СЕҲРЛИ ҚАЛПОҚЧА
I боб
КЎЧАГА ҚУВИЛДИМ
Танишиб қўяйлик: отим Ҳошим, эркалатиб чақирмоқчи бўлсангиз Ҳошимжон деб айтасиз. Фамилиям — Рўзиев, Рўзивой тракторчининг ўғлиман. Рухсат берсангиз, оиламиз ҳақида ҳам икки-уч оғиз сўзлаб ўтсам: дадам икки-уч йилдан буён чоида булдозер ҳайдаб ер текислайди, ойимнинг айтишига қараганда ўша томонларга ҳам пахта экишармиш. Бир ойда, баъзан икки ойда бир келиб кетади. Келганида ҳар биримизга алоҳида-алоҳида совға-саломлар олиб келади. Совғанинг энг яхшиси, албатта, менга тегади. Ойим боиса уйимиздан уч юз метр наридаги фермада сигир соғади. Бир ўзига 24 говмиш қарайди. Ўтган йили сутни кўп соққани учун медал олган. Ўша медални ойимдан яшириб мен ҳам икки марта тақдим. Бир марта тақиб бозорга бориб сабзи-пиёз олиб келдим, иккинчи марта тақиб мактабга борувдим, директоримиз чақириб олиб роса уришди.
Катта синглим Ойшахон тўртинчи синфда ўқийди. Ҳовлини супуриш, идиш-товоқларни ювиш ўшанинг бўйнида. Ойим уни: «Оппоққинам, жонимнинг ҳвзурб, деб эркалатгани-эркалатган. Ойим уни бағрига босиб суйган куни мен ҳам биқинидан секин чимдиб:
— Пучуққинам, — деб қўяман.
Кичик синглимнинг оти Донохон. Ҳозир биринчи синфда ўқияпти. Ойимнинг айтишига қараганда у катта боиса, албатта доктор боиармиш. Менимча, ундан доктор чиқмаса керак. Нега десангиз, колча-куйда ҳамшираларга кўзи тушиб қолса укол қилади деб, тоғдан-тоққа қочади. Тунов куни мактаб ҳовлисида оқ халат кийган буфетчини кўриб доктор келди деб деразадан ташлаб қочибди.
Ростини айтсам, ўзим ҳам унчалик ёмон бола эмасман. Ақл-ҳушим жойида, одобим ҳам чакки эмас, олтинчи синфнинг интизомли ўқувчилариданман. Бир хил, ҳалиги шўх болаларга Ўхшаб, кунбўйи кўча чангитиб юрмайман. Яшириб нима қиламан, кўча чангитиб юргандан кўра командага бўлиниб олиб, тўп тепган ёки холироқ жойга, масалан, ойинг ҳарчанд чақирса ҳам овози етмайдиган жойга бориб олиб чиллак ўйнаган минг марта яхши.
— Ҳошим! — деб чақиради баъзан ойим.
— Лаббай, ойижон?
— Томдан олтин ташлаб бергин.
— Хўп бўлади, ойижон, — дейману секин у ёқ-бу ёққа қарайман-да:
— Ойша! – деб қичқираман.
— Лаббай, акажон?
— Томдан ўтин ташлаб бергин.
— Хўп бўлади, акажон, — дейди Ойша. Шундай демаса, ишлар чатоқ. Оч биқинига мушт келиб тушади. Ишқилиб ойимнинг гапини ҳеч ерда қолдирмайман. Айтганини ўзим бажармасам, биров орқали бажараман. Аслини олганда ўзинг бажаришинг шарт эмас. Фермамизнинг мудири Сирожиддин ака нуқул шунақа қилади. Раисдан бирон топшириқ олиб келса аъзоларига топширади. Сиз қанақалигингизни билмайман-ку, лекин мен мудирликка ўхшаш ишларни яхши кўраман. Шу ўйнайверсанг-ўйнаверсанг, сенга тегишли ишларни бировлар бажараверса-бажараверса…
— Ориф! – деб қичқираман баъзан. Айтгандек, эсимдан чиқиб қолаёзибди, Ориф билан бирга ўқиймиз, бир партада ўтирамиз. Ўзи паканагина бола-ю, лекин боши тўла ақл. Ҳар қандай масалани ҳам кўз юмиб-очгунча ишлаб ташлайди, мен ҳам кўз юмиб-очгунча кўчириб оламан. Гоҳо бирор жойини жўрттага хато қилиб кўчираман, шундай қилмасам боимайди-да, муаллимимиз кўчирганимни билиб қолади. Шундай қилиб:
— Ориф! – деб чақираман.
