Наби Жалолиддин. Байроқ (ҳикоя)

Бола уйнинг остонасига сўмкасини ташлаб, поябзалиии ечаётганида ҳовли томондан дадасининг овози эшитилди:
— Ботир болам, сенмисан?
Дадасининг кайфияти яхши шекилли, чунки яхши бўлса, уни ҳозиргидай «Ботир болам» ёхуд «Ботир бола», дея чақириш одати бор эди.
— Менман, дада, — деб қўйди у овози жаранглаб.
— Бияққа ке! — деди дадаси эркаловчи оҳангда.
Ботир уйга кириб, апил-тапил кийимларини алмаштирди-да, қайтиб чиқди. Идишдаги сувда қўлини чайиб, ҳовлининг этагига қараб юрди.
Дадаси ўрталаб қолган баҳорнинг танни қўйдиргувчи офтобидан қочиб, ҳовлининг катта бир қисмини эгаллаган улкан ўрикнинг соясида Тўлқин чўлоқ деган ошнаси билан гаплашиб ўтирарди. Ботир Тўлқин чўлоқни яхши билади — дадасининг синфдоши. У асли тракторчи бўлган. Бир оёкини трактор босиб қолгач, оёкидан айрилиб, нафақага чиққан, яъни анча-мунча одамнинг вақтини ўлдира оладиган ғирт бекорчи.
— Ассаломалейким, — дея салом берган Ботир аввал меҳмон, сўнг эса дадаси билан сўрашди.
— Келдингми, Ботир бола? Қани, ўтир-чи! Қорин ҳам очгандир?.. — Дадаси уни ёнига ўтқазди. — Аянг энасиникига кетганида бир маза қиволайлик, ўғлим. Қани, олчи!
Ўртадаги ихчам кирчимол дастурхон устида баҳорда анча танқис бўладиган егуликлар бор эди. Помидор, бодринглар паррак-паррак қилиб тўғралган, уларнинг тиниқ ранги кўзни қамаштирарди. Товоқда эса крвўғилган гўшт. Баҳорда бу нарсалар фалон пул туришини бола бўлса ҳам Ботир яхши биларди. Унинг оғзи сувланиб, юмшоққина обинонга қўл ўзатди.
— Сен тортинмай оловур, — деб қўйди Тўлқин чўлоқ тили қалтираб. — Гўштдан олчи! — у бир бўлак гўштни Ботирнинг олдига сурди. — Қани, урдик! — деди дадаси пиёлани оларкан.
Ие, арақ ичишаётган экан-да. Ҳа, билади — бу дадасининг «иши». Дадаси шунақа — бир ойда бир бор, ўзи айтмоқчи, «бўшалиб, битини тўкволади». Ўшандаям кўча-пўчада ичиб юрмайди, ҳамма нарсани сотиб олади-да, Тўлқин чўлоқними ёки бошқа бирон дил яқин ошнасиними, уйга бошлаб келадию, битта-яримта арақ ичишиб, мана шунақа гаплашиб ўтиришади. Бундай пайтда дадасининг гапини тинглагувчи одам топилса бўлди, ёзилгандан-ёзилади. Тўлқин чўлоқка ўхшаган қўли юпқа бекорчи учун эса бу айни муддао эди, айниқса, манавинақа «илик ўзилди» кунларда ҳайтовур оғзини чўчитволарди.
Аясининг айтишича, дадаси асли ўқимишли одам, «раисларнинг ўкишида» (қишлоқ хўжалиги институтида демоқчи) ўқиган экан. Аввал қолхозда агроном бўлиб ишлаган, кейин-кейин қолхозлардан қўр кетиб, кун кўриш оғирлашгач, ўзини бозорга ўрган. Ул-бул нарсаларни олиб-сотиб юради. Мол бозорига чиқади. Уйда эса икки-учта бўрдоқи новвос боқади. Шуиинг орқасидан тирикчиликлари анча яхшилапиб қолган.
— Ёшимизам қирқдан ўтди, ошна, — дея гапга тушди дадаси бир бўлак гўшт билан бир паррак помидорни оғзига солиб. — Энди манашиларни деб, — у кафти билан Ботирнинг бошини силади, — яшаймизакан-да. Оммалекин…
Ботир оғзини тўлдириб овқат чайнаркан, беихтиёр дадасига қаради.
