Саид Аҳмад. Офтоб ойим (ҳикоя)

Ватанни севмоқни, юрт отасига садоқатни
японлардан ўрганиш керак.
Мақсуд ШАЙХЗОДА сўзи.

Кечадан бери лагеримиздаги японлар ғимирлаб қолишди. Еттинчи барак олдида тўпланишиб, қандайдир жиддий бир гапни қизишиб муҳокама қилишарди. Эроси Дюн деган япон йигити рассомлик устахонамни супуриб-сидириб юрарди. Дюннинг юрак ўйноғи касали борлигидан уни шахтада ишлашга олиб чиқишмасди. Баъзи-баъзида, жаҳли чиққан пайтларда юрак касали хуруж қилиб қоларди. Бошлиқлар уни менга бўёк қориб берадиган қилиб қўйишган эди. Мен Дюндан, нима гап, тез-тез тўпланадиган бўлиб қолдинглар, деб сўрадим.
— Товарищ Ахмед, юртимизга кетадиган бўлиб қолдик. — деди у ичига сиғмаган қувончини яширолмай.
Уни дил-дилдан табрикладим.
— Бошлиқлар шундай деб айтиладими? — деб сўрадим.
— Қаёқда! Улар бу хабарни биздан икки-уч кун кейин эшитишади.
Унинг гапи рост эди. Умуман қамоқхоналарда кўзга кўринмас, қўл билан ушлаб бўлмас «телеграф» ишларди— Москвада, ҳатто сиёсий Бюрода маҳбусларга алоқадор бирор гап бўлса, ўгаа куниёқ жамики лагерларга етиб борарди.
Лагер бошлиғининг ўринбосари капитан Гусак, мой бўёкда ишлаб бер, деб онасининг сувратини ташлаб кетган эди. Бугун туш пайтида сувратни олгани келди. Ундан японлар юртларига кетадиган бўлдими, деб сўрадим.
У ҳайрон бўлди.
— Бунақа гап йўқ. Бу маҳбусларнинг ўзларидан чиққан галдаги «парагаа» бўлса керак, — деб жавоб қилди.
«Параша» — бу қамоқхона камераларига қўйиладиган ҳожат челаги. Тарқаладиган хар хил бўлар-бўлмас гапларни гаундай деб аташади.
Барибир лагер «телеграфи» аниқ игаларди. Биз Сталин ўлганини богалиқларимиздан бир кун олдин эслатганмиз. Бериянинг қамалганини, Молотов билан Кагановичнинг Сиёсий Бюро таркибидан чиқарилганини ўша куниёқ эшитган эдик.
Дюн устахонани шошиб-пишиб йиғиштирарди-ю, еттинчи барак олдида тўпланган хамюртлари даврасига чопарди. Лагеримиздаги ўттиз тўрт нафар японнинг ҳаммаси ўша ерда. Бундан кирхонада ишлайдиган Судзе деган япон йигит мустасно. Судзе ҳамюртларига қўшилмас, кирхона зинасида бошини эгиб ўтириб хаёл сурарди. Японлар Судзени сафларига қўшишмасди. У японларга хос бўлмаган баланд бўйли, худди тсиркдаги полвонларга ўхшаган, мускуллари бўртиб чиққан жуда бақкувват йигит эди. Бошқа японлар лагеримизда Судзе деб аталган япон борлигини билмагандек, унга эътибор беришмасди. Судзе эса хар тонг ҳали қуёш кўтарилмай кирхона томида пайдо бўларди. Шахталардан чиқариб ташланган тоғ-тоғ рудалар орқасидан қуёш чиққунча ҳайкалдек қотиб турар, юзига офтоб урилиши билан икки қўлини баланд кўтариб қуёшга нималардир деб илтижолар қиларди.
Дюннинг қувончи чексиз эди. Бир гапириб ўн куларди. У ўн бир йилдан бери бсгона мамлакат қамоқхоналарида сарсон-саргардон кезарди. Шу ўтган ўн бир йил она юрти, туғилган диёри Япония хаёли билан яшайди.
— Хайрият, қоним юртимга тўкиладиган бўлди, — деди у аллақандай қувонч билан.
— Жинни бўлдингми, юртимга қайтай, уйланиб, бола-чақали бўлай, бошқалардек беармон яшаб юрай, деб ният қилмайсанми, аҳмоқ! — дедим унга.