— Нима дейсан? – дейди Ориф уйларидан туриб.
— Чиқ, дарс тайёрлаймиз.
— Ўзинг чиқа қол.
Ориф мени чақираётганини ойим эшитсин, деб жўрттага қайта-қайта сўрайман:
— Нима дединг?
— Ўзинг чиқа қол деяпман, нима қулоғинг карми?
Папкани кўтариб секин «қуён» бўлиб қоламан. Чиқиб
тайёр вазифалами апил-тапил кокчираман-да, ҳали айтганимдек, кўча чангитиб юрмайман-ку, тўппа-тўғри нариги маҳаллага футбол ўйнагани жўнаб қоламан.
Мана бугун ҳам шунга ўхшаш режалар тузиб, Орифни чақираман деб эндигина кекирдагимни чўзаётган эдим, ойим:
— Ҳошим, — деб чақириб қолди.
— Лаббай, ойижон.
— Нега товуқларга дон бермадинг?
Рост, эрталаб ойим товуқларга дон бериб қўйгин, деб тайинлаб кетган эди. Бутунлай унутган эканман. Энди нима қилдам-а, ишқилиб қулоқнинг тагида шавла қайнамаса бўлгани!
— Нима дедингиз, ойи?
— Нега товуқларга дон бермадинг, деяпман, нима, қулоғинг деворнинг остида қолганми?
— Овқатини ўзи топиб есин-да. Токайгача текинхўрлик қилишади, — деб гапни чалғитмоқчи боидим.
— Вой, оимасам, сувам бермаганга ўхшайсан.
— Ойи, товуқлар сув ичмайдиган боииб кетган…
— Шунақами?
— Ҳа, шунақа…
Ножўя гап айтиб қўйган боисам керак, ойим катта калтакни олиб қувлашга тушди. Уч марта ҳовлини айландим- да, кўча эшик олдига бориб эгилиб салом бердим ва бир ҳатлаб ўзимни кўчага олдим. Ўша ердан туриб:
— Бир ҳафтадан бери сув берганим йўқ. Тухумини бир ёиа порошок қилиб туғаверсин! — деб бақирдим.
— Терингга сомон тиқмасамми! — деди ойим таёқни ўқталиб.
«Тамом», деб ўйладим ичимда. Нега десангиз, кеча ҳам шунга ўхшашроқ бир воқеа боииб ўтган эди. Ҳар куни дарсдан қайтганимда ойим:
— Ҳошимжон, бугун қанақа баҳо олдинг, ўғлим? — деб сўрайди.
— Беш-да, ойижон, бизники доим беш! — дейман.
— Баракалла. — деди ойим. Кейин ўзим яхши кўрган шоколаддан икки-учта узатиб, — бор, энди бирпас ўйнаб келгин, — дейди. Кун ботгунча маза қилиб ўйнаб юраман.
Кеча ойим негадир баҳони сўрамади-ю, қани кундалигини бир кўрсат-чи, деб қолди. Ранг-қутим ўчиб кетди, нега десангиз, ишнинг бу ёғи сал ишкалроқ эди-да.
— Кундалигим ўқитувчимизда қолган, — деб қутулмоқчи бўлдим.
— Папкангни оч дкяпман!
Бошқа ииожим боимаганидан папкани очиб, секин кундаликни чиқариб бердим.
— Бу нима? — сўради ойим.
— Икки.
— Буниси-чи?
— Уч.
— Нега ёлғон гапирдинг?
— Ким ёлғон гапирибди, — дедим бўш келмай, — икковини қўшса беш боиади, ойижон!
— Шунақами?
— Шунақа…
Ойим қошларини чимириб, қоилари қалтираб, кундаликни варақлашда давом этди.
— Бу нима?
— Икки, ойижон.
— Буниси-чи?
— Буниси физикадан олинган баҳо.
— Хўп, мана бунисига нима дейсан?
— Ҳеч нарса дкёлмайман, лекин ойижон, учовини қўшса беш боиади.
— Шунақами?
— Шунақа..
— Ҳу ўша…
Физкултурадан қилган машқларим мана шу пайтда қои келиб қолди. Бир сакраган эдим. ўзимни ҳовлини ўртасида кўрдим. Бу гал калтак ейишим аниқ боииб қолди.
— Сен ҳали шошмай тургин! — деди ойим дағдаға қилиб.