— Сен қорнингни тўйғаз, Ботир бола — дея бир нафас чалғиган дадаси яна гапида давом этди. — Омма¬лекин болларимизнинг тарбияси издан чиқиб кетди. Мактаблар айниди, нимани ўқитяпти, Худо билади. Айниқса, ўғил боллар бачканалашиб кетяпти. Бу ёмон, ошна!.. Қорнимиз олдингига қараганда хийла тўқ бўп қолди. Энди манавилар ҳақидаям ўйлашимиз керақ — Дадаси бармоғи билан боши ва кўксини кўрсатди. Кейин пиёлаларга тағин арақ қуйди. — Менинг учта ўғлим бор. Мен уларнинг, энг аввало, ҳақиқий эркак ҳақиқий ватанпарвар бўлишларини истайман! — Шу гапни айтдию Тўлқин чўлоқнинг кўзларига бирпас тикилиб қолди. — Тушуняпсанми, Тўлқин, ҳақиқий ватанпарвар бўлишини истайман. — Сўнг ҳафсаласи пир бўлгандай қўлини силтади-да, — ке, қўй… — дея арақни сипқорди.
Дадасининг гапидан кейин Ботир ҳам Тўлқин чўлоқнинг кўзларига қаради: улар гўё бўм-бўш эди, ҳатто, қорачиқлари ҳам йўққа ўхшарди. Тўлқин чўлоқ дадасининг гапини тушунмаётганлигини у ҳам пайқади. Нега энди тушунмаётганийкин-а? Ахир Ботир кичкина бўлса ҳам, тушуняпти-ку. Ўғил бола ватанпарвар, яъни Ватанини яхши кўрадиган бўлиши керак экан. Наҳотки, шуни тушуниши қийин бўлса?!.
Тўлқин чўлоқ тилининг остига нос ташлади, гап эса новвос боқиш «санъат»ига бўғилиб кетди. Ана энди да¬даси очилгандан-очилди…
Ботир қорнини боплаб тўйғазиб олгач, ўйнагани кўчага югурди.
Тушдан кейин дадаси Тўлқин чўлоқни кўзатиб чиққанида Ботир рўпарадан чопқиллаб келарди.
— Дада-дада, ҳозир Мел Гибсонди киноси бўларкан. Кўрасизми? — деди у бидиллаб, ҳали дарвозага етмасдан.
Дадасининг сўзилган кўзлари баттар қисилиб, жилмайди:
— Сиз минан бўлса, кўрамиз-да, Ботир бола. — Дадаси уни, яъни кенжатойини бўлакча суярди, эндигина бешинчи синфда ўқиётган бўлса-да, гоҳо-гоҳо катталардай гапириб қолишидан ҳузурланарди. — Қани, кетдик бўлмаса. — Дадаси ортига бўғиларкан, хиёл довдираб кетди.
У уйга кираётиб велосипёдни етақлаб кўчага чиқиб кетаётган ўртанча ўғлини тўхтатди:
— Қаяққа кетяпсан?
— Ўтга, дада, — деди ўғил қўлидаги этак ва ўроққа ишора қилиб.
— Қорнингни тўқлаволдингми?
— Ҳм-м…
— Унақа бўлса, ўтни қўй. Юр, Мел Гибсонди киносини кўрамиз.
Бу пайт ҳовли томонда катта ўғил кўринди.
— Дастурхонди йиғиштириб қўйиб, сенам уйга кир, — дадаси ёқимли бўйруқ оҳангида.
Болалар дадалари билан бирга кино кўришни жуда-жуда ёқтиришарди. Шунинг учун оғизлари қулоқларида телевизор рўпарасида жам бўлдилар. Ҳадемай кино бошланди, номи «Ватанпарвар» экан.
— Зўр кино шекилли, а, дада? — деди кўзлари чақнаган Ботир бир кўзғалиб олиб.
— Мел Гибсон ёмон кинода ўйнамайди, — деб қўйди ёнбошлаб жойлашиб олган дадаси бепарволик билан.
— «Шерюрак»ка ўхшайдикан-а? — яна бидиллади Ботир.
Катта акаси «жим бўл» дегандай уни бир тўртди.
— Ҳм-м… — деб қўйди дадаси унинг сўроғини жавобсиз қолдирмай.
Кино авжга мина бошлади. Ана босқинчилар Мел Гибсоннинг (яъни у ижро этаётган каҳрамоннинг) катта ўғлини банди этишиб, ҳайдаб кета бошлади. Унинг кичикроқ яна бир ўғли акасини озод қилиш учун ғанимга ташланди. Аммо уни босқинчиларнинг ёвўз бошлиғи отиб қўйди. Мел Гибсон «Йў-ўқ!..» дея ҳайқириб, ўғли сари отилди…
Ботирнинг дадаси эса «аҳҳ!» дея силтаниб ўрнидан туриб, ўтириб олди. Унинг бўйин томирлари бўртиб кетди.
