(Ғирт ёлгон ҳикоя)
Вокзалга шошилаётган эдим, кўча ўртасида такси тўхтатдим. Шофёр яхши бола экан, шартта эшикни очиб тушди-ю, қўлтиғимдан олиб ичкарига киритиб қўйди. Вокзалга етгунимча эллик тўққиз тийин бўлди. Сахийлик қилиб олтмиш тийин бердим. Шофёр ёнини ковлаб, бир тийин қайтиб берди.
Ресторанга кирдим. Одам кўп. Официантка (соатга қараб турган эдим) бир минуту ўн саккиз секундда айтган нарсаларимни муҳайё қилди. Еган нарсаларим бир сўму йигирма уч тийин бўпти. Бир сўм ўттиз тийин бердим. Етти тийинини қайтиб берди.
Бир қизни яхши кўрардим. Учратиб қолдим. Кинога опкириб кетаётган эдим, хотиним ўғлимни боғчадан обкелаётган экан, кўриб севиниб кетди ва мени чин кўнглидан табриклади.