Шундай қилиб десангиз, кеча мана шунақанги дили сиёҳлик бўлиб ўтган. Ҳозир кўчага чиқиб шуларни ўйлаб юрагим қисилиб кетди. Синглимни уйга киритиб папкани олдириб чиқдим- да, уй вазифаларини кўчириб олиш учун Орифларникига кирдим.
— Ориф йўқ, — деди ойиси, — магазин томонга кетувди.
— Ориф мени папкамни олиб келгин деб юборди, — дедим. Нега десангиз, агар папка қўлга эсон-омон тегиб қолса, ичини очиб уй вазифаларини кўчириб олишни мўлжаллаган эдим.
— Папкасини ўзи билан олиб кетувди-ку.
— Бўлмаса ўғлингиз мени алдапти-да — дедим сир бой бермай.
Энди нима қилдим? Жуда бошим қотиб қолди-ку. Бир йўла уч фандан вазифа берилган эди, биттасини ҳам бажарганим йўқ. Ҳозир негадир, Орифни тутиб олиб дўппослагим, биқинига, бошига роса муштлагим келиб кетди. Қани энди қўлимга тушса-ю, бир аламимдан чиқсам.
Анча вақтдан буён дирекоримиз номига тўрт-бештамиз бирлашиб талабнома ёзмоқчи бўлиб юрувдик. Мактабга бориб ўшани ёзишга киришдим.
«Пушкин номли мактаб директори ўртоқ О.Азизовга
Ўқувчилар номидан
АРИЗА
Биз ўқувчилар сўнгги пайтда жуда қийналиб кетдик, уй вазифалари кўпайди, ишлашга вақт йўқ. Шунинг учун қуйидаги фанларни дарс жадвалидан вақтинча бўлса ҳам олиб ташлашингизни сўраймиз: алгебра, геометрия, она тили. Умуман олганда, бу фанларнинг ҳеч кимга кераги йўқ. Бошни қотиради холос. Уларнинг ўрни бўш қолмасин десангиз, футбол ҳақида фан бўлса ўшани киритса ҳам бўлади. Ўқитувчиликка, агар хўп деса, ўртоа Геннадий Краснитскийни олиб келиш керак. Талабимизни амалга оширсангиз, ҳамма фанлардан беш олиб ўқишга сўз берамиз, шўхлик қилмаймиз. Ўқувчилар номидан:
Ҳошимжон Ро ъзиев»
Талабномани ёзишга ёзиб қўйдим-у. лекин директорнинг олдига киришга ботинолмай қолдим. Ўрнимдан турай десам денг, тиззам дағ-дағ қалтирайди. Кўзимни чирт юмиб шартта турдим-да, шу ҳолда, секретар қизнинг ҳойҳойлашига ҳам қарамай тўппа-тўғри Отажон Азизовични кабинетига кириб бордим.
— Хизмат? — сўради директор.
— Салом, домла! — дедим кўзимни очиб.
— Салом.
Индамасдан таиабномани узатдим. Йўқ, ишим яна ўнгидан келмади. Отажон Азизович нақ бир соатча насиҳат қилди. Мен рўйхатдан ўчириб ташламоқчи боМган фанлар жуда фойдали эмиш, уларни пухта эгалламасдан туриб, киши агроном ҳам, инженер ҳам, зооткхник ҳам боМа олмас эмиш. У десам бу деди, бу десам у деди, хуллас, охирига бориб ҳеч гап тополмай қолдим. Ичимда эса «Алгебра ўқигандан кўра ойимдан калтак еганим минг марта яхши эди», деб турибман.
— Тўғрими? — деб сўради охирида Отажон Азизович.
— Нотўғри! — дедим кўзимни уйнинг шифтига тикиб, — участкамизнинг агрономи Анорвой тоға ҳеч жойда ўқимаган-ку.
— Энди ўқийман деб турганида уруш бошланиб қолган, сен билан бизнинг ҳаётимизни сақлаш учун фронтга кетган, — деб тушунтира бошлади Отажон Азизович. Кейин у ёғини яна насиҳатга улаб юборди…
Ўзи ишинг бир кетга кетса, ҳкч ўнгариб бўлмас экан. Бу кўнгилсизликлар озлик қилгандек, ўша куни яна кетма-ккт ёмон баҳолар олдим. Биринчи дарс «жони-дилимдан яхши кўрганим» алгебра эди. албатта. Қўнғироқ чалиниши билан юрагим шиғиллаб кетди. Қўнғироқ худди қорнимнинг ичида чалингандек кўнглимни оздириб юборди. Ўқитувчи кўриб қолмасин, дкб оёқларимни олдинги партанинг остига узатиб, фақат бошимнигина чиқариб ўтирардим.