Дюн бошини тебратди.
— Товариш Ахмед, — деди у русча билишини намойиш қилаётгандек ғурур билан, — биласанми, мен самурайман. Самурайлар душманга тирик асир тушмаслиги керак. Асир тушиш хавфи туғилгандаёқ ўзини харакири қилиши шарт. Яъни, ўзини ўзи чаваклаб ўлдириши керак. Мен харакири қилишга улгурмаганман — Ватанимдан қон қарздорман.
Мен Дюнни доимо юзи кулиб турадиган, болалардек беғубор, унча-мунча ҳазилларни кўнглига олмайдиган, мусичадек беозор одам деб ўйлардим. Ичида шунча гап борлигини, юрагини қонли армон ўртаётганини билмасдим. Эроси Дюн кўз олдимда юксалиб, ўн бир йил Ватанидан олисда, чўлларда, ўрмонларда сарсон-саргардон кезиб, Япониянинг буюк муҳаббатини дилида ардоқлаб келган, хар куни биттадан қуёш туғадиган Ватани олдидаги бурчини, бир дақиқа бўлсин, унутмаган беқиёс инсонга айланган эди.
Дюннинг Иосиро деган ҳамюрти баъзан устахонага келиб узоқ гаплашиб ўтирарди. Рус аскарлари уни асирликка олган пайтда хали тили чиқмаган эгизак қизалоқлари бўлган. У қизларим катта бўлиб қолгандир, тирикмикан, деб йиғларди.
Японларга муносабат ўзгариб қолди. Уларни ишга олиб чиқмай қўйишди, ҳатто алохида овқат пишириб берадиган бўлишди. Аммо Дюн қадрдонлигимиз учун ҳамон устахонада ишлаб юрибди. Японларни бошқа кичикроқ баракка ўтказишди. Кечкурун занг чалинганда баракларга маҳбуслар санаб киритилгандан кейин устидан қулфлаб кўйишади. Японларнинг бараги қулфланмайдиган бўдди.
Бу ишларнинг Судзега алоқаси йўқдек эди. У ҳамон
кирхонада ишлар, зинапояда ўтириб ўй ўйларди. Алоҳида пиширилган овқат унга берилмасди.
Негадир ўша пайтларда лагерда чой ўрнига кофе беришарди. Ҳатто ошхона ёнидаги бостирмада қоп-қоп кофс қалатниб ётарди. Кофе жонимизга тегиб, бир қултум қора чойга зор бўлгандик. Шаҳардан газета олиб келишга борганимда магазиндан бир қути грузин чойи сотиб олгандим. Дюн тунука чойнакка аччиққина қилиб дамлаб келди. Ҳовлида скамейкада ўтириб чойхўрлик қилмоқчи бўлдик. Маҳбуслар уйқуда. фақат Ватан соғинчи уйқу бермаган японлар тўда-тўда бўлиб, ой нурига ғарқ бўлган лагер саҳнида жимгина айланиб юришибди.
Дюн билан иккимиз у ёқ-бу ёқдан гаплашиб, чой ичиб ўтирардик. Бизнинг 6у суҳбатларимиз ҳам ғаниматдек эди. У Ватанига кетади. Албатта, бундан кейин у билан дийдор кўришолмаймиз. Ҳар қалай, беш-олти йиллик қадрдонлик бир-биримизга яқин қилиб қўйганди.
Ана шу сокин ойдин кечада Дюндан сўрадим:
— Менга қара, Дюн, нега Судзени ёмон кўрасизлар? Нега уни даврага қўшмайсизлар?
Эроси Дюн индамади. Ой нурига терс ўтиргани учун унинг юзида, кўзида қандоқ ифода акс этаётганини билмасдим. Сўроғимга жавоб бериш нияти йўққа ўхшарди. У узоқ ўйлаб ўтиргандан кейин:
— Яна битта чой дамлаб келайми, буниси совуб қопти, — деди.
— Йўқ, — дедим, — сўровимга жавоб бер.
Эроси ўрнидан туриб у ёқ-бу ёққа юрди. Кейин жойига келиб ўтирди-да, гапира бошлади:
— Буни тушунтириш қийин. Японияни, японни, урф-одатларимизни билмаган одамга тушунтириш қийин. Мана, энди ажралишиб кетадиган пайтимиз келди. Бу Дюн ким эди. Судзе ким эди, деган жумбоқ кўнглингда қолиб кетмаслиги учун айтаман. Сен бир марта мени хақорат қилганинг ҳалигача дилимни ўртайди.
