Исомиддин Пўлатов. Китоб ўғриси (ҳикоя)

– Дадаси туринг, томда кимдир юрибди, – онам дадамни туртди. – Тирқишдан фонарнинг ёруғи тушди. Туринг, эринманг. Ўғри бўлмасин, тағин. Дадам шошилмай тўнини елкасига олди-ю чиқиб кетди. Ёшлигимда ўғри ҳақида эшитсам, ўтакам ёриларди. Менинг тасаввуримга ниқоб кийган, баҳайбат, қўрқинчли нусха давоми…

Исомиддин Пўлатов. Йўл (ҳикоя)

Хизмат сафари билан пойтахтга боришга тўғри келиб қолди. Ўзимга керакли нарсаларни олдим-у уч кунлик сафарга отландим. Манзилга тезроқ етиб бораман, деган ниятда енгил машинада кетмоқчи бўлдим. Чунки, «Нексия»ни шамолдек елдирадиган йигитлар кам эмас-да. Кўз очиб юмгунча Тошкентда бўласиз. Худо асраса давоми…

Исомиддин Пўлатов. Чол (ҳикоя)

Қашшоқликка тоқатим йўқ. Қашшоқ одамни кўрсам ичим эзилиб кетади. Ёрдам берсам дейман-у бунга қурбим етишига шубҳам бор. Аввалига, бирда ярим ночор одамларнинг суҳбатини тинглаб, таъсирланиб ҳам кўрдим. Қарасам, олчоққа, сафсатабозга айланиб қолаётгандекман. Ахир ўйланг, суҳбатдошингиз бор дардини айтиб берса-ю сиз давоми…

Исомиддин Пўлатов. Жувон (ҳикоя)

У аёл гоҳ-гоҳида ишхонамизга келиб турарди. Балки уни шунчаки аёл десам, бироз ёши ўтинқираб қолгандек таассурот уйғотар сизда. Чунки, аёл дейиш нисбий тушунча. Ўн етти ёшли қизни ҳам, етмиш ёшли онахонни ҳам аёл дейиш мумкин. Шунинг учун ҳам уни аёл давоми…


Мақолалар мундарижаси