— Ўғлини ўлдиргани учун энди у ватанпарвар бўп қоладими, дада? — сўради Ботир болаларча соддалик би¬лан фнлБмнинг номини эслаб.
Дадасининг кўзлари ёшланганди.
— Ҳозир унийчун боллари Ватан, — деди дадаси экрандап кўзини ўзмай. — Анови ўлган бола учун эса асир қилинган акаси Ватан!..
Унинг наздида, ҳозир дадаси телевизорда чиқадиган шоирларга ўхшаб кетди. Гапларини тушунмади шекилли, ўнга тикилиб қолди. Дадаси буни сезиб, ўгирилди.
— Агар эркақлар ўз Ватанларини ҳимоя килолмасалар, ота-оналар болларини, ака-укалар бир-бирларини асролмай қоладилар. Тушундингми? — дадаси яна кинога андармон бўлди.
Ботир эса ўйчан «ҳм-м» деркан, «опамиз бунақа гап¬ларни айтмовди», деб қўйди ўзига-ўзи гапираётгандай.
ФилБмдаги воқеалар ривожи кучая боргани сари бир нималар нималар эсига тўшаётган дадасининг жиғибийрони чиқа бошлади:
— Мана, кино! — дерди тиззасига шапатилаб, — мана, ҳақиқий кино! Бизникилар эса фақат бачкана нарсаларни ишлашади. Худдп ўзбеқаи кулгидан бошқа дарди йўқдай. Ё бўлмаса, ашулачилардан кино қилишади-мией… — У катта ўғлига қаради: — Номи нимайди?..
Ўғил кулди:
—  «Севинч»…
— Ҳа, аши, «Севинч», «Сарвиноз» «Шоҳсанам», «Гулсанам»… — Дадаси атайлаб янги номларни тўқиб ташлади. — Уларга қўйиб берса … Жон болларим, бизга ҳозир унақа киноларди кераги йўқ, манавинақа кинолар керак!.. — У қўли билан телевизорни кўрсатди.
Ботир дадасининг феълини яхши билади: у киши доим ҳам бунақа гапларни гапиравермасди. Фақат гоҳида «ёзилиб» қолганида… Аслида дадаси камгап, қўполроқ одам. Лекин феъли ўзига жуда ярашади. Бунақа пайтда дадасииинг гапини бўлмаслик лозимлигини ҳам бола яхши билади.
— Тўғри, буларди ҳаммаси учун пул керак, маблағ керақ Оммалекин пул топилсаям эплашолмаяпти-ку!.. Амир Темур ҳақидаги киномизни қара. Сенларга аввал ҳам айтганман. «Лой жанги» Темур бобо ҳаётида катта ўзгариш ясаган жанг. Ўша катта жанг кинода қандай тасвирланган?..
Болалар филБмдаги ўша лавҳани ва дадасининг ўшанда айтган гапларини эслаб, кулиб қўйдилар.
— Тўртта ёки олтита одам чуқурга тушволиб, лойга думалайверишади. Шунчалигам машарабозлик бўладими ахир!.. Жангни манавиндай қилиб кўрсатишса бўмейдими!..
Яна ҳаммалари жим қолдилар, чунки филБмдаги воқеалар авж нуқтасига чиққанди. Ана, Мел Гибсоннинг тўнғич ўғли унинг ўз қўлида жон берди. Ҳалиги ёвуз бошлиқ йигитчанинг қорнига қилич сўқиб олди. Ботир ўнга жуда-жуда ачиниб кетди.
— Оғриса керак-а? — деб юборди беихтиёр.
— Оғрийди-да! — деди кичик акаси билағонлик билан.
— Ватан учун бўлса, оғримаса керак — деб қўйди дадаси ўзига-ўзи гапираётгандай.