Уни нима деб ҳақорат қилганимни эслай олмадим.
— Айт, агар шундай қилган бўлсам, сендан астойдил узр сўрайман.
— Япон аёллари бузуқ бўлади, дегансан. Шунда аламларимни ичимга ютиб жавоб бермаганман. Ўшанда япон портларида гейшалар матросларни йўлдан уради, дегандинг. Э-е, ошнам, бу гапинг мутлақо нотўғри. Бунақа гап учун сени ўлдиришим керак эди. Ундай қилмаганман.
Тўғри, шундай гап бўлган эди. Ўшанда Дюннинг тишлари ғичирлаб кетган, қошлари чимирилиб, худди ҳамлага тайёр турган шерга ўхшаш бир ахволга тушган эди. Лекин индамай ўрнидан туриб, баракка кириб кетганди. Уч кун юрак хуружи тутиб, устахонага келмаганди.
— Билиб қўй товариш Ахмед, боя айтдим-ку, Японияга бормаган одам японлар тўғрисида аниқ бир гап айтолмайди. Экилган хар бир туп дарахт, йўлга ётқизилган ҳар битта тош, қурилган хар битта иморат Япония манфаати учун хизмат қилиши керак. Ҳар бир қимирлаган жонда, одамларнинг муомаласида, юриш-туришида Япония манфаати яшайди. Сен ўша бузук деб айтган гейшалар Япониянинг порлоқ келажаги учун хизмат қиладиган буюк ватанпарвар аёллардир…
— Шошма, Дюн, бунақа баландпарвоз гапларни қўй. Сал пастроқ тушиб гапир.
— Хўп, — деди у, — майли, қизишмай гапира қолай. Гейшалар сен ўйлаганчалик ахлоқсиз аёллар эмас. Ниҳоятда назокатли, ёқимтой, билимдон аёллардир. Улар махсус мактабларда таълим олган, сухбати ширин, япон қўшиқларини хониш қиладиган, қадим замонлардан бизга етиб келган ажойиб рақсларни маҳорат билан ижро қиладиган, тарих ҳақида гапирганда тингловчига ўтмишни тирилтириб берадиган, тенгсиз пазанда, табобат сирларидан огоҳ ва шу билан бирга беқиёс гўзал аёллардир. Улар сухбатидан бир марта бахраманд бўлган хорижликлар бир умр бу ширин онларни унута олмайдилар.
Эроси Дюн совуб қолган чойдан хўплади. Бир оз тин олиб, гапини давом эттирди:
— Ана энди Судзе тўғрисида гапирай. Йўлда ётган кичкинагина тош ёки бир қарашда назарга тушмайдиган бирор рўзғор буюми тўғрисида гапириш учун, аввало, бутун Япония тўғрисида гапириш керак. Бизда хамма нарса бир-бири билан узвий боғлиқ, уларда бутун Япония яшириниб ётади. Судзе тўғрисида гапириш учун шунча гапларни айтдим. Шундай қилмасам, ҳеч нарсани тушунмасдинг, товаривд Ахмед. Судзени гейша туққан дейишарди, у отасини кўрмаган. Портимизга Португалиядан юк кўп келарди. Баланд бўйли, бақувват матрослар кемадан руда туширишарди. Судзенинг чўяндан қуйилгандек бақувват гавдаси худди ана ўшаларга ўхшаб кетади. Эътибор берганмисан, Судзенинг қошлари бургутнинг қанотига ўхшайди. Бунақа қошли денгизчиларни Португалия кемаларида кўрганман.
