I БОБ
МЕН АКБАР ҚОВУНЧИ БЎЛАМАН
Гап қўшмай турсангиз, ҳаммасини бир бошдан сўзлаб бераман, бўлган воқеа қандай юз берган бўлса, қасам ичиб айтаманки, ҳеч нарса қўшмасдан, ҳеч нарсани олиб ташламасдан шундайлигича айтаман. Ёлғончи эмасман. Ёлғон гапирган одамни кўрсам, мени етти кун ҳиқичоқ тутади. Уёғини сўрасангиз, ёлғон гапиришни, бирга ўнни қўшиб сўзлашни Ҳошимга чиқарган. Ҳошимни танийсизми? Рўзивой аканинг сартарош ўғлини танимайсизми? Йўқ, танийсиз. Ҳозир эсингизга тушираман. Унинг тўғрисида Тўхтабоев деган ёзувчи китоб ҳам ёзган. Ўша китобни мақтанчоқ ўртоғим Ҳошим яна ҳам мақтаниб юриш учун атайлаб ёздирган. Ёзувчи амаки таътилини ўтказиш, ширин-шакар мевалардан еб, сойларда маза қилиб чўмилиш учун қишлоғимизга меҳмон бўлиб келувдилар. Ҳошим унинг соч-соқолини текинга олиб қўйган, атирларнинг ҳам энг тозаси, энг хушбўйларидан сепган бўлса керак. Бундан ташқари, ўша пайтда Ҳошимларнинг ола сигири туққан эди, ёзувчига қатиқ олиб ўтганини қишлоқдаг
и болалар бир неча бор кўришган экан. Бўлмаса, шунча аълочи болалар буёқда қолиб, бориб-бориб мақтанчоқ Ҳошим ҳақида китоб ёзармиди? Бундан ташқари, диққат қилган бўлсангиз, ўша китобдан янги ивитилган қатиқнинг ҳиди келиб туради. Мен ҳидни яхши биламан, минг бир нарсанинг ҳидини минг метр наридан туриб фарқлай оламан. Ҳошим роса мақтанган бўлса керак. Ҳатто менинг ҳам номимни ўша ёзувчи ҳир неча бор тилга олиб ўтган. Ўқиган бўлсангиз, эсингиздадир, ўша китобда «Акбар бўри ушлабди» деган боб ҳам бор. Бўрининг боласини ушлаб олганим тўғри, уни аравачага қўшиб цирк томошаси кўрсатмоқчи бўлганим ҳам рост. Лекин Ҳошимнинг шу бўри боласига маҳлиё бўлиб Акбар яхши ўқий олмай, олтинчи синфда қолиб кетди, дегани ғирт ёлғон. Тўғри, мен ўша йили олтинчи синфда қолиб кетганман, лекин ёмон ўқиганим учун эмас, йўқ, зинҳор бундай деб ўйламанг. Ўша йили, сизга очиғини айтсам, бутун мактабимиз бўйича тўрт ва беш баҳолар захираси камайиб шунақа баҳолар
солинадиган халтачалар бўшаб қолган экан. Шунинг учун муаллимлар менга нуқул ё уч, ё икки қўйишаверган. Ўқитувчилар: «Акбаржон, сен ўзи ажойиб боласан-у, лекин бари бир сенга икки қўйишга тўғри келади-да», деб бир неча бор узр сўрашган. Хуллас, айб менда эмас эди. Ҳошим қурғур бутун айбни мен билан бўрининг боласига тўнкаб, ўзини оппоқ қилиб кўрсатмоқчи бўлган. Хуллас, мана шунақа гаплар. Хўп, нима деяётган эдим? Ана холос, ҳаммаси эсимдан чиқди-қолди! Уф, ўзи мен сал шунақароқман. Бир нарса ҳақида гапириб тураман-у, тўсатдан эсимга бошқа нарса келиб қолади. Кейин ўша ҳақда хаёл суриб кетаман. Мана масалан, жўғрофия дарсикк ўтирибмиз дейлик. Муаллим йўқламани қилиб бўлгач, ўтган дарсдии қайси мавзуни ўтган эдик, деб сўрайди, ҳамма қўл кўтаради, мен ҳам кўтараман. Муаллим: «Акбар Мадумаров, доскага чиқ», дейди. Чиқаман. «Демак, «Гибралтар бўғози»ни ўтганмиз, шундайми?» «Шундай», дейман, «Қани, бошла», дейди муаллим. Кўзларимни хиёл қисиб, чаккамни
қашлаб, бир оз жим тураман-да, бошлаб юбораман. Гибралтар бўғозининг қайси денгизларни туташтириб тургани, бу денгизлар қайси мамлакатга қарашли эканлиги, бўғознинг юк ташишдаги аҳамияти, бу бўғоз туфайли… дейман-у, кейин миямда бўғоз деган сўз айланаверади… Тўсатдан, сигиримиз бу йил бўғоз эмас, эсизгина, қисир қолди-я, деб ўйлайман. Кейин ўйимни давом эттириб, энди сут-қатиқ масаласи чатоқ бўлади-да, ширгуруч қилмоқчи бўлсак, товоқ кўтариб Ҳошимларникига чиқишга тўғри келади. Мақтанчоқ Ҳошимнинг бувижониси сут бергунча, ландовур даданг битта сигирниям қочиролмабди-да, деб шунақа дийдиё қиладики, охири шу сутни ичгандан заҳар ичган маъқул деб қайтаётганда сут тўла идишларни ерга ургинг келади… Ана шунақа гапларни ўйлаб кетаман. Қанча ўйласам, ўйим шунча чувалашиб кетаверади…
— Нега жим қолдинг? — деб сўрайди муаллим.
