Саъдулла Кароматов. Тоғ гўзали (қисса)
Асарнинг тўлиқ вариантини сақлаб олинг.
Моҳир журналист, адиб ва таржимон Саъдулла Кароматов 1928 йили Бухорода туғилган. Ўрта Осиё Давлат университетининг филология факультетини тугатган.1963 йилда эса унинг биринчи йирик насрий асари—«Тоғлар табассуми» ҳужжатли қиссаси майдонга келди. Сўнг «Амунинг зар кокиллари», «Гўзаллик рамзи», «Кумуш камар» сингари очерклар тўпламлари босмадан чикди. Шундан сўнг у моҳир ҳикоянавис ва қиссанавис сифатида қалам тебратди. «Бир томчи қон», «Эътиқод» (1970) каби қиссаларини яратди. У сўнгги йилларда геологлар ҳаётидан олиб ёзилган «Олтин қум» ва чўлларни ўзлаштираётганларга бағишланган «Сўнгги бархан» романларини яратди.Саъдулла Кароматов моҳир таржимон сифатида ҳам баракали қалам тебратиб келди. У Жюль Верннинг «Сув остида 8000 милл», туркман ёзувчиси Қилич Қулиевнинг «Қора карвон» романларини, Эрон ёзувчиларининг ҳикоялар тўпламини, тожик ёзувчиси Юсуф Акобировнинг «Тегирмон тўхтагач» қиссасини, Вадим Кожевниковнинг «Пешин чоги кунгай томонда» романини ўзбек тилига ўгирган. Саъдулла Кароматовга Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими унвони берилган.
Асарнинг тўлиқ вариантини сақлаб олинг.
Асарнинг тўлиқ вариантини сақлаб олинг.
Асарнинг тўлиқ вариантини сақлаб олинг.
Асарнинг тўлиқ вариантини сақлаб олинг.
Асарнинг тўлиқ вариантини сақлаб олинг.