Судзе махсус энагалар, махсус тарбиячилар, билимдон ўқитувчилар тарбиясида, император ардоғида вояга етди. Энг яхши кийимларни кийди. Энг лаззатли таомларни еди. Чунки у камикадзеликка кабул қилинган эди. Камикадзе — бу «ўқ одам» дегани. Мамлакат хавф остида қолган пайтларда камикадзелар бир киши сиғадиган ва даҳшатли бомба жойланган самолётда душман истеҳкоми томон учирилади. Самолётга фақат учиб боришгагина етадиган ёнилғи қуйилади. Агар учувчи қўрқоқлик қилиб ортга қайтмоқчи бўлса, қайтишга ёнилғи йўқ. Камикадзе душманнинг қурол-яроғ омборига урилиб, ўзи ҳам портлаб кетиши шарт. Аммо Судзе сўнгги бурчини адо этишдан бош тортди. Қўрқоқлик қилди. Биласанми, товариш Ахмед, Камикадзе бурчини ўтамаса, уни урмайдилар, сўкмайдилар, суд қилмайдилар. Бўйнига худди Рикша аравасининг ғилдирагидек қулф-калитли ғилдирак кийдириб қўядилар (Рикша — бу хачир ёки эшак ўрнига одам қўшиладиган аравача). Бўйнига ғилдирак осилган одамга ҳеч ким сув бермайди, овқат бермайди. Ердан бирор нима топиб ей деса, ё арикдан сув олиб ичай деса, қўли етмайди. Ётай деса, ғилдиракка бўйнидан осилиб қолиб, нафас ололмайди. Бирор уйга кирай деса, эшикка сиғмайди. У фақат ариққа тиззалаб ўтириб, ғилдирак четини қирғоққа илинтириб дам олади. Бу ғилдирак фақат у ўлгандап кейингина бўйнидап олинади.
Судзенинг онаси Манико хопим ўғлининг хоинлигидан номус қилиб кўчага чиқолмай, одамларга қўшилолмай қолди. Бу орада Судзе икки марта уйига келди. Киролмади. Эшикка ғилдирак сиғмади. Озиб-тўзиб, соч-соқоли ўсиб кетган боласининг аянчли аҳволини Манико хоним болахонада йиғлаб кузатиб турарди. У боласининг олдига чиқмади, бўйнига осилиб юпатмади. Судзе энди унга суюкли фарзанд эмас, умумхалқ лаънатига учраган жирканч бир кимса эди. Орадаи бирон ой ўтиб, Манико хоним чодрага ўралиб, ибодатхонага борди. Муқаддас Будда пойига қўйилган тилла баркашга рўмолчага тугиб келган олтин-жавохирларни, қимматбаҳо тошлар билан безатилган зирагу билакузукларини, жамики тақинчоқларини жаранглатиб тўкади. Тиз чўкиб Буддага тавба-тазаррулар қилади. Аста ўрнидан туриб ичкарига кириб кетади.
Иккинчи жахон уруши арафасида Парижда бўлиб ўтган «Гўзаллар танлови»да Манико хоним биринчи ўринни эгаллаб тож кийган эди. Французлар уни «Офтоб ойим» деб аташганди. Ҳатто бир газета «Бугун қуёш Париж уфкидан кўтарилди» деб ёзганди.
Тенгсиз гўзал, бениҳоя доно, бутун Япониятшнг фахри бўлишга арзийдиган бир малак — Офтоб ойим рохибалар либосини кийди, роҳат-фароғатдан кечиб, монастирда қолди.
Судзенинг аҳволи оғир эди. У ўлиб ўлолмасди, тирик қолишнинг асло иложи йўқ эди. У самолётда учиб бориб дугаман истеҳкомига урилиб, портлаб кетмаганига минг-минг пушаймонлар ерди. Охири у ўзини денгизга ташлаб чўкиб ўлишга қарор қилди. Денгиз шовуллар, тўлқинлари кирғоққа сапчиб, Судзенинг тиззаларига уриларди. Денгизнинг қирғоққа яқин жойлари саёз эди. У аста-секин сув кечиб бораверади. Сув тиззасидан келарди. Кейин белига чиқади… Ёпирилиб келган тўлқин уни орқага силтаб, яна қирғоққа улоқтириб ташламоқчи бўлади. Тўлқин орқага қайтишда уни денгиз ичкарисига судраб кетди.
Судзе ерда юрганда бунчалик азобни кўрмаганди. У тик ҳолатда қулоч отиб сузолмасди. Ғилдирак эса уни чўкиб кетишга қўймасди. Фақат бўйнидангина ғилдиракка осилиб турарди. Тўлқин уни ҳали у ёққа, ҳали 6у ёққа улоқтирар, ҳар улоқтирганда бўйни узилиб кетадиганга ўхшарди. Унинг 6у ахволини олисроқдан кузатиб турган одам, кимнингдир калласини узиб ғилдирак ўртасига қўйишибди, деб ўйлагаи мумкин эди.
