Абдурауф Фитрат. Ҳиндистонда бир фаранги ила бухоролик мударриснинг мунозараси

ҲИНДИСТОНДА БИР ФАРАНГИ ИЛА БУХОРОЛИ МУДАРРИСНИНГ ЖАДИД МАКТАБЛАРИ ХУСУСИНДА ҚИЛҒАН МУНОЗАРАСИ

МУҚАДДИМА

Бухоронинг нажиб миллати бўлған ватандошларим, бирмунча вақтдан бери жадид ва қадим ўртасида ихтилоф чиққани баъзи миллат хоинларининг хато ва фасодларидан бошқа нарса эмасдир. Муқаддас ватанимизни парчалаб, унинг аҳли жамоасини жадид ва қадим унвонлари остида икки фирқага ажратиб, уларнинг бирини иккинчисига душман қилиб қўйдилар.

Хар ва хароблигимизнинг асосий сабаби мусулмонлардан эмас, балки ўша маънисиз ихтилофдан экани маълум бўлди. Бинобарин, ҳар ким ўзини дини мубина исломнинг хизматида билса, уйимизни бузғучи бу ихтилофни биз — бухоролилар орасидан кўтаришга ҳаракат қилсин.

Банда ҳам бу маслаки муқаддаснииг соликларидан бири бўлгани ҳолда, шу кунларда бир ҳикоят ёздимки, бу бухороли бир мударриснинг Ҳажга бора туриб, Ҳиндистонда бир фаранги ила усули жадида ҳам усули қадим хусусинда қилған мунозараси бўлиб, мазкур ҳикоят ушбу масалани тугал ҳал қилғандир.

Шояд бир рисола суратида ва бухоролиларнинг суҳбати тарзида тартиб қилиб, нашр қилмоқни истаганим шу васила ила муҳтарам ватандошларим масъаланинг ҳақиқатидан огоҳ топиб, ўртадаги ихтилофларни тарк қилиб, ҳаммалари иттифоқ билан ҳидоят йўлига қадам қўйсалар.

Бухороли Абдурауф Фитрат

Асарнинг тўлиқ вариантини сақлаб олинг.