Мел Гпбсон буткул тушкунликка тушди, жанг қилишдан воз кечиб, ортига қайтиб кетмоқчи бўлди. Шу пайт ўғлининг сўмкасидан Американинг титилган (ўғли тиқиб, бутлаб қўйган) байроғини топиб олди. Шунда… У байроқни азот кўтариб, от устида пастлиқаан чиқиб келаётганда дадаси тағин «аҳҳ!» дея ўрнидан сапчиди. Унинг бўйин томирлари йўғон-йўғон бўлиб кетди. Дадаси жуда барваста ва кучли одам эди. Ҳозир кўзларида ёш бўғриқиб,  жўшиб туриши Ботирнинг ёдига  «Шерюрак» филБмидаги Мел Гибсонни солди. ФилБм охирида Мел Гибсонни қийнашиб, осиб қўйишади. Ана ўшанда унинг бўйни худди дадасиники каби йўғонлашиб, томирлари бўртиб кетади…
— Мана,  байроқди қандай улуғлаш керак! — дея ҳайқирди дадаси.
Ботирнинг кўзлари катта-катта очилиб, дадасига ти¬килди.
— Байроқ шунақа азиз нарсами, дада? — бу сўзлар унинг оғзидан беихтиёр чиқиб кетди.
Дадаси кескин у томонга ўгирилиб, кўзларига қаттиқ тикилди.
— Байроқ — бу Ватанди юзи-да, болам. Гап байроқ деб аталган бир парча латтада эмас… — деди ғоят сокин овозда. — Мана, менинг юзим, ана, сенинг юзинг. Байроғимиз эса Ўзбёкистонимизди юзи!..
Ботирнинг кўзлари чақнади. Бироқ тезда туси ўзгариб,   хаёли  чалғиди-да,   яқиндагина мактабда  кўргани бир  воқеани  эслади:   ўшанда  катта  танаффус  маҳали эди.   Ботир  ўртоқлари  билан  ўйнаб  юғарқан, мактаб хўжалик мудири омборининг ланг очиқ эшиги олдида беихтиёр тўхтаб қолди. Ичкарида қорни тандирдай келадиган хўжалик мудири уюлиб ётган турли нарсалар остидаги катта столни олишга ўринаётган икки юқори синф ўқувчисига «уни у ёққа, буни бу ёққа», дея бўйруқ  бериб турарди.   Бир  пайт  болалардаи  бирининг қўлида дастасига беўхшов ўрамоқланган, ранги униққан байроқ   пайдо  бўлдию, «Буни   нима  қилай?» дегандай хўжалик   мудирига   қаради.   Мудирнинг, ҳатто, бирон тўқи ҳам қимир  этмади.
— Наряққа, списат (Ботир бу сўзни тушунмаган, ҳатто, эслаб қололмаган бўлса-да, мудирнинг сўз оҳангидан «кераксиз нарса» деган маънони англади) қилинган байрақ, — деди девор остини кўрсатиб.
Ҳалиги бола аввалига ҳайрон бўлди, сўнг «менга нима» дегандай учида ялтироқ найзаси бўлган байроқни девор тагига улоқтирди. Ботир айни дамда ана ўша воқеани эсларкан, агар байроқ азиз нарса бўлса, унда хўжалик мудири нега уни улоқтиришга буюрди, дея ўйларди. Ахир у ҳам дадасига ўхшаб кап-катта одам бўлса!.. Демак, байроқни қутқаришим керак, дея хаёл қилди у. Негадир миясига айнан шу — «қутқаришим керак», деган сўз келди.
Баҳорда иш дегани кўпайгандан-кўпаяди. Айниқса, мактабларда, баҳорий байрамлар баҳона хоналарни, теваракни сўпуриб-сидириш, ювиб-тозалаш авж олади. Гоҳо бунақа юмушлардан болалар безиб ҳам кетишади.
Бир куни Ботирларнинг муаллимаси учинчи соатдаги дарсни ўтиб бўлгач:
— Бугун бир ҳашар қилайлик-а… Полни, партаю деворларни ҳам содалаб ювамиз, майлими, болажонлар? — деди эркаловчи оҳангда. — Хотира ва қадрлаш кунига хонамизни зўр қилиб қўяйлик!..
Ботир билан яна бир болани хўжалик мудирига жўнатди. Опаси ундан эски латта ва сода сўраб қўйган экан, ўша нарсаларни олиб келишларини тайинлади.
Хўжалик мудири ўз омбори олдидаги сўрида қорнини тиззасига қўйиб, ястаниб ўтирарди.
— Опамиз жўнатди, — дейишди болалар.
— Ҳозир сенларга латта обераман, — деган мудир омбор эшигини очиб, нима қилишини билмай серрайиб туриб қолди. Сўнг бир бурчақаан эски латта топди-да, Ботирнинг шеригига узатди. Бола латтани олгач, шеригини ҳам унутиб, синфхонаси томон чопиб кетди.