Бир ҳафта таом емаганидан Судзе кучдан, дармондан қолган эди. Охири у хушидан кетди. Уни рус денгизчилари катерга чиқариб олганларини билмади. Матрослар ғилдиракни арралаб бўйнидан олиб ташлашди. Унинг ўзи эса икки кундан кейин хушига келди…
Дюн узоқ гапирди. Бахтсиз, шўрпешона маҳбуслар дунёнинг жами ташвишларини унутиб, барқ уриб ухлаётган оромли саратон тунида Дюн билан иккимиз ҳеч бир мамлакатга ўхшамаган буюк Япония тўғрисида дум-думалоқ ой руда уюмлари орқасига ботиб кетгунча гаплашиб ўтирдик. Дюн ватани тўғрисида гапирмас, гўё қўгаиқ куйлаётган, гоҳ завқ-шавқ билан, гоҳ фарёд уриб достон ўкиётгандек эди.
Судзе бетига офтоб тушиши билан икки қўлини қуёш томон чўзиб буюк Японияга, Қуёшга, Улуғ императорга ёлвориб таваллолар қилади:
— Эй менинг буюк Япониям. Эй менинг ҳар куни биттадан қуёш туғадиган кунчиқар ватаним. Эй менинг отам, падарим, ягона сиғинганим императорим! Кечир мени. Самурайлик бурчини ўтолмаган, сенга ўғил бўлишга нолойик қўрқоқ, юрт ишига, япония ишига, имиераторнинг ўғли деган шарафни оқлолмаган бадбахт камикадзе Судзени кечир. Шу жойда минг-минглаб чақирим олис юртда туриб сенинг шарафингга харакири қилиб жон беришимга ижозат бер…
Император жим. Қуёш жим…
Ҳар куни шу аҳвол. Ҳар купи Судзе шу томда офтобга, японияга, императорга таваллолар қилади…
Кунчиқар томонда уфқ оқариб қолди. Мана шу оппоқ уфқ аста бўзара бошлаганда Судзе томга чиқади.
— Бўлди энди, Дюн, бориб ёт. Жиндек ухлаб ол. Бўлмаса, юрагинг яна хуруж қилади.
Дюн бош чайқади.
— Ухлаёлмайман, юртимга тезроқ кетгим келяпти. Берия отилгандан кейин «Тройка» қарори билан қамалганларнинг баъзиларига зонадан ташқарига чиқиб ишлашга рухсат берилган эди. Шундай имтиёз мепга ҳам берилган. Бугун эрталаб бўёқ олиш учун шаҳарга кетган эдим. Қайтиб зонага кирсам, дарвоза олдида японлар тўпланиб туришибди. Дюн югуриб олдимга келди.
— Товариш Ахмед, қаёқларда юрибсан? Бизни бугун олиб кетишармиш. Кўришолмай қоламиз деб, ташвишланиб тургандим.
Атрофга қарайман. Ҳамма япон маҳбуслари шу ерда. Фақат Судзе йўқ. У томда офтоб нурига беланиб, кунчиқар томонга қараб турибди.
Штабдан келган маёр Кузин рўйхат ўқий бошлади. Номи ўқилган маҳбус дарвоза томонга юриши керак. Ўн бир йил тутқунликда яшаган японлар шу топда озодлик деб аталган буюк бир оламга қадам боса бошладилар. Ниҳоят, рўйхатдан Дюннинг номи ўқилди.
— Хайр энди, товариш Ахмед. Оғир кунларимда хамдард бўлганинг учун, топган бир бурда нонингни мен билан баҳам кўрганинг учун, ғам-андухга ботган дамларимга шерик бўлганинг учун раҳмат. Энди кўришолмаймиз, хайр, омон бўл!
У кўзда шашқатор ёш билан дарвоза томон кетди.
Рўйхатдан Судзенинг номи чиқмади. У кирхона томида туриб, юз-кўзларида қувонч порлаган хамюртларига алам билан қараб турарди.
Штаб олдига келиб тўхтаган «ЗИС-101» машинаси дан кора фрак кийган савлатли бир япон тушди. У Япония элчихонасининг ходими эди. У озодликка чиққан японлар билан бир-бир кўл олигаиб кўришди. Нималардир деди. Японлар карсак чалиб, қийқириб юборишди. Улар йиғлаб, бир-бирларини табриклашарди. Шу пайт шернинг ўкиришига ўхшаш бир овоз уларни Судзе тик турган кирхона томига қаратди. Маҳбусликда ўн йилдан ортиқ овоз чиқармай забун яшаган Судзе ичида йиғилиб қолган хамма товушларини жамлаб қичқираётгандек эди.
