Одамзод охир замон ҳақида кўп чўпчаклар тўқиган. Охир замон бўлса, эр ёрилиб, Яъжуж-Маъжуж чиқиб келармиш, унинг калласи олтита, қўли ўн иккита бўлармиш, дуч келган нарсани ямлаб ютармиш, одамлар учар гиламларда учармиш, дунёнинг бу чаккасидан туриб у чаккасини кўриб турармиш. Буларнинг қанчалик тўғрилигини билмадиму, лекин шайир билан Ғайир одамлар кўпайса, охир, замон бўлгани шу. Бўлмаса, тинчгина этикдўзлик қилиб юрган мендек қўли гул уста шайир бўп кетади, деб ким ўйлабди, дейсиз? Биринчи ёзган шеърим ҳам этик ҳақида бўлган, ўқиб кўрсангиз худди этикдўзнинг ямоҚидай бежирим чиққан:
Келган ким бу, этикми, аҳволларинг тетикми
Бизникида қол қишлаб, сани турай олқишлаб!
Охир замон бўлса, шайирга ёдидагисини, Ғайирга оғзидагисини бераркан. ўайир одам ҳар қадамда оғзидагисини-оғзидан қўймайди. Каллангга кўзим, ёки бурним,-демайди. Каллангга оғзим, дейди. Оғзидагисини оҚизламаса, кўнгли тўлмайди. Ҳе ҳаммангни..,-дейди-да, оғзини тўлдириб оғизлайди. Шайир кўрган, эслаган нарсасини оҚизлаб кетаверади. Чўпни кўрса ҳам шеър тўқийди: Масалан, эй, чўп, бунча экансан кўп, ҳаммамизга этади кавлашга, дейди. Шайирлар шунчалик кўпайиб кетдики, халқимизнинг учдан бири Ғайир, учдан бири шайир, Икковининг ҳам қуроли оғзида тайёр туради.
Риштонда бўлганимда ўулом Фатҳиддин билан уч кун мобайнида юриб, таксичи шайир, деҳқон шайир, боғбон шайир, сартарош шайир, этикдўз шайир билан танишиб олдим. Ҳаммаси ана шундан бошланди. ўша этикдўз шайирнинг ҳамкасб бўлганлиги учунми, этикнинг ямоҚидай бежирим шеърлари менда илк бор шайирлик ҳавасини уйғотди. Мана бу шеърни ўша эрда ёзганман:
-Ука қалай соғлиҒинг, қуллуқ бўлсин чориҒинг.
Нам ўтмасми оёқдан, олақолдинг қаёқдан?
-ўтганимда Риштондан, олдим Јизилиштондан!
Ана шу шеъримни кўрсатиб, этикдўз устозимдан оқ фотиҳа олганман. Тахаллусни ҳам ўша қўйган.
-Дунёда уч-тўртта глобал мавзуларда ёзадиган машҳур шайирлар бор,-деди у.-Булар шайир Шармандий, Мўтти, Сотти ва яна бир-иккиталар. Сенинг тахаллусингни касбимиз тақозосидан келиб чиқиб қўямиз. Завқий домла ҳам маҳсидўз бўлганлар, лекин дунё танийди. Гап шайирликни эплашда.
-Қандай тахаллус қўямиз,-сабрим чидамай сўрадим.
-Мана сен мижознинг этигини тикасан-а,-деди устозим кўзойнаги устидан менга синовчан қараб.-Нархини ошириб қўясанми-йўқми?
-Ҳа, шундай,-дедим тўғрисини айтишдан бошқа иложим қолмай.
-Ҳа, баракалла,-деди у. -Бошқача қилиб айтганда мижознинг патини юласан. Милисада буни қалам, дейди. Шунинг учун сенинг тахаллусингни Патти шайир деб қўямиз…
Ана шундан ижодим гуллаб-яшнаб кетди. Кундузи этикдўзлик қилиб мижознинг патини юламан, кечқурун шеър ёзаман. Шеърият оламига кирсам, менга ўхшаган Патти шайирлар тиқилиб кетган экан. Бири нафақага чиқиб шеър ёзган, бири профессорликни ташлаб ижод қилган… Бириси: “Бўримисан сен ўзи, бўри бўлсанг увлама!” деб ёзибди. Ҳа энди, ўзи бўри бўлса, увламасдан вовулласинми? Бошқаси эса: “Олдим балони, солдим балоҚа, чиқди балоси, қолдим балоҚа” деб ёзибди. Шайирнинг нимани олиб нимага солганини билмадим-у, ҳозир ўша шеъри гимн бўлиб кетди. Яна биттаси: “Онинг гули ўнталиги ёлғон экан, битта экан, ул очилиб қолғон экан”,-депти. Демак, гуллар ҳақида ёзиш керак. Ёзганда ҳам очилган гуллар ҳақида, ҳеч ким тушунмайдиган қилиб ёзиш керак. Ана шу тариқа бир зумда “Мен эшик қоқаман” деган шеър ёзиб ташладим. “Тақиллатаман” десам ҳам бўларди, вазни тўғри келмади.
Эшигингни қоқай, майин садойинг бўлай,
Муҳаббатинг гулшанида гадойинг бўлай
деб тугатдим шеърни. ўша шеър денг, қўлма-қўл бўлиб, қўшиқ бўлиб кетди. Лекин, баччағар артистларнинг саноатига қойил қолдим, икки қатор шеърни битта қўшиқ қилишипти. Садоий деган шайирдан хат келди. “Илтимос, менинг тахаллусимнинг гадойга қофия қилманг,”- депти у. Хуллас этикдўздан Патти шайирга айландим-қўйдим. Ошна-оғайнилар кўпайди. Бир куни тилвизирдан “Жаннатга кирмоқ уч мингдандир” кўрсатувининг муаллифи Бозорвой Матқовул деган газитчи билан келиб қолди. “Ака, сиз ҳағингизда кўрсатув тайёрлайман, янаям машҳур бўлиб кетасиз,-деди у.-Фақат озгина харажати бор, шунинг учун яна бир-иккита жойни видеога туширсак, пули ичидан чиқади.”
