимнинг қатъият ва кибр тўла кўзларига қараб туриб, ҳар қандай даъвом барибир уни ишонеҳидан қайтаролмаслигини англаганим учун унга ҳееҳ нима демадим.
Бибихоним ҳақида – Амир Темур билан бир ёстиққа бош қўйган гўзал аёл ҳақида, унинг мумиёланган жасадининг қисмати ҳақида ёзиш шартми? Бу кимга керак? Бу нимага хизмат қилади? .
Халқимизнинг ўтмиши, у қанеҳалар фожиали ва даҳшатли бўлмасин, барибир биз уеҳун муқаддас бўлиб қолаверади. Қолаверса, бу ўтмиш фақат фожиалар ва қора кунлардан иборат эмас. Кееҳмиш, фақат буюк ихтиролар ва оламшумул кашфиётлар, қонли савашлар ва улуғ қўзғолонлардангина иборат эмас. У шунинг билан бирга, ҳееҳ нима рўй бермагандек туюлган бўлса-да, тарих қатламларига сингиб, суғуриб олинса бутун иморат тўкилиб тушадиган оддий ғиштларга ўхшаш оддий кунлардан ҳам иборатдир. Тарих фақат буюк шахсларнинг донишмандлиги ва жасорати эмас, ожиз кимсаларнинг қўрқоқлиги, нодонларнинг сурбетлиги, айёрларнинг фирибгарлиги, соддаларнинг алданишлари ҳамдир.
“Клеопатранинг бурни бироз бўлса-да қийшиқ бўлганда, инсоният тарихи бутунлай бошқа йўлдан кетиши мумкин эди”, деган эди Паскал. Шундай экан темурий подшоҳзодалар тарбияси ишониб топширилгани Бибихонимнинг Темур тузган буюк салтанатда тутган ўрнидан далолат эмасми? Шу далолат туфайли биз маликанинг салтанат измига, демак, тарихимиз измига кўрсатган таъсири ҳақида ёзмасак адолатдан бўладими?
Тўғри, Клеопатра бурнининг тарихга таъсири ҳақида Паскал фикрига ғайриеҳа мулоҳаза ҳам бор. Буюк япон адиби Рюнеске Акутагава бу ҳақда шундай ёзади:
“Клеопатранинг бурни сал қийшиқ бўлган тақдирда ҳам, Антоний буни сезмаслиги истисно эмас. Кўрган-билган тақдирда ҳам бу иИлат ўрнини боса оладиган фазилат топган бўларди. Бутун жаҳонни остин-устин қилиб ҳам севгилимиздан фазилатлироқ аёлни топа олмаймиз. Биз ўз севгилимизни кўриб, маҳлиё бўлганимиздек, Антоний ҳам Клеопатранинг кўзлари ёки дудоқларидан иИлатни бутунлай ёпиб юбора оладиган фазилат топган бўларди. Бунинг устига “Қалбеҳи, қалб!” дейишимиз ҳам мумкин. Аслида маҳбубамиз бареҳа даврларда энг юксак қалб эгаси бўлиши табиий. Либоси, бойлиги ва жамиятда тутган ўрни ҳам унинг фазилатлари ҳисобига ўтади. Ҳатто, шундай ҳодисалар бўлганки, уни қаеҳондир, қайсидир машҳур киши севгани ҳақидаги миш-мишлар ҳам фазилат саналган.
Клеопатра дабдаба-ю сир-асрорга ўранган сўнгги Миср маликаси эди. У бошида қимматбаҳо тож, қўлида нилуфар ёхуд бошқа бирон гул тутиб, дунёни муаттар ифорларга тўлдириб, мағрурона ўтирганда, наҳотки бирон бир кимса, айниқса, Антоний унинг бурнининг хиёлгина қийшиқлигини сезса?
Бундай ўз-ўзини алдаш фақат муҳаббатгагина хос эмас. Биз айрим ҳоллардагина дунёни ўзимиз суйган рангин бўёқларга бўяймиз. Масалан, тиш дўхтирнинг эшигидаги лавҳани олайлик. Тишинлиз оғриғини бир лаҳза бўлса-да, унутиш уеҳун бу лавҳани кўз олдимизга келтиришга қанеҳа уринмайлик, қанеҳа истамайлик, барибир кўролмаслигимиз тайин. Албатта, тишимиз оғриғининг дунё тарихига ҳееҳ қандай алоқаси йўқ. Аммо бундай ўз-ўзини алдашга халқ кайфиятини билмоқни истайдиган сиёсатдонлар ҳам, ғанимлар вазиятини билишни суйган ҳарбийлар ҳам, молиявий аҳволни билишни хоҳлаган кореҳалонлар ҳам мойил. Ақ И ва фаросат эса бу ҳолга тузатиш киритиб боришини рад этолмайман. Шу билан бирга бареҳа инсоний ишларини бошқариб тургувеҳи “тасодиф” борлигини ҳам тан оламан. Балки ҳақиқатан ўз-ўзини алдаш тарихни бошқариб борадиган абадий куеҳдир.
Қисқаси, икки минг йиллик инсоният тарихи ўз қаърида “йилт” этиб ўтган Клеопатранинг бурни қандайлигига боғлиқ бўлмаган. У кўпроқ бизнинг тайёр аҳмоқлигимизга боғлиқ. Кулгили, бироқ буюк аҳмоқлигимизга боғлиқ”.
Клеопатра бурнининг тарихга таъсири ҳақидаги ғайри бу мулоҳазадан ҳам “Бибихоним ҳақида ёзиш шартми?” деган саволга жавоб топ иш мумкин деб ўйлайман.
Бир нее ҳа йиллар ўтади, бугун биз тупроққа топширган гўдак ҳам ўтмишнинг бир бўлагига айланади. Шундай бўлмайди, деганлар хато қиладилар. Шундай экан, энг оддий нарса, масалан, Клеопатра бурни, Бибихоним жасадининг бир жимжилоғи йўқлигиям, тарихга бўлган муносабатимизни белгилаши мумкин. Ўтмиш билан бугун бир-бирига тугиб боғланган ип эмас, улар узлуксиздир. Ўтмишда қилинган ҳар қандай гуноҳ нафақат ўша олис гуноҳкорларнинг, шу билан бирга бизнинг ҳам бўйнимизда. Ўтмишда қилинган ҳар бир эзгу иш уеҳун келажак кишиларнинг ҳам юзи ёруғ бўлажак. Ўтмиш билан бугунги боғлаб турган нарса ёлғиз келажакдир.
Бу дунёда энг саодатманд лаҳзалардан бири ниҳол ўтқазмоқдир. !чи қора одам дарахт ўтқазмайди. Дарахт эккан одам уни фақат ўзи уеҳун эмас, туғилган ва туғилажак фарзандлари, неваралари уеҳун ўтқазади. Тарих эса бобо-
лар боғидир. Йиллар, асрлар ўтиб, бу боғда бир дарахт етишмаслиги билиниб қолади. Бу бугун биз тупроққа берган бола ўтқазолмаган дарахт бўлиши мумкин …

