Катта хўжалик дафтари ҳамда А шаклидаги ўлчагич — ҳачча кўтарган Ҳамроев бир неча кишини эргаштирганча, Холмуродларнинг уйи ёнига, ўнг ёнидаги сайхонликка келиб тўхтади. Атрофга қараб олиб, Сайфи муаллимга нималардир деган эди, муаллим яйраб кулди. Дарча-эшик биқинидаги чориояда газета ўқиб ўтирган Холмурод уларга кўзи тушиб, ажабланди, бу деярли ташландиқ ерда улар нима қилиб юришибди? Наҳотки, янги қўшни орттиради? Ёки бошқа бирор иш режалаштирилганми? Унда яқиндан бошлаб томорқа ҳаракатига киришган Яндани дароз билан унинг отаси Сайфи муаллим нега ер ўлчовчи атрофида парвона. Ҳар қалай, колхоз ер ўлчовчиси бекордан бекорга хўжалик дафтари қўлтиқлаб келмас.
Аслида Холмурод қўшнига эҳтиёж сезмас, тўғрироғи, буни истамас эди. Унинг учун бир ёқ томони очиқ тургани — колхознинг ҳароб боғидан ўт-ўлан, хас-хашак йиғиб, мол боқиши ҳар жиҳатдан қулай. Ўзининг тахминича ҳам колхоз ҳеч қачон, ҳеч кимга бу тарафдан томорқа таклиф этмаслиги керак. Негаки, кейинги етти-саккиз йилдан буён фақат бош режага кирган ерлардангина одамларга томорқа тегяпти. Бу жойлар эса истиқболсиз — атиги ярим чақирим наридан ўтадиган на газ, на водопровод қувурлари ақалли қиё боқади…
Холмурод шунақа хаёлларга борарди-ю, аммо ўзининг ҳам режаси йўқ эмас эди. Ҳадемай, болалари вояга етади, уларни уйлантиради — оила кенгаяди. Демак, янги ҳовлига эҳтиёж туғилади. Бош режадан ер олиш шарт эмас. Қулайликлари бўлмаса бўлмасин. Болалари ўз ёнида, шундоққина бағрида яйраб юрганига нима етсин. Узоқдаги қуйруқдан яқиндаги ўпка афзал эмасми?..
Худди шунақа фикрлар бошқа қўшниилар мислида ҳам айланишарди, албатта. Лекин колхоздан ер ундириш осонмикан? Қанча-қанча янги, навқирон онлалар навбат кутишяпти. Ундайлар йил сайин эмас, ой сайин кўпайиб боряпти. Ёки Сайфи муаллим янги раисни аврадимикан?
Бу ўйдан кўнглига ғулғула тушган Холмурод шарт ўрнидан турди-да, эшикдан нарёққа ўтди, дилида кечганларни сездирмай, оҳиста одимлаб, тўпланган кишилар ёнига борди.
— Салом бердик, — деди у овози сал титраб, Ҳамроевга ажабсиннб қараганча.
— Сизга ҳамсоя бўляпмиз, ака, — деди дарҳол қувончини яширолмай Яндаш.
— Ер-жойли бўлиш яхши, табриклаймиз, — деб қўйди-ю, Холмурод Сайфи муаллимга кўз ташлади. Муаллим қаддини ғолибона кўтариб, мағрур турарди. Ҳамроев эса ҳеч нарсага даҳли йўқдай бепарво, хўжалик дафтарини хаччага тираганча, шошилмай бир нималар белгилар эди. Холмурод ўз ҳайриҳоҳлигини билдиргиси келиб, қўшиб қўйди: — Ҳовли олма, қўшни ол, деганлар. Модомики кимдир ҳамсоя бўлиши шарт экан, сен бўлганинг менга маъқул.
Чиндан ҳам Яндаш дароз бегона эмас — қариндошлардан аҳил, қошу кўздай яқин қўшни — битта ҳовли нарида яшайдиган Сайфи муаллимнинг тўртинчи ўғли. Колхозда электр пайвандчи. Камгап, ювош йигит. Агар ўзига колса, томорқа тугул кўхликкина хотини Ойҳочга ҳам эришолмасди. Ҳаммасига отаси балогардон. Аввалги уч ўғилни томорқали, уйли-жойли қилган ҳам муаллимнинг ўзи. Ўғилларнинг аризаси идораларда анчагина чанг босиб ётади, ҳеч ким қиё боқмайди. Гоҳида очиқдан-очиқ рад жавоби берилади. Шунда Сайфи муаллим нишонларини кўксига қаторлаштириб қадаб чиқади-да, мартабали ташкилотларга танда қўяди.
— Ватан учун жон бериб, жон олганмиз, фашистларни қирганмиз.
— Биламиз, муаллим, хизматингиз бор. Буни ҳамиша қадрлаймиз.
— Йўқ, қадримга етмаяптилар. Ҳатто бир қарича ерниям дариғ тутяптилар.