— Кунчиқар Ватаним, менинг Япониям! Кечир, бурчини ўтолмаган бадбахт ўғлингни кечир! Кечир!..
Унинг қўлидаги дудама пичоқ офтоб тиғида чақнаб кетди. У пичокни яланғоч танасининг чап биқинига зарб билан уриб, ўнг биқини томон тортди. У оғриқни ҳам унутиб, икки оёғи оралиғида осилиб қолган ичак-чавоқларига ҳам парво килмай, хамон ҳирқираб қичқирарди:
— Жапан! Жапан! Менинг Ватаним, Жапан!
У шундай дея туриб тунука том қирғоғига йиқилди. Ўзининг қони ҳалқоб бўлиб қолган том қирғоғида белидан осилиб ётарди. У бир муддат типирчилаб тургандан кейин сирпаниб ерга шалоплаб тушди. Тарновдан оқаётган қайноқ қони энди ўзининг устига шариллаб қуйиларди.
Бу мудхиш манзарадан баданларим музлаб кетгандек бўлди. Уни кузатиб турган японлар юзларини терс ўгиришмади. Ҳар қалай, Судзе собиқ бўлса хамки япон эди. У умрининг сўнгги дақиқасида японлигини исбот қилди. Ў япон бўлиб оламдан ўтди. Жапан, Жапан, деб жон берди.
Зонадан чиқканимда японлар автобус олдида тўпланиб турардилар. Дюн олазарак бўлиб мени кутаётган эди.
— Товариш Ахмед, сувратга тушайлик.
У гаундай деб бўйнига иккита аппарат осган япон фотомухбирини бошлаб келди. Дюн, Иосиро учовимиз елкаларимизга кўл ташлаб сувратга тушдик. Бошқалар аллақачон автобусга чиқиб бўлган. Аммо Дюнга ошилмасди. Мени бағридан қўйиб юборгиси келмасди. Ҳиқиллаб йиғларди.
Алик Четкаускасга ташқарига чиқишга рухсат йўқ эди. У томга чикиб Дюнга қўл силтаб хайрлашарди.
Автобус икки марта сигнал бергандан кейингина мени бағридан қўйиб юборди. У автобусга чиққандан кейин хам деразадан қўл чиқариб, кафтларини ўпиб силкитарди.
У кетди. Ҳижрон азобларидан, хўрликлардан қутулиб юртига кетди.
Орадан ойлар ўтди. Биз яшаётган қамоқ-лагерга юз минглаб бахтиқаро махбуслар келиб кетгап. Бу мустаҳкам деворлар, тиканли симлар гўё ҳеч нарсани кўрмаётгандек гунг-соқов эди. Бироқ ўн йилнинг нари-берисида келиб-кетган япон маҳбусларини ҳеч ким унутмасди. Уларнинг аҳиллигидан, одобидан, сезгиру топағонлигидан, бир иш қилса, астойдил меҳр билан қилишидан гапиришарди. Айниқса, Дюнни кўп гапирардик. Унинг «Л»ни «Р» деб талаффуз қилишини эслардик. У «лагер»ни «Рагер», литвалик рассом Аликни «Ритовец Арик» дейишини эслаб кулишардик.
Бир шум хабар кўнглимизни вайрон қилиб юборди. Олиб кетилган японларнинг ҳаммасини Императорнинг махсус буйруғи билан Ватан хоинлари сифатида денгизга чўктириб юборишган эмиш. Бу совук хабарга биров ишонди, биров «параша» деб қўя қолди.
Уша вокеаларнинг бўлиб ўтганига роппа-роса эллик йил бўлди. Яқинда тақдир тақозоси билан, тўғрироғи, «Келинлар кўзғолони» баҳонасида олис Америкага — Атлантика океанининг нариёғига бориш манглайимга 6итилган экан, бордим. Нью-Йоркда орзу қилиб етиб бўлмас жойларни кўрдим. Машҳур афсонавий Бродвей шоҳкўчасини, Американинг тимсоли бўлиб қолган Озодлик ҳайкалини кўрмоқ насиб қилди. Айниқса, Манхеттенда БМТ қароргоҳи олдида хилпираб турган байроқлар қаторида Ўзбекистон байроғини кўрганимда, мижжаларимга ёш қалқиб чиққанини сезмай қолдим.