32

Самарқанд шаҳри яқинида Мингтут деб аталадиган ер бор. Бибихоним билан боғлиқ афсоналарнинг бирини шу Мингтут билан боғлашади.
Эмишким, Самарқанд яқинидаги қишлоқлардан бирида бир чол бўлган. Қариб-қартайган чол бефарзанд экан. Шунинг учун ҳам у пешонасидан қора ёзуққа чора тополмагандан кейин: “Мендан бир мерос қолсин”, – деб тут кўчати экиб, катта боғ бунёд қилибди.
Аммо чолнинг бу боғига кўз тиккан қишлоқ бойларидан бирининг туҳматига ишониб, Амир Темур боғбон чолни ўлимга буюрибди. Бундан хабар топган Бибихоним Боғи Дилкушода дам олаётган Соҳибқирон ҳузурига бориб:
– Давлатпаноҳ, боғбон чолнинг қонидан кечишингизни сўраб келдим, – дебди.
– Нечун? – деб сўрабди Амир Темур. У суюкли хотинининг ҳеч бир сўзи бекор айтилмаслигига кўниккани учун Малика илтимосининг сабабини билмоқчи бўлибди.
~ Боғбон чолнинг мингта фарзанди бор экан, агар сиз уни қатл этсангиз, ул бегуноҳларнинг ҳам нобуд бўлишига сабабчи бўласиз, – деб жавоб берибди доно Малика.
Амир Темур ҳайрон қолибди. У ҳали бу дунёда минг фарзанд кўрган одам борлигини эшитмаган экан. Шунинг учун ҳам Бибихонимга: “Ўйлаб гапиряпсизми, Маликам?” дегандек истеҳзоли назар ташлабди. Буни сезган Малика Соҳибқиронга таъзим қилиб, шундай дебди:
– Агар давлатпаноҳ истасалар, мен ул фарзандларни сизнинг муборак назарингизга кўрсатай.
Амир Темур ўзини ҳайрон қолдирган жумбоқ сирини тезроқ билиш мақсадида тахтиравон келишини кутиб ўтирмай, севимли чипор отига минибди. Оппоқ отига минган Бибихоним йўл бошлабди.
Дарахтлар сояси ошмай, улар боғбон чол яшаган қишлоққа етиб келибдилар. Бибихоним қишлоқ чеккасида яшнаб турган тутзорни кўрсатибди.
– Мана, мен айтган боғбон чолнинг фарзандлари.
Мингта тутнинг ҳар бири чол учун фарзанддай бўлиб қолган. Агар уни қатл қилсангиз, бу фарзандлар ҳам нобуд бўладилар.
Амир Темур яна бир марта суюкли хотинининг фаросати ва оқилалигига таҳсин ўқиб, навкарларнинг бирини Самарқандга жўнатиб, боғбон чолни зиндондан озод қилиб, қишлоғига қайтаришни буюрибди…
Биз – ўша боғбон чол, оқила малика ва жангари жаҳонгирнинг бугунги зурриёдлари не-не қадимий боғларни, не-не илм-маърифат чаманларини пайҳон қилдик, боболар эккан дарахтлар илдизига болта урдик. Бу фожиаларнинг барчаси, ўйлашимча, юракларимиз боболар кечмиши ва улардан мерос қолган муқаддас ўгитлардан узилгани оқибатида содир бўлди ва бўлаётир.
Биз ҳам дарахтлармиз, илдизимиз эса ўша боболаримиз кечмишида. Илдизларимиз нақадар чуқур ва бақувват бўлса, баттол даврнинг қора бўронлари-ю, нотанти ҳукмдорлари зулми бизни ҳеч қачон енголмаслигини англагин, дўстим …