Шу гап билан уларга қўшилиб бир қишлоққа бордим. У эрда чойхона очилиши маросими бўлаётган экан, одам гавжум, бир оқсоғол Бозорвойга маъқул тушиб қолди.
-Отахон, бир дуо қилиб берасиз, съёмка қиламиз, кейин тилвизирда кўрсатамиз,-деди у. Отахон рози бўлди.
-Отахон, бу қайси қишлоқ,-сўрадим мен ҳам ўз навбатида.
-Тўқбой улим,-деди.
-Бўлмаса, Тўқбойга очбойлар келди,-деб юборибман оғзимдагини ишлатиб. Бозорвой билан Матқовул кулади, жим бўлинг съёмкани бошладик, кулдирманг, дейди. Съёмка бошланди, чол кафтини очиб дуони бошлади.
-Илоҳо омин, жошларҚа ўмир берсин,-деди-ю тўхтаб қолди.
-Гази жўқларҚа кўмир берсин,-давом еттирдим мен.
-Ҳа шундай,-деди отахон менга қараб. Съёмка бузилди.
Маҳаллий шайирлардан Яхши Даврон бизни съёмкадан кейин тоҚга, Бўри буваникига олиб борди. Бўри бува уруш қатнашчиси экан, орденларини шалдиратиб чиқди.
-Бўри бува, мен Шоназар улингизди жўраси бўламан,-деди Яхши Даврон.-Сизди тилбизирҚа чиҚаришҚа келдик. “Жаннатга кирмоқ уч мингдандир” кўрсатувиҚа.
-Э қўй, Яхшибой улим, мени тилбизирҚа чиҚишҚа ҳолим жўқ, пинсиямди ҳам олҚаним жўқ…
-Э, ундан Қам жеманг Бўри бува, улингиз ҳаммасини ҳал қилиб қўйҚан, пулинҚиз керак эмас,-Яхши Даврон ҳам бўш келмади. Хуллас, Бозорвой билан Матқовул бобони у ёққа, бу ёққа юргизиб, тилвизирга олди. Кейин чой ичдик. Чойдан кейин Бўри бобо фотиҳа ўқишни Бозорвойга бағишлади. “Меҳмон фотиҳа ўқиса, уйга барака келади улим, дуо сиздан”,-деди.
Бозорвой кафтини дуога очди. Биз ҳам қўл кўтардик.
-Отахон,-деди Бозорвой,-қалби дарё инсон экансиз, юзингиздан нур томиб турибди. Илоҳим нуроний соғолингизда ҳамма вақт майда-майда…-Шу жойга келганда Бозорвой чуқур нафас олиб тўхтади. Јўлингни дуога очиб турганингда ўртада жимлик бўлиб қолса, одам ўнҚайсиз аҳволга тушаркан. Бозорвойни хижолатдан қутқариш учун унга қараб:
-…майда-майда бургачалар ўйнаб юрсин,-деб юзимга фотиҳа тортиб юбордим. Ҳамма юзига фотиҳа тортди. Матқовул билан Бозорвой кулавериб, қорнини ушлаб юмалаб қолди. Кейин Бозорвой: “Нега ундай дедингиз?-деб хафа бўлди.-Мен энди майда-майда фаришталар соғолингиздан макон қурсин”,-демоқчи эдим.
-Фариштаям шунчалик кичкина бўладими?-дедим.-Фаришта осмонда бўлади, одамнинг элкасида бўлади, соғолда нима қилади? Соғолда бурга бўлади-да!
Бир куни Жиззахга шайирлар учрашувига чақириб қолишди. Айни саратон пайти, сояда ҳарорат 50 даража иссиқ, уч-тўрт шайир каналда чўмилаяпмиз. Улардан бири бир сакраб оёғи билан каналнинг ўртасига ўзини ташлади. Каналнинг таги балчиқ экан, бурқсиб-қалқиб сув юзасигача чиқди. Шундай қарадим-у, шеър тўқидим. “Ойтинг”,-дейишди.
Бу сувнинг таги балчиқ, унда чўмилма қанчиқ,
дедим.-Бу эрда қани чиқ, деган сўзда и ҳарфи тушириб қолдирилган…
Табиий, шеърдан ҳеч ким хафа бўлмади. Шайир эса, ниҳоят ўзига бағишланиб шеър ёзилганлигидан хурсанд бўлди. Ҳозир Патти шайир деса, бутун дунё мени танийди. Бундан ортиқ бахт борми? Яқинда Турсунали деган бир аллома шайир сайланмасини чиқараётган экан. “Менга ҳам ўргатинг китоб чиқариш йўлларини”,-десам, “Ҳа, энди арзийдиган шеърлар бўлса, ўзлари чиқаришади-да!”-деди Ғурур билан у. Энди арзийдиган шеърлар ёзиш учун этикдўзлик қилиб юрибман.
Яқинда тушимда Пушкин билан учрашиб қолибман. У билан шеърият ҳақида гаплашаётган эканман. Пушкин мендан “Касбинг нима?”-деб сўрабди. “Этикдўз”,-депман.”Ундай бўлса тиззадан юқорига чиқма-да, хумпар”,-депти Пушкин. Туш шу эрда узилиб, уйғониб кетдим. Қарасам, бир қўлимда жуволдиз, бир қўлимда этик, пинакка кетиб қолган эканман…