— Ўзи ер масаласи раён бўйича оғир савдо. Оилалар кўпайяпти, пахтаям кўпайяпти, ер бўлса…
— Унда нима қилай? Болаларни ҳовлидан қувиб чиқарайми?
— Ҳм… Айтамиз, муаллим, ёрдам қилишади.
Кўп ўтмай, ўғилларидан биттаси янги томорқада иморатга пойдевор ташлайди. Ўғиллар бунақа ишларнинг ҳадисини олган. Ҳаммалари қулоқ қоқмай бир ёқадан бош чиқаришади. Қўшнилар ҳам қараб туришмайди. Хаш-паш дегунча хашар йўли билан иморатнинг томи ёпилади. Биров ҳавас қилади, биров ҳасад. Холмурод эса асосан хайриҳоҳ . Фақат бу сафар бир оз оғринди.
Лекин дилидагини тилига чиқаролмади. Энг муҳими, кўшниси ёмон йигит эмас — кўз ўнгида вояга етган. Ораларидан қора мушук ўтмаса еди. Одамнинг ўзига ҳам кўп нарса боғлиқ, иложи борича ғалва чиқадиган сўқмоқлардан юрилмаса, ҳаммаси жойида кечади. Бу борада Холмурод узоқни кўрадиган, анча-мунча пухта одам. Ҳозир ҳам унга ўшанақа нозикрок сўқмоқ бордай туюлди-ю, хачча тортишга шайланаётган ер ўлчогвчига илтимос қилди:
— Ўртоқ Ҳамроев, биз тарафга бир хачча ташлаб ўтсангиз.
— Бир хачча? Нима учун?
— Қаранг!.. — Холмурод ўзининг эллик қадамча масофага чўзилган паст-баланд иморати сари бош ирғади. Тўпланганлар ҳеч нимага тушунолмадилар, уйнинг иккита хонаси, айвон, ошхона, тандирхона, оғилхона шу тарафда тикланган.
— Толор кўтарасизми? — Ҳамроев қув кулимсиради. — Мумкин эмасда, ерингиз етарли.
— Сезмадингиз чоғи, — деди-ю, Холмурод тушунтиришга киришди. — Биз иморат қуришда шу ёғимизда ҳамсоя бўлишини ўйламаган эканмиз. Иккита хонамизнинг ойнаси шу ёққа қараган, шу ёқдан офтоб тушади.
— Э, аввалроқ шундай демайсизми, малим! — дея Ҳамроев бир хачча эмас-у, икки қадамча ер ташлаб, Яндаш дарозга томонга ўлчай кетди. Бу иш янги қўшнида эътироз туғдирмади, аксинча, уни мамнун этгандей туюлди.
Эртасигаёқ бинога пойдевор кўтаришга тушдилар. Озроқ вақт Ўтар-ўтмас, иморат чала сувоқдан чиқди. Хашар куни Холмурод билан хотини Нуриниса тўлиб-толиб, кўмакка ўтдилар. Худди бир оила аъзоларидай апоқ-чапоқ. Айниқса, ҳовли тўйи чинакам байрамга айланди…
Улар неча ой қўшнилар бир-бирлари билан қуюқ илтифотда бўлдилар. Ўртада ҳамсоя товоқ юрди. Нуриписа тансиқроқ бирор таом пиширса, айвон эшигидан бўй кўрсатиб:
— Ойҳол, ҳу, Ойҳол, буни олинг, — дея товоқ ёки коса узатади.
Яндашнинг хотини Ойҳол ҳам гоҳо қўшнидан андаза олади.
Шу тариқа улар орасидаги аҳиллиг тобора кучайиб, гўё мустаҳкам қояга айланиб борди.
Бироқ, кунларнинг бирида битта маслаҳатсиз иш, ўйланмай босилган қадам туфайли аҳиллик коясига аввал дарз кетди, кейин парчаланди — иккала тараф ҳам кутмаган вазиятдан жиддий машмаша бўлди. Имкониятлари карийб тенг эди. Шунииг учун ҳам жумбоқни бирёқлик қилиш иложи тезда топилавермади. Муҳорабага янги кучлар қўшилиб, ҳийла кескин тус олди. Оқибатда, урушларда кузатилгани каби бунда ҳам айрим талафотлару қурбонлар берилди…
Бир куни Холмурод ишидан ҳориб қайтди. Хотинига аччиқ чой буюриб, ўзи айвондаги чорпояга ёйилган кўрпачага ёнбошлади. Девор ортидан эшитилаётган ғўнғир-ғўнғир овозлар қулоғига чалинди. Эринчоқлик билан бурилиб, очиқ эшикчадан қўшни ҳовлига назар солди. Сал нарида Яндош даров йўғон боларга миниб олганча рўпарасидаги пойтеша тутган йигитга алланпмаларни тушунтиряпти. Орга ўгирган уста индамай бош силкияпти. Атрофда майда-чуйда ёғочлар, пайрахалар… Холмурод таажжубланмади. Афтидан, чарчоқ ҳолат вазиятни чамалатнга имкон бермади. Шу пайт чойнак кўтариб, хотини кирди.