33

Кўҳак, томондан эсаётган салқин шамол Конигил боғларининг атир исини олиб келиб, уйғоқ дилларни безовта қилар, бу дунёнинг оний эканини эсга солиб ожиз кимсаларга азоб берарди.
Бўстонсарой айвонида ухлаб ётган неваралари боши устида ухламай тонг оттиришга кўникиб қолган Бибихоним алла айтарди.
У, мана, неча йилдирким, Соҳибқироннинг хотинларидан туғилган ўғилларни ўзи бош бўлиб улғайтиргач, энди уларнинг болаларини – жаҳонгир невараларини тарбиялаб келмоқда.
У Амир Темурга текканида йигирма етти ёшда эди.
Олдинги эри – Амир Ҳусайндан ҳам, ундан сўнг уни никоҳига олган Соҳибқирондан ҳам фарзанд кўрмади. Фарзандсизликдан ортиқ алам бормикан бу жаҳонда? Кўп бефарзанд аёллар ўз қора қисматлари туфайли болаларни улар бошқалардан туғилгани учун ёмон кўриб қолишади. Бироқ Бибихоним фарзандсизлик туфайли болаларга янада қаттиқроқ меҳр қўйди. Шу меҳр туфайли ҳатто, умрида бола кўрмаган вужуди уйғониб, кўкрагидан сут келган пайт
ҳам бўлди. Шу меҳр туфайли унинг аллаларини эшитиб улғайган темурий амирзодалар уни оналаридек суюб, иззатикром қилардилар.
Неваралари иеҳида энг зийраги бўлмиш Муҳаммад Тарағай ухламай осмондаги юлдузларга тикилиб ётганини кўрган момо жилмайди. “Бу бола намунеҳа юлдузларга тикилишни яхши кўрмаса!” -деб ўйлади.
– Ухланг, Улуғбек, – дея шивирлади Бибихоним, бошқа невараларини уйғотиб юбормаслик уеҳун. Исми Муҳаммад Тарағай бўлса ҳам, бобоси ва момосининг унга бўлган меҳри зиёдлигини, айниқса, зеҳни жуда ўткирлигини кўрган сарой аҳли мурғак мирзога Улуғбек деб ном қўйган. Амир Темур ҳам, Бибихоним ҳам уни шу исм билан эҳақиришга ўрганиб қолгандилар.
– Моможон, юлдузлардаям одам яшайдими? деб сўради Улуғбек бибисининг сўзини эшитмагандек.
– Билмайман, болам, билмайман. Тангрининг ўзи билмаса бандаси билмайди.
Бибихоним невараси ёнбошида ётган “Зижи жадиди Элхоний” китобини кўриб, унинг шу ёшда бундай мураккаб китобни ўқиётганидан ташвишланиб сўради.
Улуғбекжон, бу китобни ўқиган билан уқармикансиз?-
Йўқ, бибижон, ўқиғон билан англамоғим бисёр мушкул бўлмоқда, – деб оеҳиғини айтди Улуғбек.
– УИғайсангиз, албаУа, бундан мушкул китобларни уқарсиз, болам.
– Улғайсам, ўзим бир расад тиклаб юлдузларда одам яшайдими, йўқми, албат билиб олурман. Уларнинг сирини оеҳгувеҳи мана шундай бир китоб тузурман.
Кекса Малика шу ёшида улкан мақсадлар билан яшаётган неварасига меҳр билан боқар экан; унга узоқ умр тилаб, иеҳида дуолар ўқиди. “Аммо бу замон қилиеҳ эҳопқилаганники”, деб ўйлади у алам билан. Унинг бутун умри тинмай жанг-у жадал қилган жаҳонгир эрининг ёнида ўтди. Кўп марта лахталаб қонлар оққанини, сонсиз шаҳарлар вайрон қилинганини кўрди, нееҳа марта қиличлар зўр келиб, китоблар ёнганига гувоҳ бўлди. Аммо ҳамма ерда баджаҳл эри қалам ва санъат эгаларига меҳр-шафқат кўрсатганини ҳам кў рди.
Бибихоним “Кееҳмишинг оғир бўлғай!” деган назарда неварасига термилди. Улуғ Соҳибқирон қалам ва санъат аҳлига қанеҳалик марҳамат қилмасин, барибир ўзининг ўғиллари ва невараларига энг аввал қилиеҳ ва жасорат эгалари бўлмоғини талаб қиларди. Аммо тақдири азал ҳамиша ўз йўриғини ўтказган, ҳаУо, жаҳонгирлик даъвосида юрган банданинг талаби ҳам уни ўзгартиролмасди. Самарқанд етти иқлимдан йиғилган санъат ва адабиёт аҳли туфайли пойтахт ҳавосида шеър ва мусиқа нафаси ҳукмрон эди. Шу сабабдан улуғ жаҳонгир амирзодалар юрагида қатъият ва бешафқатлик ҳукмрон бўлишини қанеҳалар истамасин, тақдир сўз ва соз туйғуларини бу юракларга жойлаб, уларнинг қўлига ҳам қилич, ҳам қалам тутқазарди. Амир Темур ўғли Шоҳруҳ мирзо, кейинчалик невараларидан Султон Искандар, Халил Султон, Абубакр мирзо ғазал битишини эшитиб жаҳл қилган, кейин улар нафақат қаламни, қиличниям зўр тутишини кўргач, тинчланган, ўзини босиб, уларни тергашдан ўзини тийганди. Кекса Малика жаҳонгир ўзи ғазал б
итмаса-да, ғазал тинглашни яхши кўришини биларди.
Бибихоним хаёл дастидан қутулиб, яна неварасига қаради. Муҳаммад Тарағай ухлаб қолганди. Бироқ уйқудаям уни ҳали англанмаган сирлар безовта қилаётгани юзидан билиниб турарди. Момонинг юраги “жиз” этиб ачишди. Дам ўтмай жуда паст, деярли шивирлаб айтилган алла Кўҳак шамоллари тунги Конигил боғларидан олиб келаётган гул иси билан қўшилиб оқа бошлади.
Эсласанг, эсламасанг, алИа,
Юксалиб ўс, шодмон, алИа.
Юрт писанд этса сени, алИа,
Қайғ удан озодман, алИа.
Қъзинг гулзор боғимсан, алИа,
Суянганим тоғимсан, алИа.
Қоронғи кееҳаларда, алИа,
Ёндирган эҳироғимсан, алИа.
Кў кда юлдузинг ёнар, алИа,
Тиқилиб кў зинг қонар, алИа.
Юлдуз сирин билмоқ осон, алиа.
Англа, дил ҳам сирли осмон, алИа.