— Сенга нима берсамийкин? — деди мудир у ёқ-бу ёққа алангларкан. Шу пайт девор остида чанг босиб ётган байроққа кўзи тушди. Уни қўлига олиб, дастасидан чиқарди, бир четини оёки билан босиб, иккинчи четини қаттиқ силтади. Байроқ гўё инграгандай овоз чиқариб, ярмигача йиртилди. Уни ердан олиб, ғижимлаб ўрамоқлади-да, Ботирга узатди.
— Ма, бировга кўрсатмай ишлат.
Ботир карахт эди. Мудирнинг бу ҳаракатлари асносида Мел Гибсоннинг кинолари кўз олдига келди, дадасининг Ватан, байроқ ҳақидаги гаплари ёдига тушиб, байроқни қутқармоқчи бўлганини эслади. Шунинг учун омборнинг эшиги олдида бирпас иккиланиб туриб қолди. Бир қарорга келди шекилли, ғижимланган байроқни қўлтикига қисиб, уйи томон чопиб кетди. Муюлишдаги қишлоқ масжиди олдида икки-учта чоллар ўтиришарди. Уларнинг қаршисига етганда бола гўё чоллар қўлтикидаги нарса нима эканлигини билиб қолишаётгандек пича ғалати бўлиб олди. Бироқ бир неча лаҳза ўтар-ўтмас ҳавотири ўринсизлигини фаҳмлаб, оқсоқолларга қуюқ салом берди-да, қадамини тезлатди.
Ботир қўлидаги каттағина латта билан синфхонага ҳансираб кириб келганида, опаси омборга у билан бирга борган боладан унинг қаерда қолганлигини эндигина сўроқлаб тўрган экан…
Болакай ўша куни кечга томон аясидан игна билин ип олди.
— Нима, энди чеварчилик қилмоқчимисан, Ботиржон? — деди аяси кулиб.
У эса «керак бўп қолди-да?», дея дарсхонасига кириб кетди. Байроқни ўша ерга беркитган эди. Ранги ўчган йиртик байроқ ҳозир кўзига жуда ғариб кўринди. Уни тёкис қилиб ёзиб, бир оз ўйчан тикилиб турди ва йиртикининг бир четига аста игна урди.
Унинг «тикувчилиги» бир неча кунлик бўш вақтини олди. Сабаби, чоки ўзига ёқмай қайта-қайта тиқишга тўғри келди. Қоратолнинг шоҳидан байроқ учун даста йўнди — бўнга ҳам анча вақт кетди. Сўнг ҳафсала би¬лан дазмоллади…
Майнинг бошларида мактабда Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган кеча бўлиши керак эди. Ботир ана ўша йиғинга боришни мўлжалларди. Тёкис тикилган, дазмоллангап байроқни янги дастасига яхшилаб ўраб, дарвоза томон бораётганда ортидан аясининг овози эшитилди:
— Байрақ қайдан келди, болам?
— Мактабдан беришувди. Бугўнги байрамда кўтариб тураман, — деди бола онасини ортиқча безовта қилмаслик учун ёлғон гапириб.
— Ҳа, тузуқ Оммалёкип йиртиб-нетиб қўймагин, — дея насиҳат қилган бўлди аяси.
Ботир «хўп-хўп» деди-да, кўчага чиқди. Оз-моз юргач, енгил шабада эсаётганини пайқаб, завқи келди. Ўрамоқланган байроқни ёйиб, дастасидан тутди ва боши узра кўтарди. Байроқ енгил, бироқ ёқимли ҳилпиради, бола қадамини тезлатгани сари тобора баралла ҳилпирайверди.
Кўчадаги одамларнинг бари ўнга қарарди. Айниқса, гузарга етганда одамларнинг минг бир маъноли нигоҳига уларнинг турфа сўзлари ҳам қўшилди:
— Ие, байрақ кўравоптими? — деб қўйди чинор остида ўтиргап чол.
— Байроғимиз чиройли экан-а? — деб қўйди дўкондан чиқаётгап йигит кулиб, худди байроқни биринчи бор кўриб тўргандай.
— Байроқ минан ҳазиллашиб бўладими! — дея тўнғиллади тамаки тутатаётган зиёлинамо киши. — Бунинг сиёсий томонлариям бор.
— Ҳе, яша, азамат! — деб бақирди биров. — Битта барабанчиям оволмабсан-да.
