Қиш ойлар ичида энг беғубори, фасллар маликаси ҳисобланади. Ҳаммаёқ оппоқ парқу либосга бурканган – мусаффо ҳаводан тўйиб-тўйиб нафас оласан. Хайриятки, нафас олаётганинг учун пул тўламайсан, бўлмаса: “Тоза ҳавони камроқ симир, нега бунча кўп нафас оласан? Унда пулини тўла!”-деган дағдағалар бошланарди. Бу йил қор кўп куттирмади – сурункасига икки кун ёққан қор тизза бўйи бўлди. Ишхонанинг ёнида ҳар доим уюлиб ётадиган чиқинди оппоқ қор билан безаниб, гўзаллик кашф этди. Энг муҳими, иммунитетимизни сусайтириб ётган Ғуборлардан қор ёққанда халос бўлдик.
Худога шукур, уйда милтиллаб турган бўлса ҳам газ бор. Ношукурлик бўлмасин, ота-боболаримиз газ нималигини билмаган даврларда ўтин-таппи ёғиб тирикчилигини қилган-ку! Биз ўзимиз газга, чироққа ўрганиб, нозиклашиб қолганмиз. Энди исинишга на ўтин бор, на сандал бор, на қора чироққа керосин бор…
Эрталаб ишга бориш учун кўчага чиқдим. Қарасам, мендан бошқа ҳамма одам кўчада. Бирор байрам бўлаётган бўлса керак, деб уларга яқин бордим. Йўқ, автобус кутишаётган экан. Самкўчавтонинг аҳён-аҳёнда қатнаб турган автобуслари аксига олиб бугун йўқ. Аммо худога шукур, Дамаслар Қизиллаб қатнаб турибди. Тан олиш керак, ўзбек автомобили ўзбек халқига катта хизмат қилди! Бўлмаса бекатда қўнишиб ўтирардик уч-тўрт соатлаб, Отайўл қачон келаркан, деб. Уриниб-суриниб битта Дамасдан жой эгалладим. “Мошина Поворотгача боради”,-деди ҳайдовчи қисқа қилиб. Дамасдан тушдим. Шу тахлит бешта мошинани ўтказиб, олтинчисига ўтирдим. “Мен охиригача бораман,-деди ҳайдовчи.- Лекин икки юз сўмдан берасизлар, йўл ёмон”.
Шунга ҳам раҳмат,-ўйладим ўзимча.-Уч юз сўм деса ҳам зарурияти бўлган одам тўлайди-да! Албатта бу ҳам фожеа эмас. Қайси ота-бобонг автобусда ёки Дамасда юрганки, сан юрсанг, галварс! Јорлар бир кун эриб кетар, бу қийинчиликлар унутилар. Ваъда қилинган автобуслар бир кун келиб қолар. Аммо бир нарсани тушунмайман. Хусусий Дамасларни йиҚишиб, тендерлар ўтказишди. “Скиф ЛТД”, “Сабина И” цингари ўнлаб жарангдор номдаги фирмалар тузишиб турли йўналишлар бўйича “Дамас”лар қатнови йўлга қўйилди. Уларни бошқариш, назорат қилиш, ижтимоий муҳофаза қилиш учун “Самарқанд транспорти” деган маҳобатли бошқарма тузилди. Бу бошқарма махсус қарор билан хусусий Дамасчиларга ўн км. масофагача юз сўм, ундан ошиқча масофага 125 сўм деб кира ҳақи белгилаб қўйди. “Ҳа, энди яхши бўлса керак”,-деб ўйлади ҳамма. Ҳақиқатдан яхши бўлди Дамасчиларга. ЁнилҚи сал тақчил бўлган эди, кира ҳақини 150 сўмга кўтариб олишди. Энди эса зўрға ялиниб-ёлвориб, 200 сўм кира ҳақи тўлаб, йўло
вчи кўзланган манзилга этиб бориши мумкин. Эртага бу нарх 250 сўмга кўтарилади…
-Мен нима қилай,-дейди “Самарқанд транспорти” бошлиғи зорланиб.-Булар хусусий тадбиркор бўлса, уларга гап ўтказиб бўлмаса…
-Ҳа, барака топкур, ундай бўлса, нега бу эрда ўтирибсан қуруқ суррат бўлиб, тугатайлик бу корхонани, фирмаларни тарқатиб юборайлик. Хусусий тадбиркорлар ана, давлатга солиҚини тўлаб, кира ишлаб юраверсин, шунда рақобат кучаяди, рақобат бўлган жойда йўлкира арзонлашади,-десанг у:
-Йўқ бўлмайди,-дейди.-Унда биз уларнинг ҳуқуқини поймол қилган бўламиз, Дамасчилар кейин бизни судга беради. Ҳозир хусусий тадбиркорларга ҳамма йўналиш бўйича фаолият кўрсатишга рухсат берилган.