— Яндаш яна бирор нима қурмоқчими дейман, Нури? — Чойнакни ёнига тортиб. хотинидан сўради у.
— Пешайвон қилишармиш. — Бепарво жавоб қайтарди Нуриниса.
— Пешайвон?.. Қаердан? Нариги ботиданми?
— Йўқ, шу ёқдан.
— Шуёғинг қаёқ?
— Биз ёқдан-да. Ўртада манави эшик кириб-чиқиш учун қоларкан.
— Ии… қизиқ!.. — Холмурод иргиб туриб, эшикдан эгилганча нариги ҳовлига мўралади. Шундоққина пастда, девор тагида тарашланган узун, йўгон ёгоч — синч чўзилиб ётарди. У хотинига шахт ўгирилди. — Пешайвон нималигини биласанми ўзинг?
— Билмай ўлибманми, дадаси. Мана шу ўзимнзникига ўхшайдиган бўлади.
— Кейин-чи? — деб сўради-ю, жавобини кутмай яна ошиғич савол берди. — Сен индамайгина розилик бердингми?
— Мендан маслаҳат сўрашибдими? Ўзим сўровдим, айтишди.
— Индамадингми ахир?!
— Қурилиш уларники, ҳовлиям ўзлариники, нима дердим?
— Миянинг ишлайдими ўзи! — деди-ю, Холмурод қуйилган чойни ҳам ичмасдан эшикча орқали ўтиб, Яндаш дарозга яқинлашди. — Ҳорманглар.
— Бор бўлинг, — дея Яндага миниб ўтирган ёғочидан кўтарилиб, Холмурод билан кўришди. — Ўзингиз ҳорманг ака.
— Раҳмат… Нима қиляпсизлар?
— Шу… кичкина бир қурилишча… — Яндага шоҳини четга бурди.
— Пешайвонми?
— Ҳмм… шунақароқ… Шунақа маслаҳат чиқувди.
— Маслаҳат? Кимдан?
— Ҳа, энди, керак экан…
— Синчни бизни девор тагига тиқиштирибсизларми?
— Шунақа бўлиб қолди, ака.
— Буни бошда келишувдик-ку, Яндагабой.
— Ҳеч нимани келишганимиз йўқ.
— Ий-е, бу қанақаси бўлди! — деди-ю, Холмурод бошига бир нималар ўрмалаб чиққандай туюлди. — Ахир земломер икки қадам ташлаб кетгани эсингдан чикдими?
— Менга ҳеч ким бунақа гап айтгани йўқ. Девориздан буёғи меники — ўзим хўжайин, нарёғи сизники — сиз хўжайин.
Холмурод кўзларига инонмай, тушимми, ўнгимми, дегандай анграйиб қолди. Найики ўтна одамови, ювош Яндаш дароздан шундай гаплар чиқса?! Балки унга ўргатгандирлар…
Шу тобда у Сайфи муаллимни кўргиси, бу бола билан ади-бади айтишиб ўтирмай, дардиии ўшанга ёргиси келди. Атрофга нажотли боқди. Бироқ кунда-шунда ивирсиб юрадиган одамнинг қораси кўринмасди.
— Отанг қани? — Ғазабини аранг босиб сўради у. — Мен отанг билан гаплашаман.
— Гаплашаверинг. Барибир ҳеч нима ўзгармайди.
— О-ҳо, шаштинг жуда баланд-ку!.. — Холмурод кулишга уринди, эплолмадн, лаби қийшайди, холос. Кейин устага юзланди. — Сиз ишни тўхтатиб туринг.
Уста елка қисди, илжайди, кейин Яндаш сари қош учирди. Бу Холмуродга оғир ботди. Уста уни эрмак қилгандай туюлди.
— Кулманг, уста Ғаффор. Дарҳол ишни тўхтатинг.
— Нега тўхтатаркан?. — деди Яндаш кўзлари олайиб. — Тўхтатмайди. Мени устамга ишига сиз буйруқ берасиз?
— Ув, Яндаш — деди Холмурод бирдан қизишиб. — Хато қилсанг, устанг тугул ўзинггаям буйруқ бераман.
— Катта кетманг, — деди Яндаш иягни силкиб. — Буйруғиз бизга ўтмайди. Ҳу ана, хотинизга, болаларизга буйруқ қилннг.
Шундан сўнг Холмурод ўйламасдан гапириб, хатога йўл қўйганини, йигитнинг ҳамиятига текканини сезди. Ҳа, жаҳлга эрк берибди, оғзидан сўзлар бехосдан отилиб чиқибди. Айтилган сўз— сувга отилган қармоқ эмаски, жойига тушмаса, қайтадан мўлжалга отсанг. Тўғри, узр сўрагаши, бошқача муомала қилишинг ҳам мумкин. Лекин бунга орият, манманлик йўл бермайди. Манманлик аллақачон елкага чиқиб, жиловни қўлга олди. Рост, келиб-келиб, Яндаш дароздай мишиқи, кечапша Холмуроднинг ўзи қулотини бураб юрган боладан кечирим сўрасинми?! Ўша пайтларда эркалатиб, «осмонга отган», кези келганда юзига шапалоқ ҳам тортган. Энди-чи?..