34

Олис болалик пайтлари тоғдек бўлиб туюлган тепа ҳозир йўқ. Уни текислаб ташлашган. Бир пайтлар кафтида тутиб дунёни танитган болаларнинг ўзи унинг тупроғини полизларига ташиб кетишди. Аммо у ҳозир бўлгандаям Самарқанд минораларини, олис тоғларни кўришга орзуманд бола унинг тепасига эҳиқиб қанеҳа боқмасин, у юксак минораларни ва мовий тоғларни кўролмайди. Бу орада қад тиклаган кўп қаватли бинолар, сонсиз завод мўрилари бола нигоҳини эртакдан тўсиб туради.
Бундан ўн икки йил аввал мен яшаган Анҳор ёқасидаги яшил боғ ҳам йўқ. Уни ҳам текислаб, ўрнида бир-бирига ўхшаш темир-бетон қутиларни териб эҳиқишган. Бу қутиларда яшайдиган болалар энди гулларга бегона, дарахтларга ёт, юлдузлардан йироқ. Уларнинг кўзида на мунг, на ҳайрат бор – бу кўзларда бефарқлик ва музлаб ётган бўшлиқ ҳукмрон. Бу қутиларда алла янграмайди, баъзан хаста гўдак устида айтилган алла ҳам фақат кекса одамларнинг уйқусини қоеҳириб, уларни безовта қилади.
Хайр, алла …
Хайр, яшил боғ им …
Хайр, болаликтепа .
Хайр, Мамат оға .
Хайр, Биби …
Ушбу ёзуқларимни сизларнинг руҳи покингизга бағишлайман …

1990