-Хўп, рухсат берилган, лекин хусусий тадбиркорлик бебошлик дегани эмас-ку? Модомики мазкур бошқарма ишлаб турган экан, шу фирмалар фаолиятини мувофиқлаштириб туриши керак эмасми?-дейдиган валламатнинг ўзи йўқ. Фирмаларнинг ўйноғи раҳбарчалари истаганча хурмача қилиқларини қилиб ётишибди. Доим у Дамасчи бошқа Дамасчига ўз ўрнини 200 долларга сотган, “фалончи катта”нинг одами фалон йўналишда ҳужжатсиз ишлаб юрипти, 52-йўналишда 80 киши ҳужжатсиз Дамас суриб юрибди, ҳеч ким қарамайди, деган гапларни эшитасиз. Яна Дамасчиларнинг ярмидан кўпи ёш-ёш болалар. На йўловчи ҳаётининг хавфсизлигига, на ўзининг тажрибасига кафолат бор. Ана шу туфайли йўл-улов ҳодисалари чандон ошиб, бегуноҳ одамлар бевақт ҳаётдан кўз юммоқдалар.
-Биз автобусларга эга бўлган тақдирда ҳам Дамасчилар билан рақобат қилолмаймиз,- дейди “Самарқандйўловчитранс” бошлиғининг ўринбосари.-Ҳамма Дамасга минишни афзал кўради…
Э, жаноб, автобуслар бўлсин қани, йўловчи қайсига чиқаркан? Қолаверса, шаҳардаги таксопарк, қанча автобазалар ҳувиллаб ётипти, шуларга автобуснинг имкони бўлмаса Дамаслардан олиб қўйинг, ҳамма шароит бор, давлат секторида ҳаракат қилсин, шунда йўловчилар қийналмайди. Кредит масаласини ҳукумат миқёсида ҳал қилиш имкониятлари йўқ эмас-ку? Қолаверса, ўшанда ҳайдовчи давлат режасини ҳам бажаради, ҳам ишда тартиб бўлади.
Унгача эса рангимиз сарғайиб, Дамасда юрган киракаш бойваччанинг юзига мўлтираб қараб, ялиниб-ёлвориб 200 сўмни узатиб, манзилга олиб бориб қўйишни тавалло қилиб сўраймиз. У эса раъй қилса хўп дейди, раъй қилмаса, яна 50 сўмдан тўланглар, дейди. Тўғри-да, Дамас уники, хоҳласа олиб боради, хоҳламаса йўқ. Қолаверса, қайси ота-бобонг Дамас минганки, сан Дамасда юришни орзу қиласан? Яхшиси, бепул нафас олаётганингга шукур қилсанг-чи!
Қишнинг файзи барибир ўзгача бўлади, унинг ҳавосидан тўйиб-тўйиб нафас ол-да, қулоқни орқага тортиб, оёқни қўлга олиб Дамаснинг орқасидан югур, шунда исиниб ҳам оласан, ҳам 200 сўм пулинг ёнингга қолади!