— Жим бўлганим йўқ, — дейман ҳамон ўйга толиб.
— Гапир бўлмаса, — дейди муаллим яна.
— Сигиримиз бўғоз эмас, — дейман.
— Нирна?! — дейди муаллим ўрнидан хиёл қўзғалиб.
— Энди сут масаласи чатоқ бўлади-да.
— Нима-нима?! — деб муаллим ўрнидан туриб кетади.
— Ҳошимнинг бувисидан сут сўрагандан кўра… — дея дудуқлана бошлайман.
— Тавба! — дея муаллим ёқасини ушлаб қолади.
— Маҳалламизда яхши буқа йўқ, — дейман-у, гапииннинг уёғини айтолмайман. Нега десангиз синфда гуриллаб кулги кўтарилади. Муаллим ҳам кула бошлайди. Кўпчиликдан қолиш яхшимас деб ўзим ҳам жўр бўламан. Мириқиб-мириқиб куламан. Муаллим кулгидан тўхтаб, қовоғини уйиб:
— Ўтир, — дейди, — баҳонг — икки!
Мана шунақа камчилигим бор. Зарур гапни ўрнида айтолмайман. Шунинг учун ҳам тенгқурларим менга «Қовунчи» деб лақаб қўйишган. Яъни мен тез-тез қовун тушириб турармишман. Лақабим қовунчи бўлгунга қадар қовун туширди деган гапнинг мазмунига унча тушунмас эдим. Кейин ўйлаб кўрсам, ўрнида айтилмаган ҳар бир гап, ўрнида бажарилмаган ҳар бир юмуш кераксиз жойга қовун туширгандек бир гап экан… Хуллас, мана шунақа гаплар… Уёғини суриштирсангиз, ўзим ҳам қовунни ўлгудай яхши кўраман. Лақабим Акбар қовунчи бўлгани учун эмас, йўқ, йўқ, ундай деб ўйламанг, қовун ширин бўлгани, боз устига эяётганда тани-жоним яйраб кетгани учун яхши кўраман. Қовунни кўп еганим ва яна шу ҳақда кечасию кундузи ўйлаганим учунми, унинг ҳақидаги маиумотим энг зўр муаллимларникидан ҳам кўпроқ. Ёлғон сўзлаётганим йўқ, рост айтаяпман. Беиназа қовуннинг уруғи кўп бўлади, деган мақол бор, тўғрими? Хўш, тўғри бўлса айтинг-чи, нега унинг уруғи кўп бўлади, нега? Ана, билма
с экансиз-ку! Мен биламан. Айтиб берайми? Қулоқ солинг бўлмаса. Қовун гул ташлагандан кейин бош бармоқдеккина хамакча пайдо бўлади. Хамакча янги туғилган бузоқча онасининг эмчагини сўргандек палакни сўриб катта бўлади. Томирларда пайдо бўлиб, палаклар орқали оқиб келаётган оппоқ сут хамакчанинг оғзига қуйилиб туради. Ана шу сутни уруғлар кўпроқ сўрса, улар кўпайиб кетади-ю, қовуннинг эти бемаза бўлиб қолади. Қалай, билар эканманми? Мен яна қовунларнинг етмиш олти хилини ҳидига қараб ажрата оламан. Кўзимни етти қават дока билан бойлаб, қовунни орқангизга беркитсангиз:
— Бу босволди, бу чала пишган бегимсуйди, бу банжида бўлган оқ уруғ, бу бир ёнига офтоб тегмаган қизилуруғ, — деб бехато айтавераман.