— Ушайдиган бўлса, майли, ўтмасин, — деди ниҳоят Холмурод гааштидаи бир оз тушиб. — Бориб, землемерни бошлаб кел, ажрим қилсин.
— Землемер менга хўжайин эмас, қерак бўлса, ўзингиз олиб келаверинг:
— Жуда ҳаддингдан ошипсан, Яндаш. Ишни тўхтатмасанг, сигач-пинчингни улоқтириб ташлайман…
— Кўрамиз, қани, қўлингни тегиз-чи, уриб синдираман! — дея қўрқандан хезланди Яндаш.
Холмурод эсанкираб қолди. Унга бир йўла уч зарба теккан эди. Аввало, ҳали кичкина фаҳмлаб, назари илмай юрган бола кутилмаганда кўзларини чақчайтириб, таҳдид солди, обрўсини «тепкилаб», уни сенсиради. Кейин… энг ёмони… ҳақоратли шарт қўйди. Бунга қандай чидай-ди? Нима қилсам? Дарознн ғиппа бўғиб, юзига устма-уст шапалоқ тортсинми гаш йиқитиб олиб, алами босилгунча роса тепкиласинми? Кучи етади. Жаҳлга минганида уни ҳеч ким уддалолмаган пайтлар бўлган. Лекин кейин роса хижолат чеккан. Мана, ҳозир ҳам жаҳл бутун вужудини зириллатию, томирларидан куч бўлиб оқялти. Фақат жиловини қўйиб юборса бас…
— Қўйинг, дадаси, шунга тенглашасизми? Эшикдан секин чиқиб келаётган, ранги хиёл оқарибқираган Нуринисанинг шу сўзлари жаҳлни ҳуркитди — мутат тугилаётган бармоқлар яна ёйилди. Амалий ҳаракат ўрнини сўзлар эгаллади:
— Чегарадан бир қарич сурилчи, бутингни йиртиб, деворга ёпаман!
— Ҳоо… яна нималар қиласан? — Яндаш ноипсатлик билан тиржайди. Кейин ниманидир излагандай атрофга аланглади. Ҳовлининг нариги бошида Ойҳол боласини эмизиб, аммо шу тарафдан кўз узмай, дилтанг ўтирибди. Устанинг эса кўзларн кичрайиб, хотиржам кулимсираган. Можарога қизиқсиниб, олисроқдан мўралаган қўшнилар…
— Яна нима қилиншмни ўшанда кўрасан. Лекин унда кеч бўлади.
— Бор, қўлингдан келса, устимдан сомонни ташлаб юбор!
— Ҳай, оғзингга қараб гапир, Яндаш даров! — деди Нуриниса шанғиллаганча, қўлини пахса қилиб. — Сендан ўн-ўнбешта ортиқ куйлак йиртган одамга шунқа муомала қиласанми?
Ойҳол ҳам боласини суриб, шарт ўрнидан турди-да, улар томон чопқиллади. Орқасидан кичкинтойи чинқириб йиғлаганча, онасига талпиниб қолди.
— Ўзиз оғзизга қараб гапиринг, Нури янга, — дея бидиллади Ойҳол. — Мени эримни шанига дароз деб, мазақ қиласиз?
— Иби, дарозди дароз, калтани калта, дейдилар-да, сен нега ловуллайсан?
— Сизга тили тегмаган одамни мазақ қилсангиз, индамай ўтирайми? Нима, дароз бўлиб, кечаси деворриздан ошиб тушдими?
— Бир ошиб тушсин-чи, бўйнини ошпичоқ билан чопаман!..
Кимдир пиқ этиб кулди. Холмурод ҳам, Яндаш ҳам ўша ёққа аланглашди — кулганни илғашолмади. Болакайлар, аёллар — талай томошаталаблар воқеанинг боришини қизиқиш ҳамда сабрсизлик билан кузатардилар. Холмурод кузарганқиради — машмашани тезроқ бартараф этиб, бу ердан қорасини ўчиргиси келди. Бунинг иложи ҳозирча фақат битта — ён бериш, таслим бўлиш. У тақдирда иккита хонада кундузи ҳам чироқ ёқиб ўтирилади, тоза ҳаво насияга ҳам топилмайди. Кейин… ахир, ғурур топталади. Ғурур-а?!
