(Бадиий очерк)
Саънат саройида бўлаётган Саккизинчи март халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган тантанали йиғилишга мени киритишмади. Эшикда турган тилла тишли жужур-ний хотинга ичимда йиғилиб қолган ҳамма гапларни тўкиб солдим.
— Ахир, мен ўн гулидан бир гули очилмаган 72 ёшли йигит бўлсам, нечукки сен мени отахон, дейсан. Мен бу ерга ўзимга муносиб ёр излаб келганимни биласанми?
У бўлса мени масхара қилаётгандек тилла тишини кўрсатиб кулди. Кулиб туриб менга ғалатироқ қараш қилди. Ҳе йўқ-бе йўқ, мени олмайсизми, деб юборди-я! Сесканиб кетдим. Унгадурустроққарадим. Бинойидек. Қадди-қомати ҳам жойида. Ҳали қирқдан ошмаган, башарасида битта ҳам ажин йўқ. Жуда менбоп аёл экан. Унга сузилиб туриб, «олганим бўлсин», дедим. У бўлса эртага МВДга совчи юборинг, улар министрнинг олдига кириб, подполковник Холдоровага совчиликка келдик, деб айтишсин, деди.
Бир қочиш қилдим! Ўлай агар, бунақа қочишга ОБХССнинг ити ҳам етолмайди.