Иброҳим Раҳим. Ердаги юлдуз (киносценарий)
Асарнинг тўлиқ вариантини сақлаб олинг.
Таниқли ёзувчи ва журналист Иброҳим Раҳим 1916 йилнинг 15 октябрида Фарғона вилоятининг Қува туманида дунёга келади. Уч ёшида отадан етим қолиб, онаси Тўхтабиби тарбиясида вояга етади. Адабиётга ихлос ҳам Иброҳим Раҳимда онаси туфайли уйғонади. Ана шу ихлос уни 1933 йилда Тошкентга етаклаб келади.Иброҳим Раҳим дастлаб «Колхоз йўли» номли газетада фаолият кўрсатади. Унинг илк асарлари шу даврдан бошлаб дунё юзини кўради. Матбуотда унинг шеър, очерк ва ҳикоялари босила бошлайди. У икки урушда – Финландия ва Германия фашизми билан бўлган жангларда (1937-1945) қатнашган. Иброҳим Раҳим ўзбек тилида чиқадиган фронт газеталарига муҳаррирлик қилган. Жангчиларимизнинг оташин ватанпарварликларини акс эттирувчи очерк, ҳикоя, хабарлар ёзган.1946 йилда ҳарбий хизматдан қайтган адиб республикамиздаги газета ва журнал таҳририятларида ишлаб келди.Иброҳим Раҳим Ўзбекистон радиокомитетида (1946-1947) масъул лавозимда хизмат қилган, «Ўзбекистон овози» (собиқ «Қизил Ўзбекистон») газетасида муҳаррир (1950-1961), «Ўзбекфилм» киностудиясида раҳбар (1960-1966), «Гулистон» (1966-1970), «Муштум» (1976-1982) журналларида бош муҳаррир вазифаларида ишлаган. Ёзувчининг ижодий фаолияти 1938 йилдан бошланади. Биринчи йирик асари чегарачилар ҳаётидан ёзилган «Баҳодир» (1939) достонидир.Иброҳим Раҳим 1953 йили «Ҳаёт булоқлари» романини ёзди. Кейинчалик бу асар адабий танқидчиларнинг фикр ва мулоҳазалари асосида қайта ишланиб, «Ихлос» (1958) номи билан чоп этилди. Иброҳим Раҳим «Чин муҳаббат» (1958), «Фидойилар» (1972), «Генерал Равшанов» (1985) каби романларида Иккинчи жаҳон уруши қаҳрамонларининг жанговар ҳаётини акс эттирди.1966 йилги Тошкент зилзиласи ва унинг оқибатларини мардонавор тугатиш ёзувчининг «Тинимсиз шаҳар» (1968) романига мавзу бўлиб хизмат қилган.Унинг «Тақдир» романи эса янги шаҳар қурилишига бағишланган. Муаллифнинг «Ҳилола» (1960) қиссаси хотин-қизларнинг жамоа хўжалигидаги ўрни, уларни раҳбарлик лавозимларига кўтариш, жамоа хўжалиги иқтисодиётини кжсалтириш цингари даврнинг муҳим муаммоларини бадиий ҳал қилишга қаратилган.Ёзувчининг «Зангори кема капитани», «Оловкор» (1960) қиссаларида ҳам кишиларимизнинг юксак маънавий қиёфаси, меҳнатдаги қаҳрамонликлари акс этган. «Оқибат» номли романи учун ёзувчига Ҳамза номидаги Республика Давлат мукофоти берилган (1983).Иброҳим Раҳим «Жоним фидо» ва «Чақмоқ» номли драмалар ҳам яратган (1974). «Чақмоқ»да Белоруссия ўрмонларида немис-фашист босқинчиларига қарши курашган ўзбек йигити Мамадали Топиболдиев образи яратилган. Адиб «Фарҳоднинг жасорати» кинофилмининг стсенарий муаллифи ҳамдир.Иброҳим Раҳим «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби», «Ўзбекистон халқ ёзувчиси» унвонлари билан тақдирланган.Адиб Ўзбекистон мустақиллигининг беш йиллиги ва туғилган кунининг 80 йиллиги муносабати билан «Дўстлик», сўнгра «Эл-юрт ҳурмати» орденлари билан мукофотланган.
Асарнинг тўлиқ вариантини сақлаб олинг.
Асарнинг тўлиқ вариантини сақлаб олинг.
Асарнинг тўлиқ вариантини сақлаб олинг.
Қувада бир ажойиб одам бор. Унинг хусусида турли афсоналар юради. Сиртдан қараганда ҳамма қатори бир одам, андак оқсоқланиб, ҳассага суяниб юришини айтмаса ҳеч кимсадан аъло жойи йўқ: паст бўйли, ихчам жуссали, ўртамиёна одам. Бошқалардан фарқ қиладиган хусусияти ҳам сезилмайди: йиғинларда, давоми…