— Қўйинглар, уришманглар, бир парча ер кимдан қолмайди, — деди уста журъатсиз. Унинг сўзи Яндашга ён босгандай туюлди-ю, Холмуродга найзадай санчилди. Шу сабаб устани у бир ҳамла билан «жанг»дан чиқариш истагида:
— Уста Ғаффор, сиз бу ишга тумшуқ тиқманг, — деди қатъий. — ўзи қилдай илғаниб турибсиз, бир пуфласа, учиб кетасиз!
— Нимага унадай дейсиз, ака? — уста Ғаффор хадиксираб, кўзларини пирпиратида.
— Берухсат кармонга ишлаётганингизни ким билмайди?
— Қа-қанақа рухсат?.. Биз бир заказ бажарувчи… Сизга ёмонлик…
— Яна шу десанг, ғашинг чатоқлашади. Яхшиликча, ими-жимида туёғингни шиқиллат! — деди Холмурод жаҳл аралаш. Уста қўрқа-пуса нарирок жилди. Бироқ аллақаёқдан пайдо бўлган Сайфи муаллим «уруш» мувозанатига ўз таъсирини ўтказди.
— Устани ҳайдашга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Мен рухсат берганман. Уни мен ишлатяпман.
Муаллимнинг важоҳатига, ёниб турган кўзларига қараб, Холмурод сўнгги илинжидан ҳам айрилганини тушунгади. Шу билан бирга энди кураш авжга чиқишини ҳам ҳис этди-ю:
— Сиз? — дея кўзларини ярим қисиб, Сайфи муаллимни калака қилган каби илжайди. — Сизда шунақа катта ҳуқуқ, зўр ваколат бор экан, билмай югрганимизни қаранг.
— Сен ҳам фронтга бориб, қон тўк, жон ол, азоб торт. Кейин сайрайсан-ваколатли бўласан. Биз туфайли яйраб юрганингни унутма, бола.
— Ёлғиз сиз фронт кўргансиз, фақат сиздагина нишон бор. — Бир оз чекиниб, тўнғиллади Холмурод. — Хўп, яхши, шундай ҳам дейлик — сизда шунақа ҳуқуқ ҳам бўлақолсин. Аммо устангизни Яндашникида эмас, ўз ҳовлингизда ўзингиз ишлатинг. Бизга ҳалал берманг.
— Яндаш дегани – мен дегани, Яндашнинг ери дегани.
— Менинг ерим дегани. Устани ҳам ҳам ҳоҳласам ўз уйимда, ҳоҳласам ўғлимникида ишлатаман.
— Унда мен ҳам отамни етаклаб келсам бўларкан, — деди Нуриниса соддадиллик билан. — Нишонлари сизникидан кўпроқ. Зора шу иики қадамга нафлари тегса. Отамиз бизга ер олиб бериш учун немис билан урушган бўлсалар, шуни айтиб берсинлар.
Бу соддагина, беозор айтилган гап уруш пайтида отилган замбарак мисол таъсир этди. Сайфи муаллим бир сония довдираб қолди. Нуринисанннг отаси Мардон муаллимни яхши билади. Ўзи босиқ, мулойим, суҳбати ширин одам. Лекин жиғига тегса, замбаракка айланади, ёпишган ерини ўпиради… Уруш қолдирган жароҳатлар, айниқса, контузия бот-бот қўзғаб, ҳамон унга азоб беради. Бироқ буни ҳам, кечмишларини ҳам достон қилиб юрмайди. Ҳатто иккита «Шуҳрат» ордени борлигини кўпчилик билмайди. Шундай одам қизининг ўртасига тушиб, машмашага аралашармикан? Аралашса-чи? Барибир Сайфи ҳақ…
— Ҳовлимизнинг ичидаги ерга Мардоннинг нима даҳли бор? — дейди ниҳоят бир мунча сўниқ оҳангда Сайфи муаллим. — Йўлини ҳеч ким пойлагани йўқ, имтиёзлардан фойдалансин. Ана, ўғиллари чўлларда сарсон бўлиб юрипти. Майли, сизларгаям қўшимча ер олиб берсин.
— Бизга бошқа ер керак эмас! — Холмурод унинг сўзини кескин қайириб ташлаб, ташаббусни қўлга олди.
— Шу икки қадамни келишувдик, Ҳамроев қолдириб кетди. Энди нега айнийсизлар? Одамда лафз бўлиши керак-да.
— Ҳамраев билан мен эмас, сен келишгансан.
— Ўша пайтда нега шу дардингизни айтмадингиз? Мум тишлаб ер олганингиздан қувониб ўтиригансиз.
— Ўшанда кимнинг эсига келибди, — деди Сайфи муаллим истар-истамай. — Энди ўйлаб қарасам, бировнинг ҳовлисида бошқанинг ери бўлиши аклга сиғмас экан.
— Ахир, у ердан мен заррача фойтдаланмайман-ку. Ёруғлик, тоза ҳаво деб…
— Э, ҳадеб ёруғлик, тоза ҳаво деявериб, бошни қотираверасанми? — деди Яндаш бирдан юздек кеккайиб.
— Мен барибир пешайвон қураман, кўча тарафга кичкииа эшикча қўяман.