Ўзбекистон элчихонаси ходимлари, атайин Вашингтонга келиб музейни кўрмай кетсангиз, кейин афсусланиб юрасиз, машҳур Вашингтон музейида буюк бобомиз Алишер Навоийнинг ўз қўли билан ёзган иккита ғазали бор. Албатта, бориб кўринг деб, маслаҳат беришди. Ўша куниёқ бордим. Афсуслар, бўлсинки, музейнинг Қўлёзмалар бўлими берк. Махсус мутахассислар қўлёзмалар ҳолатини ўрганаётган экан. Афсус-надоматлар билан қайтиб чикдим. Музейда кўрса арзийдиган миллионлаб экспонатлар бор. Ўшаларни кўриб қўя қолсам ҳам бўларди. Аммо, очиғини айтсам, Даҳо шоиримизнинг қўлёзмаси олдида муқаддас Каъба тошини тавоф этгандек буюк эътиқод билан бош эгиб турмоқчи эдим. Ниятимга етолмадим.
Боя шофёр бу ерда камида икки соат бўласиз, шошилмай кўраверинг, мен бир ярим соатларда келаман, деганди. Қаёққа боришимни билмай, музей ҳовлисидаги гулзор ёқасига қўйилган скамейкага омонатгина ўтирдим. Эртага Америка сафарим поёнига етади. Вашингтондан машинада тўрт юз километр йўл босиб Нью-Йоркда Кеннеди номидаги аэропортга боригаим керак. У ёғи Тошкентгача ўн беш ярим соат океан устидан учиб ўтаман. Элчихопага бориб сафар тадоригини кўришим керак. Аксига олиб, шофер ҳам бир ярим соатдан кейин келади. Уни кутишдан бошқа иложим йўқ эди.
Скамейканинг нариги бошида ўтирган, ёшини аниқлаб бўлмайдиган бир япон қарияси менга қараб ҳадеб жилмаяди. Кўзини олади, яна қарайди, илжаяди. Ҳайрон бўлдим, нега у бунақа қиляпти. У сурилиб ёнимга келди.
— Вий, товариш Ахмед?! — деб сўради чала-чулпа рус тилида.
Ҳайрон бўлдим. Дунёнинг нариги бурчида мени танийдиган одам бор экан, деб ўйладим.
— Рутфирро помнити? — деди у кулиб.
Биз лагсрда Дюн Эросини «Рутфирро» деб атардик. Мен Дюнга учинчи баракдаги муқовачи Лутфуллони чақириб кел, деб илтимос қилганимда у муқовачини тополмай, Рутфирро йўқ экан, деб жавоб қилган эди. Ана шундан кейин баъзилар уни Рутфирро деб атайдиган бўлишганди. Буни нотанига чол қасқдан билади экан деб хайрон бўлдим.
— Товарига Ахмед, бундан роппа-роса қирқ беш йил олдин, сиз билан қамоқ-лагерида бирга бўлганмиз.
Эсладим. Бу — Дюннинг энг яқин дўсти Иосиро эди. Аммо лагердан бўшаб кетган яшжларни Императорнинг махсус буйруғи билан денгизга чўктириб юборишган деб эшитган эдим…
У тиззамга қўлини қўйиб, Дюнни эслайсизми, деб яна сўради.
— Бу ажойиб, олижаноб инсонни унутиб бўладими?— дедим афсусланиб.
У пайтда Иосиро ўттиз ёшларда эди.
У уйланган пайтларини, қайлиғи билан икки марта Кабуки театрига борганини, машҳур актёрлар ижро этган ролларни худди тушида кўрган воқеаларни айтиб бераётгандек гапирарди. Айтганча, унинг эгизак қизлари бор эди.
— Қизларингиз билан, хотинингиз билан дийдор кўришдингизми? — деб сўрадим.
— Битта қизимни топдим. Хотиним билан бир қизим атом нурланишидан ҳалок бўлишган экан.
У хассасининг учи билап ср чизиб узоқ туриб қолди.