— Рўзиев? тўғри ўтириб ол! —деди Қобилов.
Тўғри ўтириб олдим.
– Рўзиев, қани авт-чи. Ўтган дарсда нимани ўтувдик?
Секин ўрнимдан туриб ёнгинамда ўтирган Орифни туртдим. У бўлса тескари қараб, гўё ҳеч нарсадан хабарсиздек жим ўтирарди.
— Тезроқ гапир! — қистади муаллим.
Бу гал мен ҳам Орифни қаттиқроқ туртган эдим, кўзлари ола- кула бўлиб кетди-ю, қўрққанидан пичирлай бошлади. У нима деса оқизмай-томизмай мен ҳам такрорлаб турдим.
Синфда гуриллаб кулги кўтарилди. Ўзим ҳам маза қилиб кулгига қўшилдим. Кейин билсам, «тенг» сўзи ўрнига «энг» деб юборган эканман «Қани, таърифми айт-чи», — деди муаллим кулгини босиб.
— Тилимнинг учида турибди-ю, айтолмаяпман, — дедим гўё айтишга қийналаётгандек. Шундай дейману уйнинг шифтига, деразага, доскага қарайман. Орадан уч-тўрт минут ўтгач: «Айтасанми, йўқми», деб сўради яна ўқитувчимиз.
— Айтаман, домлажон, албатта айтаман.
— Айт, ахир боимасам.
— Мана ҳозир тилимнинг учида турибди.
— Тилингнинг учи қурсин сени, ўтир, — деб юборди оқитувчимиз.
Ўша кунни эсласам, ҳозир ҳам юрагим орқамга тортиб кетади. Ростини айтсам, туғилганимга минг бор пушаймон боидим. Лекин дарсдан қайтаётганда мен ҳам бўш келмадим, Орифдан боплаб ўчимни олдим.
— Менга қара, — дедим чинорнинг тагига етганда биқинига туртиб, — нега менинг кучугимни урдинг?
— Қачон урибман?
— Ўтган йили урдинг-ку!
— Ҳечам урганим йўқ.
— Ургансан, мана бундай қилиб ургансан, — дедим-да. бошига бир мушт туширдим. Кейин… у ёгини ўзингиз ҳам билиб турган боисангиз керак, каттагина муштлашиш боиди. Болаларнинг ярми Ориф тараф боиишди, ярми мен тараф. Кийим- бошларимиз дабдала боиди, юзларимиз қонга бўялди…
Лекин мен хурсанд эдим, ўч олганимдан хурсанд эдим, юз-кўзи демай савалаганимдан ўзимда йўқ шод эдим. Тўғри-да, ҳадеб бешларни у қаторлаб олаверади-ю, мен иккидан чиқмас эканман-да. Менга ҳам унча-мунча ёрдамлашиб турса бир жойи камайиб қоладими!
Хуллас, кайфим чог4 эди. Хурсанд ҳолда ашулани ванг қўйиб уйга қайтардим. Қорин ҳам очган, ойижоним пишириб қўйган паловжонни кўз олдимга келтириб ҳар замонда лабларимни чапиллатиб қўяман. Ҳозир бориб паловхонтўрани пок-покиза тушираману, қоринни қашлаб ётиб, телевизор кўраман, деб ўйлайман-да, ашуланинг авжига чиқаман.
Кўча эшигимиз ичкаридан занжир экан. Тақиллатдим. Тирқишидан қараб турибман. Бир маҳал таёқ кўтариб аста-секин чиқиб келаётган ойимга кўзим тушиб қолса бўлидими!
— Ким билан муштлашдинг?! — Эшикни очган, ойижонимнинг биринчи саволи шу бўлди.
— Ҳеч ким билан, — дедим орқамга тисарилиб.
— Орифни урибсан-ку?
— Ёлғон! Унинг ўзи мени урди.
— Дарс тайёрламасанг, уй ишларига қарашмасанг, сингилларингга кун бермасанг, кунбўйи муштлашсанг — сени ўлдириб қўя қолмасамми, — деб ойим қўлидаги таёқни менга қараб отди. Чап бериб қолдим. — Йўқол, кўзимга кўринма!
Кўча эшик олдида туриб қолдим. Йўқ, ойим шаштидан қайтадиганга ўхшамайди. Энди нима қилдим, қаёққа борай, кимдан бошпана сўрайман? Қоринчи, овқатни қаёқдан топдим энди…