— Эшикча? Энди эшича қаёқдан чиқди? Ана, каттакон дарвозанг борку?
— Дарвоза ўз йўлига, элгак ўз йўлига, — Сайфи муаллим тушунтирмоқчи бўлди. — Тўй-маъракаларда хотин-халаж ўтадиган эшикча жуда зарур.
Аҳа, ана, можаро чиқарган сабаблардан яна биттаси— эшикча ўрнатишса, оралиқнинг олдини ҳам, давомини ҳам эгаллаб олишсаю… Шу эшикчага ёпшмиб олишдими, бас, бу машмашани осонликча бартараф этиш амримаҳол. Холмурод ҳам ўлақолса уларга ён бермайди. Чунки унинг ҳам ҳеч кимга айтмаган ўз режаси бор— ариқ билан иморат ўртасидаги уч ярим газча масофани гаражга мўлжаллаган. Аввалги йили ўша ерни ўзи сонга киритган. Шундай жойни тайёрга айёр — Яндашга икки қўллаб тутқазелими?
— Тушингизни сувга айтинг, муаллим, мен бу ерга эшикча ўрнатишингизга сираям йўл қўймайман. Орқада менинг машинам туради.
— Машинанг туриб бўпти, — деди Яндаш хотиржам турдида, — Машинангни бир қўйиб кўрчи, пачоғини чиқармайманми.
— Ўртада қон тўкилар экан-да, — дея Холмурод кулуга олди.
— Қон?! — Сайфи муаллимнинг юзиу кўзларига чиндан ҳам бирдан қон тепдию, Холмуроднинг устига бостириб келди. — Мен немисларни қонини тўкканман. Қани, зўравон, кучини кўрсат, мени қонимни тўк!
— Э, о, — деди-ю, Холмурод икки қадам тисарилди.
Сайфи муаллим яна бўйнини чўзиб, бостириб келаверди. Яндаш дароз ўзини шайлаб, уларга яқинлашди. Нуриниса курк товуқдай ҳурпайиб, ўртага отилди. Ойҳол титраб-қақшаб, арининг қўлига ёпишди. Айни шу тобда Сайфи муаллим тўсатдан чекинган каби ортига бурилди-ю, дарвоза сари юрди:
— Энди мендан кўрасан, борадиган жойимга бораман. Танобингни торттираман.
— Тезроқ боринг, бирёқлик қилишсин.
— Унда сенга ёмон бўлади.
Холмурод индамади. Аммо, барибир, кўнглига ғулгула ўрлаб, тинчини йўқотди. У можаро кенгайиб бораётганидан, шапалоқдай ерни деб, қўшниси бнлан олишиб юргани учуқ ва оғзига тушаётганидан хижолат чекар ён беришни эса ўйлаб ҳам кўрмас эди. Назарида, қушнилар салмоги тарози палласини рақиб томонга ағдарадигандай туюларди. Шуни ўйлаб, ҳар эҳтимолга қарши қайнатасининг олдидан ҳам ўтиб қўйди. Можаро Мардон муаллимнинг қулоғига чалинган экан, яна эшитиб, шунчаки жилмайганча: «У телба ҳаддидан ошяпти», деб қўя қолди…
Ниҳоят, Сайфи муаллимнинг нишонлариии таққанча, бот-бот раёнга қатнашлари иш кўрсатди. Орадан бир неча кун ўтгач, раён ижроия комитетининг раиси бошчилигидаги комиссия белгиланган соатда Холмуродларникига ташриф буюрди. Ҳар икки томоннинг вакиллари — «уруш қатнашчилари», — икки тарафда тўпланиб, ғалаба ё мағлубият, уруш ёҳуд яраш қаёққа оғишини тахминлаганча саф тортишган эди.
Атроф-теваракни кўздан кечиришгач, ижрокўм раиси машмаша сабабчиси бўлмиш оралиқда тўхтади-да, Холмуродга таъна қилди:
— Шу арзимайдиган ер учун сиздай бообрў одам жанжал чиқариши уят-ку!
— Уятликка уят… — деди Холмурод бир лов этгач, ўзини босиб. — Лекин булар аҳдни буздилар. Энди ҳеч нимани тушинишни истамаяптилар — шу бир нарча ер учун мени қонимга ташна қилшиди.
— Ана, кўрдингизми, ўртоқ Ҳакимов! — Сайфи муаллим қувонган каби бирдан жонланди. — Мана, фашистлар билан курашган кишини бу муштумзур томоғимдан бўғди, қонимии тўкмоқчи бўлди.
Холмурод танглайи қуруқшаб, адашиб колди. Яндашнинг кўзлари чақнади. Ойҳол оғзини ярим очганча қайнатасига ҳайратомуз тикилди. Нуриниса қўрққан каби безовталаниб, отасига қаради. Мардон муаллим ярим жилмайган кўйзи, бир-бир босиб, Сайфи муаллимга яқинлашди.