— Мен сизни кўп эслайман. Эсингиздами, кетар чоғимизда Дюн, сиз учовимиз сувратга тушган эдик. Ўша сувратни қора кунларимиздан хотира деб сақлайман. Қизим шу музейнинг Япон бўлимида илмий иш қиляпти. Куёвим дипломат. Элчихонада ишлайди. Қизимнинг кетидан бу ёқларга келиб қолганман. Икки неварам билан овуниб юраман…
Унинг гапини бўлдим:
— Сизларпи депгизга чўктириб юборишган, деб эшитган эдим…
— Ёлғон гап. Бу «параша» гап. Ҳаммамиз соғ-омон юртимизга етиб келганмиз.
— Дюн омонми? Бола-чақали бўлиб кетгапдир? -деб сўрадим ундан яхши бир гап эшитиш илинжида.
— Дюн энди йўқ, — деди Иосиро ҳасрат-надомат билан. — Кемада кетаётганимизда Дюннинг юраги икки марта хуруж қилди. Врачлар аранг сақлаб қолишди. Кемамиз қирғоққа етиб борганда бизни кутиб олиш учун Иегате портига чиққанларнинг сон-саноғи йўқ эди. Ўзингиз биласиз, Дюннинг ҳеч кими йўқ, етимхонада ўсган. У кемадан тушиб, ҳеч нарсага қарамай, қирғоқ бўйлаб, тўлқинлар ювавериб биллурдек шаффоф килиб қўйган кумларни тўпик бўйи босиб анча нари кетди. Курткасини ечиб улоқтирди. Букчайиб ўтирди-да, шўр қумни ўпа бошлади. У бир букчайганича бошини, қаддини кўтармади. Тўлқинлар унинг устидан сапчиб икки-уч метр ўтиб кетди. Дюннинг гавдаси тўлқин остида кўринмай колди. Тўлқин орқага қайтди. Дюн томонга югурдим. Етиб боргунимча, уни яна икки марта тўлқин босди. Уни кўлтиғидан кўтармоқчи бўлгандим, эплолмадим. Дюн қадрдон юртишшг биллур қирғоғини ўпиб, жон таслим қилган эди. Лабидан окқан қонни қум шимиб кетаётганди.
Мендан нарида гуллаб турган Сакура тагида қора чодирга ўралиб бир роҳиба одамларга жавдираб, қарар, юм-юм ёш тўкарди.
У бир вақтлар парижликлар хуснига маҳлиё бўлиб, Офтоб ойим деб атаган тенгсиз гўзал Манико хонимга энди ўхшамасди. Кўзларидан нур қочган, арчилган шафтолидек пушти юзларини ранг тарк қилган, фарзанд доғи уни ғижимлаб тагалаган, афв қилинганлар орасида менинг болам ҳам бормикин, деган ўйда келганга ўхшарди. Унинг олдига боролмадим. Дюн билан овора эдим.
Дюнни ўз қўлим билан қабрга қўйдим. Қабри бошига бир туп Сакура кўчатини экиб қўйдим. То бу томонларга келгунимча ҳар баҳор унинг қабри бошига бориб узоқ ўтирардим. Сакура гуллари тўкилиб, пушти рангга ўралган қабр пойига тиз чўкиб, бирга кечирган кунларимизни кўз олдимга келтираман.
Мен эсам, лагерда Дюн билан сўнгги учрашувимни эслайман. Ўшанда ой дум-думалоқ, оппоқ эди. Ўшанда Дюн Ватанимдан бир томчи қон қарздорман, деганди. Шу гапи учун уни қаттиқ сўккан эдим. Қаранг-а! У ниятига етибди.
— Товариш Ахмед, ҳозир куёвимга телефон қиламан. Қамоқдан бўшаганимизда Дюн билан учовимиз тушган сувратни олиб келади.
Иосиро ёнидан уяли телефонни олиб куёви билан гаплашди.
… Одам боласи туғилган юртига ўхшайдими? Билмадим, мен негадир шунақа деб ўйлайман. Дюннинг сувратига қарайман. У менга ҳар куни битта офтоб туғадиган Японияга ўхшаб кўринади. Унга қараганимда буюк Японияни кўриб турганга ўхшайман. Бодроқдек ғуж-ғуж гуллаган Сакура соясида Дюн ором уйқусида ётибди. Денгиз томондан шамол эстанда Сакура гуллари дув тўкилади. Гўё қабр устига пушти кўрпа ёпиб кетгандек бўлади. Дюн океан довулларининг долғали товушларини, чағалайларнинг қийқириқларини эшитиб ётибди.

Ҳикоянинг аудиоверсиясини сақлаб олинг.