Уйғун. Лақма (драма)
Асарнинг тўлиқ вариантини сақлаб олинг.
Шоир ва драматург Уйғун (асл исм-шарифи Отақўзиев Раҳматулла) 1905-йил 14 майда Жамбул вилоятининг Марки қишлоғида туғилган. Ўзбекистон халқ шоири (1965). Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1956). Ўзбекистон Фанлар Академиясининг мухбир аъзоси (1974). Меҳнат Қаҳрамони (1985).Самарқанддаги педагогика академияда таҳсил кўрган (1927—30). Ўзбекистон давлат нашриётида бўлим мудири, «Қурилиш» журналида масъул котиб (1930—31), Маданий қурилиш (1932—33) ҳамда Тил ва адабиёт институти (1933— 43)да илмий ходим, сектор мудири. Ҳамза номидаги драма театрида репертуар бўйича бадиий раҳбар ўринбосари (1947—48), «Шарқ юлдузи» журналида бўлим мудири (1948—50), Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси бошқаруви раиси ўринбосари (1949—50), раиси (1951—54), айни вақтда «Шарқ юлдузи» журналида масъул муҳаррир (1950-51).Дастлабки шеърлар тўплами — «Баҳор севинчлари» (1929). Уйғун ижоди 3 босқичдан иборат. Ижодининг дастлабки босқичида лирик шоир сифатида шаклланган. Айни пайтда «Жонтемир» (1931—35), «Бригадир Карим» (1934), «Гуласал» (1934-35), «Украина еллари» (1935) каби лироепик асарлари билан шу давр достончилиги тараққиётига сезиларли ҳисса қўшган. Бундан ташқари, у адабий мерос ва замонавий адабий жараён муаммоларига доир мақолалар ҳам ёзган. Фашизмга, босқинчилик урушита қарши кураш пафосиУйғун ижодининг 2-босқичдаги бош йўналишини белгилаб берди («Ғазаб таронаси», 1942; «Ғазаб ва муҳаббат», 1943; «Шеърлар», 1944). Бу даврда Уйғун драматургияга ҳам мурожаат этиб, ватанпарварлик руҳидаги «Она», улуғ ўзбек шоирининг 500 йиллигига бағишланган «Алишер Навоий» (1942, Иззат Султон билан ҳамкорликда) драмаларини ҳамда «Қалтис ҳазил» (1944) комедиясини ёзди. Урушдан кейинги йилларда сақна юзини кўрган «Алишер Навоий» драмаси кенг томошабинлар оммасининт Навоийни кашф этиши ва улуғ шоирга муҳаббат туйғулари билан йўғрилишида, шунингдек, ўзбек адабиётида тарихий-биографик драма жанрининг тараққиётида муҳим аҳамиятга молик бўлди. Шундан сўнг Уйғун уруш ва урушдан кейинги машаққатли йилларга бағишланган «Ҳаёт қўшиғи» (1947), «Олтинкўл», «Навбаҳор» (1949) драмаларини яратди. Сўнгги драмаси билан Уйғун ижодига қишлоқ ҳаёти мавзуи кириб келди. Драматург бу асарида уруш даврида вайрон бўлган жамоа хўжалиги қаёти мисолида эскилик билан янгилик ўртасидаги кураш мавзуини биринчилардан бўлиб урушдан кейинги ўзбек адабиётига олиб кирди.Уйғун ижодининг сўнгги, 3-босқичи 50-йилларнинг ўрталаридан бошланган. Уйғун тинчлик учун кураш, ватанпарварлик, меҳнатсеварлик цингари ўша давр адабиёти учун муҳим ҳисобланган мавзуларда кўплаб шеърлар ёзган («Тинчлик куйлари», 1960; «Ҳаёт чақиради», 1961). Қуруқ риторика ва панд-насиҳатдан иборат бўлган бу шеърлар шу давр шеърияти тарихида бирор из қолдира олмаган.Уйғун кўпроқ драматургия жанрларида қалам тебратган. «Навбаҳор» драмасида кўтарилган қишлоқ мавзуини яна давом эттириб, хотинқизларнинг жамоа хўжалигига моҳирлик билан раҳбарлик қилиши мумкинлиги («Ҳуррият», 1959), пахта яккаҳокимлиги даври фожиалари («Парвоз», 1963), шахсга сиғинишнинг қишлоқ шароитидаги оқибатлари («Шубҳа», 1961), тиббиёт ходимларининг инсон саломатлиги учун масъуллиги («Қотил», 1965) каби масалалар ҳақида баҳс юритувчи песалар ёзган. «Пахта учун кураш»нинг салбий оқибатлари фош этилган «Парвоз» драмаси эса совет воқелигини бузиб кўрсатишда айбланиб, саҳнадан олиб ташланган.Уйғуннинг ёшлар маънавияти муаммосига бағишланган «Парвона» (1966) комедияси жамоатчилик томонвдан самимий кутиб олинган. Уйғун Ўрта Осиё халқларининг машъал сиймолари ҳақида ҳикоя қилувчи «Абу Райҳон Беруний» (1973), «Абу Али ибн Сино» (1979), «Зебуннисобегим» (1982) тарихий драмаларини яратдики, бу асарлар «Ҳуррият», «Парвона» ва «Парвоз» песалари билан бирга драматург ижодининг 3-босқичидаги ютуқлари ҳисобланади.Уйғун биринчи ўзбек балети «Гуландом» (1939) либреттоси муаллифи, «Ўзбекистон қиличи» (1942) песаси, «Алишер Навоий» (1947) ва «Авлиёнинг саргузаштлари» (1958) киноссенарийларининг эса муаллифларидан бири.Уйғуннинг адабий меросида таржима асарлар алоҳида ўринни эгаллайди. Урушгача бўлган даврда А. С. Пушкин ва М. Ю. Лермонтов асарлари таржимасида муайян тажриба орттирган шоир кейинчалик Л.Н.Толстойнинг «Ҳожимурод», А.П. Чеховнинг «Чайка», У. Шекспирнинг «Юлий Сезар» ва «Вероналик икки йигит» асарларини ўзбек тилига таржима қилган. Ҳамза номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1984).
Асарнинг тўлиқ вариантини сақлаб олинг.
Кечанинг олтин чечаклари оғочлар орасидан нур сепади. Тарқалиб кетган кенг шохлар ерларга ола кўланка ташлаган. Боғчанинг ўрталигидаги гулзор, электр шуъласи остида ажиб бир кўриниш касб этган, майин елнинг қанотига урилиб, тиниқ кўлнинг юмшоқ мавжлари каби чайқалади. Қилли музиканинг ёқимли ва давоми…