Шомирза Турдимов. Мезон (киноқисса)
Асарнинг тўлиқ вариантини сақлаб олинг.
Шомирза Турдимов 1957 йил 13 декабрда Самарқанд вилояти Қўшработ туманидаги Қўштамғали қишлоғида туғилган.1979 йили Тошкент давлат университетининг филология факултетини тамомлаган.Ҳозирда Алишер Навоий номидаги Тил ва адабиёт институтининг фолклор бўлимида ишлайди.Филология фанлари доктори.2007 йили “Йўл бўлсин” филми сценарийси учун Ўзбекистон Давлат мукофотини олган.”Гўрўғли достони генезиси ва тадрижий босқичлари” (2011) китоби нашр этилган. “Этнос ва этос” китоби чиқиш арафасида.Фольклорга оид 200 яқин илмий мақолалари Ўзбекистон ва чет-эл илмий нашрларида чоп этилган.
Асарнинг тўлиқ вариантини сақлаб олинг.
У кун қизиган пайт, тиқилинч автобусда уйига қайтди.Бир томони рўзачилик, иссиқда йўл юриш оғир келдими, юзлари қизариб кетди.Эшик очган қизи уни кўриб ажабланди:– Ичдингизми?Савол унга эриш туюлди. Кесатиб жавоб берди.– Пиво!– Вой, рўзангиз-чи?– Ухлади.– Ичганга ўхшаяпсиз.– Ўзинг ўхшайсан.У жаҳл билан давоми…