— Сен фашистлар билан ҳам худди шунақа олишганмисан? — деди у киноясини ошкора баён этиб. — Қизиқ, ўшандаям бирор из қолмаган, мана, хозир ҳам бўйнинг ёки бошқа ерингда бармоқ ўрни қолмапти. Ўқ тегмас, мушт ўтмас паҳлавон бўл-э!..
Бир неча киши беихтиёр кулиб юборди. Ижрокўм раиси ўзини зўрға босиб, четга қаради.
— Бунга сенинг ишинг бўлмасин! — деди Сайфи муаллим қизаринқираб.
— Иккинчи даражали гапларни қўйинглар, — дея Ҳакимов иккала қўлини ҳаволантириб, яна туширди. Сўнг бир чеккада кўзга ташланмай, бўйнини қисиб турган Ҳамроевга юзланди- — Хўш, сен нега ўзбошимчалик қилдинг?
— Мен… мен… — Каловланди Ҳамроев. — Ав… аввалги раисни айтганини бажардим… Ер ўлчаб беринг, девди…
— Бу икки қадамни-чи? Сен ташлаб кетдингми ахир?
— Йў-ўқ… Улар… ўзлари…
— А? — Холмуроднинг кўзлари косасидан чиққудай каттариб кетди. — Бу қанақаси бўлди, земломер? Мен уйга ёруғлик тушмаслигини айтдим, ўша пайтда тушундингиз…
— Бу гапни ўзинг ўйлаб чиқаргансан, — деди Сайфи муаллим овозини анча кўтариб. — Бизни ҳоклига кўз олайтирдинг.
— Қўйинг! Мен сиздан батамом қайтдим. Қўлимни ювиб, қўлтиғимга урдим! — Холмурод қўл силтади. Сўнг Ҳакимовга умидвор боқиб маъюс оҳангда сўзида давом этди. — Майли, бу одамнинг назарида бировнинг еригз кўз олайтирай, майли, ёлғоичига чиқай…
— Бор гап шу-да! — бўш келмади Сайфи муаллим.
— Сив жим ўтиринг, сизга энди менинг гапим йўқ! — деди Холмурод. Кейин яна комиссия аъзолари томон ўгирилди. — Мана, кўриб турибсизлар, ҳақиқий аҳволни тўғри баҳолаб беринглар, воҳ демайман.
— Деразани шу ёққа қаратганингнзни ўзи яхши бўлмаган, — деди мужмал оҳангда Ҳакимов.
— Бу иморатни ўн нкки йил аввал қурганман! — деди жазаваланиб Холмурод. — Ўшанда Яндашвой менга ҳамсоя бўлишини, ота-бола бошимга шунчалар ғалвалар солишларини туш кўрибманми…
— Муддаога ўтинг.
— Мана, кўриб турибсизлар, синч ётқизган, девор кўтармоқчи. Уйимни зулматга айлантириб, тоза ҳаводан бенасиб қилмоқчи.
— Ҳм… да… — Ижрокўм раиси иягини тутиб, иморатга синчиклаб қаради. — Ҳм… дарҳақиқат, ёмон бўларкан…
— Сиздан битта илтимос, ўртоқ Ҳакимов.
— Хўш? — Ижрокўм раиси Холмуродга кўнгилчан нигоҳ ташлади.
— Чиндан ҳам ҳеч нимага арзимайдиган шу иш учун шунчалар ғалва чиқаргаи қўшни билан аҳил яшашга кўзим етмай қодди. Ўзимгаям, болаларимгаям соғлиқ керак.
— Нима демоқчисиз? — деди шу пайтгача гўё томошабиндек турган колхоз раиси.
— Менга ўша бош режадан ер беринглар. иморатимни бузиб, ўша ёққа кўчираман. Майли, мен зарар кўрай, булар истаганча яйраб, яшайверсинлар.
Ижрокўм раиси ҳушёр тортди. Колхоз райсига маънодор қараб қўйди-да, Яндаш сари бурилиб, беозор оҳангда деди:
— Кани, менга колхоз правлениесининг қарори билан уй планини келтир.
Яндаш отасига қаради. Отаси колхоз раисига умидвор бокди. Раис эса ҳамон бепарводайди.
— Қоғозини олганимнз йўқ, план ҳам қилганимиз йўқ эди, — деди Сайфи муаллим бўшашиб.
— Сабаб?
— Кишлоқчилик…
— Бу ерлар бош режага кирмайди, — деди совуққина оҳанлда колхоз раиси. Қарор ҳам чиқармаган.
Ҳакимов гангиб қолди: собиқ раиснинг битта ноўрин кўрсатмаси қанча сарсон-саргардонликлар, кўнгилсизликлар, ошиқча меҳнату қанча харажатлар келтириб чиқарган. Қани энди бир оғиз гап билан бир ёқлик қилиш осон бўлса?!
— Бўлар иш бўлибди, — деди у ниҳоят. — Энди орқага қайтиш йўқ.