Маҳалламизда Саври хола деган кампир бор. Бир куни кўчамиздаги болалар билан бас бойлашиб, бир арава қовун ютиб олганимни кўриб: «Суф-суф, болам, кўз тегмасин. Оккмларнинг ақли калласида бўларди, сенинг ақлинг бурнингда экан, бурнингни эҳтиёт қил», деб насиҳат қилгани ҳали-ҳали эсимда. Ишонсангиз, ўшандан буён гоҳо ёмон болалар билан муштлашиб қолгудай боисам калламни эмас, бурнимни эҳтиёт қиламан. Менинг бошқаларда учрамайдиган яна битта фазилатим бор. Айтиб берардим-у, лекин бари бир ишонмайсиз-да. Ҳа, майли, ишонмасангиз ҳам айтаман. Мен қовунни қоиимга олишим билан унинг ичида неча дона уруғ борлигини ҳам бехато айта оламан.
Қовунни кафтимга қўйиб кўзимни юмишим билан кўз ўнгимда телевизор экранига ўхшаш сарғиш бир лаган пайдо бўлади-ю, шу лаган сатҳида уруғлар дона-дона бўлиб бии томонга сурилиб ўтаверади. Эҳ-ҳе, бу ҳақда аввал кўчамизда, кейин мактабда, ундан кейин туман марказида ўтказилган катта қовун сайлларида неча-неча марталаб баҳс бойлашлар бўлиб ўтмади дейсиз! Фақат бир мартагина хато қилиб қўйганман холос. Қирқма қовунни қўлимга тутқазиб:
— Айт! — дейишди.
Кўзимни чирт юмиб, сарғиш экранда намоён бўлган дона-дона уруғларга бир нигоҳ ташладим-да:
— Етти юзу қирқ! — дедим.
— Сўй! — дейишди.
Сўйиб, санаб кўришсаки, етти юзу қирқ битта уруғи бор экан. Роса хафа бўлдим, дарди-дунём қоронғи бўлиб кетди. Уруғларни ўзим қайтадан санай бошладим. Эҳ- ҳа, мана, хато қаерда экан. Уруғлардан бири эгизак, яъни мақтанчоқ ўртоғим Ҳошимжоннинг тили билан баён қиладиган бўлсак, Ҳасан-Ҳусан экан. Ҳасани яхши ривожланиб, Ҳусанини тагига босиб олгани учун кўз ташлаганимда яхши илғамай қолган эканман… Хуллас, мана шунақа гаплар… Хўп, нима деяётган эдим, ҳа, эсимга келди. Хуллас, ўртоғимнинг ёлғон-яшиқ гаплари орқали мен ҳам сизга қисман танишман. Ўзимни қайтадан таништириб ўтиришимнинг ҳеч ҳожати йўқ демоқчиман-да. Мабодо тоғ орасидаги мана шу Сойбоши қишлоғига йўлингиз тушиб, эгри-бугри кўча-кўйдами, сурнай чалиниб зиёфат берилаётган тўй- маъракадами ўрта бўй, ғиппа семиз, чўзиқдан келган юзи сарғайиб пишган ҳандалакка хиёл ўхшаб кетадиган, қоп-қора кўзлари ҳамиша кулиб, чарақлаб, сергўшт лаблари қизиқ бир нарса айтмоқчидай табассум
га мойилнамо қимтиниб турадиган йигитчага дуч келсангиз — бу менман! Мана, қаршингизда ўтирибман. Ҳикояни давом эттираверайми? Хўп бўлмаса, жиндай сув ичиб олай, сув ичсам гапим равонроқ кетади-да. Сизга айтадиган энг катта ҳикоямни бошлашдан олдин яна ҳир воқеа эсимга келиҳ қолди. Рухсат ҳерсангиз шуни ҳам тугатиб олсам. Сизга Катта тагоблик Ҳошимжон билан қандай танишлигимни айтдим-у, ундан қандай ажралганимни ва ажралишганимиздан сўнг бошимдан нималар ўтганини айтмабман. Шуларни айтиб берсам майлими, шошаётганингиз йўқми?