Миразиз Аъзам. Қўлёзмалар
МУАЛЛИФДАН “Ўтирган – бўйра, юрган – дарё” дейди халқимиз. Отам Иккинчи жаҳон урушига кетаркан, йўл устида онамга “болаларни ўқит, кўп бадиий китоблар олиб бер, киноларга, театрларга олиб бор” деб тайинлаган экан. Орадан етти ой ўтиб, отам жангда ҳалок бўлганда унинг давоми…


Миразиз Аъзам 1936 йил 29 мартда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. ТошДУни тамомлаган (1958). «Севаман» (1977), «Туйғулар» (1980), «Сабот» (1983), «Ҳақиқатнинг кўзлари» (1988), «Сайланма» (2007) каби шеърий тўпламлари нашр этилган. Болалар учун ҳам бир қанча асарлар ёзган («Ақлли болалар», 1969; «Сенга нима бўлди», 1970; «Ғалати туш», 1972; «Ер айланади», 1973; «Ерга довруғ соламиз», 1976; «Бир чўнтак ёнғоқ», 1990; «Қирқ болага қирқ савол», 2000; «Сайланма», 2005). «Имон» номли киноқиссаси ҳам бор (6 кисм, 2005). Н. Ҳикмат, Нажиб Ҳожи, Махмат Осиф, Али Оқбош, Ўрхон Канол каби турк адибларининг асарларини ўзбек тилига таржима қилган. Мурод Ўрознинг «Турк асотирлари» китобининг таржимаси учун халқаро Маҳмуд Кошғарий мукофотига сазовор бўлган.