— Кимни ўғли ўзи бу? — дея сўради кимдир.
— Отасининг ўғли-да, — деди оғзига нос ташлаётган Тўлқин чўлоқ. — Байрақти эҳтиёт қил, Ботирвой!..
Бола бу гапларнинг биронтасига парво қилмай байроқни мағрур кўтарганча гузардан ўтиб борарди. У ўз наздида, от устида Ватани байроғиии кўтариб бораётган Мел Гибсондан кам эмасди. Бола чинакам жанг ичра борарди. Аммо ўзи буни англамасди, англашга ожиз эди. Бу ҳалқнинг, миллатнинг онг-тафаккурида эврилиш, эҳтимолки, инкилоб ясамоқ учун аҳд қилмоқ, курашмоқ тарихнинг улуғ жангларига кирмоқлиқаан кам эмаслигини у тушунмасди ва болакай бунақа чиройли гапларни билмасди ҳам. Лекин маъсўм қалбининг амри, ундови ва эҳтироси туфайли она-Ватанининг байроғини болаларча завқ ила мардона кўтариб борарди. Унинг буюк кўрашга, жангга ўзи билмай бел боғлаганлигини фақатгина тиниқ осмон, ям-яшил дарахтлар, йўллар, Ватани, қўлидаги байроқ ва ўша қўллари фаҳмлаб, тушуниб турардилар.
Ботир мактаб дарвозасига етганда велосипёд минган дадаси масжид муюлишидан ўтиб, гузарга келди. Ошнаси Тўлқин чўлоқ билан кўришиб қўйиш учун тўхтади.
— Ўғлинг байрақ кўтариб ўтиб кетди-я? — дея тиржайди чўлоқ ҳали сўрашиб улгурмай. — Униям жа ватанпарвар қиворибсанми?..
Бу гапдан отанинг жаҳли чиқди. Тўлқин чўлоқнинг башарасига бирпас ғалати тикилиб турди-да:
— Ҳушёр бўл, сениям!.. — дея зарда билан шартта бурилиб, велосипёдга минди.
Ботир қатор бўлиб давра қўрган мактаб жамоати ёнига етганда бир тўхтаб олди. Байроқ қўлидан тушиб кетай деди. Ўқитувчию ўқувчилар — ҳамма-ҳамма ўнга ўгирилди. Ҳатто, учрашув учун келиб, давра тўрида ўтирган уруш қатнашчиси бўлмиш икки чол ҳам ўнга қарадилар. Чор атроф сўқунатга чўмди. Ҳамма ҳайратда — ахир таомил бундай эмасди-ку!
Шу пайт боланинг ортида дадаси пайдо бўлди. У велосипёдини ерга ташлади-да, шаҳд ила ўғлига яқинлашди. Барчанниг нигоҳида «нима қиларкин?» деган ҳавотирли савол зоҳир бўлди. Ҳойнаҳой, бетаъсир ўғлига шапалоқ тортиб юборса керақ Йўқ, ундай қилмади. Ота ўғлининг икки чаккасидан тутиб, кўзларига тикилди.
— Баракалла, ўғлим! — деди овози титраб ва мижжаларида ёш айланди. — Баракалла!.. — У ўғлининг пешанасидан ўпиб, даст кўтарди-да, елкасига ўтқазди ва давра томон юрди.
Ботир байроқни янада юқори кўтарди. Бутун вужуди жимирлаб, кўзлари чақнади.
Икки фахрий чол Ботирга меҳр ва завқ ила боқишаркан, беихтиёр чапак чалиб юбордилар. Уларга ўқитувчи ва ўқувчилар ҳам эргашдилар. Ҳаммаёқ олқишга тўлди. Барча Ботирга ва унинг қўлидаги байроққа тикиларди, кўзларида эса турли маънолар балқиб турарди.
Ботирнинг кичик акаси ўз синфдошлари орасида сафда туғарқан, дадаси билан укасига боқиб, қаддини ростлади, елкаларини кўтарди. Тўққизинчи синфда ўқийдиган катта акаси эса синфдошининг ортига беркиниб, ерга қараганча тиржайди.
Ўз сўрисининг устида тик туриб даврани томоша қилаётган хўжалик мудири ғўлдираб қўйди:
— Оббо қизталағей, янги байрақти қайдан топтийкин?..
Ботир ҳозир чинакам Мел Гибсон эди ва барчадан баландда турарди. Қўлидаги байроқ эса юксак-юксақларда мардона қанот кўтарди.

2004 йил.