— Ишимиз шундайлигича қоладими? — Сабрсизланиб сўради Холмурод.
— Мана шу икки қадам ерни дахдсиз қолдирамиз. Бунга ҳеч ким эгалик қилолмайди. Буни қарор билан мустаҳкамланг, раис бобо! — Ҳакимов колхоз раисига ияк кекди. Раис маъқул маъносида бош ирғади.
— Демак, бу ёқда пешайвон ҳам, эшик ҳам қурилмайди, — деди яна бир бор тасдиқлатиб олқиш ниятида Холмурод ўктам оҳангда.
— Ҳоҳласа, фақат ўз иморати чизғидан, ўзи тарафдан қуриши мумкин.
Холмурод қониқиш ҳосил қилиб, енгил хўрсинди-ю, ҳарифига разм оолди. Сайфи муаллимнинг қовоғи осилган, картошкага ўхшаш пирик бурни атрофларидан тер оқиб тушарди. Мардон муаллим негадир унга ачиниб қараб турарди.
— Хўп, энди уришмасдан, аҳил яшанглар, — дея ижрокўм раиси дарвоза сари йўналди. Кўпчилик унга эргашди.
— Мен бир нарсага тушунолмадим, — деган Сайфи муаллимнинг ўкинчли овози бирдан қулоққа урилди. Ҳакимов таққа тўхтаб, орқасига ўгирилди:
— Ҳа, муаллим, бирор англашилмовчилик бўлдими?
— Бу одамнинг юзидан давлат ой кўрганми ёки давлатга ўтказиб қўйгани борми?
— Масала адолатли ҳал қилинди, Сайфи тоға, — деди колхоз раиси бу сафар дангалроқ. — Сизга нимаси ёқмади?
— Бу одам ҳам энидан, ҳам бўйидан юлқиган. Томорқасиям ошиқ. Нега индамайсизлар?
— Ерингиз қанча ошиқ? — Ҳакимов жаҳл аралаш сўради Холмуроддан.
— Ошиқ эмас чоғи… — деди ранги сурпдак оқариб Холмурод. — Ҳа, айтганча, уйнинг орқа тарафи зиёд бўлиши мумкин.
— Нега зиёд?
— Ўрни эски ариқ эди. Бултур тартибга солиб, текислаб, дарахт ўтказдим, беда экдим!.
— Ҳмм… Ҳамроев! — Колхоз раиси энди фаоллашиб, ер улчовчини имлади.
Ҳамроев лўкиллаганча унинг ёнига борди. — Сиз ҳозироқ ишга киришиб, ерларни ўлчанг. Ҳар қарич ер учун бошингиз билан жавоб берасиз.
— Хўп бўлади! — Ҳамроев шартта деворга суяб қўйилган хаччани олди.
Раҳбарлар машинасига ўтиришди. Холмурод карахт қотган цингари ўрнидан қўзғалмади. Унинг бармоқлари мушт тугилган, вужуди титрар, аммо, бор кучи билан ўзини тутишга уринарди. Унинг афтига кўзи тушган Мардон муаллим заҳрини ҳамкасбига сочди:
— Шубҳа қилардим, иккиланардим. Мана, нишонларниям қинғир йўл билан олганинг аниққа ўхшаб қолди. Энди буни тагига етмасам мен ҳам қўймайман.
Сайфи муаллимнинг онгига бу гап етиб бордими, йўқми ёки бошқача тушундими, ҳар қалай, у бир қалқиб тўхтаганча, Мардон муаллимга анграйиб каради-да, яна Ҳамроевнинг олдига тушиб, ер ўлчатига киришди. Ҳар қарич ер, кўздан четроқдаги ҳар бурчак аввал унинг нигоҳидан ўтар, сўнг Ҳамроевнинг хаччасига тушар, бошқалар эса терга пишган муаллимга жахолат билан илгарилашини томоша қилишарди.
Йўқ, бу антиқа мухорабаю ғалати томоша узоқ чўзилмади — ер чангитиб, олдинда шиддатли қадамлар ташлаётган Сайфи муаллим каттакон бир кесакка қоқилиб, бор бўйи билан йиқилди. Шошилганча ўрнидан туришга интилди-ю, ўзини эплолмай яна чўзилиб ётаверди. Яндаш билан Ойҳол унга томон отилдилар. Ҳамроев пинагини бузмасдан, рақамларни ўзича такрорлаганча, хачча тортишда давом этди. Мардон муаллим лаб тишлаб, бош тебратди-ю, ўзи ҳам тебранганча иморат деворига беҳол суянди. Орадан кўп ўтмай, икки ҳовли наридан кўтарилган уввос йиғини у эшитмади, инсулт деган дард уни куёвининг чорпоясига «шахлаган», ҳатто тилдан ҳам қолдирган эди…
Бу муддат талафот олдида баъзи бир йўқотишлар энди ҳеч кимнинг хаёлида қолмас эди.